← Назад
Решение #109313 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 270 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| тказиш учун ЖК | 273 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| ЖКнинг | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| арори | 37 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| исми ва | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 07 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи жиноят
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси О.Пардаев, халқ
маслаҳатчилари
Ш.Норов
ва
У.Раимовлар,
судья
ёрдамчиси
О.Боймухамедовнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шаҳар
прокурорининг ўринбосари У.Рахматов, судланувчи К.Набиевнинг ҳимоячиси
адвокат С.Шермамедовнинг иштирокида, судланувчи Набиев Комилжон
Махмудовичга нисбатан 1-1401-2401/871-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Судланувчи: Набиев Комилжон Махмудович (Nabiyev
Komiljon Maxmudovich), 1964 йил 25 октябрь куни
Самарқанд туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, судланмаган, пенсия
ёшида, Самарқанд шаҳар “Юқори хўжа сахат” маҳалласида
яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил
17 октябрь куни олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва
25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят ишида тўпланган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, томонларнинг
музокара сўзлари ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, шунингдек,
ишда бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Набиев Комилжон Махмудович 2024 йил март ойида ўзи
яшаб келаётган Самарқанд шаҳар “Юқори Хўжа сахат” маҳалласидаги
уйининг томорқаси ичидаги “иссиқхона”нинг 3 м2. ўлчамдаги ер майдонига
тақиқланган экин, яъни таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 3 туп
“каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги уруғини сепиш орқали экиб, уни остки
қисмини парваришлаб, етиштирган.
Бундан ташқари, судланувчи К.Набиев ўзининг жиноий ҳаракатларини
давом эттириб, 2024 йил март ойида ўзининг яшаб келаётган Самарқанд шаҳар
“Юқори Хўжа сахат” маҳалладаги уйининг томорқасининг 3 м2. ўлчамдаги ер
майдонига тақиқланган экин, яъни таркибида гиёҳвандлик бўлган “каннабис”
гиёҳвандлик ўсимлиги уруғини сепиш орқали экиб, уни остки қисмига
парваришлаб, 2024 йил 7 сентябрь куни 3 туп “каннабис” гиёҳвандлик
ўсимлиги пишиб етилган ўсимликдан 5 та шохчаларини кесиб олиб, шундан
3 тасини иссиқхонани ўзида, 2 тасини томорқасидаги гилос дарахти шохлари
орасига яширин равишда қуритиш мақсадида илиб, қуритмоқчи бўлган қуруқ
ҳолдаги соф оғирлиги 71,4 грамм кўп миқдордаги “каннабис” гиёҳвандлик
ўсимлиги ва томорқасида 3 туп “каннабис” ўсимлигини келгусида ўтказиш
мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги 2024 йил 8 сентябрь куни соат
09:10ларда ИИО ходимлари томонидан “Қорадори-2024” назорат тадбири
давомида аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Самарқанд вилоят ИИБ ЭКМнинг 17.09.2024 йил 883-сонли
хулосасида, К.Набиевнинг яшаш хонадонидан ҳужжатлаштириб олинган
яшил рангли, ўткир ҳидли, ҳўл ҳолдаги 3 туп ўсимлик ва бешта пояли ўсимлик
таркибида “тетрагидроканнабинол” гиёҳванд моддаси мавжуд бўлиб, бу
ўсимликлар “каннабис” гиёҳванд турига кириши, бешта пояли “каннабис”
ўсимлигининг ҳўл ҳолатдаги соф оғирлиги 223 грамм, қуруқ ҳолдаги соф
оғирлиги 71,4 граммга тенглиги кўрсатилган.
