← Назад
Решение #109521 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| арори | 9 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конститутцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| унга ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 06 куни, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар
судининг очиқ сайёр суд мажлиси Самарқанд шаҳар “Рахматобод” МФЙ
биносида бўлиб, раислик қилувчи судья Б.Жумабаев, судья ёрдамчиси
А.Тилавовнинг котиблигида, давлат айбловчиси Самарқанд шаҳар прокурори
ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Ф.Атоева ва унинг ҳимоячиси - адвокат
Д.Мухамедованинг иштирокида, судланувчи Ф.Атоевага оид 1-1401-2405/1008
сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Атоева Фотима Ҳабибовна (Atoeva Fotima Habibovna)
1986 йил 17 ноябрда Самарқанд шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, вақтинча ишсиз, оилали 4 нафар фарзанди
бор, судланмаган, Самарқанд шаҳар Кафтархона
МФЙ, “Амонуллаев” кўчаси 18-уйда яшайди, иш
бўйича муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги
тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 2024 йил 25 октябрда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, томонларнинг музокараси ҳамда судланувчининг
охирги сўзини эшитиб, шунингдек, ишда бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Ф.Атоева 2024 йил 28 июль - 03 август кунлари Туркия
Республикаси Истанбул шаҳрида бўлиши давомида, тергов жараёнида олиниш
манбаи аниқланмаган йўллар билан олинган жуда кўп миқдордаги 396.343.233
сўмга тенг бўлган оғирлиги 413,24 граммни ташкил қилувчи 1 дона аёллар соати,
3 дона аёллар билакузуги, 7 дона аёллар узуги, 7 жуфт аёллар сирғаси, 2 дона
аёллар кулони, 2 дона аёллар занжири, 1 дона аёллар кольеси ва 2 дона аёллар
занжири кулонини келгусида Ўзбекистон Республикасига божхона назоратидан
яшириб, олиб кириш мақсадида эгнидаги кийимларига “пинхона” яшириб,
2024 йил 03 август куни соат 00:10 ларда Самарканд шахридаги “Самарқанд”
аэропортига келиб, қасддан жуда кўп миқдордаги жуда кўп миқдордаги
396.343.233 сўмга тенг бўлган оғирлиги 413,24 граммни ташкил қилувчи
заргарлик буюмларини белгиланган тартибни бузиб, “Йўловчи божхона
декларацияси”га киритмасдан, Ўзбекистон Республикасининг божхона
чегарасидан ўтказаётган вақтида, Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси
ходимлари томонидан жиноят устида фош этилиб, ундан жуда кўп миқдордаги
396.343.233 сўмга тенг бўлган оғирлиги 413,24 граммни ташкил қилувчи
1
1 дона аёллар соати, 3 дона аёллар билакузуги, 7 дона аёллар узуги, 7 жуфт
аёллар сирғаси, 2 дона аёллар кулони, 2 дона аёллар занжири, 1 дона аёллар
кольеси ва 2 дона аёллар занжири кулони аниқланиб, ашёвий далил тариқасида
олинган.
“EXPERT
ONE”
маъсулияти
чекланган
жамият
Синов-сифат
лабораториясининг 2024 йил 7 августдаги 000182-сонли хулосасида, Ф.Атоевага
тегишли бўлган ва ундан ашёвий далил тариқасида олинган соф вазни
413,24 граммга тенг бўлган заргарлик буюмлари қимматбаҳо металл, яъни олтин
қотишмасидан ясалганлиги, асиллик даражаси 750 ва 585 эканлиги, шунингдек
ушбу заргарлик буюмларида жами 3.881 дона бриллиант тошлар мавжудлиги акс
эттирилган.
“GAMMA VALUATION” маъсулияти чекланган жамиятнинг 2024 йил
9 августдаги 08-002/24-сонли хулосасида, фуқаро Ф.Атоевага тегишли
бўлган ва ундан ашёвий далил тариқасида олинган 413,24 грамм заргарлик
буюмларини нархи 396.343.233 сўмга тенг эканлиги акс эттирилганлиги,
ушбу миқдор амалдаги жиноят қонунчилигига кўра, жуда кўп миқдордаги
заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш
ҳисобланади.
