Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/827 Дата решения 07.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345945 Claim ID 2601624 PDF Hash dc5641df97cb053e... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
исмидан шу Кодекс 276-моддасининг 2-қисми исмидан шу Кодекс 276 2 code_article
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
исми ва ЖК 274-моддаси исми ва ЖК 274 law
дан шу Кодекс 276-моддасининг 2-қисми дан шу Кодекс 276 2 code_article
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
дан шу Кодекс 273-моддасининг 2-қисми дан шу Кодекс 273 2 code_article
га ва 274-моддасининг 1-қисми га ва 274 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
исми ва 274-моддасининг 1-қисми исми ва 274 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКМ НOМИДАН 2024 йил ноябрь ойининг 7 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Курбанов, халқ маслаҳатчилари: М.Қодирова ва З.Ахатовалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Каримов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “AYPREZ-PLYUS” адвокатлик фирмасининг адвокати М.Рискуловларнинг иштирокида, Каримов Элёр Учқун ўғлига нисбатан 1-1006-2409/827-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Каримов Элёр Учқун ўғли (Karimov Elyor Uchqun o’g’li), 27.05.1996 йил Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 9 июндаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 166моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 7 июндаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 ой 25 кун озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, оилали, 1 нафар фарзанди бор, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 5-мавзе 14уй 14-хонадонда доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчи, 2024 йил 6 апрель куни ушланиб 7 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ВСХдан озод этилган, шундан сўнг 2024 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддасига асосан ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 20 август куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5қисми билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи Э.Каримов 2024 йил 23 март куни дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахс билан интернет тармоғининг Телеграмм платформаси орқали боғланиб, ундан интернет тармоғининг Телеграмм платформаси орқали беркитилган манзили(локацияси) бўйича Тошкент шаҳар Якксарой тумани Бошлиқ м.ф.й. 4-уй олд томонидаги дарахтлар ўсиб турган майсазорлар ичидан шаффоф рангли целлофан пакетга ўралган оқ сариқ рангли гиёҳвандлик воситасини топиб олиб, гиёҳвандлик воситаларини таниши О.Хамиджоновга бирга истеъмол қилишга жалб қилиш мақсадида, унга гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишлари ҳақида видео хабар юбориб, сўнг гиёҳвандлик воситасини сифатини билиш мақсадида бурни билан ҳидлаб ўзига тортган вақтида номаълум сабабларга кўра, хушидан кетиб қолган. Шу билан Э.Каримовга, ўша ерда бўлган фуқаролар томонидан тиббий хизмат кўрсатилиб, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Республика шошилинч тиббий илмийамалий ёрдам маркази шифохонага олиб борилиб, ушбу шифохонада ишловчи Жахоналиева Зарина Сираджиддин қизи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиб, Э.Каримовни кимлигини билиш ва оила аъзоларига хабар бериш мақсадида, Э.Каримовни кийим-кечакларидан телефон аппаратини ёки шахсини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжатларини топиш мақсадида кийимларини текширган вақтида, Э.Каримовни джинси шимини чап чўнтагидан ўтказиш мақсадида, ўзида олиб юрган шаффоф рангли целлофан пакетга ўралган оқ сариқ рангли модда борлигини аниқлаб, Э.Каримовдан топилган ушбу моддани ва бошқа нарса-буюмларни бошқа шифокорлар ва ҳамширалар иштирокида далолатнома асосида расмийлаштириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига холислар иштирокида топширган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 02.03.2024 йилдаги 1336-сонли хулосасига кўра, фуқаро Э.