Судга оид наркология экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги 639-сонли
далолатномасида, К.Набиевда “каннабиноидли гиёҳвандлик” хасталаниш
белгилари мавжудлиги, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасида
кўзда тутилган мажбурий даволаш чораларига муҳтож эканлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Набиев Комилжон
Махмудович ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, у 10 йиллар олдин кўп
миқдорда спиртли ичимлик истемол қилганлигини, ўша вақтлари буйрагини
операция қилдиргани учун шифокорлар унга спиртли ичимлик истеъмол
қилишлигини таъқиқлаганлигини, шунинг учун у ўша вақтлари “наша”
гиёҳвандлик воситаларини чекишни бошлаб, баъзи-баъзида гиёҳвандлик
воситасини истеъмол қилиб турганлигини, ўзи чеккан “наша” гиёҳвандлик
воситасини уруғларидан келгусида етиштириш учун олиб қўйганлигини,
тахминан 2017 йилларда ўзининг яшаш хонадонининг ичидан иссиқхона
қуриб, у ерда 13 туп “лимон” ва 2 туп “мандарин” кўчатларини экиб
парваришлаб кела бошлаганлигини, ҳозирда ушбу лимон кўчатлари катта
бўлиб ҳосил беришлигини, 2024 йил март ойларида келгусида ўзи истеъмол
қилишлиги учун иссиқхонасидаги лимонлар орасида “марихуана”
гиёҳвандлик воситасини уруғларини экиб қўйганлигини, орадан бир неча
ойлар ўтгач лимон кўчатлари орасида уч туп “каннабис” гиёҳвандлик
воситасини униб чиққанлигини кўрганлигини, шундан сўнг у ушбу
“каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини ўзини истеъмоли учун парваришлаб
ўстиришга
қарор қилганлигини, ушбу ўсимликларни остки қисмини
юмшатиб, ўсимликларга
“гўнг”дан солиб парваришлаганлигини, у
иссиқхонага ҳар куни ўзи кириб лимонлар ва “каннабис” ўсимликларига
қараганлигини, 2024 йил август ойининг бошларидан у ушбу гиёҳвандлик
ўсимликларининг шохларидан кесиб олиб уларни ҳовлидаги гилос дарахтига
илиб қуритиб ҳамда ушбу қуриган гиёҳвндлик воситаларини ўзи истемол қила
бошлаганлигини, ушбу қуриган гиёҳвандлик воситаларини оддий
сигаретанинг ичини тўкиб ташлаб, шунинг ичига тўлдириб, уни тутатиб
истеъмол қилиб келганлигини, август ойида тахминан 2-3 марта чекиш орқали
истеъмол қилганлигини, 2024 йил 07 сентябрь куни ушбу “наша” гиёҳвандлик
ўсимлигидан қайчи ёрдамида бешта новдасини кесиб олиб, шундан 3 тасини
иссиқхонадаги симга, қолган 2 тасини ховлидаги гилос дарахти шохлари
орасига қуритиш учун илиб қўйганлигини, ушбу ўсимлик шохлари ҳали
қуримаганлиги учун ҳали ундан чекишга улгурмаганлигини, эртасига, яъни
2024 йил 08 сентябрь куни эрталаб уйда ўтирганида, уй олдида ИИО ва
бошқа фукаролик киймидаги шахслар келишиб, ўзларини 2-сон ИИБ
ходимлари эканликларини айтишиб, “Қорадори-2024” тадбирлари
ўтказилаётганлигини, ховлидаги томорқани кўздан кечиришларини айтиб,
томорқадаги иссиқхонанинг ичига экиб қўйган 3 туп “каннабис” гиёхвандлик
ўсимлигини кўриб қолишганлигини, шунингдек у қуритиш учун иссикхона
ичидаги симга ўсимликлар орасига ва ҳовлидаги гилос дарахти шохлари
орасига билинтирмасдан илиб қўйган “каннабис” ўсимлигининг новдаларини
ҳам аниқлашганлигини, шундан сўнг ушбу ўсиб парваришлаётган наша
ўсимлигини, томири билан суғуриб олишиб, 3 та полиэтилен халталарга
солишиб, ҳужжатлаштиришганлигини, ИИО ходимлари
ундан ушбу
тақиқланган гиёҳвандлик ўсимлиги тўғрисида сўраганларида, уларга ўзини
истеъмоли учун экканлигини, бу ўсимлик “каннабис”ни гиёҳвандлик
моддаси эканлигини айтганлигини, шундан сўнг ИИО ходимлари ушбу
гиёҳвандлик ўсимликларини холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олиб
кетишганлигини, у юқорида таъкидлаб ўтганидек ўзининг истеъмоли учун
иссиқхонага экиб етиштирганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситалари экиб
парваришлаб келаётганлигидан оила аъзоларини хабари бўлмаганлиги, чунки
иссиқхонага фақат унинг ўзи кириб ишлашлигини ҳамда иссиқхонадаги
лимон, мандарин ва “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларига ўзи
қараганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситаларини умуман сотиш мақсади
бўлмаганлигини, уларни фақат ўзининг истеъмоли учун экиб етиштириб,
сақлаб келганлигини, бировга ўтказиш ёки сотиш мақсади бўлмаганлигини,