Судланувчи Ф.Атоева суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар чет давлатларга саёҳат ва бошқа мақсадларда
бориб келишлигини, 2024 йил 28 июль куни Озарбайжон Республикаси
Боку шаҳрида истиқомат қилувчи қариндошларини кўриш ва қизининг никоҳ
тўйи учун тилло буюмларни сотиб олиш учун “Тошкент-Боку” йўналиши бўйича
ҳаракатланиб, шу куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрига
борганлигини, Боку шаҳрида қариндошлари билан учрашиб, сўнгра шу куни
Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига борганлигини, Истанбул
шаҳридаги “Лалили” бозоридан қизининг никоҳ тўйи учун сариқ рангли
аёллар тилло соати, сариқ рангли аёллар тилло билагузуги, сариқ рангли аёллар
тилло узуги, сариқ рангли аёллар тилло сирғалари, сариқ рангли аёллар тилло
кулони, сариқ рангли аёллар тилло занжири, оқ рангли аёллар тилло кольеси
ва оқ рангли аёллар тилло занжири кулонларини сотиб олганлигини, 2024 йил
2 август куни Самарқанд шаҳрига қайтиш учун Истанбул шаҳридаги аэропортга
келганлигини, самолётга чиққанидан сўнг, юқорида сотиб олган тилло
буюмларни келгусида бирор шахс олиб қўймаслиги ва йўқотиб қўйишдан
қўрқиб, эгнидаги ички кийимларининг ичига жойлаштирганлигини, шу куни
“Истанбул-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб, 2024 йил 3 август
куни Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропортга келганлигини, аэропортда
“яшил” йўлакни танлаб, божхона назоратидан ўтишни бошлаганлигини, дастлаб,
ўзига тегишли бўлган қўл сумкамни аэропортдаги рентген аппаратидан
ўтказганлигини, қўл сумкада тақиқланган бирор ашё аниқланмаганлигини,
шундан сўнг аэропортдаги “SMITH DETECION B-SCAN” номли инсон танасини
сканерлаш қурилмасидан текширувдан ўтганлигини, текширувдан ўтганидан
сўнг, божхона ходими унинг эгнидаги ички кийимларида ашёлар борлиги
кўринганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш учун алоҳида
2
хонага таклиф қилганлигини, у ерда божхона ходими ундан эгнидаги ички
кийимлари орасидаги ашёларни тақдим қилишини таклиф қилганлигини,
эгнидаги ички кийимлари орасига беркитилган ва ўзи томонидан Туркия
Республикасидан сотиб олган 1 дона сариқ рангли аёллар тилло соати, 4 дона
сариқ рангли аёллар тилло билагузуги, 8 дона сариқ рангли аёллар тилло узуги,
10 жуфт сариқ рангли аёллар тилло сирғалари, 3 дона сариқ рангли аёллар тилло
кулони, 2 дона сариқ рангли аёллар тилло занжири, 1 дона оқ рангли аёллар
тилло кольеси ва 2 дона оқ рангли аёллар тилло занжири кулонларини тақдим
қилганлигини, у томонидан тақдим қилинган юқоридаги тилло буюмлар
электрон тарозида ўлчаб кўрилганда 457,0 граммга тенглиги маълум бўлганлиги,
ушбу ҳолат бўйича божхона ходимига юқориги ҳолатларни тушунтириб
берганлигини, божхона ходими унга қиймати 2000 АҚШ долларига тенг бўлган
тилло буюмларни қайтариб олиши мумкинлигини тушунтириб, унга уч дона
сариқ рангли аёллар тилло сирғалари, бир дона сариқ рангли аёллар тилло
билагузиги, бир дона сариқ рангли аёллар тилло узуги, бир дона сариқ аёллар
кулони тилло заргарлик буюмлари, қўл юклари ва багажлари қайтариб
берганлигини, ундан олинган бир дона сариқ рангли аёллар тилло соати, уч дона
сариқ рангли аёллар тилло билагузуги, етти дона сариқ рангли аёллар тилло
узуги, етти жуфт сариқ рангли аёллар тилло сирғалари, икки дона сариқ рангли
аёллар тилло кулони, икки дона сариқ рангли аёллар тилло занжири, бир дона
оқ рангли аёллар тилло кольеси ва 2 дона оқ рангли аёллар тилло занжири
кулонлари келгусида қонуний тўхтамга келгунига қадар оқ рангли конвертга
солиниб, муҳрланганлигини, божхона ходими томонидан юқоридаги ҳолатлар
бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида, кўздан кечириш, ашёларни санаш
ва олиб қўйиш ҳақида баённомалар расмийлаштирилиб, унинг илтимосига
асосан тақинчоқларни Самарқанд халқаро аэропортида божхона назоратидан
олиб ўтишганлигини ҳамда уларга ушбу хизматлари учун пул беришини ёки
манфаатдор этиши ҳақида айтмаганлигини ва келишмаганлигини, қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишини
оқибатларини англаб етганлигини, уни кечириб, қонуний енгиллик беришни
сўради.
