← Назад
Решение #109449 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 226 | — | law | |
| ЖКнинг | 481 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикси Жиноят кодекси | 62 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1046-сонли
2024 йил ноябрь ойининг 06 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, ВКА режими орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
халқ маслаҳатчилари: Д.А.Талипова ва Г.Л.Мавлоновалардан
иборат таркибда, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида,
тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Т.Хожаназаров ва унинг ҳимоячиси
адвокат
Ю.Хасанов,
жабрланувчи
А.Худойбергановларнинг
иштирокида, Хожаназаров Тимур Эгамназаровичга нисбатан жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
1982 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, “Тўлаган” фермер
хўжалигида ишчи, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа
туман
судининг
2001
йил
28 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми
билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланиб,
ЖКнинг
72-моддаси қўлланилиб, 1 йил синов муддати
белгиланган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа
туман
судининг
2004
йил
6 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми
“а” банди, 227-моддаси 2-қисми “а” банди,
127-моддаси 3-қисми “а” банди, 165-моддаси
2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 59-моддаси
тартибида 8 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа туман судининг 2006 йил 17 мартдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида 7 йил муддатга
қилиш
жазоси
тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Миробод туман судининг 2009 йил
25 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми
“а,б”
бандлари
билан
ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида 4 йил муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган,
жиноят
ишлари
бўйича
Қашқадарё вилояти Муборак туман судининг
2011 йил 12 июлдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган
1 йил 11 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари
бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман
судининг 2012 йил 2 майдаги ажримига кўра,
ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмаган
1 йил 3 ой 11 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган;
5) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа
туман
судининг
2013
йил
19 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми
“а” банди билан ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг
34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист
деб топилган, 2019 йил 19 февралда жазо
муддатини тўлиқ ўтаб чиққан;
6) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Зангиота туман судининг 2019 йил
05 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми
“а” банди билан 1 йил озодликни чеклаш
жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича
Тошкент вилояти Загиота туман судининг
2020 йил 04 мартдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмаган
11 ой озодликни чеклаш жазоси шу муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазосига
2
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек
ҳудуди, Найман маҳалласи, Мустақиллик кўчаси,
46-уйда яшовчи, 2024 йил 05 сентябрдан
06 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
2024 йил 06 сентябрдан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида
олган,
Хожаназаров
Тимур
Эгамназарович
(XOJANAZAROV
TIMUR
EGAMNAZAROVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б”
банди билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Хожаназаров Тимур Эгамназарович ўта хавфли
рецидивист бўла туриб, 2024 йил 03 сентябрь куни соат 13:20ларда,
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш
мақсадида, Чилонзор тумани Навбахор МФЙ, Ц-мавзеси, ТХАЙ
кўчасида жойлашган “REGISTON” ўқув маркази олдида бўла туриб, шу
ерда бўлган фуқаро Худойберганов Аббос Бахром ўғлига тегишли
нархи 1.800.000 сўм бўлган “Xiaomi Desktop Monitor 1C” русумли
мониторни ҳамда сичқончани ўғирлаб, воқеа жойдан яширинган.
Судланувчи Т.Хожаназаров суд мажлисида айбига иқрор бўлиб,
жорий йилнинг 03 сентябрь куни соат 13:20ларда Тошкент шаҳар,
Чилонзор туманида жойлашган “REGISTON” ўқув марказининг ёнида
юрганлигини, сўнг у ушбу ўқув марказининг тўғрисига келганлигини
ва ушбу жойда монитор қутиси турганлигини кўргани, кейин эса ушбу
жойда турган монитор қутисини кўтариб кетгани, кейинчалик
мониторни Чилонзор тумани, 10-мавзе томондаги зиналарнинг
бирига қўйиб қўйгани, лекин айнан қайси жойга қўйганлигини эслай
олмаслиги, сабаби ушбу вақтда у спиртли ичимлик истеъмол қилгани,
кейин эса у Чилонзор тумани “Шухрат” чорраҳасига келгани ва ушбу
жойда ҳар доим чорраҳада тўхтаган машиналарни ойнасини тозалаб
юрганлиги учун яна ўзини иши билан шуғулланиб кетгани, орадан
озгина вақт ўтганидан сўнг у яна машиналарни ойнасини тозалаб
бўлганидан сўнг, яна ушбу мониторни олиш мақсадида қўйиб қўйган
3
жойига келганида, йўқлигини билгани, кейин эса у ушбу жойда ён
тарафга қараган вақтида ҳеч қаерда йўқ эканлигини билгани ва яна ўз
йўлида давом этгани, “Афруз” чорраҳасида машиналарни ойнасини
артгани ва шу жойда қолгани, эртаси куни уни ушбу “Афруз”
чорраҳасидан ИИО ходимлари уни ИИБнинг маъмурий биносига олиб
келишгани, ҳозирда жабрланувчига етказилган моддий зарарни
қоплаш имкони йўқлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Судланувчи Т.Хожаназаров эълон қилинган айбловга қисман
иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
топади.
