Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1401-2405/992 Дата решения 05.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Самаркандский городской суд по уголовным делам Судья Жумабаев Бекзод Абдувахидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 344604 Claim ID 2638658 PDF Hash d3a943d8923c509a... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 24
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
улар ЖПКнинг 11-моддаси улар ЖПК 11 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 408 law
Кодекснинг 455-моддаси Кодекс 455 code_article
Кодекснинг 463-моддаси Кодекс 463 code_article
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
ЖПКнинг 23-моддаси ЖПКнинг 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
онунининг 3-моддаси онуни 3 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 9-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 9 code_article
Жиноят кодексининг 16-моддаси Жиноят кодекси 16 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
ЖКнинг 7-моддаси ЖКнинг 7 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ У К М 2024 йил ноябрь ойининг 05 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шахар судининг очиқ сайёр суд мажлиси Самарқанд шахар “Рахматобод” МФЙ маъмурий биносида бўлиб, раислик қилувчи судья Б.Жумабаев, судья ёрдамчиси А.Тилавовнинг котиблигида, тарафлардан Самарқанд шахар прокурорининг ёрдамчиси А.Мустафакулов, судланувчи А.Каримов ва унинг ҳимоячиси - адвокат А.Давиров, жабрланувчи Э.Исмоилова ҳамда М.Шарифовларнинг иштирокида, судланувчи А.Каримовга нисбатан 1-1401-2405/992-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Каримов Азимжон Ахмаджонович (Karimov Azimjon Axmadjonovich) 2005 йил 27 майда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Ўзбекистон - Беларусь қўшма тармоқлараро институтини метрология факультетининг сиртқи бўлимида 2 курс талабаси, бўйдоқ, муқаддам жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 2 йил муддатга ахлоқ туатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖКнинг 62-моддасига асосан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 1 йил 7 ой 15 кун муддатга ахлоқ туатиш ишлари жазоси қолдирилган, жазони ўтамаган, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Хуросон” МФЙда яшайди, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил 02 октябрда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : Судланувчи А.Каримов алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 06 июль куни ўзига тегишли бўлган “Iphone-XR” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 36-уйда яшовчи Исмоилова Эътибор Мехридиновнага қўнғироқ қилиб, унга “Ламифарэн” дори воситаси сотиб олганлиги учун гўёки уни “омадли ҳаридор” сифатида унга маиший техника воситалари берилишини айтиб, уни алдаб, ишончига кириш учун дастлаб унга ютуқни олиш учун 630 минг сўм миқдорида тўлов қилиниши айтиб, уни алдаб, ўз жиноий фаолияти давомида фойдаланиб келадиган “Умарова Сабина” номига расмийлаштирилган 9860170101372069 рақамли банк пластик картасига 630 минг сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олишга эришиб, ушбу қўлга киритган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган. Бундан ташқари, А.Каримов, ўзининг жазосиз қолаётганлигини ҳис қилиб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 08 июль куни ўзига тегишли бўлган “Iphone-XR” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, Самарқанд шаҳар А.Самарқандий кўчаси 55-уйда яшовчи Шарифов Мухаммаджон Махсудовичга қўнғироқ қилиб, унга “Ламифарэн” дори воситаси сотиб олганлиги учун, гуёки “омадли ҳаридор” сифатида унга маиший техника воситалари берилишини, мазкур ютуқни олиш учун 615 минг сўм миқдорида тўлов қилиниши айтиб, уни алдаб, “Умарова Сабина” номига расмийлаштирилган ва ўз жиноий фаолияти давомида фойдаланиб келадиган банк пластик картасига 615 минг сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, қўлга киритган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган. Судланувчи А.Каримов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, “Афзал” исимли таниши, Янгийўл туманидаги таниши орқали кредит олиб беришини айтганлигини, унинг таклифига рози бўлиб, у билан биргаликда Янгийўл туманига боришганлигини ва унга нотаниш бўлган “Афзал” исмли дўстининг таниши билан учрашишганлигини, дўстининг таниши унинг номига кредит олиб бермоқчи бўлганлигини, лекин кредит олишнинг иложи бўлмаганлигини, шундан сўнг, ўзига тегишли сим карта бор эканлиги, мазкур 33-041-98-98 рақамли сим картани 100 АҚШ долларига сотишини маълум қилганлигини, унинг таклифига рози бўлиб, ушбу сим картани 100 АҚШ долларига сотиб олганлигини ва ушбу сим картани ўзига тегишли “Samsung” русумли телефон аппаратига ўрнатиб, ушбу телефон аппарати ёрдамида унга