Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2203/1028 Дата решения 08.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 341573 Claim ID 2667020 PDF Hash 5135942207af85f2... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Юлдашбеков ЖК 205-моддаси Юлдашбеков ЖК 205 law
банди ва 209-моддаси банди ва 209 law
олда ЖК 78-моддаси олда ЖК 78 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси збекистон Республикаси ЖК 79 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (судланганликни олиб ташлаш тўғроисидаги) 2024 йил ноябрь ойининг 8 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: судья Ф.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Х.Норбоев котиблигида, Чилонзор туман прокурор ёрдамчиси Н.Рустамов, Т.Юлдашбеков ва унинг адвокати Р.Рахматулин иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2023 йил 1 февралдаги ҳукми билан судланган Юлдашбеков Тохирбек Джурабекович (Yuldashbekov Toxirbek Djurabekovich), 1974 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 3 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, ишламайди, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 2-тор кўчаси, 18-уйда доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилувчи судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги илтимосномаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Илтимосномада, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2023 йил 1 февралдаги ҳукмига кўра, Т.Юлдашбеков ЖК 205-моддаси 2қисмининг “а” банди ва 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 1 йил 1 ой мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 24.530.000 сўм жарима жазоси тайинлангани, 2023 йил 6 апрель куни жарима жазоси тўлиқ давлат фойдасига тўланганини, 2024 йил 6 май куни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаганини судланганлик ҳолатини муддатидан олдин тугатиб беришни сўраган. ЖК 78-моддасида шахснинг судланганлик ҳолати, жарима жазоси ижро этилганидан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин бир йил ўтгач унинг судланганлик ҳолати тугалланиши ҳақида тушунча бериб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 18 сентябрдаги “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 4-банди иккинчи хат бошида судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатиши, бундай ҳолларда судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра ҳукм чиқарган суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилиши ҳақида кўрсатиб ўтилган. ЖК 79-моддасининг 1-қисмида “агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд ушбу Кодекснинг 78моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида “инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади”-деб кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, Т.Юлдашбеков муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганига 6 ойдан ортиқ муддат ўтганини инобатга олиб унинг судланганлик ҳолатини суддатидан олдин тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 79-моддаси, ЖПКнинг 423, 544моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Илтимоснома қаноатлантирилсин ва судланганлик ҳолати олиб ташлансин. Юлдашбеков Тохирбек Джурабекович 2024 йил 7 ноябрдан судланмаган шахс ҳисоблансин. Ажримдан норози томон ушбу суд орқали юқори судга шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ажрим нусхаси аслига тўғри, судья: (имзо) Ф.Эргашев