Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2405/993 Дата решения 07.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Жумабаев Бекзод Абдувахидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345494 Claim ID 2640562 PDF Hash f9529d23f25e1aac... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 408 law
Кодекснинг 455-моддаси Кодекс 455 code_article
Кодекснинг 463-моддаси Кодекс 463 code_article
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
ЖПКнинг 23-моддаси ЖПКнинг 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 9-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 9 code_article
Жиноят кодексининг 16-моддаси Жиноят кодекси 16 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
ЖКнинг 7-моддаси ЖКнинг 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил ноябрь ойининг 07 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шахар судининг очиқ сайёр суд мажлиси Самарқанд шахар “Рахматобод” МФЙ маъмурий биносида бўлиб, раислик қилувчи судья Б.Жумабаев, судья ёрдамчиси А.Тилавовнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шахар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи О.Тожиев ҳамда А.Пардаев ва уларнинг ҳимоячиси - адвокат А.Тиркашев, жабрланувчи Ж.Қахрамонов, Б.Каршиев ва Д.Турсуноваларнинг иштирокида, судланувчи О.Тожиев ҳамда А.Пардаевларга оид 1-1401-2405/993-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Тожиев Оғабек Фарход ўғли (Tojiyev Og`abek Farxod o`g`li) 2004 йил 22 январда Нуробод туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент шаҳрида жойлашган “ISFT” хусусий институтида сиртқи 3-босқич талабаси, муқаддам судланмаган, оилали, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Нурдум маҳалласида яшайди, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 1 октябрда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан айбланган. Пардаев Асадбек Илхом ўғли (Pardaev Asadbek Ilxom o‘g‘li) 2005 йил 18 февралда Нуробод туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент Иқдисодиёт ва серивис университети Самарқанд филиалида сиртқи 2-босқич талабаси, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Нурдум маҳалласида яшайди, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 1 октябрда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчилар ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи О.Тожиев ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб моддий бойлик орттириш мақсадида, таниши судланувчи А.Пардаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гурух бўлишиб, 2023 йил декабрь ойида ўзи ва жиноий шериги А.Пардаев томонидан интернет тармоғидаги “Телеграмм” иловасида “Iphone_savdo_admin” каналини очиб, мазкур каналга нақд ва насия кўринишда арзон нархлар эвазига “Iphone” ва бошқа машхур русумли телефон аппаратларини сотишлик ҳақидаги ёлғон эълонлар ва телефон аппаратларини кўриниши ва техник ҳолатини тасдиқловчи фото суратларини реклама тариқасида жойлаштириб, 2024 йил 31 май куни канал аъзоси бўлган жабрланувчи Каршиев Бобурбек Камолиддин ўғли билан алоқага киришиб, ўзларини гўёки телефон аппаратлари олди сотди ишлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар сифатида таништириб, икки дона “Iphone 14 PRO” русумли телефон аппаратлари учун бошланғич тўлов сифатида жами 1.361.000 сўм пулларни тўлов иловаларидан ташлаб берган тақдирда, телефон аппаратларини қисқа муддат ичида бепул етказиб беришлигини ваъда қилиб, шу тариқа унинг ишончига кириб, жами 1.361.000 сўм миқдордаги пул маблағларини 9860 6067 3112 7274 рақамли пластик картага ўтказишга эришиб, пуларни қўлга киритгач ваъда қилинган телефон аппаратларини етказмасдан, пул маблағларини ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборган. Бундан ташқари, судланувчи О.Тожиев ўзининг жиноий ҳаттиҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиб моддий бойлик орттириш мақсадида, таниши судланувчи А.Пардаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гурух бўлишиб, 2023 йил декабрь ойида ўзи ва жиноий шериги А.Пардаев томонидан интернет тармоғидаги “Телеграмм” иловасида “Iphone_savdo_admin” каналини очиб, мазкур каналга нақд ва насия кўринишда арзон нархлар эвазига “Iphone” ва бошқа машхур русумли телефон аппаратларини сотишлик ҳақидаги ёлғон эълонлар ва телефон аппаратларини кўриниши ва техник ҳолатини тасдиқловчи фото суратларини реклама тариқасида жойлаштириб, 2024 йил 22 июнь куни канал аъзоси бўлган жабрланувчи Қахрамонов Жасур Қахрамон ўғли билан алоқага киришиб, ўзларини гўёки телефон аппаратлари олди сотди ишлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар сифатида таништириб, бир дона “Iphone 14 PRO MAX” русумли телефон аппаратини 24 ой давомида насияга беришлигини, бунинг учун бошланғич тўлов сифатида жами 800.000 сўм пулларни тўлов иловаларидан ташлаб берган тақдирда, телефон аппаратини қисқа муддат ичида бепул етказиб беришлигини ваъда қилиб, шу тариқа унинг ишончига кириб, жами 800.000 сўм миқдордаги пул маблағларини 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картага ўтказишга эришиб, пуларни қўлга киритгач ваъда қилинган телефон аппаратларини етказмасдан, пул маблағларини ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборган. Шунингдек, судланувчи О.Тожиев ўзининг жиноий ҳаттиҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиб моддий бойлик орттириш мақсадида, таниши Пардаев Асадбек Илхом ўғли билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гурух бўлишиб, 2023 йил декабрь ойида ўзи ва жиноий шериги А.