← Назад
Решение #109738 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 52 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 42 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ал этишда суд ЖПК | 467 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: Д.Турсунов
АЖРИМИ
2024 йил 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья М.Ахмедовнинг раислигида, ҳайъат судьялари М.Юсупов ва
М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сулаймоновнинг
котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи
ўринбосари М.Комилов, судланувчи Х.Д.Д. ва унинг ҳимоячиси адвокат
Ш.Қаландарова, жабрланувчи Ш.А.нинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 23 августдаги ҳукмига кўра
судланган
Х.Д.Д., 1995 йил 3 февралда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор
тумани, Қозиробод МФЙ, Арнасой кўчаси, 3-уй, 29хонадонда
яшайди,
иш
бўйича
муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси
қўлланилганга
нисбатан 1-1006-2407/348-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
жабрланувчи Ш.А. томонидан келтирилган кассация шикоятини жиноят
иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
23 августдаги ҳукмига кўра, Х.Д.Д.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “в, д” бандлари билан 2 йил озодликни чеклаш
қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчи Х.Д.Д.дан жабрланувчи Ш.А.нинг фойдасига 1.850.000
сўм моддий зарарни ундириш белгиланган.
Жабрланувчи Ш.А.га унга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Х.Д.Д. 2023 йил 14 ноябрь куни
тахминан соат 12:30да ўзи яшовчи Чилонзор тумани, Қозиробод МФЙ,
Арнасой кўчаси, 3-уй олдида бўла туриб, шу ерда 1958 йилда туғилган
қўшниси Ш.А. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида
Ш.А.га уйидан олиб чиққан ошхона пичоғини намойиш қилиб, Ш.А.нинг
юз ва бош қисмига қўллари билан бир неча маротаба уриб, унга енгил тан
жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 8641-Х-ЙЎЛ
сонли хулосасига кўра, Ш.А.да юқори ва пастки лаблар йиртилган
(тикилган) яралари ва шилинмалари, ўнг кўз пастки қовоғи ва ўнг қўл
кафти соҳаларини қонталашлари мавжудлиги, бу жароҳатлар қаттиқ ўтмас
жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги, аниқланган тан
жароҳатлари соғлиқнинг 6 кундан ортиқ, лекин 21 кундан кўп бўлмаган
муддатга йўқотилишига олиб келган оғирлик даражасига кўра, енгил тан
жароҳатига кириши кўрсатилган.
Жабрланувчи Ш.А. кассация шикоятида, биринчи инстанция суди
томонидан судланувчи Х.Д.Д.га нисбатан енгил жазо тайинланганлигини,
унга ўта жиддий тан жароҳати етказилганлигини, жиноятга бош бўлган
Х.Д.Д.нинг онаси гувоҳ сифатида жалб қилиниб хатоликка йўл
қўйилганлигини, уларнинг ҳаракатига баҳо беришда судья ва прокурор
томонидан адолат мезони бузилганлигини билдириб, суд ҳукмини бекор
қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган.
Кассация инстанцияси суди иш бўйича судья М.Абидовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари
М.Комиловнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини,
судланувчи Х.Д.Д. ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги, жабрланувчи Ш.А.нинг
келтирилган шикоятни қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги
важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Хусусан, судланувчи Х.Д.Д.нинг айби, унинг биринчи инстанция
суди давомида айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан
ташқари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, жабрланувчининг
аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш, юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш баённомалари, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда
ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ
топган.
Биринчи инстанция суди томонидан Х.Д.Д.нинг жиноий ҳаракатлари
безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш, совуқ
қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган
нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, қария шахсни хўрлаб содир
этишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси
2-қисми “в, д” бандлари билан тўғри квалификация қилинган.
Судлов ҳайъати жабрланувчи Ш.А.нинг шикоятда келтирган
биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Х.Д.Д.га нисбатан енгил
жазо тайинланганлиги, жиноятга бош бўлган Х.Д.Д.нинг онаси гувоҳ
сифатида жалб қилиниб хатоликка йўл қўйилганлиги, уларнинг ҳаракатига
баҳо берилишда судья ва прокурор томонидан адолат мезони бузилганлиги
ҳақидаги важларига ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги хулосага келади:
Иш ҳужжатларидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов
бўлими суриштирувчиси М.Ғоффоровнинг 2023 йил 7 декабрдаги жиноят
ишини бир қисмини тугатиш тўғрисидаги қарорига кўра, Н.Назарованинг
ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли, жиноят
ишининг Н.Назаровага оид бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан жабрланувчининг
важларига баҳо бериш мақсадида, 2024 йил 29 май куни Ўзбекистон
Республикаси ЖПкнинг 416, 417-моддалари тартибида ажрим чиқариб,
Х.Д.Д.нинг
ҳаракатларида
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноят аломати бор
ёки йўқлигини текшириш ва бошқа тергов ҳаракатларини амалга ошириш
масаласини ҳал қилиш учун ажрим нусхасини айблов далолатномасини
тасдиқлаган Чилонзор туман прокурорига юборилган.
Мазкур ажримга асосан асосан тергов органи томонидан тергов
ҳаракатлари олиб борилган ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги
тергов бўлими терговчиси И.Ғанибоевнинг 2024 йил 2 августдаги жиноят
ишини бир қисмини тугатиш ва иш ҳужжатларини материал тариқасида
ажратиш тўғрисида қарори билан Х.Д.Д.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган
жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ушбу ҳолатга оид қисми ЖПКнинг
83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиб, Н.Назарованинг ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида ва
соғлиққа қарши жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ушбу ҳолатга оид
қисми ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган ва мазкур
жиноят ишидан Н.Назарованинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 52-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари
мавжудлиги сабабли, унга оид қисми ажратилиб, тўпланган ҳужжатлар
қонуний қарор қабул қилиш учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҲПБга
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ,
жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар
янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, Х.Д.Д.га жазо тайинлашда, унинг
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, айбига
тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, у
айбли деб топилган модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш
жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи
қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
26-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисида, фуқаровий даъвога оид
масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов
ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш
ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён
хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига
тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал
қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги
ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди, иш бўйича
етказилган зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи
Ш.А.нинг даволаниши учун кетган харажатларни тасдиқловчи судга
тақдим этилган тўлов патталари ва чекларга кўра аниқланган 1.850.000 сўм
миқдоридаги моддий зарарни судланувчи Х.Д.Д.дан жабрланувчи
Ш.А.нинг фойдасига ундиришни белгилаб ва жабрланувчи Ш.А.га унга
етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан
фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтириб тўғри хулосага келган.
Юқоридагиларга асосан кассация инстанцияси судлов ҳайъати
биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 9, 10-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
23 августдаги Х.Д.Д. (Xasanov Dilshod Dilmurod o’g’li)га нисбатан
5
чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки
шикоят беришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
М.Ахмедов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
М.Юсупов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья: