Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2003/228 Дата решения 07.11.2024 Инстанция Надзор Тип документа Назорат инстанцияси ажрими Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Раупов Жонибек Муродкулович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 340851 Claim ID 2626376 PDF Hash 579953bc609530a1... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
банди ва 209-моддасининг 1-қисми банди ва 209 1 law
билан ЖК 72-моддаси билан ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ва 72-моддаси исми ва 72 law
бандлари ва 168-моддаси бандлари ва 168 law
бандлари билан ЖК 60-моддаси бандлари билан ЖК 60 law
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Sга ЖК 168-моддаси Sга ЖК 168 law
бандлари билан ЖК 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
исмини ЖПК 83-моддаси исмини ЖПК 83 law
илмиши ЖК 168-моддасининг 3-қисми илмиши ЖК 168 3 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 11-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПК 11-моддаси улар ЖПК 11 law
ЖПК 122-моддаси ЖПК 122 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5214-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5214 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Жиноят иши № 1-1401-2003/228 Маърузачи судья: Т.Алмаматов Биринчи инстанцияда ишни кўришда раислик қилган судья: Ж.Раупов Апелляция инстанциясида бўлган судья: Х.Усманов маърузачи АЖРИМИ 2024 йил ноябрь ойининг 7 куни Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг судьяси И.Карабаев, ҳайъат судьялари Ф.Саматов ва Т.Алмаматовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси К.Каюмовнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Р.Холмуродов, судланган S/Sнинг ҳимоячиси – адвокат О.Хайриеванинг иштирокида, 1952 йил 26 сентябрда Пастдарғом туманида туғилган, корейс (ўзбек тилини мукаммал билади), Ўзбекистон фуқароси, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам: 1) Самарқанд шаҳар Боғишамол туман судининг 1999 йил 8 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-модаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 1 декабрдаги “...амнистия тўғрисида”ги Фармонининг 1-бандига асосан жазони ўташдан озод қилинган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2005 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан ЖК 72-моддасига асосан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, 3 йил синов муддати белгиланган; 3) жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2005 йил 8 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖК 59-модасининг 8-қисми ва 72-моддасига асосан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилинган ва 3 йил синов муддати белгиланган; 4) жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2010 йил 8 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-модаси 2-қисмининг “е,ж,з” бандлари ва 168-моддаси 2-қисмининг “а,б,в” бандлари билан ЖК 60-моддаси ва 72-моддасига асосан 250.400 сўм жарима жазоси тайинланиб, 7 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилинган ва 3 йил синов муддати белгиланган, жазони тўлиқ ўтаган, судланганлик ҳолати тугалланган, пенсионер, 3-гуруҳ ногирони, Самарқанд шаҳар “Севали” маҳалласи, Севали-ота кўчаси 14-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган S/S (S/S)га нисбатан чиқарилган Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 31 майдаги ҳукми устидан судланган S/Sнинг шикоятига асосан жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: S/Sга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖК 57-моддаси қўлланиб, 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 31 майдаги ҳукми билан мазкур суд ҳукмининг S/S ва S/Sга оид қисми бекор қилиниб, S/Sга ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда, 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган. Мазкур суд ҳукми билан S/S, S/S ва S/S ҳам судланган бўлиб, ишнинг уларга оид қисми бўйича шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, S/S алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали ўзганинг мулкни қўлга киритиш мақсадида, А.Мамажонов, S/S, S/S ва жиноят ишидан алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, 2017 йил май ойидан 2019 йил август ойига қадар бўлган вақт мобайнида, тузилган жиноий режага асосан, Жанубий Корея ва Япония Республикаларига ишлаш учун хоҳиш билдирган фуқаролардан, яъни 2019 йил август ойида О.Хўжамуродовдан 18.747.860 сўмга тенг бўлган 2000 АҚШ доллари, 2019 йил апрель ойида О.Хонниёзовдан 30.403.764 сўмга тенг бўлган 3600 АҚШ доллари, 2019 йил апрель ойида Ш.Э.Мустафаевдан 5.000.000 сўм, 2019 йил апрель ойида А.Дўнгбоевдан 19.424.627 сўмга тенг бўлган 2300 АҚШ доллари, 2018 йил апрель ойида Дж.Расуловдан 33.886.314 сўмга тенг бўлган 4200 АҚШ доллари, 2018 йил август ойида О.Норқуловдан 43.049.765 сўмга тенг бўлган 5500 АҚШ доллари, 2017 йил январь ойида О.Ганиевдан 12.409.052 сўмга тенг бўлган 3800 АҚШ доллари, 2018 йил январь ойида И.Рузиевадан 58.865.544 сўмга тенг бўлган 7200 АҚШ доллари, 2019 йил февраль ойида Т.Исамиддиновадан 33.612.760 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2019 йил февраль ойида Б.Мирзаевдан 25.209.570 сўмга тенг бўлган 3000 АҚШ доллари, 2019 йил февраль ойида Ж.Сафаровдан 33.612.760 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2019 йил февраль ойида Ф.Пармановдан 32.772.441 сўмга тенг бўлган 3900 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Т.Набиевдан 33.196.800 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2019 йил апрель ойида Р.Джураевдан 42.227.450 сўмга тенг бўлган 5000 АҚШ доллари, 2017 йил ноябрь ойида А.