Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2402/1026 Дата решения 06.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Ахмедова Зарифа Хусановна Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 345251 Claim ID 2646593 PDF Hash 68ec90c3e5f2346d... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
збекистон Республикаси Конституцияси 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 6 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди орқали видеоконференция режимида, раислик қилувчи судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси Т.Собировнинг котиблигида, томонлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов, судланувчи Л.А.Тилавжонов ва унинг ҳимоячиси адвокат К.Рахимов, жабрланувчининг қонуний вакили В.Нарзиевнинг иштирокида, судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғлига нисбатан бўлган № 1-1401-2402/1026сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғли (Tilavjonov Lochinbek Akmal o’g’li) 2001 йил 2 июнь кунида Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, буйдоқ, судланмаган, ишсиз, Самарқанд тумани, Юқори қайнама МФЙ, 3-уйда яшайди, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2024 йил 21 октябрь куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, мазкур жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриб, судланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакилини сўроқ қилиб, жиноят иши ҳужжатларидаги далилларни таҳлил қилиб, томонларнинг музокара сўзлари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғли, йўл ҳаракати қоидаларининг 77-бандидаги “Ҳайдовчи ҳаракатланишнинг серқатновлигини, транспорт воситасининг ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариши керак. Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатланишини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деган талабларини қўпол равишда бузиб, 2024 йил 28 август куни соат 04:00да 1 ўзининг бошқарувида бўлган “Жентра” русумли 30 W 165 KB давлат рақамли автомашинасини Самарқанд шаҳар Спитаменшох кўчасидан бошқариб бориб, ушбу йўлни кесиб ўтаётган пиёда Рузиев Абдували Норбердиевични уриб юбориши натижасида А.Н.Рузиев тан жароҳати олиб РШТЁИМСМСФга мурожаат қилган. РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 3191-сонли ҳулосасига кўра А.Н.Рўзиевнинг танасида яъни бошининг пешона бурун, ўнг елка, кўкрак қафаси, қорин олд девори, чап билак соҳаларида шилинмалар ва юмшоқ тўқималар лати, бошининг пешона ва ўнг қош соҳаларида урилиб йиртилган яралар, ўнг пешона суягининг ёрилиб синиши, бош мия пардаси остига қон қуйилиши, бош миянинг оғир даражадаги лат ейиши, учинчи умурқаси ён ўсиғининг синиши, чап билак ва ва чап катта болдир суягининг синиши, ўтирғич ва қов суялари синиши каби тан жароҳатлари бор бўлиб, оғирлик даражасига кўра оғир ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари гуруҳига киришлиги ва ушбу тан жароҳатлари 2024 йил 28 август кунига тўғри келишлиги баён қилинган. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғли айбига тўлиқ иқрорлик билдириб ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам 2024 йилнинг 28 август куни соат 23:00ларда укаси Ш.Тилавжонов билан Мардонов Парвиз Равшан ўғлига тегишли бўлган ишончнома орқали бошқариб келаётган қора рангли “Жентра” русумли давлат рақам белгиси 30 W 165 KB бўлган автомашинаси билан Самарқанд шаҳрига автомашинасини ювиб, шаҳарни айланиш учун келганлигини, шундан сўнг шаҳардаги ишларини тамомлаб, 2024 йилнинг 29 август куни соат 04:00лар атрофида Самарқанд шаҳар Спитаменшох кўчаси бўйлаб Пастдарғом туманига борувчи йўлдан йўлнинг асфальт қопламаси қуруқ ҳолатда, атроф қоронғу ҳолатда бўлганлиги сабабли яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб, 3 бўлакка бўлинган йўлнинг йўлни ажратувчи бетон тўсиқлар ёнидаги бўлакдан тахминан 60-70 км/с тезликда Спитаменшох кўчасининг “Ҳарбий техника билим юрти”га етган пайтида йўлнинг унга нисбатан чап томонидан ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган тахминан 30-35 ёшлар атрофидаги эркак жинсига мансуб бўлган шахс йўлнинг белгиланмаган жойидан маст ҳолда ўтиб келаётиб унинг ҳаракат йўналишидан чиқиб қолганлигини, автомашинаси билан ушбу шахсни уриб юборганлигини, шундан сўнг у дарҳол автомашинасидан тушиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиб РШТЁИАМСФга олиб борганлигини, А.Рузиев спиртли ичимлик ичга маст ҳолда бўлганлигини, А.Рузиевга керакли бўлган дори дармонларни олиб берганлигини ва имконияти доирасида қарашганлигини, бироқ жабрланувчининг қонуний вакили В.