Пардаев томонидан интернет тармоғидаги “Телеграмм” иловасида “Iphone_savdo_admin” каналини очиб, мазкур каналга нақд ва насия кўринишда арзон нархлар эвазига “Iphone” ва бошқа машхур русумли телефон аппаратларини сотишлик ҳақидаги ёлғон эълонлар ва телефон аппаратларини кўриниши ва техник ҳолатини тасдиқловчи фото суратларини реклама тариқасида жойлаштириб, 2024 йил 22 июль куни канал аъзоси бўлган жабрланувчи Турсунова Дилноза Амоновна билан алоқага киришиб, ўзларини гўёки телефон аппаратлари олди сотди ишлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар сифатида таништириб, бир дона “Iphone 14 PRO MAX” русумли телефон аппаратини нақд сотишлигини бунинг учун бошланғич тўлов сифатида жами 700.000 сўм пулларни тўлов иловаларидан ташлаб берган тақдирда, телефон аппаратини қисқа муддат ичида бепул етказиб беришлигини ваъда қилиб, шу тариқа унинг ишончига кириб, жами 700.000 сўм миқдордаги пул маблағларини 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картага ўтказишга эришиб, пуларни қўлга киритгач ваъда қилинган телефон аппаратларини етказмасдан, пул маблағларини ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборган. Судланувчи О.Тожиев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, Пардаев Асадбек Илхом ўғли билан ёшлигидан танишлигини, 2023 йил декабрь ойида А.Пардаев билан маҳаллада кўришиб гаплашиб ўтирган вақтида, иш йўқлиги харажатлар кўпайиб кетганлиги моддий томондан ҳар иккаласи ҳам пул маблағлари кераклигини муҳокма қилишганлигини, енгил иш билан шуғулланиб кўпроқ пул ишлаб олиш истаги пайдо бўлганлиги, иккаласи ҳам интернет тармоқларидан фойдаланишни яхши билмаганлиги учун “Телеграмм” иловасида гурух очиб, ўша гурухда гўёки “Iphone” ва бошқа турдаги машҳур русумли телефон аппаратларини сотиш билан шуғулланишини кўрсатиб, бу ҳақда тегишли эълонлар ва постларни қўйиб обуначиларни йиғиб, келгусида уларга телефон аппаратларини нақд ва насия эвазига сотиш ва телефон аппаратлари учун биринчи бошланғич тўловларни қабул қилиб, бир неча кун ичида Республика ҳудуди бўйича етказиб беришни айтганлигини, одамлар ушуб эълонлар билан танишиб келгусида ишонган ҳолда биз томондан айтилган пластик картага пулларни ўтказиб беришлигини ва шу тариқа одамлардан келиб тушган пул маблағларини ўзининг эхтиёжлари учун сарфлашни бараварига келишиб олишганлигини, А.Пардаев билан ушбу фаолиятни яхши ўрганиш мақсадида, интернет таромғига турли илова ва сайтларга кириб ушбу фаолият билан боғлиқ барча маълумотларни тўплашганлигини, шу билан орадан бир неча кун ўтгач А.Пардаев билан “Телеграмм” иловасида чет эл номерига гурух очиш мақсадида интернет орқали рақам ҳарид қилиб олишганлигини, “Телеграм” иловасидаги “Iphone_savdo_admin” канални ўзи томонидан ишлатиб келинаётган “POCO X3 PRO” русумли телефон аппаратига очиб олганлигини, шундан сўнг А.Пардаев билан гурухга бошқа сайт ва иловалардан олинган телефон сотиш каби фаолиятни реклама қилишга мўлжалланган эълон ва ёзувларни олиб бирма бир гурухга юклай бошлашганлигини, админ билан боғланиш учун ўзи томонидан анча вақтдан буён фойдаланиб келинаётган ва қариндоши Ғаниев Назирбек Эшмурод ўғлини номига олинган +99833993-58-98 рақамни А.Пардаевга берганлигини сабаби одамлар кириб улар томонидан берилган эълонларга ишониб телефон аппарати ҳарид қилиб олиш ниятида бўлган вақтида, ушбу рақам билан бевосита “Телеграмм” орқали боғланиб, келгусида пулларини улар томонидан айтилган пластик карталарга ўтказиб бериши керак бўлганлигини, ушбу пластик карталар, ўзининг номига АТБ “Анорбанк” очилган виртуал 9860 6067 3112 7274 рақамли электрон картаси опаси Тожиева Гулхаё Фарходовнанинг номига очилганли ва фойдаланиб туриш учун олинганлиги, АТБ “Ҳалқ банки” томонидан очилган 8600060953833093 рақамли пластик картани ушбу ишдан фойдаланиш учун ишлата бошлашганлигини, бундан ташқари А.Пардаев ҳам АТБ “Агробанк” томонидан онаси Уктамова Дилафруз Юлдошевнанинг номига очилган 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картасидан фойдалана бошлаганлигини, барча техник ишларини қилиб бўлгач А.Пардаев билан телефон аппаратларида ушбу гурухга боғланган ва уланган ҳолатда турганлигини, одамларни қизиқтириш учун турли хил гурухларга эълонларни бера бошлашганлигини, бироқ одамлар гурухга суст равишда йиғила бошлашганлигини, кўпинча одамлар қизиқиб мурожаат қилган вақтларида, уларга ҳақиқатдан ҳам насия эвазига 750.000 сўмдан бошланғич тўлов сифатида пулларни қабул қилиб телефон аппаратларини етказиб бергандан сўнг қолган пулларни олишини, насия бўлган тақдирда жами 24 ой давомида телефон аппаратини пулларини бўлиб бўлиб беришларини айтишганлигини, бироқ, телефон аппаратларини сотиш каби фаолият билан шуғулланмасдан, осон йўллар билан пул маблағларини ишлаб олишликни режа қилганлигини, 2024 йил 31 май куни унга админ сифатидаги аккаунтига унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик билишича Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи Каршиев Бобурбек Камолиддин ўғли алоқага кириб, икки дона “Iphone 14 Pro” русумли телефон аппаратларини жами 24 ой давомида бўлиб бўлиб пулларини бериш шарти билан олишлигини ва бу борада маълумотлар олишни бошлашганлигини, унга бу иш билан анчадан буён шуғулланиб келишлигини, бирон бир тушунмовчиликлар бўлмаганлигини, барча хизматлар халол кўрсатишлигини айтиб тушунтириб берганлигини, кейин уни айтган гапларига ишониб икки дона “Iphone 14 Pro” русумли телефон аппаратлари неча пул бўлишлигини сўраганлигини, унга иккита телефон аппаратларнинг ҳар бири учун 680.000 сўмдан жами 1.361.000 сўм бўлишлигини, пулларни айтилган карата ташлаб берган тақдирда икки кун ичида локация берилган жойга қадар бепул етказиб беришликни тушунтириб, шу тариқа унинг ишончига кирганлигини, Б.