Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/850 Дата решения 05.11.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 340097 Claim ID 2634623 PDF Hash e969dab934af7373... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
июлда ЖПКнинг 224-моддаси июлда ЖПК 224 law
июлда ЖПКнинг 221-моддаси июлда ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
ЖПК 83-моддаси ЖПК 83 law
банди ва 169-моддаси банди ва 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
айбсизлиги сабабли ЖПК 83-моддаси айбсизлиги сабабли ЖПК 83 law
али тузатиш мумкин деб топиб ЖК 166-моддаси али тузатиш мумкин деб топиб ЖК 166 law
ХХХга ЖК 166-моддаси ХХХга ЖК 166 law
ХХХга ЖК 169-моддаси ХХХга ЖК 169 law
ХХХга ЖК 59-моддаси ХХХга ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: ХХХ Биринчи инстанцияда раислик қилган судья – ХХХ АЖРИМИ 2024 йил ноябрь ойининг 5 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари ХХХ ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ, судланувчи ХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 25 сентябрдаги ҳукмига кўра судланган, ХХХ), 2004 йил 25 майда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 15-уй, 3-хонадонда яшайди, 2024 йил 11 июлда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида, 2024 йил 12 июлда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, 2023 йил 13 июлда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 03 августда “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олганга нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчининг адвокати томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1009-2402/850сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 169-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун ХХХга 1 (бир) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан ХХХни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 11 июль-3 август) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва узил-кесил ўташ учун ХХХга 1 (бир) йил 5 (беш) ой 7 (етти) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган. Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилиши белгиланган. Жазони ўташ муддати 2024 йил 25 сентябрдан бошлаб ҳисобланган. Судланувчи ХХХга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган ва у суд мажлиси залида дарҳол қамоққа олинган. Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 2.050.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жабрланувчи Н.Умарованинг фойдасига ундирилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ХХХ 2024 йил 07 июль куни соат 03:00лар атрофида ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, Х.Дўстлиги МФЙ, “Алоқа банк” биноси ён атрофига келган вояга етмаган 12.07.2010 йилда туғилган Халилов Фазлиддин Бахром ўғлига ҳаёт ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, нархи 7.600.000 сўмлик “Iphone 11” русумли телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан яширинган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 22.07.2024 йилдаги №892 сонли хулосасига кўра, Ф.Халиловда “ўнг елка соҳасини қонталаши” каби жароҳатлар мавжудлиги аниқланиб, ушбу тан жароҳати ўтмас қаттиқ жисм таъсиридан ҳосил бўлган бўлиб, тан жароҳати соғлиқни қисқа муддатга бузилишига ёки умумий меҳнат қобилиятини озгина қисмининг турғун йўқолишига олиб келмаган, давомийлиги 6 кундан ортиқ бўлмаган, озгина, тез ўтиб кетувчи оқибатли бўлиб, шу белгисига асосан оғирлик даражаси бўйича “енгил” тан жароҳатларига кириши аниқланган. Бундан ташқари, ХХХ жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 07 июль куни соат 04:43лар атрофида ўзгани мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, Х.Дўстлиги МФЙ, “Алоқа банк” биноси ён атрофига келган вояга етмаган 12.07.2010 йилда туғилган Халилов Фазлиддин Базром ўғлидан “Iphone 11” русумли телефон аппаратини талончилик йўли билан олиб қўйганидан сўнг Ф.Халиловдан ушбу телефон аппаратидаги паролларни билиб олиб, “Click” иловаси орқали уланган Н.Умарованинг 8600 0210 0162 3969 сонли пластик картасидан 2.050.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувидаги таниши Рафаел Газбаев номига расмийлаштирилган 8600 011*******4928 сонли пластик картага яширин равишда ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Адвокат Н.Болтаев апелляция шикоятида суднинг хулосаси ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мос эмаслиги, ХХХнинг айби исботланмаганлиги, 2 уни оқлайдиган ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, ҳукм адолатсиз ва инсонпарварлик принципларига зид бўлганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилиши лозимлиги, тергов органи томонидан судланувчиининг жабрланувчи билан олдиндан таниш эканлиги яширилганлиги, бу ҳақдаги ХХХ ва Ф.