← Назад
Решение #109514 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| Мусулмоновга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1070-сонли
РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКМ
НОМИДАН
2024 йил ноябрь ойининг “06” куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Б.Мусулмонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи
И.Норқобилов ва унинг қонуний вакили Ф.Юсуповнинг иштирокида,
Мусулмонов Бектемир Ризамат ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Мусулмонов Бектемир Ризамат ўғли (MUSULMONOV
BEKTEMIR RIZAMAT O’G’LI) 2003 йил 15 февраль куни
Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маьлумоти ўрта,
оилали, ёлланма ишчи, бўйдоқ, ҳайдовчи, муқаддам
судланмаган, Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани,
“Давр” МФЙ, Собитқадам кўчаси, 96-уйда яшовчи, иш
бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат”
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
айбланган.
Суд,
судланувчи
ва
жабрланувчи
қонуний
вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб
ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Мусулмонов Бектемир Ризамат ўғли 2024 йил 30 июль
куни соат 23:30да, ўзига тегишли техник жихатдан соз давлат рақами
70 P 271 AB бўлган «Shireney T30» русумли автомобилни, тегишли
ҳужжатлар билан, юксиз, йўловчисиз, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
ТХАЙ кўчаси бўйлаб, Гулистон кўчаси томондан Заргарлик кўчаси
томонга қатнов қисмининг чапдан биринчи бўлагида таҳминан
60 км/соат тезликда бошқариб келиб, ТХАЙ ва Заргарлик кўчалари
кесишган чорраҳага келган вақтда амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3 кичик
бандлари, 111-бандида яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари
керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса,
“Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва
юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини,
шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган
ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан
бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини
у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни
бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб
ўтиш чораларини кўриши керак”, “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш
жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган
тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб
ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак” деб кўрсатиб ўтилган
талабларига риоя қилмасдан ўзига нисбатан чапдан ўнгга қатнов
қисмини тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган
вояга етмаган пиёда 2007 йил 16 сентябрь кунида туғилган Норқобилов
Ифтихор Фахриддиновични автомобилининг ўнг олд бурчаги билан
уриб юборган.
Йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда И.Ф.Норқобилов тан
жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт
экспертизасининг 2024 йил 06 август кунидаги №5437-Х-Хуж., сонли
хулосасига кўра, И.Ф.Норқобилов танасида, “травматик шок 2-даражаси
ва қорин бўшлиғига қон қуйилиши, (гемоперитонеум) билан
асоратланган, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, кўкрак
қафаси ёпиқ жароҳати, ўнг ўпкани лат ейиши, қорин ёпиқ жароҳати,
жигар ўнг бўлаги 7-8-сенментларини қўплаб ёрилиши, чап оёқ сон
суягини ички дўнглигини очиқ парчаланиб синиб суяк бўлакларини
қониқарли туриши, чап оёқ тизза бўғими медиал юзаси
эзилиб-йиртилган яраси, пешона сохаси ва юз соҳаси юмшоқ
тўқималари лат ейиши ва шилинмалари” каби тан жароҳатлари мавжуд
бўлиб оғирлик даражаси бўйича “оғир” тан жароҳати деб
бахоланаганлиги аниқланган.