Каршиев бунга рози бўлиб ушбу пулларни қайси пластик картага ташлаб беришини сўраганлигини, унга 9860 6067 3112 7274 рақамли пластик картани ташлаб шунга ўтказиб беришлигини айтганлигини, шу вақт олдида А.Пардаев ҳам бўлиб, бўлаётган ҳолатдан тўлиқ хабари бўлганлигини, Б.Каршиев унинг айтган барча гапларига ишониб, жами 1.361.000 сўм миқдордаги пулларни пластик картага ташлаб берганлигини, қўлга киртилган пул маблағларини А.Пардаев билан ўзаро тенг тақсимлаб олиб шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборишганлигини, Б.Каршиевни қора рўйхатга тиқиб қўйганлигини, бундан ташқари 2024 йил 22 июнь куни яна бир мижоз унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик билишича Қахрамонов Жасур Қахрамон ўғли гурухга кириб у ердаги ёлғон эълон ва рекаламаларга ишониб, А.Пардаевнинг админ деб кўрсатилган аккаунтига ёзганлигини, ўша вақти А.Пардаев билан биргаликда туриб ҳолатни тўлиқ гувохи бўлганлигини, Ж.Қахрамонов бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппаратини жами 24 ой давомида бўлиб бўлиб пулларини бериш шарти билан олишлигини ва бу борада маълумотлар олишни бошлаганлигини, А.Пардаев унга бу иш билан анчадан буён шуғулланиб келишлигини, бирон бир тушунмовчиликлар бўлмаганлигини, уларда барча хизматлар халол кўрсатишлигини айтиб тушунтириб берганлигини, кейинчалик у А.Пардаевни айтган гапларига ишониб бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати неча пул бўлишлигини сўраганлигини, А.Пардаев унга телефон аппарати учун 800.000 сўмдан ойма ой эса 288.000 сўмдан беришлигини, пулларни айтилган каратага ташлаб берган тақдирда икки кун ичида локация берилган жойга қадар бепул етказиб беришликни тушунтириб, шу тариқа унинг ишончига кирганлигини, Ж.Қахрамонов бунга рози бўлиб ушбу пулларни қайси пластик картага ташлаб беришини сўраганлигини, А.Пардаев унга 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картани ташлаб шунга ўтказиб беришлигини айтганлигини, Ж.Қахрамонов айтилган барча гапларга ишониб, жами 800.000 сўм миқдордаги пулларни пластик картага ташлаб берганлигини, қўлга киртилган пул маблағларини А.Пардаев билан ўзаро тенг тақсимлаб олиб ўша вақти шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборишганлигини, шундан сўнг Ж.Қахрамоновни қора рўйхатга тиқиб қўйганлигини, шунингдек, 2024 йил 22 июль куни яна бир мижоз унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик билишча Турсунова Дилноза Амоновна гурухга кириб у ердаги ёлғон эълон ва рекаламаларга ишониб, А.Пардаевнинг админ деб кўрсатилган аккаунтига ёзганлигини, А.Пардаев билан биргаликда туриб ҳолатни тўлиқ гувохи бўлиб, Д.Турсунова бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппаратини нақд кўринишда ҳарид қилиб олиш борасида маълумотлар олишни бошлаганлигини, А.Пардаев унга бу иш билан анчадан буён шуғулланиб келишлигини, бирон бир тушунмовчиликлар бўлмаганлигини, уларда барча хизматлар халол кўрсатишлигини айтиб тушунтириб берганлигини, А.Пардаевни айтган гапларига ишониб бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати неча пул бўлишлигини сўраганлигини, А.Пардаев унга телефон аппарати учун бошланғич тўлов сифатида 700.000 сўм тўлашлигини, қолган пулларни эса телефон етказиб берилгач ҳисоблаб айтилишини, ўз навбатида пулларни айтилган карата ташлаб берган тақдирда икки кун ичида локация берилган жойга қадар бепул етказиб беришликни тушунтириб, шу тариқа унинг ишончига кирганлигини, Д.Турсунова бунга рози бўлиб ушбу пулларни қайси пластик картага ташлаб беришини сўраганлигини, А.Пардаев унга 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картани ташлаб шунга ўтказиб беришлигини айтганлигини, Д.Турсунова айтилган барча гапларга ишониб, жами 700.000 сўм миқдордаги пулларни пластик картага ташлаб берганлигини, қўлга киртилган пул маблағларини А.Пардаев билан ўзаро тенг тақсимлаб олиб ўша вақти шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, кейинчалик Д.Турсуновани қора рўйхатда тиқиб қўйганлигини, юқорида такидланган учта ҳолатда кўрсатилган жиноятларни А.Пардаев иккаласи содир қилганлигини, дастлабки тергов давомида етказилган моддий зарар ИИБ депозит ҳисоб рақамига топширилганлигини, жабрланувчилардан кечирим сўрашлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ишни атрофлича кўриб қонуний енгиллик беришни сўради. Судланувчи А.Пардаев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, Тожиев Оғабек Фарход ўғли билан ёшлигидан танишлигини, 2023 йил тахминан декабрь ойида О.Тожиев билан маҳаллада кўришиб гаплашиб ўтирган вақтида, иш йўқлиги харажатлар кўпайиб кетганлиги моддий томондан ҳар иккаласи ҳам пул маблағлари кераклигини, енгил иш билан шуғулланиб, кўпроқ пул ишлаб олиш истаги пайдо бўлганлигини, иккаласи ҳам интернет тармоқларидан фойдаланишни яхши билмаганлиги учун “Телеграмм” иловасида гурух очиб, ўша гурухда гўёки “Iphone” ва бошқа турдаги машҳур русумли телефон аппаратларини сотиш билан шуғулланишлигини кўрсатиб, бу ҳақда тегишли эълонлар ва постларни қўйиб обуначиларни йиғиб, келгусида уларга телефон аппаратларини нақд ва насия эвазига сотиш ва телефон аппаратлари учун биринчи бошланғич тўловларни қабул қилиб, бир неча кун ичида Республика ҳудуди бўйича етказиб беришлигини, одамлар ушуб эълонлар билан танишиб келгусида ишонган ҳолда улар томонидан айтилган пластик картага пулларни ўтказиб беришлигини ва шу тариқа одамлардан келиб тушган пул маблағларини ўзининг эхтиёжлари учун сарфлашлигини келишиб олишганлигини, О.Тожиев билан ушбу фаолиятни яхши ўрганиш мақсадида, интернет тармоғидаги турли илова ва сайтларга кириб ушбу фаолият билан боғлиқ барча маълумотларни тўплай бошлашганлигини, шу билан орадан бир неча кун ўтгач О.Тожиев билан “Телеграмм” иловасида чет эл номерига гурух очиш мақсадида интернет орқали рақам ҳарид қилиб олишганлигини, “Телеграмм” иловасидаги “Iphone_savdo_admin” канални О.Тожиев томонидан ишлатиб келинаётган “POCO X3 PRO” русумли телефон аппаратига очиб олишганлигини, шундан сўнг О.Тожиев билан гурухга бошқа сайт ва иловалардан олинган телефон сотиш каби фаолиятни реклама қилишга мўлжалланган эълон ва ёзувларни олиб бирма бир гурухга юклай бошлашганлигини, админ билан боғланиш учун О.Тожиев томонидан анча вақтдан буён фойдаланиб келинаётган ва қариндоши Ғаниев Назирбек Эшмурод ўғлини номига олинган +99833993-58-98 рақамни унга берганлиги сабабли одамлар кириб улар томонидан берилган эълонларга ишониб телефон аппарати ҳарид қилиб олиш ниятида бўлган вақтида, ушбу рақам билан бевосита “Телеграмм” орқали боғланиб, келгусида пулларини улар томонидан айтилган пластик карталарга ўтказиб бериши керак бўлганлигини, ушбу пластик карталар О.Тожиевнинг номига АТБ “Анорбанк” очилган виртуал 9860 6067 3112 7274 рақамли электрон карта, унинг опаси Тожиева Гулхаё Фарходовнанинг номига очилган ва у кишидан фойдаланиб туриш учун олинган АТБ “Ҳалқ банки” томонидан очилган 8600 0609 5383 3093 рақамли пластик картани гурух ушбу ишдан фойдаланиш учун ишлата бошлашганлигини, бундан ташқари, у ҳам АТБ “Агробанк” томонидан онаси Уктамова Дилафруз Юлдошевнанинг номига очилган 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картасидан фойдалана бошлаганлигини, барча техник ишларини қилиб бўлгач О.Тожиев билан телефон аппаратларида ушбу гурухга боғланган ва уланган ҳолатда турганлигини, шундан кейин одамларни қизиқтириш учун турли хил гурухларга эълонларни бера бошлашганлигини, одамлар қизиқиб мурожаат қилган вақтларида, уларга ҳақиқатдан ҳам насия эвазига 750.000 сўмдан бошланғич тўлов сифатида пулларни қабул қилиб телефон аппаратларини етказиб бергандан сўнг қолган пулларни олишини, насия бўлган тақдирда жами 24 ой давомида телефон аппаратини пулларини бўлиб бўлиб беришларини айтишганлигини, бироқ, телефон аппаратларини сотиш каби фаолият билан шуғулланиш нияти бўлмаганлигини, шахсан админ сифатида фойдаланиш учун ўзи томонидан ишлатиб келинаётган +99899676-70-76 рақамидан фойдаланиб келганлигини, ушбу рақам анча вақт олдин отаси Уктамов Илхам Пардаевичнинг номига олинганлигини ҳамда доимий у томонидан фойдаланиб келинганлигини, 2024 йил 31 май куни О.Тожиев админ сифатидаги аккаунтига унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик билишича Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи Каршиев Бобурбек Камолиддин ўғли алоқа кириб, икки дона “Iphone 14 Pro” русумли телефон аппаратларини жами 24 ой давомида бўлиб бўлиб пулларини бериш шарти билан олишлигини ва бу борада маълумотлар олишни бошлашганлигини, О.Тожиев унга бу иш билан анчадан буён шуғулланиб келишлигини, бирон бир тушунмовчиликлар бўлмаганлигини, уларда барча хизматлар ҳалол кўрсатишлигини айтиб тушунтириб берганлигини, шундан кейин у айтилган гапларига ишониб икки дона “Iphone 14 Pro” русумли телефон аппаратлари неча пул бўлишлигини сўраганлигини, О.Тожиев унга иккита телефон аппаратларнинг ҳар бири учун 680.000 сўмдан жами 1.361.000 сўм бўлишлигини, пулларни айтилган картага ташлаб берган тақдирда икки кун ичида локация берилган жойга қадар бепул етказиб беришликни тушунтириб, шу тариқа унинг ишончига кирганлигини, Б.Каршиев бунга рози бўлиб ушбу пулларни қайси пластик картага ташлаб беришини сўраганлигини, О.Тожиев унга 9860 6067 3112 7274 рақамли пластик картани ташлаб, шунга ўтказиб беришлигини айтганлигини, шу вақтда О.Тожиевнинг ёнида бўлганлигини, Б.Каршиев О.Тожиев айтган барча гапларига ишониб, жами 1.361.000 сўм миқдордаги пулларни пластик картага ташлаб берганлигини, қўлга киртилган пул маблағларини О.Тожиев билан ўзаро тенг тақсимлаб олиб, шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборишганлигини, ўз навбатида Б.Каршиевни қора рўйхатга тиқиб қўйганлигини, бундан ташқари 2024 йил 22 июнь куни яна бир мижоз унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик билишича Қахрамонов Жасур Қахрамон ўғли гурухга кириб у ердаги ёлғон эълон ва рекаламаларга ишониб, уни админ деб кўрсатилган аккаунтига ёзганлигини, ўша вақти О.Тожиев олдида туриб ҳолатни тўлиқ гувоҳи бўлганлигини, Ж.Қахрамонов бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппаратини жами 24 ой давомида бўлиб бўлиб пулларини бериш шарти билан олишлигини ва бу борада маълумотлар олишни бошлашганлигини, унга бу иш билан анчадан буён шуғулланиб келишлигини, бирон бир тушунмовчиликлар бўлмаганлигини, уларда барча хизматлар ҳалол кўрсатишлигини айтиб тушунтириб берганлигини, шундан кейин у айтган гапларига ишониб, бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати неча пул бўлишлигини сўраганлигини, унга телефон аппарат учун 800.000 сўмдан ойма ой эса 288.000 сўмдан беришлигини, пулларни айтилган картага ташлаб берган тақдирда икки кун ичида локация берилган жойга қадар бепул етказиб беришликни тушунтириб, шу тариқа унинг ишончига кирганлигини, Ж.Қахрамонов бунга рози бўлиб 800.000 сўм миқдордаги пулларни пластик картага ташлаб берганлигини, қўлга киртилган пул маблағларини О.Тожиев билан ўзаро тенг тақсимлаб олишиб, шахсий эхтиёжлари учун сарфлашганлигини, шундан сўнг Ж.Қахрамоновни қора рўйхатга тиқиб қўйганлигини, шунингдек, 2024 йил 22 июль куни яна бир мижоз унга олдиндан нотаниш бўлган кейинчалик билишича Турсунова Дилноза Амоновна гурухга кириб у ердаги ёлғон эълон ва рекаламаларга ишониб, унинг админ деб кўрсатилган аккаунтига ёзганлигини, ўша вақти ҳам О.