Жумладан, жабрланувчи А.Худойберганов ВКА режими орқали
суд мажлисида, у Хоразм вилоятидан Тошкент шахрига 2024 йилнинг
июль ойларида ишлаш мақсадида келганлигини, у Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани 2-тор кўчасида жойлашган “Чаплин медиа”
дўконида вақтинчалик ишлаб келаётганлигини, у Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани Навбахор МФЙ, Ц-мавзесида жойлашган “Регистон
ўқув маркази” дан телефон орқали гаплашиб иш топганлиги сабабли,
ушбу ўқув марказига аввалги ишлаган жойидан ўзига тегишли бўлган
компютери ва унинг жихозларини олиб келганлигини, у ушбу
манзилга келганидан сўнг, ўзига тегишли “Регистон ўқув
маркази”нинг 3-қаватига ўзи билан компютерини хам олиб чиқиб,
келганлиги ҳақида аввал телефон орқали гаплашган шахсга
айтганлигини ва “қанисиз” деб унга айтганлигини, кейин эса у унга
телеграмм
ижтимоий
тармоғи
орқали
видеосообшения
ташлаганлигини, йўқ бу ер эмас сиз бошқа жойга бориб қолибсиз деб,
у бошидан манзилни телеграмм орқали ташлаб берганлигини, кейин
эса у ушбу ташлаб берган манзилига бориши учун яна кўчага
нарсаларини кўтариб чиқганлигини, кейин эса ўзига тегишли бўлган
компютерини кўчанинг бир четига қўйиб қўйганлигини ва ўзи
салқинроқ жойга ўтиб турганлигини ва кейин эса телефон орқали
яндекс такси чақириб, кутиб турганлигини, сўнг орадан тахминан
10 минутлар ўтганидан сўнг яндекс такси етиб келганлигини,
аввалига у ушбу жойда ўзига тегишли бўлган компютери 2 та
бўлганлиги сабабли унинг биттасини ўғирлаб кетилганлигини
билмаганлигини, сўнг у битта компютерини ўғирлаб кетилганлигини
сезиб қолганлигини, у ушбу таксига хамма нарсаларини юклаб
бўлганидан сўнг, “сиз шу ерда озгина кутиб туринг” деб
айтганлигини, “Регистон ўқув маркази” нинг ичида нарсаси қолиб
кетганлигини, шуни олиб чиқиб олишлигини, у эса Регистон ўқув
марказининг 3-қаватига чиқиб, хамма жойини қараб чиқганлигини,
лекин компютерини топа олмаганлигини, кейин эса у нима қилишини
4
йўқлигини сўраганлигини ва у “йўқ экан“ деб айтганини, оила
аъзолари унга агар камера йўқ бўлса нарсанинг топа олмайсан деб,
мошина кутиб турган бўлса кетавер деб айтганлигини, кейин эса у
таксисни пулини берганлигини ва ушбу таксисдан мошинасига ортиб
қўйган нарсаларини олиб қолганлигини, ва ушбу жойни яна бир бор
қараганлигини, қолиб кетган бўлса керак деб, лекин ушбу жойда
йўқлигини билганлигини, пастга яна нарсаларини кўтариб тушиб,
такси чақириб, телефон орқали гаплашган шахс ташлаб берган
манзилига борганлигини, кейин эса у манзилига етиб борганидан
сўнг, бўлиб ўтган холат юзасидан 102 махсус рақамига қўнғироқ
қилганлигини,
ҳозирда
унга
нисбатан
етказилган
зарар
қопланмаганлигини, судланувчидан унга етказилган моддий зарарни
ундиришни сўраб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо
тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Т.Хожаназаровнинг айби жиноят
ишида тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора
кўришни сўраб ёзган аризаси, билдирги, тушунтириш хатлари,
видеоёзувни олиш ҳақидаги, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомалари ва фотоилова, таниб олиш, нарсани кўздан
кечириш баённомалари ва фотоилова, ашёвий далил деб эътироф
этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Т.Хожаназаровнинг “ўғирлик, яъни Т.Хожаназаров ўта хавфли
рецидивист бўла туриб, А.Худойбергановнинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи Т.Хожаназаровга нисбатан жазо
тайинлашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан
пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан
жиноят содир этган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
5
Суд ҳайъати судланувчи Т.Хожаназаровга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
Кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан
келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган модда
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни ҳамда жабрланувчига етказилган моддий зарарни
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Хожаназаров Тимур Эгамназарович (XOJANAZAROV TIMUR
EGAMNAZAROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
4-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан 8 (саккиз) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан
Хожаназаров Тимур Эгамназарович 2024 йил 05 сентябрдан
06 сентябрга қадар ушлаб турилган вақти тайинланган озодликдан
маҳрум қилиш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун
7 (етти) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Хожаназаров Тимур Эгамназаровичга нисбатан тайинланган
жазо махсус тартибли колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 06 сентябрдан бошлаб
ҳисоблансин.
Т.Хожаназаровга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи Хожаназаров Тимур Эгамназаровичдан жабрланувчи
Худойберганов Аббос Бахром ўғли фойдасига 1.800.000 сўм моддий
зарар ундирилсин.
Ашёвий далил, икки дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
6
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
халқ маслахатчилари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
7
А.А.Мухиддинов
Д.А.Талипова
Г.Л.Мавлонова