Халиловнинг кўрсатувлари инобатга олинмаганлиги, бу жиноятнинг квалификациясига таъсир қилиши, ишдаги ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини яширин равишда ўғирлагани исботланмагани, зўрлик телефонини олиб қўйиш мақсадида ишлатилмагани, ХХХнинг ҳаракатлари ЖК 166, 169-моддаси билан нотўғри малакаланганлиги шуларни инобатга олиб ҳукмни бекор қилиб, ЖПК 83-моддасига асосан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор ХХХнинг шикоятни қаноатлантирмасдан, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўраши ҳақидаги хулосасини, судланувчи ХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартиришни, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди. Судланувчи ХХХнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни содир этганликдаги айби, унинг ўзининг айбига иқрорлик билдирмасдан кўрсатув берган бўлсада, жабрланувчи Н.Умарова, гувоҳ Ф.Халилов, Х.Жалолиддинов, Ш.Гулямова ва бошқаларнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек, тушунтириш хатлари, нарсани олиш, юзлаштириш, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи ХХХнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 169-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Туман суди томонидан судланувчига жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни ғаразли мақсадларда ва ёш болага нисбатан содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жабрланувчига етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб, унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, 3 жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, шу билан бирга, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамасдан туриб, унинг хулқини тузатишнинг имкони мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ЖК 166-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам миқдоридан камроқ миқдордаги озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 169-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни атрофлича муҳокама қилиб, туман суди томонидан иш ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилиб, судланувчининг жиноий ҳаракатларининг квалификация масаласида, шунингдек, унинг айби ишда тўпланган ишончли ва инкор қилиб бўлмайдиган далиллар йиғиндиси билан исботланганлиги ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, шикоятдаги важлар биринчи босқич судида сўроқ қилинган жабрланувчи Н.Умарова ва гувоҳ Ф.Халиловнинг кўрсатувлари билан ҳам инкор қилинади. Шу сабабли шикоятидаги айби исботланмаганлиги, ҳаракатлари нотўғри малакаланганлиги, айбсизлиги сабабли ЖПК 83-моддасига асосан ишни тугатишни сўраб келтирган важлари билан келишиб бўлмайди. Судлов ҳайъати туман суди томонидан ХХХга нисбатан ЖК 57моддаси қўлланилиб у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам кам жазо тайинлаган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчига зарар қопланганлиги ва унинг даъвоси йўқлигини, содир қилинган жиноят унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришини, шахсини инобатга олиб содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, шу билан бирга, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деб топиб ЖК 166-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосининг энг кам миқдоридан камроқ миқдордаги озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖК 169-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. 4 Шуни инобатга олиб суд ҳукмини ўзгартиришни, шикоятни оқибатсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 485, 495, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 25 сентябрдаги ХХХга нисбатан ҳукми ўзгартирилсин. ХХХга ЖК 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. ХХХга ЖК 169-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. ХХХга ЖК 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан ХХХни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 11 июль-3 август, 25 сентябрдан 5 ноябргача қамоқда сақланган жами 64 кунлар) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва узил-кесил ўташ учун ХХХга 1 (бир) йил 3 (уч) ой 26 (йигирма олти) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. ХХХнинг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 15-уй, 3хонадондан сутканинг кечки соат 22:00 дан эрталаб 06:00га қадар чиқиши чеклансин. ХХХга яшаш жойини жазони ижросини назорат қилувчи органлар розилигисиз ўзгартирмаслик; оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; жамоат жойларида алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик; муайян жойларга, спиртли ичимликлар сотиладиган, яъни ресторан, кафе, бар, клуб, дискотекаларга бормаслик; жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддаси 5,6-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазо ХХХнинг яшаш манзили Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6мавзе, 15-уй, 3-хонадонда ўтаттирилсин. Жазо муддати жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан ХХХ ҳисобга олинган кундан бошлаб ҳисоблансин. ХХХга тайинланган жазо муддатини ўташни назорат қилиш унинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. ХХХга агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган 5 озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. Судланувчи ХХХга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у дархол суд залидан қамоқдан озод қилинсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар туман суди орқали Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: ХХХ Судлов ҳайъати судьялари: ХХХ ХХХ 6