Гувох Л.Нуритдинова суд мажлисида божхона органларида 2006 йил
декабрь ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2022 йил март ойидан буён хизмат
қилиб келаётганлигини, хизмат вазифаларига фуқароларни божхона назорати
ва расмийлаштирувдан ўтказиш, контрабандага қарши курашиш, ноқонуний
товарларнинг чегарадан ўтишини олдини олиш ва бошқалар киришини,
2024 йил 2 август куни соат 20:00 ларда ҳар доимгидек хизмат вазифасини
ўташ учун “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постига борганлигини, смена
бошлиғи П.Кулиев уни хизмат ўташ учун “Самарқанд аэропорти” чегара
божхона постининг “кириш” зали “қизил йўлаги”га тайинлаганлигини,
2024 йил 3 август куни соат 24:00 ларда “Самарқанд аэропорти” чегара божхона
постида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, “Истанбул-Самарқанд”
йўналиши бўйича қатновчи HY276-сонли рейс билан Туркиядан Самарқанд
вилоятига келган фуқароларни божхона назоратидан ўтказганлигини,
3
фуқароларни божхона назоратидан ўтказиш давомида, 1986 йил 17 ноябрда
Атоева Фотима Хабибовна учиб залига келиб, ўзига тегишли бўлган багажларни
олиб, ихтиёрий тарзда “яшил” йўлакни танлаб божхона назоратидан ўтишни
бошлаганлигини, шу вақтда Ф.Атоева ўзини шубҳали тарзда тутганлиги
сабабли ҳамкасблари томонидан “қизил йўлак”ка йўналтирилганлигини,
Ф.Атоева божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистонга
олиб кириш меъёрларидан ортиқча ва махсус рухсатнома талаб қилувчи ҳамда
тақиқланган товарлар бор-йўқлиги тўғрисида оғзаки сўраганида, ўзи билан
Ўзбекистонга олиб кириш меъёрларидан ортиқча ва махсус рухсатнома талаб
қилувчи ҳамда тақиқланган товарлар йўқлигини айтганлигини, Ф.Атоевага
тегишли бўлган қўл сумкалари паостдаги рентгент аппаратидан ўтказилган
вақтида, тақиқланган ашёлар аниқланмаганлигни, сўнгра Ф.Атоева постда
мавжуд бўлган “SMITH DETECION B-SCAN” номли инсон танасини сканерлаш
қурилмаси ёрдамида текширилганда, ички кийимларига “пинхона” равишда
яширилган ашёлар борлиги кўринганлигини, Ф.Атоеванинг ички кийимлари
орасида қандай турдаги ашёлар борлигига аниқлик киритиш мақсадида, икки
нафар аёл холислар иштирокида унинг эгнидаги кийимларини кўздан кечиришга
қарор қилганлигини, юқоридаги ҳолат бўйича Ф.Атоевадан ички кийимлари
орасидаги ашёларни ўз ихтиёри билан тақдим қилишини таклиф қилганида,
ички кийимлари орасидан ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва
декларацияланмаган 1 дона сариқ рангли аёллар соати, 4 дона сариқ рангли
аёллар билагузуги, 8 дона сариқ рангли аёллар узуги, 10 жуфт сариқ рангли
аёллар сирғалари, 3 дона сариқ рангли аёллар кулони, 2 дона сариқ рангли аёллар
занжири галустук шаклида, 1 дона оқ рангли аёллар кольеси ва 2 дона оқ рангли
аёллар занжири қулонларини тақдим қилганлигини, Ф.Атоева томонидан тақдим
қилинган юқоридаги ашёларни электрон тарозида ўлчаб кўрган вақтида
457,0 граммга тенг эканлиги маълум бўлганлигини, тилло буюмлар олиб кириш
мумкин бўлган меъёрни билмаслиги сабабли шу йўл билан олиб кирганлигини
маълум қилганлиги, кўздан кечириш якунланганидан сўнг, Ф.Атоевага
қиймати 2000 АҚШ долларига тенг бўлган тилло буюмларни қайтариб олиши
мумкинлигини тушунтирганлигини, Ф.Атоева ўз ихтиёри билан 2 нафар
холислар иштирокида умумий қиймати 2000 АҚШ долларига тенг бўлган
тахминий оғирлиги 43 грамм бўлган 3 дона сариқ рангли аёллар сирғалари,