Тожиев олдида туриб ҳолатни тўлиқ гувоҳи бўлганлигини, Ж.Қахрамонов бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппаратини нақд кўринишда ҳарид қилиб олиш борасида маълумотлар олишни бошлаганлигини, уларнинг айтган гапларига ишониб бир дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати неча пул бўлишлигини сўраганлигини, унга телефон аппарати учун бошланғич тўлов сифатида 700.000 сўм тўлашлигини, қолган пулларни эса телефон етказиб берилгач, ҳисоблаб айтилишини, ўз навбатида пулларни айтилган карата ташлаб берган тақдирда икки кун ичида локация берилган жойга қадар бепул етказиб беришликни тушунтириб, шу тариқа унинг ишончига кирганлигини, Д.Турсунова бунга рози бўлиб 700.000 сўм миқдордаги пулларни пластик картага ташлаб берганлигини, қўлга киртилган пул маблағларини О.Тожиев билан ўзаро тенг тақсимлаб олишиб, эхтиёжлари учун сарфлаб юборишганлиги, юқорида такидланган учта ҳолатда кўрсатилган жиноятларни О.Тожиев иккаласи содир қилганлигини, дастлабки тергов давомида етказилган моддий зарар ИИБ депозит ҳисоб рақамига топширилганлигини, жабрланувчилардан кеичирим сўрашлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ишни атрофлича кўриб қонуний енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Ж.Қахрамонов суд мажлисида 2024 йил 22 июль куни ўзига охирги чиққан “Iphone” русумли тегишли телефон аппаратини харид қилиб олиш ниятида телефон аппарати орқали бутунжаҳон интернет тармоғидаги “Телеграмм” иловасида унга олдиндан нотаниш бўлган “Iphone_savdo_admin” каналига дуч келганлигини, мазкур каналга кириб кўрган вақтида, “Iphone” русумли телефон аппаратларини нақд ва насия эвазига сотиш билан боғлиқ бир қатор эълонларни кўриб қолганлигини, бундан ташқари, ушбу эълонларда канал администраторлари томонидан жами 24 ой давомида бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан телефон аппаратлари сотилаётганлигини, бошланғич тўлов эса 820.000 сўм тўлаш кераклигини, ойма ой эса 288.000 сўм тўлаш шартлиги, мижозлар учун барча қулайликлар мавжуд эканлиги, телефон аппаратини ҳарид қилиш истагида бўлган одамлар фақатгина электрон ҳолатда фуқаролик паспорти нусхасини ташлаб беришлиги, бошқа сарсонгарчилик ва қийинчиликлар мавжуд эмаслигини, телефон аппаратини жами икки кун ичида Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришлигини, пул маблағларини эса канал админлари томонидан кўрсатилган пластик картага “Рay.me” ёки “CLICK” тўлов иловалари орқали ўтказиб бериш имкони борлиги тўлиқ маълумотлар асосида кўрсатилганлиги, ўша вақти ушбу эълонларни кўриб, улар томонидан каналга қўйилган телефон аппаратларини кўриниши ва тузилишига кўра ҳақиқатдан ҳам “Iphone_savdo_admin” канали админлари ҳалол ишлашлиги, келгусида алдаб кетмасдан кўрсатилган муддат ичида телефон аппаратларини етказиб беришлигига тўлиқ ишонганлигини, шундан сўнг ушбу каналга аъзо бўлиб канал админлари билан боғлана бошлаганлигини, ўзаро суҳбтлашган вақтида, телефон аппаратини тузилиши ва техник ҳолатлари ҳақида сўрай бошлаганлигини, улар унга жавобан телефон аппаратида нуқсонлар мавжуд эмаслигини ҳамда маҳсулот учун жавоб бера олишлигини айтиб ишонтиришганлигини, бундан ташқари, улардан нархи ҳақида сўраганида бошланғич тўлов фоизсиз 800.000 сўм бўлишлигини, кейинчалик эса 24 ой давомида бўлиб бўлиб ҳар ой 288.000 сўмдан тўлашликни айтишганлигини, телефон аппаратини айтилган жойга қадар етиб келишлигини, бунинг учун локация ташлаб беришликни ҳам айтишганлигини, кейин келишувга кўра, онаси Жумабоева Мохигул Тургуновнанинг фуқаролик паспортини нусхасини ва ўзининг телефон рақамини ёзиб ташлаганлигини, канал админлари унга нотаниш бўлган Д.Уктамованинг номига расмийлаштирилган 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картани рақамини ташлаб, ушбу пластик картага бошланғич тўлов пул маблағларини ташлаб беришини тайинлаганлигини, шундан сўнг уларнинг гапларига ва берган ваъдаларига ишонган ҳолда ўзининг телефонида мавжуд бўлган “Рay.me” тўлов иловаси орқали жами 800.000 сўм пулларни ўтказиб тасдиқловчи скриншотни ташлаб берганлигини, пулларни қабул қилиб олганлигини ва у томонидан ташлаб берилган локация орқали икки кун ичида у томинидан буюртма қилинган ва бошланғич тўлов тўланган “Iphone 14 Pro Max” русумли телефон аппарати етиб келишлигини ваъда қилишганлигини, шу билан орадан бир кун ўтгач телефон аппарати етиб келишлигига ишонч хосил қилиш учун гурухда канал админларига смс хабарларни жўната бошлаганлигини, бироқ улар у юборган биронта смс хабарга жавоб беришмаганлигини, ўша вақти уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан шубҳа қила бошлаганлигини, ваъда қилинган икки кун ҳам ўтганлигини, аммо буюртма берилган телефон аппарати етиб келмаганлигини, шундан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир қилган шахслар Самарқанд вилояти, Нуробод туманида истиқомат қилувчи Тожиев Оғабек Фарход ўғли ва Пардаев Асадбек Илхом ўғли эканлиги аниқланганлигини, дастлабки тергов давомида унга етказилган зарар депозит ҳисоб рақамига тўланганлиги сабабли ушбу пулларни унга қайтариб беришни ҳамда судланувчиларга нисбатан қонуний чора кўришни баён қилди. Жабрланувчи Б.