← Назад
Решение #110146 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
34
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 70 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| улар ЖПК | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 408 | — | law | |
| Кодекс | 455 | — | code_article | |
| Кодекс | 463 | — | code_article | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 462 | — | law | |
| ЖПКнинг | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| илинган айблов эпизодларини ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| судлар Конституция | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 56 | — | law | |
| шунингдек ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил ноябрь ойининг 01 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья А.Алимов,
судья ёрдамчиси Д.Давронов ва Ҳ.Абдубоқиевларнинг котиблигида,
тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг ёрдамчиси И.Қувондиқов,
судланувчи И.Шамсиев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Саттаров, судланувчи
К.Негматов ва унинг ҳимоячиси Ғ.Қўчқоров, жабрланувчи Ф.Қиличев,
Ж.Бўронов, Н.Холова, О.Мухаимова, А.Хайдаров, М.Муродов, Ш.Синдоров,
С.Очилова, Н.Абдурашидов, Н.Усмонов, Л.Усмонов, П.Рахмонов,
И.Абдуллаев, Б.Қиргизбоев, М.Ҳайитов, жабрланувчи Л.Мусулмоновнинг
қонуний вакили О.Очиловларнинг иштирокида, судланувчилар Шамсиев
Икром Гуломович ва Негматов Камолжон Ниятулла ўғлига нисбатан
1-1401-2408/841-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Шамсиев Икром Гуломович (Shamsiev Ikrom
Gulomovich), 1976 йил 18 январь куни Самарқанд
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали,
4 нафар фарзандли, муқаддам жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 06 мартдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб,
ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган,
Самарқанд шаҳар, Регистон кўчаси, 8-уйда истиқомат
қилган, иш бўйича сиртдан қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 30.03.2024 йилдан
қамоқда сақланаётган (Қозоғистон Республикасида
ушланган), айблов хулосаси нусхасини 11.08.2024
йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди,
168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
айбланган.
Негматов Камолжон Ниятулло ўғли (Negmatov
Kamoljon Niyatullo o‘g‘li), 2000 йил 18 сентябрь куни
Оқдарё туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган
олий, бўйдоқ, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
бўлиб ишлаган, муқаддам жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 12 февралдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 57, 59, 62моддаларига асосан 1 йил 5 ой 12 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, 2) жиноят ишлари
1
59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида ушбу
ҳукм билан тайинланган жазога жиноят ишлари
бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 12
февралдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман
қўшиш йўли билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 баравари миқдорида, яъни 30.000.000 сўм жарима
жазоси ва ойлик ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда 1 йил 5 ой
12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган,
Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, Тинчлик кўчаси
10-уйда яшаган, иш бўйича қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 29.07.2024 йилдан
қамоқда сақланаётган айблов хулосаси нусхасини
11.08.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари
билан айбланган.
Суд, судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини,
тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчиларнинг охирги сўзларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи И.Шамсиев, Эсонтурдиев Ботир Фатхулло ўғли (жиноят
ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 21 сентябр кунги ҳукмига
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
жазо тайинланган) ва “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари Негматов
Камолжон Ниятулла ўғли билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Европа қитъасининг Англия,
Венгрия, Швеция каби давлатларига, шунингдек, Шенген минтақасига
кирувчи бошқа давлатларига бориб, ёлланиб ишлашларини ташкил этиш
борасида бирор-бир ваколатга эга бўлмасдан, бу каби фаолият билан
шуғулланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома-лицензия олмаган бўлсада, текин йўл билан бойлик орттириш мақсадида ушбу давлатларга бориб,
яхши ҳақ тўланадиган даромадли касбларда ёлланиб ишлашни истовчи, бироқ
бунинг учун тўпланиши лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартибтамойилларини етарлича билмайдиган аҳолининг содда қатлами орасида бу
соҳадаги қонунчиликни яхши эгаллаган, ундаги бўшлиқлардан унумли
фойдаланиб, уларни айланиб ўта оладиган уддабурон, ишбилармон тадбирли,
художўй киши сифатида ўзини танитиб, ёлғон маълумотларини турли хил
МЧЖ ва бошқа шу каби туристик фаолиятни амалга оширишга ихтисослашган
фирмалар ёрдамида ташкил қилиш баҳонасида устамонлик билан ниқоблаб,
2 йилгача бўлган муддатга ишчи визани расмийлаштириб беришга ваъда
бериб, гўёки уларни хорижий давлатлардаги яхши иш ҳақи тўланадиган
касбларда ишлашларига ёрдамлаша олиши ҳақидаги чалғитувчи
2
ўйдирмаларга ишонтириб, бунинг учун 2021 йилдан 2023 йил май ойига қадар
бўлган вақт оралиғида бир қанча шахсларнинг ҳар биридан анча миқдорда,
яъни 9000 АҚШ долларигача бўлган суммада пул сўраб, сўралган пулларнинг
бир қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, уларни хорижий
давлатларга ишлашга жўнатмасдан, қўлга киритилган пулларни жиноий
шериклари билан ўзаро тақсимлаб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож
қилган.