нотаниш бўлмаган турли шахсларга қўнғироқ қилиб, уларни “Ламифарем” кампаниясида ишлашини айтиб, уларга “Ламифарем” компаниясидан махсулот сотиб олганлиги учун ютуқ сифатида маиший техникалар ютиб олганлигини айтиб, улардан мазкур маиший техникаларни уларнинг яшаш манзилига юбориш учун кетадиган почта ҳаражатларини тўлаши кераклигини айтиб, банк картасига пулларни ташлаб олиб келганлигини, мазкур банк картасини 2024 йил қиш ойларида “Локаматив” истирохат боғи ёнидан топиб олганлигини, карта коди сифатида турли хил тасодифий рақамларни териб кўрганлиги ва охирги уринишида ушбу картанинг охирги 4 та рақамини терган вақтида, ушбу рақамлар карта коди бўлиб чиқганлиги ва мазкур картадан жиноий фаолияти давомида фойдаланганлигини, ушбу банк пластик картаси кимга тегишли эканлигини билмаслигини, картани топиб олган вақтида, картанинг устига карта эгаси “Умарова Сабина” деб ёзилганлигини, ушбу карта эгасини танимаслигини ва у билан бирор маротаба учрашмаганлигини, 2022 йилдан 2023 йилгача “ЛИФЕ КОРЕ” номли корхонада дори сотувчиси сифатида ишлаган ва ишлаш давомида ушбу корхона уларга мазкур корхонадан дори сотиб олган шахслар рўйхати шакллантирилган база бериб, ушбу база учун алохида логин ва парол берганлигини, мазкур корхона 2023 йилда ёпилиб, “Ламифарем” корхонаси сотиб олганлигини аммо корхонага тегишли базанинг логин ва паролларини ўзгартирмаганлигини, ушбу базанинг логини ва пароллари мавжудлиги учун, мазкур базага ўзининг логин ва пароллари орқали кириб, “Ламифарем” корхонасидан дори сотиб олган шахсларнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, уларни ушбу корхонадан дори воситаларини сотиб олганлиги учун маиший техникалар тўпламини ютиб олганлигини айтиб, улардан мазкур техникаларни уларнинг яшаш хонадонига олиб бориш учун почта тўловларини тўлашлигини айтиб, алдаб, 2024 йил қиш ойларида “Локаматив” истирохат боғи ёнидан топиб олган “Умарова Сабина” номига расмийлаштирилган банк картасига ташлатиб, Тошкент шаҳрида жойлашган банкоматлардан нақдлаштириб олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, 2024 йил 06 июль куни “Ламифарем” корхонасининг базасига кирган вақтида, яқинда ушбу корхонадан дори сотиб олган Исмоилова Эътибор исимли ҳаридор мавжудлигини кўриб, унга қўнғироқ қилиб, “Ламифарем” корхонасидан дори сотиб олганлиги учун маиший техникалар тўпламини ютиб олганлигини айтиб, уни алдаганлигини ва почта ҳаражатлари учун деб 630 минг сўм пулларни жиноий фаолиятида фойдаланадиган “Умарова Сабина”га тегишли топиб олган банк картасига ташлатганлигини, ўзининг жиноий фаолиятида фойдаланадиган “Умарова Сабина”га тегишли банк картасига ўтказилган пулларни нақдлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, бундан ташқари 2024 йил 08 июль куни “Ламифарем” корхонасининг базасига кирган вақтида, яқинда ушбу корхонадан дори сотиб олган Гафурова Мавлуда исмли ҳаридор мавжудлигини кўрганлигини ва унга қўнғироқ қилиб, “Ламифарем” корхонасидан дори сотиб олганлиги учун маиший техникалар тўпламини ютиб олганлигини айтиб, уни алдаб, почта ҳаражатлари учун деб 615 минг сўм пулларни жиноий фаолиятида фойдаланадиган “Умарова Сабина”га тегишли топиб олган банк картасига ўтказиб беришини айтган вақтида у кишини набираси унга телефон қилиб ҳақиқатдан ҳам ютуқ чиқган чиқмаганлиги тўғрисида сўраганлигини, ўзининг жиноий фаолиятида фойдаланадиган “Умарова Сабина” тегишли банк картасига 615 минг сўм пулларни ўтказиб берганлигини, ушбу ўтказилган пулларни нақдлаштириб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, фойдаланилган телефон ва пластик картани ИИБ ходимлари ундан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олишганлигини, бугунги кунда жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қоплаб берилганлиги сабабли, қонуний енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Э.Исмоилова суд мажлисида, 2024 йил 6 июль куни унга 33-041-98-98 рақамидан қўнғироқ бўлиб, Ламефарм компаниясидан махсулот олганлигини, ушбу махсулотни олганлиги сабабли улар ўйинда иштирок этганлигини ва ўйинда ғолиб бўлганлигини, уларга кондитционер ва телевизор соврини чиқганлигини, ушбу совринни олишини айтиб, телеграм ижтимоий тармоғидан ташлаб берганлигини, унинг гапига ишониб, турмуш ўртоғига бу тўғрисида айтганлигини ва турмуш ўртоғи соврин чиқган бўлса уни олишини айтганлигини, шундан сўнг унга 33-041-98-98 рақамидан қўнғироқ қилган болага совринни олиш учун нима қилиш керак бўлишини сўраган вақтида унга 515 минг сўм пул ташлаб беришини бу пулга йўл кира қилиб совринни юборишини айтганлигини, унга бунча пул йўқлигини айтган вақтида унга 315 минг ташлаб беришини айтганлигини ва қайни синглисига 315 минг ташлаб беришини айтганлигини, қайн синглиси унга пули йўқлигини айтганлигини ва ундан сўнг холасининг қизининг картасидан пул ташлаганлигини, шу вақт қайн синглиси ҳам пул топиб ташлаб берганлигини, шундан сўнг 33-041-98-98 рақамдан телефон қилган болага телефон қилиб икки маротаба пул ўтказиб қўйганлигини айтган вақтида унга соврин билан бирга пулни эртага чиқариб юборишини айтганлигини, шундан сўнг телефонини ўчириб, пулни ҳам совринни ҳам олиб келиб бермасдан уларни алдаганлигини, Ламифарм компаниясига телефон қилиб бўлиб ўтган ҳолатни айтган вақтида компания ходимлари унга ҳеч қандай ўйин бўлмаганлигини ва уларга ҳеч қандай соврин чиқмаганлигини айтганлигини, шундан сўнг ариза билан ИИБ га мурожаат қилганлигини, дастлабки тергов давомида унга етказилган барча зарарлар қопланганлиги сабабли судланувчи А.Каримовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилди. Жабрланувчи М.Шарифов суд мажлисида 2024 йил 29 июль куни кўчада ишлари билан юрган вақтида унга онаси Гафурова Мавлуда телефон қилиб 33-041-98-98 рақамидан қўнғироқ бўлганлигини, “Ламефарм” компаниясидан махсулот олганлигини, ушбу махсулотни сотиб олганлиги сабабли улар ўйинда иштирок этганлигини ва ушбу ўйинда ғолиб бўлганлигини, уларга соврин чиқганлигини, ушбу совринни олишини айтиб 33-041-98-98 рақамидан қўнғироқ бўлганлигини, ушбу бола билан гаплашиб олишини айтганлигини, шундан сўнг ўзининг 91-536-58-50 телефон рақамидан 33-041-98-98 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унга нотаниш бўлган ёшроқ бўлган бола билан гаплашган вақтида ушбу бола унга “Ламефарм” компаниясидан махсулот олганлигини, ушбу махсулотни олганли сабабли улар ўйинда иштирок этганлигини ва ушбу ўйинда ғолиб бўлганлигини, уларга соврин чиқганлигини айтганлигини, шундан сўнг унга совринни олиш учун нима қилиш керак зарурлигини сўраган вақтида, унга 615 минг сўм пул ташлаб беришини, бу пулга йўл кира қилиб совринни юборишини айтиб, 9860170101372029 рақамли пластик картани ташлаб берганлигини ва пулларни шунга ўтказиб беришини маълум қилганлигини, ўзининг картасидан ушбу пластик картага 615 сўм пул ўтказиб берганлиги ва унга телефон қилиб пулни ўтказганлигини, бир кун ичида совға етиб боришини, соврунни олиб қолишини айтиб, телефон рақамини ўчирганлигини, шу вақтга қадар пулни ҳам совринни ҳам олиб келиб бермасдан уларни алдаб келганлиги сабабли, ИИБга ариза билан мурожаат қилишганлигини, суд тергови давомида унга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли судланувчи А.Каримовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилди. Шунингдек, судланувчи А.Каримовнинг жиноят содир этганликда айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари жабрланувчиларнинг суд мажлисидаги кўрсатувлари, телефонни олиш ва кўздан кечириш баённомаси, жиноят иши ҳужжатларидаги тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тасдиғини топди. Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб, уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи А.Каримовнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Каримовнинг жиноий ҳаракатининг юридик квалификациясига тўхталиб, қуйидаги хулосага келади: Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилиши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган. Кодекснинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги; ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши; суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши; суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Кодекснинг 463-моддаси 1-қисмида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши; айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд хукми тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши, 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги; маҳкумнинг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши; 5-бандида, судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги, 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон сифатида эътироф этилганлиги, 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, 24-бандида, суд маҳкумни баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шартлиги ҳақида амалий тушунтириш берилган. Бироқ, суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Каримовнинг “фирибгарлик, яъни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг 19.10.2022 йилдаги ЎРҚ-794-сонли Қонуни билан ўзгартиришлар киритилган ҳамда жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди “ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш”да ифодаланган ижтимоий хавфли қилмиш учун жиноий жавобгарликни белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 560-II-сонли Қонунининг 3-моддасида ахборот тизими деганда, ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари кириши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 26 июнь кунги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 22-бандида “Тушунтирилсинки, ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси учинчи қисми “г” банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш.к.ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади.” Жиноят иши ҳужжатлари ва суд мажлисида тўпланган далилларга кўра, жабрланувчилар судланувчи А.Каримов билан инстаграм ижтимоий тармоғида танишиб, у билан “Ламифарэн” дори воситаси сотиб олганлиги учун гўёки уни “омадли ҳаридор” сифатида унга маиший техника воситалари берилишини айтиб, бир бири билан телефон аппаратида онлайн мулоқот қилиб, судланувчи А.Каримовнинг талабига кўра маблағларини телефон аппарати орқали ташлаб берилган банк пластик карталарига ўтказиб берганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатда судланувчи А.Каримов томонидан жабрланувчиларнинг мол-мулкини алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга оширилмасдан, ўзаро телефон орқали мулоқот қилиб, уларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинганлиги, бу ҳолат ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш бўйича ахборот тизимига кирмайди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддаси 2-хатбошисида, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисмида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 9-моддасида, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмиши учунгина жавобгар бўлиши белгиланган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 16-моддаси 2-қисмида, ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлишлиги белгиланганлиги, суд мажлиси давомида судланувчи А.Каримовнинг муҳокама қилинаётган жабрланувчиларнинг пул маблағларини ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ўз исботини топмади. Бундай ҳолатда суд, Конституция, Қонун ва Олий суд Пленуми Қарорлари талабларидан келиб чиқиб, судланувчи А.Каримовнинг хатти-ҳаракатларида ахборот тизимига эмас, балки телефон аппарати орқали ўзининг пластик картасига пул маблағларини ташлатиш орқали такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритишда ифодаланган жиноий хатти-ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Каримовга нисбатан жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, етказилган моддий зарар қоплаганлиги ва жабрланувчиларни унга нисбатан даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмаслигини эътироф этади. Суд, судланувчи А.Каримовга нисбатан жазо турини ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-хатбошисида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб кўрсатилган бош қомус талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 18-бандида “Ахлоқ тузатиш ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда олти ойдан уч йилгача (вояга етмаганларга нисбатан-бир ойдан бир йилгача) бўлган муддатга тайинланади” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларига ҳамда; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмидаги, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди, шунингдек; ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига риоя этиб, унинг айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон эканлигини, қилмишининг оқибатларини англаб етганлигини, моддий зарарни қоплаб берганлигини ва жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашликни, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳукмига асосан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади” деб кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, жабрланувчи Э.Исмоилова ва М.Шарифовларга судланган А.Каримовдан уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан ҳудудийлик бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтиришликни лозим деб топади. Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган “Iphone XR” русумли уяли телефон апарати жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳукми билан ҳамда “Iphone 11 Pro” русумли уяли телефон апарати тилхат орақали А.Каримовга қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И : Судланувчи Каримов Азимжон Ахмаджонович (Karimov Azimjon Axmadjonovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Унга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан тайинланган жазога, жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2024 йил 23 октябрдаги ҳукмига асосан тайинланган жазосини қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 2 (икки) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса ва ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ИИБ Пробация бўлинмаси зиммасига юклатилсин. Унга нисбатан қўлланилган муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчилар ва тарафларга етказилган моддий ва бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйчи судларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья имзо Б. Жумабаев аслига тўғри