Каршиев суд мажлисида 2024 йил 31 май куни ўзи ва акасига охирги чиққан “Iphone 14 PRO” русумли тегишли телефон аппаратини ҳарид қилиб олиш ниятида юрганлигини, бироқ бунинг учун етарли пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли, насияга яъни бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик фирмасини қидириб юрганлигини, ўша куни телефон аппарати орқали бутунжаҳон интернет таромғидаги “Телеграмм” иловасида унга олдиндан нотаниш бўлган “Iphone_savdo_admin” каналига дуч келганлигини, мазкур каналга кириб кўрган вақтида, “Iphone” русумли телефон аппаратларини нақд ва насия эвазига сотиш билан боғлиқ бир қатор эълонларни кўриб қолганлигини, бундан ташқари, ушбу эълонларда канал администраторлари томонидан жами 24 ой давомида бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан телефон аппаратлари сотилаётганлигини, икки дона телефон аппаратларини ҳарид қилиш истагидаги одамлар бошланғич тўлов 1.361.000 сўм тўлаш кераклигини, ойма ой эса 680.500 сўм тўлаш шартлиги, мижозлар учун барча қулайликлар мавжуд эканлиги, телефон аппаратини ҳарид қилиш истагида бўлган одамлар фақатгина электрон ҳолатда фуқаролик паспорти нусхасини ташлаб беришлиги, бошқа сарсонгарчилик ва қийинчиликлар мавжуд эмаслигини, телефон аппаратини жами икки кун ичида Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришлигини, пул маблағларини эса канал админлари томонидан кўрсатилган пластик картага “Рay.me” ёки “CLICK” тўлов иловалари орқали ўтказиб бериш имкони борлиги тўлиқ маълумотлар асосида кўрсатилганлиги, ўша вақти ушбу эълонларни кўриб ва улар томонидан каналга қўйилган телефон аппаратларини кўриниши ва тузилишига кўра ҳақиқатдан ҳам “Iphone_savdo_admin” канали админлари халол ишлашлиги, келгусида алдаб кетмасдан кўрсатилган муддат ичида телефон аппаратларини етказиб беришлигига тўлиқ ишонганлигини, шундан сўнг ушбу каналга аъзо бўлиб канал админлари билан боғлана бошлаганлигини, ўзаро суҳбтлашган вақтида, телефон аппаратини тузилиши ва техник ҳолатлари ҳақида сўрай бошлаганлигини, улар унга жавобан телефон аппаратида нуқсонлар мавжуд эмаслигини ҳамда маҳсулот учун жавоб бера олишлигини айтиб ишонтира бошлаганлигини, бундан ташқари, улардан нарх ҳақида сўраганида бошланғич тўлов бефоизсиз икки дона телефон аапаратлари учун жами 1.361.000 сўмдан бўлишлигини, кейинчалик эса 24 ой давомида бўлиб бўлиб ҳар ой 680.500 сўмдан тўлашликни тайинлашганлигини, телефон аппарати жами икки кун ичида айтилган жойга қадар етиб келишлигини, бунинг учун локация ташлаб беришликни ҳам айтишганлигини, кейин келишувга кўра, ўзининг фуқаролик паспортини нусхасини ва ўзининг телефон рақамини ёзиб ташлаганлигини, ўз навбатида канал админлари унга нотаниш бўлган О.Тожиевнинг номига расмийлаштирилган 9860 6067 3112 7274 рақамли пластик картани рақамини ташлаб, ушбу пластик картага бошланғич тўлов пул маблағларини ташлаб беришини айтишганлигини, шундан сўнг уларнинг гапларига ва берган ваъдаларига ишонган ҳолда туман ҳудудида “Paynet” хизматини кўрсатвувчи жойга бориб ушбу хизмат орқали икки дона телефон аппаратлари учун жами 1.361.000 сўм пулларни ўтказиб тасдиқловчи скриншотни ташлаб берганлигини, пулларни қабул қилиб олганлиги ва у томонидан ташлаб берилган локация орқали икки кун ичида у томинидан буюртма қилинган ва бошланғич тўлов тўланган икки дона “Iphone 14 Pro” русумли телефон аппарати етиб келишлигини ваъда қилишганлигини, шу билан орадан бир кун ўтгач телефон аппарати етиб келишлигига ишонч хосил қилиш учун гурухда канал админларига смс хабарларни жўната бошлаганлигини, бироқ улар у юборган биронта смс хабарга жавоб беришмаганлигини, ўша вақти уларнинг ҳаттиҳаракатларидан шубҳа қила бошлаганлигини, ваъда қилинган икки кун ҳам ўтганлигини, аммо буюртма берилган телефон аппарати етиб келмагапнлигини, шундан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир қилган шахслар Самарқанд вилояти, Нуробод туманида истиқомат қилувчи Тожиев Оғабек Фарход ўғли ва Пардаев Асадбек Илхом ўғли эканлиги аниқланганлигини, дастлабки тергов давомида унга етказилган зарар депозит ҳисоб рақамига тўланганлиги сабабли судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилди. Жабрланувчи Д.Турсунова суд мажлисида 2024 йил 23 июль куни ўзига охирги чиққан “Iphone” русумли тегишли телефон аппаратини ҳарид қилиб олиш нияти бўлганлиги сабабли ушбу телефон аппаратини ҳарид қилиб олиш учун етарли пул маблағларни тўплаганлиги сабабли, нақд ҳолатда сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорларни қидира бошлашганлигини, ўша куни телефон аппарати орқали бутунжаҳон интернет таромғидаги “Телеграмм” иловасида унга олдиндан нотаниш бўлган “Iphone_savdo_admin” каналига дуч келганлигини, мазкур каналга кириб кўрган вақтида, “Iphone” русумли телефон аппаратларини нақд ва насия эвазига сотиш билан боғлиқ бир қатор эълонларни кўриб қолганлигини, бундан ташқари, ушбу эълонларда канал администраторлари бошланғич тўловни тўлаб берган тақдирда телефон аппаратини манзилга қадар етказиб, қолган пулларини ўша вақтни ўзида ҳисоб китоб қилиш имкони мавжуд эканлиги кўрсатилганлиги, бошланғич тўлов эса 700.000 сўм тўлаш кераклигини, шундан кейин телефон аппаратини етказиб беришлигини, телефон аппаратини ҳарид қилиш истагида бўлган одамлар фақатгина электрон ҳолатда фуқаролик паспорти нусхасини ташлаб беришлиги бошқа сарсонгарчилик ва қийинчиликлар мавжуд эмаслигини, телефон аппаратини жами икки кун ичида Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришлигини, бошланғич тўлов сифаитида пул маблағларини канал админлари томонидан кўрсатилган пластик картага “Рay.me” ёки “CLICK” тўлов иловалари орқали ўтказиб бериш имкони борлиги тўлиқ маълумотлар асосида кўрсатилганлигини, ўша вақти ушбу эълонларни кўриб, улар томонидан каналга қўйилган телефон аппаратларини кўриниши ва тузилишига кўра ҳақиқатдан ҳам “Iphone_savdo_admin” канали админлари ҳалол ишлашлиги, келгусида алдаб кетмасдан кўрсатилган муддат ичида телефон аппаратларини етказиб беришлигига тўлиқ ишонганлигини, шундан сўнг ушбу каналга аъзо бўлиб канал админлари билан боғлана бошлаганлигини, ўзаро суҳбатлашган вақтида, телефон аппаратини тузилиши ва техник ҳолатлари ҳақида сўрай бошлаганлигини, улар унга жавобан телефон аппаратида нуқсонлар мавжуд эмаслигини ҳамда маҳсулот учун жавоб бера олишлигини айтиб ишонтира бошлаганлигини, бундан ташқари, улардан нархи ҳақида сўраганида бошланғич тўлов фақатгина 700.000 сўм бўлишлигини, қолган пулларни эса телефон аппарати етиб келгандан сўнг ҳисоб китоб қилишликни айтганлигини, телефон аппарати икки кун ичида айтилган жойга қадар етиб келишлигини, бунинг учун локация ташлаб беришликни ҳам айтишганлигини, келишувга кўра канал админлари унга нотаниш бўлган Д.Уктамованинг номига расмийлаштирилган 9860 0303 2460 1415 рақамли пластик картани рақамини ташлаб, ушбу пластик картага бошланғич тўлов пул маблағларини ташлаб беришини айтишганлигини, шундан сўнг уларнинг гапларига ва берган ваъдаларига ишонган ҳолда ўзининг телефонида мавжуд бўлган “CLICK” тўлов иловаси орқали жами 700.000 сўм пулларни ўтказиб тасдиқловчи скриншотни ташлаб берганлигини, шу билан орадан бир кун ўтгач телефон аппарати етиб келишлигига ишонч хосил қилиш учун гурухда канал админларига смс хабарларни жўната бошлаганлигини, бироқ улар у юборган биронта смс хабарга жавоб беришмаганлигини, ўша вақти уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан шубха қила бошлаганлигини, ваъда қилинган икки кун ҳам ўтганлигини аммо буюртма берилган телефон аппарати етиб келмагапнлигини, шундан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, унга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир қилган шахслар Самарқанд вилояти Нуробод туманида истиқомат қилувчи Тожиев Оғабек Фарход ўғли ва Пардаев Асадбек Илхом ўғли эканлиги аниқланганлигини, дастлабки тергов давомида унга етказилган зарар депозит ҳисоб рақамига тўланганлиги сабабли судланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилди. Шунингдек, судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг жиноят содир этганликда айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари жабрланувчиларнинг суд мажлисидаги кўрсатувлари, телефонни олиш ва кўздан кечириш баённомаси, жиноят иши ҳужжатларидаги тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тасдиғини топди. Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг жиноий ҳаракатининг юридик квалификациясига тўхталиб, қуйидаги хулосага келади: Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилиши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган. Кодекснинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги; ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши; суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши; суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Кодекснинг 463-моддаси 1-қисмида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд хукми тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши, 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги; маҳкумнинг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши; 5-бандида, судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги, 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида эътироф этилганлиги, 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, 24-бандида, суд маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги ҳақида амалий тушунтириш берилган. Суд, судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг бир гурух бўлишиб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг “фирибгарлик, яъни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг 19.10.2022 йилдаги ЎРҚ-794-сонли Қонуни билан ўзгартиришлар киритилган ҳамда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси технологияларидан фойдаланиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш”да ифодаланган ижтимоий хавфли қилмиш учун жиноий жавобгарликни белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 560-II-сонли Қонунининг 3-моддасида ахборот тизими деганда, ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари кириши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 26 июнь кунги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 22-бандида “Тушунтирилсинки, ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси учинчи қисми “г” банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш.к.ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади.” Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида тўпланган далилларга кўра, жабрланувчи Ж.Қахрамонов, Б.Каршиев ва Д.Турсуновалар судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевлар билан “Телеграмм” ижтимоий тармоғида танишиб, улар билан телефон аппарати олиб бериш бўйича бир бири билан телефон аппаратида онлайн мулоқот қилиб, О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг талабига кўра пул маблағларини телефон аппарати орқали ташлаб берилган банк пластик карталарига ўтказиб берганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатда судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевлар томонидан жабрланувчи Ж.Қахрамонов, Б.Каршиев ва Д.Турсуноваларнинг мол-мулкини алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга оширилмасдан, ўзаро телефон орқали мулоқот қилиб, унинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинганлиги, бу ҳолат ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш бўйича ахборот тизимига кирмайди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддаси 2-хатбошисида, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисмида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 9-моддасида, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмиши учунгина жавобгар бўлиши белгиланган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 16-моддаси 2-қисмида, ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлишлиги белгиланганлиги, суд мажлиси давомида судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг муҳокама қилинаётган жабрланувчи Ж.