Жумладан, 1) Шамсиев Икромжон Гуломович “Unit Konsult Abroad”
МЧЖ раҳбари К.Н.Негматов билан билан олдиндан жиноий тил бириктириб,
бир гуруҳ бўлиб, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Тайлоқ
тумани “Навбаҳор” МФЙ “Юқори қишлоқ” қишлоғида яшовчи Пардабоева
Тожинор Нарзуллаевнага унинг ўғли Д.Давлатовни Европа давлатларидан
бирига ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш
баҳонасида ундан анча миқдорда, яъни 8000 АҚШ доллари миқдорида пул
сўраб, 2021 йил декабрь ойида сўралган сумманинг 1000 АҚШ доллари
миқдоридаги қисмини бир неча марта бўлиб-бўлиб, фирибгарлик йўли билан
қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг кўп миқдордаги
мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
2) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов ва Б.Ф.Эсонтурдиев (жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар
судининг 2023 йил 21 сентябр кунги ҳукмига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жазо тайинланган)лар
билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, худди шу
усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Жомбой тумани “Сарой” МФЙ
“Гардан” қишлоғида яшовчи 28.09.1985 йилда туғилган Ядгаров Толибжон
Абдурашидовични Англия давлатига 6 ой муддатга ишчи визасини
расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида ундан 4500 АҚШ
долларига тенг қийматдаги анча миқдорда пул сўраб, 2022 йил 26 август куни
сўралган сумманинг 16.373.475 сўм миқдоридаги қисмини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча
миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
3) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Қашқадарё
вилояти Яккабоғ тумани “Айғиркўл” МФЙ 16-уй 26-хонада яшовчи 15.12.1981
йилда туғилган Муродов Маъмуржон Очиловични Венгрия давлатига 2 йил
муддатга ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш
баҳонасида ундан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2022 йил 31
август куни сўралган сумманинг 400 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
4) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан
3
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ Замин кўчаси 14-уйда
яшовчи 24.10.1966 йилда туғилган Хайдаров Акмал Сайдалиевични Венгрия
давлатига 2 йил муддатга ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга
жўнатиш баҳонасида ундан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2022
йил 31 август куни сўралган сумманинг 400 АҚШ доллари миқдоридаги
қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига
етказа олмаган.
5) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Оқдарё
тумани “Мустақиллик” МФЙ Нилуфар номли кўча 42-уйда яшовчи 09.12.1985
йилда туғилган Қиличев Фаррух Абдуғаниевични Англия давлатига 6 ой
муддатга ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш
баҳонасида ундан 3500 АҚШ долларига тенг қийматдаги анча миқдорда пул
сўраб, 2022 йил ёз фаслида сўралган сумманинг 1700 АҚШ доллари
миқдоридаги қисмини Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан
қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги
мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
6) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Ёнқишлоқ” МФЙ “Фидойилар” кўчаси
1-уйда яшовчи 11.07.1971 йилда туғилган Мусулманов Лутфулло Очилович ва
унинг танишлари 06.07.1993 йилда туғилган Қулдошов Худойберди Шуҳрат
ўғли ва 07.11.1994 йилда туғилган Жураев Элмурод Нормурод ўғлини Европа
қитъасининг Шинген минтақасига кирувчи давлатлардан бирига ишчи
визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида улардан
жами 5000 АҚШ долларига тенг қийматдаги анча миқдорда пул сўраб, 2022
йил сентябрь ойидан 2022 йил ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида
бўлиб-бўлиб, жами сўралган сумманинг 200 АҚШ долларини
Л.Мусулмоновдан, 600 АҚШ долларини Х.Қулдошевдан, 300 АҚШ
долларини Э.Жураевдан Самарқанд шаҳрининг турли ҳудудларида
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
7) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Тайлоқ
тумани “Ўзбекистон” МФЙ “Юқори қишлоқ” қишлоғида яшовчи Очилова
Санобар Бегимқуловна ва турмуш ўртоғини Х.Хурсандовни Швеция
давлатига ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш
баҳонасида ундан анча миқдорда, яъни 8000 АҚШ долларига тенг қийматдаги
анча миқдорда пул сўраб, 2022 йил сентябрь ойида сўралган 600 АҚШ доллари
миқдоридаги қисмини Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан
4
қўлга киритиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги
мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
8) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, Б.Ф.Эсонтурдиев (жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 21 сентябр кунги ҳукмига Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жазо
тайинланган) ва “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари К.Н.Негматовлар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, худди шу
усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Жиззах вилояти Бахмал тумани
“Шодлик” МФЙ “Шодмон” қишлоғида яшовчи 19.10.1996 йилда туғилган
Синдоров Шоҳруҳ Бутунбой ўғлини Англия давлатига 6 ой муддатга ишчи
визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида ундан
4000 АҚШ долларига тенг қийматдаги анча миқдорда пул сўраб, 2022 йил
август ойида 500.000 сўм ва 2022 йил 31 октябрь кунига қадар бўлган вақт
оралиғида жами 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўлиб-бўлиб,
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа
олмаган.
9) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, Б.Ф.Эсонтурдиев (жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 21 сентябр кунги ҳукмига Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жазо
тайинланган) ва “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари К.Н.Негматовлар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, худди шу
усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Самарқанд шаҳри Қорасув маскани
94-уй 5-хонада яшовчи 10.01.1989 йилда туғилган Ботиров Тимур
Алишеровични Англия давлатига 6 ой муддатга ишчи визасини
расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида ундан 4400 АҚШ
долларига тенг бўлган анча миқдорда пул сўраб, 2022 йил ноябрь ойидан 2023
йил март ойига қадар бўлган вақт оралиғида сўралган сумманинг 2500 АҚШ
доллари миқдоридаги қисмини бир неча марта бўлиб-бўлиб, Самарқанд шаҳри
ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига
етказа олмаган.
10) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Пастдарғом
тумани Ш.Рашидов номли МФЙ М.Шаропов номли кўча 18-уйда яшовчи
14.08.1982 йилда туғилган Буранов Жамшид Авгановични Англия давлатига
6 ой муддатга ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш
баҳонасида ундан 2700 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2022 йил баҳор
фаслидан 2023 йил апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида сўралган
сумманинг 2000 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини бир неча марта бўлиббўлиб, Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга
киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
5
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Самарқанд
шаҳри “Хўжасахат” МФЙ, 140-уй 1-хонадонда яшовчи 30.11.1982 йилда
туғилган Холова Нилуфар Асаджановнанинг фарзанди 22.09.2004 йилда
туғилган Холов Шахбоз Шухратовични Англия давлатига 6 ой муддатга ишчи
визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида ундан
2700 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2023 йил 27 январь кунидан 2023
йил 09 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида сўралган сумманинг 900 АҚШ
доллари миқдоридаги қисмини бир неча марта бўлиб-бўлиб, Самарқанд шаҳри
ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига
етказа олмаган.
12) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Самарқанд
шаҳри “Хўжасахат” МФЙ 141-уй, 29-хонада яшовчи 04.12.1997 йилда
туғилган Мухаимова Озода Джумакуловнанинг фарзанди 25.12.2000 йилда
туғилган Шодиев Бобур Шухратовични Англия давлатига 6 ой муддатга ишчи
визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида ундан
2700 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2023 йил 27 январь кунидан 2023
йил 09 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида сўралган сумманинг 900 АҚШ
доллари миқдоридаги қисмини бир неча марта бўлиб-бўлиб, Самарқанд шаҳри
ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун
ишлатиб юборган.
13) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, Б.Ф.Эсонтурдиев (жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 21 сентябр кунги ҳукмига Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жазо
тайинланган) ва “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари К.Н.Негматов билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, такроран, худди шу
усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Жиззах вилояти Бахмал тумани
“Шодлик” МФЙ, “Оромижон” кўчаси 1-уйда яшовчи 06.01.1983 йилда
туғилган Тайланова Хулкар Мелибаевнани Англия давлатига 6 ой муддатга
ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида
ундан 4000 АҚШ долларига тенг бўлган анча миқдорда пул сўраб, 2022 йил
август ойидан 2023 йил 02 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида жами
2320 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўлиб-бўлиб, Жиззах ва
Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларида фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини
қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
14) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Сирдарё вилояти
6
Мирзаобод тумани “Янгиҳаёт” МФЙ Самарқанд-5 кўчаси 25-уйда яшовчи
26.02.1991 йилда туғилган Хандамова Нигора Усановнанинг турмуш ўртоғи
18.01.1988 йилда туғилган Хамдамов Илхом Азамович ва қайнакаси
05.03.1981 йилда туғилган Хамдамов Шухрат Азамовичларни Англия
давлатига 6 ой муддатга ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга
жўнатиш баҳонасида ҳар бир киши учун 4000 АҚШ доллари миқдорида пул
сўраб, 2023 йил май ойидан 2023 йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида
сўралган сумманинг 700 АШ доллари ва 4.000.000 сўм миқдоридаги қисмини
бир неча марта бўлиб-бўлиб, Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг анча
миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
15) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Жомбой тумани
“Сўғдиёна” кўчаси 15-уйда яшовчи 17.11.1991 йилда туғилган Хайитов
Маъруф Шокировични Англия давлатига 6 ой муддатга ишчи визасини
расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида 3000 АҚШ
долларига тенг бўлган анча миқдорда пул сўраб, 2023 йил май ойидан 2023
йил июнь ойига қадар бўлган вақт оралиғида сўралган сумманинг 620 АҚШ
долларига тенг қисмини бир неча марта бўлиб-бўлиб, Самарқанд шаҳри
ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолда ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига
етказа олмаган.
16) Бундан ташқари, Шамсиев Икромжон Гуломович жиноий
қилмишларини давом эттириб, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ раҳбари
К.Н.Негматов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
такроран, худди шу усулда ишончга кириб, алдов йўли билан Жомбой тумани
“Қорамўйин” МФЙ “Оққовун” қишлоғида яшовчи 26.04.1985 йилда туғилган
Абдурашидов Насимжон Яхшибоевични Англия давлатига 6 ой муддатга
ишчи визасини расмийлаштириб бериш орқали ишга жўнатиш баҳонасида
2500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб, 2023 йил май ойидан 2023 йил июнь
ойига қадар бўлган вақт оралиғида сўралган сумманинг 850 АҚШ долларига
тенг бўлган қисмини бир неча марта бўлиб-бўлиб, Самарқанд шаҳри ҳудудида
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
17) Бундан ташқари, Негматов Камолжон Ниятулло ўғли “Unit Konsult
Abroad” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда ўзининг жиноий шериги Шамсиев Икром Ғуломович билан ўзларининг
жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, Усмонов Наврўз
Қаюмовични ўзининг жиноий шериги И.Шамсиев орқали алдаб, унинг
ишончига кириб, унга виза тайёрлаб, уни номига виза олиб бериб келгусида
Англия давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, ундан жами 3000 АҚШ
доллар талаб қилиб, 2023 йилнинг март ойида турли жойларда бўлиб-бўлиб,
И.Шамсиев орқали 2800 АҚШ доллар пулларини Самарқанд шаҳри ҳудудида
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
7
18) Бундан ташқари, Негматов Камолжон Ниятулло ўғли “Unit Konsult
Abroad” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда ўзининг жиноий шериги Шамсиев Икром Ғуломович билан ўзларининг
жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, Усмонов Лазиз
Лапасовични ўзининг жиноий шериги И.Шамсиев орқали алдаб, унинг
ишончига кириб, унга виза тайёрлаб, уни номига виза олиб бериб келгусида
Англия давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, ундан жами 3000 АҚШ
доллар талаб қилиб, 2023 йилнинг март ойида турли жойларда бўлиб-бўлиб,
И.Шамсиев орқали 1400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини Самарқанд
шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига боғлиқ
бўлмаган ҳолда ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига етказа
олмаган.
19) Бундан ташқари, Негматов Камолжон Ниятулло ўғли “Unit Konsult
Abroad” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда ўзининг жиноий шериги Шамсиев Икром Ғуломович билан ўзларининг
жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, Рахмонов Парвиз
Илҳомовични ўзининг жиноий шериги И.Шамсиев орқали алдаб, унинг
ишончига кириб, унга виза тайёрлаб, уни номига виза олиб бериб келгусида
Англия давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, ундан жами 3000 АҚШ
доллар талаб қилиб, 2023 йилнинг сентябрь ойида турли жойларда бўлиббўлиб, И.Шамсиев орқали 500 АҚШ доллар ва 4.500.000 сўм миқдоридаги
пулларини Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг мулкини қўлга киритиш
жиноятини охирига етказа олмаган.