Турсуновдан 28.050.636 сўмга тенг бўлган 4700 АҚШ доллари, 2017 йил ноябрь ойида Ў.Якубовдан 45.336.928 сўмга тенг бўлган 5600 АҚШ доллари, 2017 йил май ойида Ш.Санақуловдан 5.769.495 сўмга тенг бўлган 2 1500 АҚШ доллари, 2019 йил февраль ойида Г.Джаббаровадан 33.612.760 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2019 йил февраль ойида М.Алимовадан 33.612.760 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил июнь ойида С.Комиловдан 11.807.490 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил июнь ойида И.Абдуллаевдан 11.807.490 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил март ойида М.Хамдамовдан 24.344.580 сўмга тенг бўлган 3000 АҚШ доллари, 2018 йил март ойида И.Мажидовдан 34.082.412 сўмга тенг бўлган 4200 АҚШ доллари, 2018 йил октябрь ойида Д.Муродовдан 32.947.480 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил апрель ойида Ф.Абдуллаевдан 33.886.314 сўмга тенг бўлган 4200 АҚШ доллари, 2018 йил октябрь ойида М.Асламовдан 34.594.854 сўмга тенг бўлган 4200 АҚШ доллари, 2017 йил ноябрь ойида А.Рауфовдан 16.667.512 сўмга тенг бўлган 2060 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида А.Рустамовдан 29.047.200 сўмга тенг бўлган 3500 АҚШ доллари, 2017 йил ноябрь ойида А.Мирмухамедовдан 16.191.760 сўмга тенг бўлган 2000 АҚШ доллари, 2018 йил март ойида З.Баратовдан 36.516.870 сўмга тенг бўлган 4500 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида У.Мухаммадиевдан 45.645.600 сўмга тенг бўлган 5500 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Т.Мухаммадиевдан 45.645.600 сўмга тенг бўлган 5500 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида Д.Маруповдан 30.378.582 сўмга тенг бўлган 3900 АҚШ доллари, 2018 йил июнь ойида Ш.Бердиевдан 39.358.300 сўмга тенг бўлган 5000 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида О.Қаршиевдан 31.157.520 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2017 йил август ойида О.Мирзоевдан 4.210.135 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида С.А.Мухамматовдан 32.272.680 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида Ф.Джуракуловдан 9.347.256 сўмга тенг бўлган 1200 АҚШ доллари, 2017 йил декабрь ойида З.Аламовдан 9.744.084 сўмга тенг бўлган 1200 АҚШ доллари, 2018 йил май ойида И.Р.Абдуллаевдан 63.858.000 сўмга тенг бўлган 8000 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида З.Тўрақуловдан 31.157.520 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2019 йил июль ойида Ж.Махрамовдан 13.000.065 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида М.Каримовдан 11.684.070 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил февраль ойида Ж.Файзиевдан 32.686.560 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил февраль ойида К.Ахтамовдан 34.320.888 сўмга тенг бўлган 4200 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Х.Носировдан 49.795.200 сўмга тенг бўлган 6000 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Н.Усаровдан 41.496.000 сўмга тенг бўлган 5000 АҚШ доллари, 2018 йил апрель ойида Б.Рустамовдан 76.647.615 сўмга тенг бўлган 9500 АҚШ доллари, 2018 йил октябрь ойида М.Фахриевадан 34.594.854 сўмга тенг бўлган 4200 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Ш.Султоновдан 33.196.800 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Ш.Хасановдан 33.196.800 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Ш.Абдиевдан 33.196.800 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Н.Сайфуллаевдан 9.959.040 сўмга тенг бўлган 1200 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида Ш.Нормуротовдан 31.157.520 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил ноябрь ойида Ш.Носировдан 33.196.800 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил июль ойида Ш.Мардиевдан 46.736.280 сўмга тенг бўлган 6000 АҚШ доллари, 2018 йил июль 3 ойида Г.Алиевадан 46.736.280 сўмга тенг бўлган 6000 АҚШ доллари, 2019 йил март ойида М.Муродовдан 33.559.880 сўмга тенг бўлган 4000 АҚШ доллари, 2018 йил май ойида А.Мансуровдан 11.973.375 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил май ойида М.Мансуровдан 11.973.375 сўмга тенг бўлган 1500 АҚШ доллари, 2018 йил май ойида Т.Шадиевдан 27.937.875 сўмга тенг бўлган 3500 АҚШ доллари, 2018 йил май ойида М.Қаюмовдан 9.578.700 сўмга тенг бўлган 1200 АҚШ доллари ва 2018 йил ноябрь ойида Ш.Нарзуллаевдан 32.366.880 сўмга тенг бўлган 3900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни такроран қўлга киритишиб, уларни ишга юбормасдан, қўлга киритган пулларни эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган. Судланган S/S шикоятида, суд ҳукмида жабрланувчилар фойдасига зарарни ундан бошқа судланувчилар билан бирга солидар тарибда ундириш кўрсатилганидан норози эканлиги, чунки унга қўйилган айблов эпизодлари билан боғлиқ барча жабрланувчилардан олган пулларни у Х.Сафаровага тўлиқ бергани, судлар ишни бир ёқлама кўриб, уни Х.Сафарова билан юзлаштирмагани ҳақида важлар келтириб, ишнинг унга оид қисмини ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатишни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят судининг судьяси Т.Алмаматовнинг маърузасини, судланган S/S ва унинг ҳимоячиси – адвокат О.Хайриеванинг шикоятни қаноатлантириш, прокурор Р.