Каримовни шимидан 2 диацетилморфин мавжуд бўлиб, бу модда “Героин” бўлиб, ушбу модданинг оғирлиги 9.66 граммни тенглиги кўрсатилган. Суд мажлисда судланувчи Каримов Элёр Учқун ўғли айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил 10 март кунидан буён Яккасарой тумани Бобур кўчаси 74-уйда жойлашган “Pepsi” агентлигида ёлланма ишчи бўлиб ишлаши, 2024 йил 24 март куни соат 08:30 ларда ўз иш жойига бориб мижозларга хизмат кўрсатиб, соат 18:00 га қадар ишлаганлиги, сўнг иш жойидан чиқиб юқорида кўрсатилган яшаш манзилига қайтиш учун, Яккасарой туманида жойлашган кичик ҳалқа йўлида мавжуд бўлган автобус бекатига бориш учун кичик ҳалқа йўли бўйлаб йўл ёқасидаги пиёдалар ҳаракатланадиган йўлдан 200 метр юрганидан сўнг ўнг тарафидан арчани тагида шаффоф целлофан пакетни ерда ётганлигини кўриб, нима эканлигига қизиқиб, целлофан пакетни ердан олиб, уни очиб кўрганида, пакет ичида гиёҳвандлик воситаси борлигини билиб, Обид исмли танишига телеграм ижтимоий тармоғи орқали видео хабар ташлаб, ушбу целлофан пакетни ичида бўлган шаффоф оқ-сариқ рангли кукунсимон гиёҳвандлик воситасини кўплигини ва уни бирга истеъмол қилишни айтганлиги, сўнг ўзи қизиқиб қизиқиб ушбу целлофан пакетни ичида бўлган моддани ҳидлаб кўрган вақтида гиёҳвандлик моддасини бурнини ичига кириб кетганлиги, кейин кўнгли беҳузур бўлиб хушини йўқотганлиги, кейин нима бўлганини эслай олмаслиги, ҳушига келганида шифохонанинг жонлаштириш бўлимида ётганлигини билганлиги, кейинчалик билишича уни шифохонага нотаниш бўлган такси ҳайдовчиси олиб келиб қолдириб кетганлиги, у тўрт беш йилдан бери “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб келиши, 23.03.2024 йил куни О.Ғ.Хамиджоновга телеграм ижтимоий тармоғи орқали бир дона шаффоф полиэтилен пакетга ўралган оқ-сариқ рангли кукунсимон ғиёҳвандлик моддасини бирга истеъмол қилиши ҳақида юмалоқ кўринишдаги бир минутлик видео хабар юборганлиги, у ўзига тегишли бўлган “REDMI 9” русумли телефон аппарати ва “REDMI 13 PRO” русумли телефон аппаратининг телеграм ижтимоий тармоғидаги шахсий профилининг маълумотлар ва хотира бўлимидаги фотосуратлар унга тегишли эканлиги, ушбу расмларни у ўзининг истеъмоли учун телеграм ижтимоий тармоғидаги 3 сабабли унга бот орқали ”закладка” сифатида яъни гиёҳвандлик моддасини жойлашган жойи ҳақида фотосуратларни ташлаб беришганлиги, гиёҳвандлик моддаларини телеграм ижтимоий тармоғидаги “бот” лар орқали ”закладка” сифатидаги фотосуратлар ёрдамида ўзининг истеъмоли учун сотиб олганлиги, лекин у ҳеч кимга ”закладка” фотосуратлар қолдирмаганлиги, ҳозирда ушбу ”закладка” фотосуратларни кўпларини жойлашган манзилларни эслай олмаслиги, уяли телефонни уни ўзи терговчига тақдим этганлиги ва ўзини истеъмоли учун олган фотосуратларини терговчига кўрсатганлиги, унинг жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисмидан шу Кодекс 276-моддасининг 2-қисмига қайта квалификация қилиб, жазо тайинлашни сўради. Суд мажлисида гувоҳ Гаппаров Одилхон Султанович, 2007 йилдан бери Чилонзор тумани РИШТЁИМда анистизолог-раниматолог вазифасида ишлаб келиши, 2024 йил 23 март куни навбатчиликда бўлган вақтида соат 18:35 ларда кейинчалик билишича Э.Каримовни кома ҳолатда шифохонага олиб келишганлиги, шунда Э.Каримовга шошилинч равишда раниматцион тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг юрагини бевосита массаж, нафас йўллари интубатцион трубка орқали интурбация килинганлиги ва “ИВЛ” аппаратига уланганлиги ва инфузион даво амалга оширилиб беморнинг юрак фаолияти тикланиб, бемор аҳволи стилизация қилинганлиги, беморни кўздан кечирилганда шимининг чап чўнтагида целлофан пакетда оқ парошоксимон модда аниқланганлиги, шимининг ўнг чўнтагидан ок ёпиқ идишда суюқлик аниқланганлиги ва дархол ИИБ ходимларига хабар берилганлиги, сўнг бемор таксикалогия бўлимига ўтказилганлиги ва ИИБ ходими томонидан беморни ёнидан аниқланган парошоксимон модда ва оқ елим идишдаги суюклик холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гувоҳ Хамиджонов Обиджон Ғофур ўғли, 5-6 йилдан буён Э.У.Каримов билан таниш эканлиги, 2024 йил 23 март куни куни соат 16:00 ларда унга Э.У.Каримов телефон қилиб, телеграм ижтимоий тармоғига киришини айтганлиги, шу пайт у “Рўзметов” номли колбаса ишлаб чиқариш заводида ишда бўлганлиги, у сўнг телеграм ижтимоий тармоғига кирганида таниши Э.У.Каримов унга 4 унга бир дона шаффоф полиэтилен пакетда ўралган оқсариқ рангли кукунсимон гиёҳвандлик моддасини кўрсатиб, уни топиб олганлиги ва бирга истеъмол қилишини айтганлиги, у иш пайти бўлганлиги сабабли Э.