20) Бундан ташқари, Негматов Камолжон Ниятулло ўғли “Unit Konsult
Abroad” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланган
ҳолда ўзининг жиноий шериги Шамсиев Икром Ғуломович билан ўзларининг
жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, Абдуллаев Исомиддин
Хакимовични ўзининг жиноий шериги И.Шамсиев орқали алдаб, унинг
ишончига кириб, унинг ўғлига виза тайёрлаб, ўғлини номига виза олиб бериб
келгусида Англия давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, ундан жами 4000
АҚШ доллар талаб қилиб, 2023 йилнинг март ойида турли жойларда бўлиббўлиб, И.Шамсиев орқали 1600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини
Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, у ўзига
боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятини охирига
етказа олмаган.
21) Бундан ташқари, Негматов Камолжон Ниятулло ўғли “Unit Konsult
Abroad” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаб келиб, ўзининг жиноий шериги Шамсиев
Икром Ғуломович билан ўзларининг жиноий хатти-ҳаракатларини такроран
давом эттириб, Қирғизбоев Бахром Фатхулло ўғлини ўзининг жиноий шериги
И.Шамсиев орқали алдаб, унинг ишончига кириб, унинг ўғлига виза тайёрлаб,
ўғлини номига виза олиб бериб келгусида Англия давлатига ишга юборишини
ваъда қилиб, ундан жами 3000 АҚШ доллар талаб қилиб, 2023 йилнинг
февраль ойида турли жойларда бўлиб-бўлиб, И.Шамсиев орқали 600 АҚШ
доллар миқдоридаги пулларини Самарқанд шаҳри ҳудудида фирибгарлик
йўли билан қўлга киритиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзганинг мулкини
қўлга киритиш жиноятини охирига етказа олмаган.
8
Судланувчи Шамсиев Икром Гуломович суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, Эсонтурдиев Ботир ва Неъматов Камолжонларни
2022 йилдан бери танишини, уларни Камолжон рахбарлик қилиб келган “Unit
Konsult Abroad” МЧЖда ишчи бўлиб ишлаганлиги сабабли яхши билишини,
уларга нисбатан ўзаро шахсий адовати йўқлиги, Камолжон рахбарлик қилиб
келаётган МЧЖ асосан фуқароларга Европа мамлакатларига виза тайёрлаб
беришда хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиб
келганлиги, ўша пайтда асосий вазифаси асосан чет элга кетиш истаги бўлган
фуқароларга ёрдам бўлганлиги, уларга виза тайёрлаб бериб, ишга юбориш
ҳақида қизиқтиришлар, агарда кетиш истагида бўлган фуқаролар билан
юбориш харажатлари учун улардан пулларни олиш каби ишлар билан
шуғулланганлиги, ишлаган даврида кўпчилик фуқароларни Европа
мамлакатларига кетишида виза тайёрлаб хужжатларини расмийлаштириб
беришни айтиб, улардан пулларни нақд шаклда йиғиб олиб, уларни
ишонтириб пулларини олганлиги, бу пулларнинг кўп қисмини МЧЖ раҳбари
Камолжонга берганлиги, бир қисмини ўзининг кундалик эҳтиёжлари учун
ишлатганлиги, жумладан Давлатов Достон исмли бола ва онасидан унга виза
тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ундан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул
олиб, бу пулларни бошқа фирмага ўтказиб берганлиги, унинг пулларини
қайтариб беролмаганлиги, Ядгаров Толибжондан ҳам унга виза тайёрлаб
беришни ваъда қилиб, 1500 АҚШ доллар пул олганлиги, бу пуллардан
Камолиддинга ҳам берганлиги, бундан ташқари мен Муродов Маъмуржон
Очиловичдан ҳам виза тайёрлаб беришни айтиб, ундан ҳам мен нақд шаклда
400 АҚШ доллар пул олганлиги, бу пулларни Венгрия давлатига ўтказиб
берганлиги, Хайдаров Акмал Сайдалиевичдан ҳам виза тайёрлаб беришни