чунки ўзи ушбу марихуана гиёҳвандлик воситасини қарийиб ўн йилдан буён
истеъмол қилиб келишлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, хатосини тушуниб етганлигини, унга нисбатан
қонуний енгиллик беришликни сўраб баён қилди.
Судланувчи Набиев Комилжон Махмудовичнинг айби унинг суддаги
кўрсатувларидан ташқари, гувоҳ тариқасида сўралган Турсунов Жахонгир
Уткировичнинг, у 2024 йил 8 сентябрь куни соат 09-00ларда Саттепо
масканида ўз ишлари билан юрганида, олдига ИИО ходими келиб, ўзини
таништириб, бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўраганлигини, уни
вақтибўлганлиги сабабли рози бўлганлигини, яна бир холисни таклиф
қилишганлигини, шунда ИИБ ходимлари ҳозирда “Қорадори-2024” тезкор
тадбири ўтказилаётганлиги учун Самарқанд шаҳар Юқори хўжа соат
маҳалласида яшовчи Набиев Комилжон исмли шахснинг уйида гиёҳвандлик
ўсимлигини ўстиришда гумон қилинаётганлиги ва шу сабабли унинг
ҳовлисини кўздан кечиришларини тушунтиришганлигини, шундан сўнг
К.Набиевнинг ҳовлисига кириб, кўздан кечириш давомида, ҳовлининг
томорқасини ўрта қисмида ярим айлана шаклли том қисми мавжуд бўлган
иссиқхонада турли ўсимликлар орасида яширин равишда экилган шубҳали
ўткир ҳидли гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликни кўрсатиб, ушбу
3 туп ўсимлик “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш эканлигини
айтишиб, уни томир қисмидан суғуриб олишганлигини, томорқа ичида бошқа
шубҳали ўсимлик аниқланмаганлигини, шунингдек иссиқхонани кўздан
кечириш давомида иссиқхонани ўсимликларни илдириш учун ўтказилган
симга билинтирмасдан 3 та ўсимлик новдаси, ҳовли томорқасидаги гилос
дарахтини шохлари орасига хуфёна тарзда қуритиш учун илиб қўйилган
яшил рангли, хўл холатдаги ўткир ҳидли 2 та ўсимлик новдаси борлиги
аниқланиб,
ушбу
ўсимликлар
полиэтилен
халталарга
солиниб,
муҳрланганлигини ва уларнинг иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинганлиги,
ўсимликларни баландлиги 1,5-2 метр атрофида бўлганлиги, ИИБ ходимлари
ушбу ўсимликлар кимга тегишли эканлиги тўғрисида уй эгаси Набиев
Комилжон акадан сўраганларида, у киши бу гиёҳвандлик ўсимликлар унга
тегишли эканлигини, уни ўзи ушбу наша гиёхвандлик ўсимлигини ўзи
истеъмол
қилиш
учун
парваришлаб
етиштириб келганлигини
билдирганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
-гувоҳ Набиев Шерзод Комилжоновичнинг, у Панжоб маҳалласида
ижарага устахона олиб автомобилларни тузатиш билан шуғулланиб
келишлигини, у оиласи ва ота онаси билан бирга яшаб келишлигини, отаси
Набиев Комилжон анча йиллардан буён гиёҳвандлик воситалари истеъмол
қилиб келишликлари ҳақида эшитганлигини, ўша вақтлари у оиласи билан
Россия Федерациясида ишлаганлигини, бу ҳовлида фақатгина ота-онаси
яшаганлигини, у яқинда Россия Федерациясидан қайтиб келгандан кейин
отасига гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилмаслигини айтганлигини,
лекин отаси унга қулоқ солмаганлигини, у Россия давлатида бўлган
вақтларида тахминан 2018 йилларда отаси ҳовлисининг охиридан лимон
экиш учун иссиқхона қурганлигини, ушбу иссиқхонада отаси лимон
кўчатлари экиб парваришлаб келганлигини, ушбу иссиқхонага фақат
отасининг ўзи қараб лимонларини парваришлаб келганлигини, 2024 йил
08 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ходимлари
келишиб, “Қорадори-2024” тадбирлари ўтказилаётганлигини, ҳовлисидаги
томорқани кўздан кечиришларини айтиб, томорқага киришганлигини ҳамда
иссиқхонани кўздан кечиришганлигини, иссиқхонани кўздан кечиришган
вақтларида улар иссиқхонадаги лимон дарахтлари орасига экилган ва
парваришланган ҳолда турган 3 туп “каннабис” гиёҳвандлик воситасига
ўхшаш ўсимликлар борлигини аниқлашганлиги ҳамда ушбу ўсимликларни
ким экканлигини сўрашган вақтида отаси ушбу ўсимликларни ўзи экиб
етиштирганлигини, уларни ўзининг истеъмоли учун экканлигини, уларни
сотиш мақсади бўлмаганлигини айтганлиги, у ушбу иссиқхонага олдин
деярли кирмаганлиги сабабли у ердаги ушбу гиёҳвандлик воситалари
экилганлигини кўрмаганлигини, шу воқеадан кейин отасидан нима учун
бундай ўсимликларни эканлигини сўраган вақтида, унга ўзи гиёҳвандлик