1 дона сариқ рангли аёллар билагузиги, 1 дона сариқ рангли аёллар узуги,
1 дона сариқ аёллар кулони заргарлик буюмлари, қўл юклари ва багажлари
қайтариб олганлигини, тахминий оғирлиги 414 грамм бўлган 1 дона сариқ рангли
аёллар соати, 3 дона сариқ рангли аёллар билагузуги, 7 дона сариқ рангли аёллар
узуги, 7 жуфт сариқ рангли аёллар сирғалари, 2 дона сариқ рангли аёллар кулони,
2 дона сариқ рангли аёллар занжири галустук шаклида, 1 дона оқ рангли аёллар
кольеси ва 2 дона оқ рангли аёллар занжири қулонлари келгусида қонуний
тўхтамга келгунига қадар оқ рангли конвертга солиниб, имзоланиб
муҳрланганлигини, кўздан кечириш бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик
тўғрисида, кўздан кечириш, ашёларни санаш ва олиб қўйиш ҳақида баённомалар
расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Атоева ва 2 нафар холислардан тушунтириш
4
хатларини олганлигини, шундан сўнг, юқоридаги ҳолат бўйича тегишли
тартибда “Самарқанд аэророрти” чегара божхона пости бошлиғи Т.Назаровга
билдирги асосида хабар берганлигини баён қилди.
Шунингдек, судланувчи Ф.Атоеванинг айби жиноят иш материалида
мавжуд бўлган ҳужжатлар билан, яъни билдиргилар; 2024 йил 3 август кунги
аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида, ашёларни кўздан кечириш, санаш ва олиб
қўйиш ҳақида баённомалар ҳамда унга иловалар билан, “EXPERT ONE” МЧЖ
Синов-сифат лабораториясининг 2024 йил 07 августдаги 000182-сонли
хулосасида, Ф.Атоевага тегишли бўлган ва ундан ашёвий далил тариқасида
олинган соф вазни 413,24 граммга тенг бўлган заргарлик буюмлари қимматбаҳо
металл, яъни олтин қотишмасидан ясалганлиги, асиллик даражаси
750 ва 585 эканлиги, шунингдек ушбу заргарлик буюмларида жами 3.881 дона
бриллиант тошлар мавжудлиги, “GAMMA VALUATION” МЧЖнинг 2024 йил
9 августдаги 08-002/24-сонли хулосасида, фукаро Ф.Атоевага тегишли бўлган ва
ундан ашёвий далил тариқасида олинган 413,24 грамм заргарлик буюмларини
нархи 396.343.233 сўмга тенг эканлиги акс эттирилганлиги, “Самарқанд”
халқаро аэропорти чегара божхона пости бошлиғи Т.Назаровнинг 2024 йил
5 августдаги билдиргиси, “Самарқанд” халқаро аэропорти чегара божхона пости
катта инспектори Л.Нуриддинованинг 2024 йил 03 августги билдиргиси,
“Самарқанд аэропорти” чегара божхона постидаги сканерларш қурилмаси
орқали айбланувчи Ф.Атоеванинг божхона назоратидан ўтказилган тасвири,
“Самарқанд” халқаро аэропорти фуқароларни учиб келиш зали божхона
назорати зонаси схемаси билан, Айбланувчи Ф.Атоева томонидан 2024 йил
03 августда “Самарқанд” халқаро аэропортида тўлдирилган “Йўловчи божхона
декларацияси” билан, 2024 йил 21 августда айбланувчи Ф.Атоевадан олинган
413,24 грамм заргарлик буюмлари топширилганлиги ҳақидаги 009033-сонли
квитанция билан, жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этиш, жиноят
иши материалларига қўшиш ва сақлаш учун топшириш ҳақидаги баённома;
сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан
тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги
“Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли Қарорининг 9-моддаси
“а” кичик бандида “тергов ҳаракати қонунда назарда тутилган ҳолларда
прокурор ёки суднинг розилиги олинмасдан ўтказилган бўлса (кечиктириб
бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно) далил мақбул эмас деб топилади” деб
кўрсатилган.