Каримовга ишдан чиқиб телефон орқали қўнғироқ қилишини айтганлиги, орадан тахминан 2 соат ўтгандан сўнг таниши Э.У.Каримовга телефон орқали қўнғироқ бўлганлиги, шунда нотаниш аёл қиши Э.У.Каримов ҳозирда шифохонада эканлиги ва унинг юраги тўхтаб қолиб жонлантириш бўлимида эканлигини айтганлиги, шундан сўнг у билан ҳазиллашябти деб ўйлаб суҳбатни тугатганлиги, орадан 20 дақиқа ўтгандан сўнг у яна Э.У.Каримовга телефон апарти орқали қўнғироқ қилганлиги ва яна шу аёл телефон қўнғироғига жавоб бериб Э.У.Каримов ҳозирда шифохонада эканлигини ва тезда шифохонага етиб келишини айтганлиги, шундан сўнг у шифохонага бориб, жонлантириш бўлимига кириб, шифокорлар билан гаплашганлиги, шифокорлар ундан “Э.У.Каримов олдин хам гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб юрармиди” деб сўрашганлиги, у эса уларга бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини айтганлиги, шундан сўнг у аёл ҳамширанинг олдига бориб, бир дона шаффоф полиэтилен пакетда ўралган оқ-сариқ рангли кукунсимон ғиёҳвандлик моддасини унга беришини ва уни ташқарига тўкиб ташлашни айтганлиги, шунда ҳамшира унга у ИИБ ходимларига хабар берганлиги, ушбу моддани уларга беришини айтганлиги, шундан сўнг у ташқарига чиқиб Э.У.Каримовни уйидагилари келишини кутганлиги, у олдин Э.Каримов билан гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гувоҳ Ҳайдаров Шуҳрат Эркивнович, 2018 йилдан буён Чилонзор тумани РИШТЁИМда масъул реаниматолог бўлиб ишлаб келиши, 2024 йил 23 март куни соат 08:00 ларда иш жойига келиб, беморларга хизмат кўрсатишни бошлаганлиги, шу куни бир суткалик навбатчиликка тушганлиги, шу куни соат 18:40 ларда ишлаётган вақтида такси ҳайдовчиси бир номаълум шахс яъни Э.Каримовни хушсиз ҳолатда олиб келганлиги, шунда бу вақтда у Э.Каримовга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида, ёнида бўлган ҳамшира З.Жахоналиева унинг ёнини кўздан кечирган вақтда, унинг эгнида бўлган жинси шимининг чап томон чўнтагининг ичидан рангсиз полиэтилен пакетда оқ рангли кукунсимон 5 ернинг ўзида далолатнома тузиб унга айтганлиги, сўнг у ушбу пакетда бўлган кукунсимон моддадан шубханалиб, 102 махсус рақамига қўнғироқ қилиб хабар берилганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида қўшимча гувоҳ Ш.Жуманиёзов, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ терговчи лавозимида ишлаши, судланувчи Э.Каримовга оид жиноят иши бўйича дастлабки тергов вақтида тергов гуруҳида иштирок этиб, тергов ҳаракатларини бир қисмини олиб борганлиги, дастлаб Э.Каримовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 2-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик айблов ўзгартирилганлиги, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган вақтида Э.Каримовни уяли телефонини олиб қўйилмаганлиги, кейинчалик тергов ҳаракатлари давомида у томонидан Э.Каримовни уяли телефонини тегишли тартибда олинганлиги, сўнг телефонини кўздан кечирилган вақтида телефонидан ҳеч нарса топилмаганлиги сабабли уяли телефонни компьютер техник экспертизасидан ўтказиш учун Тошкент шаҳар ИИББ экспертиза бўлимига тақдим этилганлиги, экспертиза хулосасига кўра Э.Каримовга тегишли уяли телефон аппаратидан тегишли фотосурат ва бошқа маълумотлар топилганлиги, уни ўзи ҳам судланувчи Э.Каримов томонидан таниши О.Хамиджоновга юборилган думалоқ кўринишдаги видеони кўрганлиги, Э.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5қисми билан айб эълон қилишда унинг уяли телефонидан топилган закладка кўринишидаги фотосуратлар асос бўлганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Э.Каримовнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган далиллар билан, яъни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фотосуратлар, гувоҳ З.С.Жахоналиева ва айбланувчи Э.У.Каримовлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш 6 гувоҳ Ш.Э.Ҳайдаров ва айбланувчи Э.У.Каримовлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, гувоҳ О.С.Гаппаров ва айбланувчи Э.У.Каримовлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, судга оид кимёвий экспертизасининг 27.03.2024 йилги 1336-сонли хулосаси, наркология диспансерининг далолатномаси, тушунтириш хатлари ва жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топади деб ҳисоблайди. Суд судланувчи Э.Каримовнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Э.