воситалари чекиш учун эканлигини, уларни ҳеч қандай сотиш нияти
бўлмаганлигини айтганлигини, ўша кунга қадар отаси яшаш хонадонидаги
иссиқхонанинг ичига каннабис гиёҳвандлик воситаси экиб етиштириб
келаганлигидан уни ва бошқа аъзоларини хабари бўлмаганлиги, отаси умуман
гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланмаганлигини, бирон марта
эшитмаганлиги ва кўрмаганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан;
билдирги, ҳодиса содир бўлган жойда кўздан кечириш ва илова қилинган
фото-жадвали, амбулатор суд-наркологик экспертиза хулосаси, судга оид
кимёвий экспертиза хулосаси ва унга илова қилинган фото-жадваллар,
суд-тиббий далилий ашёлар экспертиза хулосаси, нарсаларни ашёвий далил
деб эътироф этиш ва уларни жиноят иш ҳужжатларига қўшиш қарори ҳамда
жиноят ишида тўпланган бошқа бир қатор объектив далиллар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топади.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Набиев
Комилжон Махмудовичнинг тақиқланган экин, яъни каннабис гиёҳвандлик
воситалари ни қонунга хилоф равишда экишда ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, тергов органи томонидан, судланувчи К.М.Набиевнинг жиноий
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми
билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида,
айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки
маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини
исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан
фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг
содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча
ҳолатларни аниқлаши шартлиги;
иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда
тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан
фойдаланиш мумкинлиги;
иш
бўйича
исботланиши
лозим
бўлган
барча
ҳолатлар
синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб
чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал
қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган,
ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган,
ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги;
23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги;
463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин
эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов
ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган
ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга
барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб
олиниши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 4-бандида, иш
бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар
тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама,
тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни
содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил,
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги;
16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир
этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш
бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида
маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма
шубҳа ва қарама қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги, шундан келиб чиқиб,
судланувчи томонидан терговда ёки судда айбини бўйнига олиш ҳолати у иш
бўйича тўпланган ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан холисона
исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқаришга асос бўла олишлиги
деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрель
кунидаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-банди 3-хатбошида “Шахснинг
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик
уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” деб,
4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш
усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли
кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг
бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки
моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК
273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига
сабаб бўлади” деб кўрсатилган кўрсатилган.
