← Назад
Решение #109777 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1066-сонли
2024 йил ноябрь ойининг “05” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, “3-Чарх Камолон” МФЙ биносида, сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ҳасанов Борот Ахмад ўғли ва
унинг ҳимоячиси, адвокат Ю.Эгамбердиев ҳамда жабрланувчи Ш.Расулов
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми
билан гумонланган:
04.09.1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти
Қўшрабод туман, Оқтепа МФЙ, Оқтепа ҚФЙ, Қўрғон
МФЙ, Истиқбол кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи
Ҳасанов Борот Ахмад ўғли (HASANOV BOROT
AXMAD O‘G‘LI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2024 йил 27 август куни соат 04:50 ларда, ҳайдовчи Хасанов Борот
Ахмат ўғли бошқарувидаги ЛАДА-ВЕСТА русумли давлат рақами
10W039VA бўлган автоуловини, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ТХАЙ
кўчаси бўйлаб бошқариб, шу кўчада жойлашган “PARKING” номли бино
қаршисида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми,
11-банди «г» қисми, 63-банди, 77-банди 1-3қисми, яьни, «йўл ҳаракати
қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига
хавф туғдирмасликлари керак», «харакатланиш жараёнида пиёдалар,
айникса болалар, ногиронлар, кариялар ва велосипедчиларга нисбатан
эхтиёткорлик чораларини кўриши», «Транспорт воситасини орқага
ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши
ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт.
Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан
фойдаланиши керак, Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу
Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган
жойларда тақиқланади», «ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини,
транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво
шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни
ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан
оширмасдан бошқариши керак, тезлик ҳайдовчига ушбу қоидалар
1
талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий
назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак, ҳаракатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун
хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», деб
кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, йўл-қатнов қисмида
харакатсиз турган пиёда туғилган Расулов Шухрат Пулатовични уриб
юборган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси окибатида пиёда
Ш.П.Расулов тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт
экспертизасининг
2024 йил 09 сентябрь кунидаги №6164-Х-Хуж-сонли хулосасига
кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ш.П.Расулов танасида “чап оёқ
болдир иккала тўпиқларини ёпиқ синиб суяк бўлакларини қониқарли
туриши”, каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича
“ўртача оғир” тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Гумонланувчи Б.Ҳасанов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ш.Расулов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи Б.Ҳасановга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Ш.Расулов ва гумонланувчи Б.Ҳасановнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан
ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчи ва
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
2
инобатга олиб, Б.Ҳасановга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Ш.Расуловга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
гумонланувчи Ҳасанов Борот Ахмад ўғли (G’ANIYEV G’ULOMJON
XUDOYBERDI O’G’LI) га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Расуловга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
3
4