Қахрамонов, Б.Каршиев ва Д.Турсуноваларнинг пул маблағларини ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ўз исботини топмади. Бундай ҳолатда суд, Конституция, Қонун ва Олий суд Пленуми Қарорлари талабларидан келиб чиқиб, судланувчи О.Тожиев ва А.Пардаевларнинг хатти-ҳаракатларида ахборот тизимига эмас, балки телефон аппарати орқали ўзининг пластик картасига пул маблағларини ташлатиш орқали фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлиги сабабли, уларнинг зиммасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” бандини чиқаришни лозим лозим топади. Суд, судланувчи О.Тожиевга нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, етказилган моддий зарар қоплаганлиги ва жабрланувчиларни унга нисбатан даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмаслигини эътироф этади. Суд, судланувчи О.Тожиевга нисбатан жазо турини ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-хатбошисида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган бош қомус талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 18-бандида “Ахлоқ тузатиш ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда олти ойдан уч йилгача (вояга етмаганларга нисбатан-бир ойдан бир йилгача) бўлган муддатга тайинланади” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига ҳамда; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмидаги, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди, шунингдек; ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя этиб, унинг айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон эканлигини, қилмишининг оқибатларини англаб етганлигини, моддий зарарни қоплаб берганлигини ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашликни лозим топади. Суд, судланувчи А.Пардаевга нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, етказилган моддий зарар қоплаганлиги ва жабрланувчиларни унга нисбатан даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмаслигини эътироф этади. Суд, судланувчи А.Пардаевга нисбатан жазо турини ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-хатбошисида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган бош қомус талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 18-бандида “Ахлоқ тузатиш ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда олти ойдан уч йилгача (вояга етмаганларга нисбатан-бир ойдан бир йилгача) бўлган муддатга тайинланади” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига ҳамда; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмидаги, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди, шунингдек; ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя этиб, унинг айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон эканлигини, қилмишининг оқибатларини англаб етганлигини, моддий зарарни қоплаб берганлигини ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашликни лозим топади. Суд, судланувчилар томонидан етказилганмоддий зарарни қоплаш мақсадида Самарқанд вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 2.861.000 сўм пуллардан 1.361.000 сўмини жабрланувчи Б.Каршиевга, 800.000 сўмни Ж.Қахрамоновга, 700.000 сўмини Д.Турсуновага қайтаришни лозим топади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган, Самарқанд шахори бўйича ИИО ФМБ далилий ашёларни сақлаш хонасида сақланаётган 9860030324601415 рақамли пластик карта, бир дона “Redme Note 8” русумли, “Iphone 14 PRO Max” русумли, “Iphone 13 PRO” русумли телефон аппаратлари, +998992507576, +998994161991 рақамли уяли алоқа сим карталарни ҳукм қонуний кучга киргча О.Тожиев ва А.Пардаевларга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ: Судланувчи Тожиев Оғабек Фарход ўғли (Tojiyev Og`abek Farxod o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса ва ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижросини таъминлаш Нуробод тумани, ИИБ Пробация бўлинмаси зиммасига юклатилсин. Самарқанд вилоят ИИБ депозит рақамида сақланиб келинаётган ҳамда гаров” сифатида қабул қилинган 7.000.000 (етти миллион) сўм миқдордаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин унинг ўзига қайтариб берилсин. Судланувчи Пардаев Асадбек Илхом ўғли (Pardaev Asadbek Ilxom o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса ва ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижросини таъминлаш Нуробод тумани, ИИБ Пробация бўлинмаси зиммасига юклатилсин. Самарқанд вилоят ИИБ депозит рақамида сақланиб келинаётган ҳамда гаров” сифатида қабул қилинган 7.000.000 (етти миллион) сўм миқдордаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин унинг ўзига қайтариб берилсин. Самарқанд вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 2.861.000 (икки миллион саккиз юз олтмиш бир минг) сўм пуллардан 1.361.000 (бир миллион уч юз олтмиш бир минг) сўми жабрланувчи Б.Каршиевга, 800.000 (саккиз юз минг) сўми Ж.Қахрамоновга, 700.000 (етти юз минг) сўми Д.Турсуновага қайтарилсин. Ашёвий далил сифатида эътироф этилган, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ далилий ашёларни сақлаш хонасида сақланаётган 9860030324601415 рақамли пластик карта, бир дона “Redme Note 8” русумли, “Iphone 14 PRO Max” русумли, “Iphone 13 PRO” русумли телефон аппаратлари, +998992507576, +998994161991 рақамли уяли алоқа сим карталарни ҳукм қонуний кучга киргча О.Тожиев ва А.Пардаевларга қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья Нусхаси аслига тўғри имзо Б. Жумабаев