Терговдаги айб эълон қилиш қарори ва айблов хулосасига кўра,
судланувчи К.Набиевнинг ҳовли томорқасидан 2024 йил 8 сентябрь куни
3 туп “канаббис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда поясидан кесиб олинган қуруқ
ҳолда вазни жами 71,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ашёвий
далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ
томонидан судга тақдим этилган 07.11.2024 йилги маълумотига кўра,
судланувчи К.Набиевнинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиши ва
экиб етиштириши тўғрисида олдиндан тезкор маълумот мавжуд бўлиб,
сотганлиги бўйича маълумот мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Шундан келиб чиқиб, тергов органи томонидан судланувчи К.М.Набиев
томонидан 2024 йил 8 сентябрь куни хонадон томорқасида экилган ва
топилган 3 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ва жами 71,4 грамм қуруқ
ҳолдаги кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандллик воситасини сотишга
суииқасд қилганлиги исботлаб берилмасдан ва ишонарли далиллар билан
тасдиқланмасдан тахминларга таянганлиги кўринади, бироқ суд амбулатор
наркология экспертиза хулосасига кўра, судланувчи К.Набиевда
“каннабиноидли гиёҳвандлик” билан хасталаниш белгилари аниқланган
бўлсада, унинг хонадонидан олинган гиёҳвандлик воситаларини миқдорини
унинг ўзини истеъмолини истисно этадиган миқдор бўлиб, у ўзининг
истеъмолидан
ортиқ
гиёҳвандлик воситаларини келгусида ўтказиш
мақсадида сақлаб келганлигини ҳам инкор этмайди.
Шу сабабли, судланувчи К.М.Набиевнинг мазкур жиноий қилмишини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмидан, ЖКнинг
273-моддаси 2-қисмига қайта квалификация қилишликни лозим деб топади.
Суд ҳайъати, судланувчи Набиев Комилжон Махмудовичга нисбатан
жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар баҳолаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолат
иш ҳолатларида мавжуд эмас деб эътироф этади.
Суд ҳайъати, судланувчи Набиев Комилжон Махмудовичга нисбатан
жазо тури ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят
учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 37-моддасида “ЖК
57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят
кодекси Махсус қисми воситаси санкциясида назарда тутилган энг кам
жазодан ҳам камроқ ёки шу воситада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ
жазо тайинланиши мумкин” деб кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал
қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “жиноят
содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо
тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деган
инсонпарварлик принципи ва 2023 йил 30 апрель куни қабул қилинган янги
таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
4-хатбошисида
мустҳакамлаб қўйилган “Давлат органлари томонидан
инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик
принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга
эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган юқори эътирофли
кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, К.М.Набиевнинг шахсини, пенсия ёшида
эканлигини, содир этган жиноий қилмишига иқрор ва чин кўнгилдан
пушаймон эканлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини ҳамда
яшаш жойи ҳисобланган Самарқанд шаҳар “Юқори хўжа сахат” маҳалла
раисининг судланувчи К.М.Набиевни жазосини енгиллаштириб беришлик
ҳақидаги кафиллик хатини алоҳида эътиборга олиш билан бирга, содир
этилган жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жазо санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинлашлик,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, содир этган
жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини энг кам
қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, ЖКнинг
59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
узил кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашликни, бироқ
судланувчи Набиев Комилжон Махмудовични бугунги кунда пенсия ёшида
эканлигини алоҳида эътиборга олиб, тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазосини ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали
ахлоқан тузатиш мумкин деган қатьий хулосага келиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини тадбиқ қилиб, тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича синов муддати белгилаб, шартли
жазо қўллашликни лозим топади.