Суд, жиноят иши бўйича йиғилган барча далилларга баҳо берар экан,
ушбу далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги
хулосаларни тасдиқлайди деб ҳисоблаб, ишга алоқадор деб эътироф этади.
Шунингдек, ушбу далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 90, 91, 92-95-моддаларида назарда тутилган шартларга
мувофиқлиги учун мақбул деб, текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ
эканлиги аниқланганлиги учун ишончли далиллар деб эътироф этади.
5
Суд, судланувчи Ф.Атоеванинг жуда кўп миқдорда божхона тўғрисидаги
қонунчиликни бузишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов
органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми
“а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ф.Атоеванинг жиноят содир этишдаги ҳолатларини
муҳокама қилиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
ушбу жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир қилганлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар
деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ф.Атоевага нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда,
уни айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, аёл киши эканлигини инобатга олиш билан биргаликда,
содир этган жиноятларининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
ҳисобга олган ҳолда,
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 15-бандидаги “Судларга жарима
тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча
оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб
топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда
тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилсин” деб қайд этилганлиги;
Ушбу Пленуми Қарорнинг 37-бандида, “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят
кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан
ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо
тайинланиши мумкин” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига
-2023 йил 30 апрель куни қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон
Республикаси Конститутциясининг 20-моддаси 4-хатбошисида мустаҳкамлаб
қўйилган “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб
кўрсатилган юқори эътироф-ли кўрсатмаларига амал қилиб, судланувчи
Ф.Атоеванинг шахсини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлигини,
муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, аёллигини, шунингдек,
унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига
риоя қилиб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазосини
6
энг кам қисмидан ҳам камроқ жарима жазосини тайинлашни ва унга нисбатан
қўлланилган “гаров” эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим топди.
Шунингдек, суд ашёвий далил деб эътироф этилган ва Марказий Банкнинг
Самарқанд вилоят бош бошқармасида сақланаётган 396.343.233 сўмлик
413,24 грамм заргарлик буюмлари давлат фойдасига мусодара қилишни, иш
бўйича 2024 йил 03 август куни “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида
айбланувчи Ф.Атоевага нисбатан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш
жараёни ёзиб олинган 1 дона диск, судланувчи Ф.Атоева томонидан 2024 йил
3 август куни “Самарқанд” халқаро аэропортида тўлдирилган “Йўловчи божхона
декларацияси” жиноят иши ҳужжатларига қўшилганлигини сабабли иш
материалларида сақлашни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454457, 462-463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд
Судланувчи Атоева Фотима Ҳабибовна (Atoeva Fotima Habibovna)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми
“а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
60 (олтмиш) баравари, яъни 20.400.000 (йигирма миллион тўрт юз минг) сўм
миқдорида жарима жазоси тайинлансин ва давлат даромадига ундирилсин.
Унга нисбатан қўлланилган муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат
эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган ва Марказий Банкнинг Самарқанд
вилоят бош бошқармасида сақланаётган 396.343.233 (уч юз тўқсон олти миллион
уч юз қирқ уч минг икки юз ўттиз уч) сўмлик 413,24 грамм заргарлик буюмлари
давлат фойдасига мусодара қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан
бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи судья
Нусхаси аслига тўғри
(имзо)
7
Б. Жумабаев