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисми билан яъни кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сотганлиги ҳақида нотўғри айб эълон қилинган деб ҳисоблайди. Дастлабки тергов органи судланувчи Э.Каримовга нисбатан кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сотганлиги ҳақидаги айбловни эълон қилишда уни уяли телефонидан олинган фотосуратлар яъни қандайдир номаълум жойларнинг белги қўйилган кўринишидаги суратлар асос қилиниб олинган. Суд мажлисида қўшимча гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган мазкур жиноят иши бўйича қисман тергов ҳаракатларини амалга оширган терговчи Ш.Жуманиёзов - у судланувчи Э.Каримовдан уяли телефон аппаратини олиб кўздан кечирганида унда терговни қизиқтирган ҳеч қандай маълумотлар томилмаганлиги, шундан сўнг суд техник экспертизаси тайинланганлиги ҳақида кўрсатув берган бўлса судланувчи Э.Каримов гиёҳвандлик воситасини ўз истеъмоли учун сотиб олганлигини тасдиқлаш учун терговчи Ш.Жуманиёзовга фойдаланган уяли телефонини тақдим этиб, ундан бот орқали сотиб олган гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун бот орқали юборилган фотосуратларни ўз ихтиёри билан терговчига кўрсатганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд юқоридагиларни муҳокама қилиб, терговчи Ш.Жуманиязовни кўрсатувлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўриш мумкин, сабаби мазкур жиноят 2024 йил 23 март куни содир этилган бўлса-да, дастлабки тергов органи томонидан ўша вақтда ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида судланувчи Э.Каримовни фойдаланувидаги уяли телефони олинмасдан орадан бир ойдан ошиқ вақт 7 иши ҳужжатларига қўшилган. Шунингдек, жиноят иши ҳужжатларига кўра уяли телефон 2024 йил 4 июнь куни терговчи Ш.Жуманиязов томонидан эмас балки терговчи Ж.Боймирзаев томонидан олинган бўлиб, шу куни уяли телефонни терговчи Ш.Жуманиязов томонидан кўздан кечириш баённомасида Э.Каримовдан олинган уяли телефонни кўздан кечиришда иш учун бир неча фотосуратлар топилганлиги кўрсатилган. Бундан ташқари терговчи Ш.Жуманиязов Э.Каримовдан уяли телефонини олаётган вақтида у очиқда бўлган, бундан хулоса чиқариш мумкинки судланувчи Э.Каримов ўз ихтиёри билан уяли телефонни тергов органига тақдим этган, шунингдек Э.Каримов телефони хотирасида сақланган фотосуратларни ўчириб ташлашга имкони бўла туриб, бу нарсани амалга оширмасдан телефонни тергов органига тақдим этган. Шунингдек, терговчи Ш.Жуманиязов ўз кўрсатувида судланувчи Э.Каримовни уяли телефонини олиб кўздан кечиришда ундан ҳеч нарса чиқмаганлиги сабабли компьютер техникавий экспертиза тайинлаганлиги ҳақида кўрсатув берган бўлса-да, жиноят иши ҳужжатларига кўра терговчи Ш.Жуманиязов Э.Каримовдан 2024 йил 4 июнь куни уяли телефонни олиб, шу куни кўздан кечирганлиги ҳақидаги фотосуратларни ишга илова қилган, бу баённомада ҳам ўз аксини топган, кейин компьютер техникавий экспертиза тайинлаган, эксперт ўз хулосасини 2024 йил 15 июнь куни тергов органига тақдим этган. Юқоридагиларни эътиборга олиб, суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Э.Каримовга нисбатан айб эълон қилишда унинг уяли телефони топилган фотосуратларга асосланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан эълон қилинган айблов билан келишиб бўлмайди, сабабли ушбу фотосуратлар Э.Каримовни томонидан кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сотиш учун беркитиб кетилган ва кейинчалик тегишли шахсларга юборилган фотосуратлар эканлиги дастлабки тергов органи ҳамда суд мажлисида ўз исботини топмади, Э.Каримовни гиёҳвандлик моддасини кўп миқдорда сотганлиги ёки сотишга суиқасд қилганлиги, гувоҳларнинг кўрсатувлари, аудиоёзувлар, телефон сўзлашувлари ҳақидаги маълумотлар, "смс" ёзишмалари ёки бошқа далиллар билан ўз исботини топмаганлиги 8 чиқаришни лозим деб топади. Шу билан бирга судланувчи Э.Каримовни ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 18 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли 25-бандида, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак. Мазкур Пленум қарорининг 26-банди учинчи хатбошисида “Агар бангихона ташкилотчиси ёки сақловчиси айни пайтда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказган ёки бошқа шахсларни уларни истеъмол қилишга жалб қилган бўлса, унинг ҳаракатлари, бунга асослар мавжуд бўлганда, ЖК 273-моддасининг тегишли қисми ва ЖК 274-моддасида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак”. Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 29-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш деганда, шахсда уларни истеъмол қилиш майлини уйғотишга қаратилган ҳар қандай 9 маслаҳат бериш ва ш.ў.), шунингдек, таъсир ўтказилаётган шахс томонидан бундай восита ёки моддалар истеъмол қилиниши мақсадида алдаш, таҳдид қилиш, жисмоний зўрлик ишлатиш, озодлигини чеклаш ва ҳоказолар тушунилиши лозим. Жиноятни тугалланган деб топиш учун жалб этилаётган шахс гиёҳвандлик воситаси, унинг аналоглари, психотроп ёки ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддани ҳақиқатан ҳам истеъмол қилган бўлиши талаб этилмаслиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Тошкент шаҳар наркологик экспертизасининг 2024 йил 19 апрелдаги 956-сонли далолатномасига кўра судланувчи Э.Каримов наркологик касалликлардан азият чекмаслиги ва ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатилган. Судланувчи Э.Каримов ўз кўрсатувларида уни мазкур гиёҳвандлик моддасини сотмаганлиги ёки сотишга суиқасд қилмаганлиги, шу сабабли уни ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмидан шу Кодекс 276-моддасининг 2-қисмига қайта квалификация қилишни сўраган важлари билан келишиб бўлмайди сабаби, судланувчи Э.Каримов 2024 йил 23 март куни Тошкент шаҳар Якксарой тумани Бошлиқ м.ф.й. 4-уй олд томонидаги дарахтлар ўсиб турган майсазорлар ичидан гиёҳвандлик воситасини олиб, гиёҳвандлик воситаларини таниши О.Хамиджоновга бирга истеъмол қилишни таклиф қилганлиги бу билан гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга жалб қилганлиги, унинг ўзи томонидан дастлабки тергов ва суд мажлисида берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳ О.Хамиджоновнинг кўрсатувлари билан аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунидаги 1-сонли қарорининг 59бандида “Қонунга кўра, агар маҳкумнинг аҳволи ёмонлашмаса ва ҳимояга бўлган ҳуқуқи бузилмаса, суд жиноий қилмишни жиноят қонунининг битта моддасидан енгилроқ жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бир неча моддасига қайта квалификация қилишга ҳақли” эканлиги кўрсатилган. Бунда жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган жазо жиноий қилмиш айбланувчи сифатида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарорда ва айблов хулосасида квалификация қилинган Жиноят кодекси моддаси санкциясида назарда 10 эмаслиги кўрсатилган. Суд юқоридагиларни эътиборга олиб, судланувчи Э.Каримов гиёҳвандлик моддасини таниши О.Хамиджоновга истеъмол қилиши ҳақида таклиф қилиб, уни гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга жалб қилмоқчи бўлганлиги, шу йўл билан гиёҳвандлик моддасини унга ўтказмоқчи бўлганлиги сабабли суд судланувчи Э.Каримовнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмидан шу Кодекс 273-моддасининг 2-қисмига ва 274-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси 11 айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд ҳайъати судланувчи Э.Каримовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига асосан уни оиласининг ягона боқувчиси эканлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, унинг ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олишни, шунингдек жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, Э.Каримовнинг шахсини, ундан олинган гиёҳвандлик моддаси тури ва миқдорини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деган қатъий хулосага келиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 2-қисми билан озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖК 274-моддасининг 1-қисми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ЖКнинг 59-моддасига асосан узил кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, юқорида муҳокама қилинганидек наркология диспансерининг далолатномасига асосан Э.Каримов гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб топади. Бундан ташқари ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 2024 йил 31 июлдаги 08189-сонли квитанция асосида сақланаётган 9,6595 грамм “героин” гиёҳвандлик моддасини ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилишни; -ашёвий далил деб эътироф этилган Э.