Холмуродовнинг шикоятни қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Апелляция инстанцияси суди томонидан иш тафсилотлари тўғри аниқланиб, S/Sнинг қилмиши ЖК 168-моддасининг 3-қисми “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган. Шикоятдаги, судлар томонидан иш бир ёқлама кўрилгани, ишнинг S/Sга оид қисмини ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатиш ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, жиноят иши апелляция инстанцияси суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига, шунингдек Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарори тушунтиришларига, шу жумладан жиноят ишини юритишда, далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда жиноятпроцессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги ҳақидаги тушунтиришларига риоя қилган ҳолда, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни, шу жумладан судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда ишда мавжуд бошқа далиллар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди иш бўйича жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш қисми биринчи инстанцияси суди томонидан тўғри ҳал этилганлигини эътироф этиб асосли хулосага келган. 4 Судланган S/Sнинг суд ҳукмида баён қилинган жиноятларни содир этганликдаги айби, унинг ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, шу иш бўйича судланган S/Sнинг, жабрланувчилар, гувоҳлар М.Ганиев, А.Ганиеванинг суддаги кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари, сўроқ баённомалари, сўзлашувлар ёзиб олинган СD-R дискни ашёвий далил тариқасида олиш, юзлаштириш, сўзлашувларни эшитиб кўриш ва стенограмма қилиш каби жиноят ишида тўпланган объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Судлов ҳайъати, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПК 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, S/Sнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Шикоятдаги, суд ҳукмида жабрланувчилар фойдасига зарарни S/Sдан бошқа судланувчилар билан бирга солидар тарибда ундириш кўрсатилганидан норози эканлиги, чунки унга қўйилган айблов эпизодлари билан боғлиқ барча жабрланувчилардан олган пулларни у Х.Сафаровага тўлиқ бергани ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Олий суд Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг 13-бандида, биргаликдаги жиноий ҳаракатлар натижасида етказилган мулкий зиён қопланиши юзасидан зарарни етказган барча шахслар солидар жавобгар бўлишлари, жиноятлар бир неча шахслар томонидан содир этилганда, улар биргаликдаги иштироки аниқланган эпизодлар бўйича етказилган мулкий зиённи қоплашда солидар жавобгар бўлишлари ҳақида тушунтириш берилган. Шу маънода, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари, судланган S/Sнинг шу иш бўйича судланган S/S, А.Мамажонов, S/S ва жиноят ишидан алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, жабрланувчиларни Жанубий Корея ва Япония Республикаларига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини қўлга киритиб, жабрланувчиларни ишга юбормасдан, қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишганликда ифодаланган умумий қасд билан қамраб олинган жиноятлари учун, жабрланувчиларга етказилган зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш борасида асосли ва тўғри хулосага келган. Шикоятдаги, судлар S/Sни шу иш бўйича судланган Х.Сафарова билан юзлаштирмагани ҳақидаги важ билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 апрелдаги суд мажлисида, S/S жабрланувчилардан уларни чет элга юбориш учун олган 240.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Х.Сафаровага бергани ва у ушбу пуллардан 95-98.000 АҚШ долларини қайтаргани ҳақида кўрсатув берган. 5 ЖПК 122-моддасида, юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда бу қарамақаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилиши белгиланган. Шу иш бўйича судланган Х.Сафарова ҳақиқатдан ҳам унга S/S томонидан 240.000 АҚШ доллари берилганлигини инкор қилмаганлиги ҳамда уларнинг кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлмаганлиги сабабли, судлар томонидан ушбу судланувчилар ўртасида асосли равишда юзлаштириш ўтказилмаган. ЖК 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги; 54-моддасида, суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозимлиги белгиланган. Апелляция инстанцияси суди томонидан судланган S/Sга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақидаги тушунтиришларига, ЖК 7-моддасида белгиланган “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига амал қилиб, унинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омилларни, жазосини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, етказилган зарар қопланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, ЖК 57-моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилган муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш жазосини тайинламасдан, ЖК 168-моддасининг 3-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, қонуний, асосли ва адолатли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214-моддасида, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, унинг натижаларига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш, тафтиш тартибида берилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, шикоятдаги важлар апелляция инстанцияси судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли, 6 апелляция инстанцияси суди ҳукмининг судланган S/Sга оид қисмини ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш лозим топилди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214 ва 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси суди АЖРИМ ҚИЛАДИ: Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 31 майдаги ҳукмининг судланган S/S (S/S)га оид қисми ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи (имзо) И.Карабаев Ҳайъат судьялари (имзо) Ф.Саматов (имзо) Т.Алмаматов 7