Нарзиев томонидан айни вақтда сўралаётган зарарни қоплаб беришга имконияти йўқлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашликни билдириб баёнот берди. Судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғли, суд мажлиси муҳомасида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлсада, унинг айби суд мажлисида ВКА 2 орқали сўроқ қилинган жабрланувчининг қонуний вакили Нарзиев Вахоб Норберди ўғлининг, ҳақиқатдан ҳам жабрланувчи Рузиев Абдували Норбекович унинг акаси эканлигини, 2024 йилнинг 20 август кунларида Самарқанд шаҳридаги қурилиш ишлари билан шуғулланиш учун ўз яшаш хонадони бўлган Нарпай тумани, Бўстон МФЙ, 91-уйдан чиқиб кетганлигини, ҳар куни оила аъзолари билан гаплашиб турганлигини, шундан сўнг орадан вақт ўтиб, 2024 йилнинг 30 август куни эрталаб унга акасининг қайни укаси телефон қилиб, акаси Самарқанд шаҳрида автоҳалокотга учраганлигини ва ҳозирги вақтда РШТЁИАМСФга тушганлигини, унга акасининг сумкасини топиб олган бегона шахслар телефон қилиб маълум қилганлигини, шундан сўнг у зудлик билан ўз яшаш хонадонидан Самарқанд шаҳрига йўлга чиқиб келганлигини ва РШТЁИАМСФга реанимация бўлимига оғир аҳволда ётганлигини, акасининг уст бош ва юз қисмидан таниб олганлигини, акаси шифохонада даволаниб ётган вақтида ҳайдовчи унга дори дармонларни олиб берганлигини, бироқ акасини даволаниш учун уйга олиб борганидан сўнг фақатгина икки маротаба дори дармонларини олиб берганлиги ва бир маротаба озиқ овқат олиб келганлигини, шу сабабли ҳозирда 389.216 минг сўмлик тўлов патталарини тақдим қилганлиги, бошқа патталари мавжуд эмаслиги, ҳозирда акасининг соғлиғи оғирлигини ҳамда айни вақтда ҳам даволанишга муҳтожлигини, шу сабабли судланувчидан моддий зарарни ундириб беришликни ва Л.А.Тилавжоновга нисбатан қонуний чора кўришликни билдириб баёнот берди. Шунингдек, судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғлининг жиноят содир этганликдаги айби, қуйидаги инкор қилиб бўлмайдиган далиллар йиғиндиси билан, яъни 2024 йил 29 август кунги ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, судга оид тиббий экспертиза хулосаси, судга оид трассалогия экспертиза хулосаси, судга оид автотехника экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топди. Суд, судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғлининг транспорт воситасини бошқариб йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида ҳаёт учун оғир турдаги тан жароҳати етказилишига сабабчи бўлишда ифодаланган жиноий ҳаракати, дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғлига нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, илгари судланмаганлигини, ёшини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этади. Суд, судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғлига нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли, 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш 3 амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли ва 2015 йил 26 июндаги “Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли Қарорларининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилиб, судланувчи Л.А.Тилавжоновнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, шунингдек, жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя қилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашликни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғли томонидан йўл транспорт қоидаларини қўпол равишда бузиб жиноят содир этганлигини эътироф этиб, келгусида автотранспорт билан боғлиқ жиноятини содир этилишини олдини олиш мақсадида этиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан қўшимча жазо тариқасида уни муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишликни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29-моддасида “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади” деб кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, жабрланувчининг қонуний вакили В.Нарзиевни етказилган моддий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвосини муҳокама қилиб, суд мажлиси давомида акасининг соғлиги учун харажат қилган 389.216 сўм миқдордаги патталарни тақдим қилганлигини эътироф этиб, даъвосининг шу қисмини қаноатлантириб, судланувчи Л.Тилавжоновдан ушбу моддий зарарни қонуний вакилнинг фойдасига ундиришликни ҳамда жабрланувчига етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича ҳудудийлик бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришликни лозим деб топади. Суд, шу билан бир қаторда мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил мавжуд эмаслигини инобатга олади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд ҳукм қилади,ҲУКМ: Судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғли (Tilavjonov Lochinbek Akmal o’g’li)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. 4 Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоларини ижросини таъминлаш Самарқанд туман ИИБ Пробация бўлинмаси зиммасига юклатилсин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларининг ҳар қайсиси алоҳида ижро қилинсин. Судланувчи Тилавжонов Лочинбек Акмал ўғлига нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин бекор қилинсин ва гаровга олинган 6.800.000 (олти миллион саккиз юз минг) сўм миқдордаги пуллар унинг ўзига қайтариб берилсин. Судланувчи Л.А.Тилавжоновдан жабрланувчи А.Рузиевнинг қонуний вакили Нарзиев Вахоб Норберди ўғлининг фойдасига 389.216 (уч юз саксон тўққиз минг икки юз ўн олти) сўмлик моддий зарар ундирилсин. Жабрланувчи А.Рузиевнинг қонуний вакили Нарзиев Вахоб Норберди ўғлига жиноят оқибатида судланувчи Л.А.Тилавжоновдан етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан ҳудудийлик бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: имзо “Аслига тўғри” Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси: 5 З.Ахмедова З.Ахмедова