Судланувчи Б.Мусулмонов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор
бўлиб, у 2024 йилнинг 30 июль куни тахминан соат 23:30да,
бошқарувидаги ўзига тегишли давлат рақами 70 P 271 AB бўлган
“Shireney T30” русумли техник соз ҳолатдаги автомобилни тегишли
ҳужжатлари асосида юксиз, йўловчисиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани ТХАЙ кўчаси бўйлаб, Гулистон кўчаси томондан Заргарлик
кўчаси томонга қатнов қисмининг чапдан биринчи томонида таҳминан
60 км/соат тезликда ҳаракатланиб келаётганлигини ушбу вақтда
об-ҳаво шароити очиқ ёғингарчиликсиз, ер қоплами асфалт қуруқ текис
ҳолатдалигини кўча тунни ёритувчи чироқлар билан ёритилганлигини
2
яқинлашганида унга нисбатан ўнг томонда яъни иккинчи бўлакка тўғри
келадиган жойда давлат рақами ва ҳайдовчиси унга нотаниш бўлган
шахс бошқарувидаги Фура юк автомобилида ҳаракатланиб
келаётганлигини у светофорга келганида, яшил ишора ўчиб ёнаётган
ҳолатдалигини шунга кўра тўхтамаган ҳолда ҳаракатланишни давом
эттириб, ўнг томонидаги Фура юк автомобилидан хам ўзиб, чорраҳадан
таҳминан 15-20 метрлар ўтганида унга нисбатан ўнг томондан унга
кейинчалик маълум бўлган пиёда вояга етмаган Норқобилов Ифтихор
Фахриддинович эркин югурган ҳолда қатнов қисмини кесиб ўтишни
бошлаб, уни йўналишидан ўтганидан сўнг Фура юк автомобили сигнал
товуш ишорасини берганлигини шу вақтда пиёда ортга қайрилиб, яна
уни йўналишига қайтганлигини у эса тормоз ва рул бошқарувини олиб
қочишга улгурмасдан пиёдани автомобилнинг ўнг олд бурчак қисми
билан уриб, ЙТҲ жойидан таҳминан 3-5 метр ўтиб тўхтаганлигини у
қўрқиб кетганлигини автомобилдан тушиб, ерда хушсиз ётган ҳолда
ётган пиёдани олдига келганлигини бу вақтда унга нотаниш бўлган
шахслар ушбу ерга келиб, автомобилини ЙТҲ жойидан қўзғатмаслигини
айтишганлигини, қолаверса автомобили юк ташишга мослаштирилгани
боис унга пиёдани чиқариб бўлмаслигини шунга кўра у йўлдан ўтиб
бораётган унга нотаниш бўлган автомобилларни тўхтатиш ҳаракатини
қилиб, таҳминан 3 дақиқалар ичида унга нотаниш бўлган йўловчи такси
автомобилини тўхтатиб, бир ўзи пиёни кўтариб автомобилга ўтказиб,
сўнг РШТЁИМга олиб борганлигини, у билан гаплашиб шифохонага
қадар борганлигини шифохонага келганидан сўнг, шифокорлар пиёдага
тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кириб кетишганлигини уни эса ушбу
жойга киритишмаганлигини айтганлигини, орадан кўп ўтмасдан ЙҲХБ
ходимлари унга қўнғироқ қилиб, экспертиза текширувига келишлигини
сўрашганлигини ушбу ерга бориб экспертиза текширувидан
ўтганлигини текширув натижасига кўра маст ҳолатда бўлмаганлиги
маълум бўлганлигини ҳақиқатдан хам спиртли ичимлик истеъмол
қилмаганлигини, сўнг ушбу ердан чиқиб ҳодиса содир бўлган жойга
боришганлигини ушбу ерда ходимларга бўлган ҳолатни айтиб
берганлигини
улар
уни
кўрсатмасидан
ЙТҲ
ҳужжатларини
расмийлаштиришганлигини у ҳужжатлар билан танишиб имзолаб
берганлигини бўлган ҳолат юзасидан қисқача тушунтириш хати хам
ёзиб берганлигини чорраҳада уни йўналишидаги светофорнинг тепа
томонга илингани яшил ёниб турган ҳолатида ўчиб қолган бўлса, пастки
ўнг ён томонга ўрнатилгани эса яшил ишора ўчиб ёниб турган
ҳолатдалигини мазкур светофор хали хамон шу ҳолатда эканлигини
20.08.2024 йил куни ҳодиса жойига борганида яна кўрганлигини, у эса
ҳодиса содир бўлган жойда қолганлигини, ҳозирда у қилган ишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг қонуний вакили
3
Ф.Юсуповдан узр сўраши, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини,
2021 йилдан буён юк ташувчи вазифасида ишлаши, унинг тирикчилик
манбаи шу касб билан боғлиқ эканини билдириб, транспорт
воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилмасликни сўраб,
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Б.Мусулмонов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи қонуний вакили Ф.Юсупов суд
мажлисида, ўғли И.Норқобилов 2024 йил 30 июль куни соат 22:30ларда,
Зангиота туманида жойлашган ҳовли уйига бориш мақсадида яшаш
манзилидан чиқиб, Чилонзор тумани ТХАЙ ва Заргарлик кўчаси