Суд ҳайъати, судланувчи Набиев Комилжон Махмудович амбулатор
суд-наркологик экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги 639-сонли хулосасига
кўра, каннабиноидли гиёҳвандлик билан хасталанган бўлиб, мажбурий
даволаниш чоралари қўллашга муҳтожлиги сабабли, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чорасини қўллаб, тегишли тиббий муассасаларда гиёҳвандлик
касаллигидан тузалгунига қадар мажбурий даволанишга юборишликни лозим
топади.
Суд ҳайъати, жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф
этилган 3 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари ҳамда экспертиза
тадқиқотидан қолган қуруқҳолдаги 70 грамм “марихуана” гиёҳвандлик
воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг тегишли тартибда йўқ
қилишликни лозим топади.
Бинобарин суд ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454457, 460, 463, 465, 468, 471-473, 476-моддаларини қўллаб, ҳукм қилди,Ҳ У К М
Судланувчи Набиев Комилжон Махмудович (Nabiyev Komiljon
Maxmudovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва
273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда
айбли деб топилсин.
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан
1 (бир) йил 6 (олти) ой ммудатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
судланувчи К.Набиевга тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
узил кесил 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Набиев
Комилжон Махмудовични 2024 йил 26 сентябрь кунидан 2024 йил 07 ноябрь
кунига қадар қамоқда сақланган ҳар бир куни озодликдан маҳрум қилиш
жазосинибир кунига тенглаштирилиб, жазодан чегирилсин ва ўташлик учун
3 (уч) йил 4 (тўрт) ой 18 (ўн саккиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли қўлланилиб, 2 (икки) йил синов
муддати белгилансин.
Судланувчи
Набиев Комилжон Махмудовичга Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 3-қисмига асосан, яшаш жойини
ўзгартирмаслик, ҳар ойнинг 25-санасида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО
ФМБдан рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларга, яъни кафе, бар ва
ресторанларга бормаслик, агар яшаш жойи ўзгариб қолса бу ҳақда унинг
хулқи устидан назорат қилувчи органга хабар бериб туриш мажбуриятлари
юклатилсин.
Судланувчи Набиев Комилжон Махмудовичнинг хулқи устидан назорат
олиб бориш Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Синов муддати ҳукм эълон қилинган вақтдан, яъни 2024 йил
07 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Набиев Комилжон Махмудовичга нисбатан қўлланилган
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у дарҳол ҳибсдан озод
қилиниб, унга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Судланувчи Набиев Комилжон Махмудовичга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов
чорасини қўлланилсин ва тегишли тиббий муассасаларда гиёҳвандлик
касаллигидан тузолгунига қадар мажбурий даволанишга юборилсин.
Ҳукмни мазкур қисмини ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳри
бўйича ИИО ФМБ ва Республика ихтисослаштирилган наркология илмийамалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали
бошлиқлари зиммасига юклатилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган 3 туп “каннабис” гиёҳвандлик
ўсимликлари ҳамда экспертиза тадқиқотидан қолган қуруқ ҳолдаги 70 грамм
“марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига даҳлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган
кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят бериши ёки
прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи судья;
О.Пардаев
Ҳалқ маслахатчилари
Ш.Норов
У.Раимов
шаҳар суди раиси
О.Пардаев