Каримовга тегишли бўлган 1 дона “Redmi Note 13” ва 1 дона “Redmi 9” русумли уяли телефонлар судланувчи Э.Каримовнинг яқин қариндошларига тилхат орқали қайтариб беришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати ҲУКМ Қ И Л Д И: Судланувчи Каримов Элёр Учқун ўғли (Karimov Elyor Uchqun o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 27312 назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин. Каримов Элёр Учқун ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖК 274-моддасининг 1қисми билан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Э.Каримовга узил-кесил 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Э.Каримовни дастлабки тергов вақтида 2024 йил 6 апрель кунидан 7 апрель кунига қадар ушлаб турилган кунларини тайинланган жазодан чегириб ташлаб, ўташ учун узил-кесил 5 (беш) йил 28 (йигирма саккиз) кун озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилсин. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 25 июнь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Э.Каримовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 2024 йил 31 июлдаги 08189-сонли квитанция асосида сақланаётган 9,6595 гр “героин” гиёҳвандлик моддаси ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Далилий ашё “Redmi Note 13” ва “Redmi 9” русумли уяли телефонлар судланувчи Э.Каримовнинг яқин қариндошларига тилхат орқали қайтариб берилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Халқ маслаҳатчилари М.Қордирова 13 Ж.Курбанов 14 НOМИДАН 2024 йил ноябрь ойининг 7 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Курбанов, халқ маслаҳатчилари: М.Қодирова ва З.Ахатовалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Каримов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “AYPREZ-PLYUS” адвокатлик фирмасининг адвокати М.Рискуловларнинг иштирокида, Каримов Элёр Учқун ўғлига нисбатан 1-1006-2409/827-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Каримов Элёр Учқун ўғли (Karimov Elyor Uchqun o’g’li), 27.05.1996 йил Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 9 июндаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 166моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 7 июндаги ажримига кўра ўталмай қолган 1 ой 25 кун озодликни чеклаш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган, оилали, 1 нафар фарзанди бор, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 5-мавзе 14уй 14-хонадонда доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчи, 2024 йил 6 апрель куни ушланиб 7 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ВСХдан озод этилган, шундан сўнг 2024 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддасига асосан ушланган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 20 август куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5қисми билан айбланган. 15 РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКМ Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати Судланувчи Каримов Элёр Учқун ўғли (Karimov Elyor Uchqun o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 2-қисми ва 274-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин. Каримов Элёр Учқун ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖК 274-моддасининг 1қисми билан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Э.Каримовга узил-кесил 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Э.Каримовни дастлабки тергов вақтида 2024 йил 6 апрель кунидан 7 апрель кунига қадар ушлаб турилган кунларини тайинланган жазодан чегириб ташлаб, ўташ учун узил-кесил 5 (беш) йил 28 (йигирма саккиз) кун озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилсин. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 25 июнь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Э.Каримовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 2024 йил 31 июлдаги 08189-сонли квитанция асосида сақланаётган 9,6595 гр “героин” гиёҳвандлик моддаси ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. 16 Қ И Л Д И: Далилий ашё “Redmi Note 13” ва “Redmi 9” русумли уяли телефонлар судланувчи Э.Каримовнинг яқин қариндошларига тилхат орқали қайтариб берилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Халқ маслаҳатчилари М.Қордирова Ж.Курбанов З.Ахатова Раислик қилувчи Ж.Курбанов Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич 17