кесишган чорраҳага келганлигини, ушбу чорраҳадан “Эшонгузар” сотув
бўлими томонга йўлни кесиб ўтиш учун тартибга солинган пиёдалар
ўтиш
жойига
келиб,
автомобилларни
тўхташлигини
кутиб
турганлигини бироз турганидан сўнг Бунёдкор кўчаси томондан
келаётган автомобиллар учун светофорнинг қизил ишораси
ёнганлигини, шунга кўра у якка ўзи юрган ҳолда қатнов қисмининг
ушбу йўналишини кесиб ўтишни бошлаб, йўлни ярмига қадар
борганлигини сўнг унга нисбатан ўнг томондаги автомобиллар
ҳаракатини кузатганлигини ушбу вақтда “Ўрикзор” савдо маркази
томондан ҳаракатланиб келаётган автомобиллар ҳам светофорнинг
қизил ишорасида тўхтаб турганлигини, у юрган ҳолда қатнов қисмини
кесиб ўтишни бошлаганида ўнг томондан қизил ишорада унга
кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Мусулмонов Бектемир Ризамат
ўғлини чапдан иккинчи бўлак бўйлаб, ҳаракатланиб келаётганлигини
кўриб тезлашган ҳолда ўтиб кетишни ўйлаб, эркин югуришни бошлаб
чапдан иккинчи бўлакка келганида ҳайдовчи Б.Мусулмонов ҳам
ҳаракатини у томонга ўзгартириб уни уриб юборганлигини у зарб
натижасида хушини йўқотганлигини кейинчалик бироз ўзига келганида
шифохонага олиб кетишаётганлигини билганлигини у шифохонага
келганидан сўнг унга тиббий ёрдам кўрсатишганлигини, бу орада
ҳушини йўқотиб кейинчалик бир ҳафта мобайнида кома ҳолатида
ётганлигини, шифохонада 16 кун давомида ётиб даволаниб
чиққанлигини,
ҳозирда
уйда
даволанишни
давом
эттириб
келаётганлигини айтиб, ярашувга норози эканини билдириб,
Б.Мусулмоновга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви
билан;
бундан ташқари, судланувчи Б.Мусулмоновнинг айби ЙТҲ содир
бўлган жойни чизмаси ва ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомаси, фотосуръатлар, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси,
юзлаштириш баённомаси, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори
4
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Б.Мусулмоновнинг “транспорт воситалари ҳаракати, улардан
фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст
етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб хисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Мусулмоновга жазо тайинлашда унинг ўз айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий
аҳволи оғирлигини, юк ташиш билан шуғулланишини, оилада ягона
боқувчи бўлиб, унинг тирикчилик манбаи шу касб билан боғлиқ
эканини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра жазони
енгиллаштируви ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддасида
белгиланган оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир
ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Суд, судланувчи Б.Мусулмоновга жазо тури ва миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек
автомашинани кредит эвазига сотиб олиб, ҳайдовчилик касби орқали
оиласини боқишини, автомашина ягона тирикчилик манбаи эканлигини
инобатга олиб, Б.Мусулмоновга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини
қўлламасдан уни транпорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилмасликни лозим топади.
Бундан ташқари, суд жабрланувчи қонуний вакили Ф.Юсуповга унга
етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида
фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини
тушунтиришни лозим топади.
5
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Мусулмонов Бектемир Ризамат ўғли (MUSULMONOV BEKTEMIR
RIZAMAT O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми
билан айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 (йигирма)
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани
ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Б.Мусулмоновга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Б.Мусулмоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Жабрланувчи қонуний вакили Ф.Юсуповга етказилган моддий ва
маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчилар
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
6
Қ И Л Д И:
А.А.Мухиддинов