айтиб, ундан нақд шаклда 400 АҚШ доллар пул олганлиги, бу пулларни ҳам
Венгрия давлатига ўтказиб берганлиги, Қиличев Фаррух Абдуғаниевичдан
1200 АҚШ доллар, Мусулмонов Лутфулло Очилович ва унинг танишларидан
1400 АҚШ доллари, Синдоров Шохрухдан 300 АҚШ доллар, Ботиров Темур
Алишеровичдан 2500 АҚШ доллар, Буранов Жамшид Авгановичдан 1700
АҚШ доллар, Холов Шахбоз Асаджоновичдан 900 АҚШ доллар, Шодиев
Бобур Шухратовичдан 900 АҚШ доллар, Тайланова Хулкар Мулибаевнадан
900 АҚШ доллар, Хамдамова Нигора Усановна ва қариндошидан 700 АҚШ
доллар, Хайитов Маруф Шокировичдан 620 АҚШ доллар пулларни олганлиги,
бу пулларни уларга виза тайёрлаб бериш ва Европа мамлакатларига юбориш
каби ваъдалар бериб олганликлари, ушбу пулларнинг бир қисмини шериги
К.Негматовга нақд пул шаклда ва ўтказма тариқасида берганлиги, бир
қисмини ўзига ишлатганлиги, булардан ташқари, Жиззахлик Усмонов Наврўз
Қаюмович ва унинг укаси Усмонов Лазиз Лапасовичлардан 4200 АҚШ доллар,
Рахмонов Парвиз Илҳомовичдан эса 500 АҚШ доллар ва 4.5 млн сўм,
Абдуллаев Исомиддин Хакимовичдан эса ўғлини жўнатиб бераман деб 1600
АҚШ доллар ва Ботирнинг укаси Бахромни ҳам жўнатиб бераман деб ундан
ҳам 600 АҚШ доллар олганлиги, бу пуллар эвазига уларга виза ва бошқа
хужжатларини тайёрлаб Европанинг Англия ва Венгрия давлатларига
жўнатиб беришни ваъда қилганлиги, лекин бу ишларни Камолжонга
ишонганликлари, лекин у ҳал қилаолмаганлиги, фуқаролардан олинган
пулларнинг бир қисмини ўзи ва бир қисмини Камол ишлатиб қўйганлиги,
9
ушбу етказилган зарарларни келгусида қоплаб беришини баён қилиб, айбига
иқрорлиги ва чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, суддан енгилроқ
жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Негматов Камолжон Ниятулла ўғли суд мажлисида, айбига
қисман иқрорлигини билдириб, Шамсиев Икромни 2023 йилнинг тахминан
февраль ойида телефон қилиб, ўзини таништириб, учрашиб гаплашиб
олмоқчилигини билдирганлиги, нима ишингиз бор деб айтганида у ўзи
фуқароларни Европа мамлакатларига юбориш ишлари билан шуғулланишини,
ҳозирги кунда бир нечта фуқароларга таклифномалар келганлигини, лекин бу
таклифномалар сохта бўиб чиққанлигини, бугунги кунда фуқароларни
юборишда ёрдам сўраганлиги сабабли Самарқанд шаҳридаги “Макон малл”
савдо мажмуасида олдида учрашганлиги, шунда у таклифномалар сохта
чиққанлиги сабабли бугунги кунда фуқаролар ариза ёзмоқчи бўлиб
туришганлиги, фуқаролардан олган пулларини олиб Украиналик шахсларга
берганлигини, вазияти яхши эмаслигини ва нима қилишни билмасдан
турганлигини айтиб, шу масалада ёрдам беришини сўраганлиги, шунда рози
бўлиб, ҳар бир фуқаро учун 200 АҚШ долларидан хизмат хаққини тўлашини
айтганлиги, унга ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “UNIT CONSULT ABROAD”
МЧЖ номидан тайёрланган тўлдирилмаган шартнома нусхаларини
берганлиги, 2 нусхадан тўлдирилмаган бўш шартномалар бериб, унга бир
нусхасини фуқароларга беришини бир нусхасини эса ўзига беришини ва
олинган пулларни банк орқали МЧЖ ҳисобига ўтказишини айтганлиги,
шундан кейин ўзи ишлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида Россия
Федерациясига кетганлиги, Шамсиев Икром билан боғланиб турганлиги,
фуқароларга ёрдам бериш учун ўзи интернет тармоғидан махсус уланадиган
ссилкаси мавжуд бўлган сайт ташкил қилиб, бу сайтнинг ссилкасини Шамсиев
Икромга ташлаб, ушбу ссилка орқали сайтга кириб, маълумотларини
тўлдиришини тушунтирганлиги, ушбу маълумотларни “Профорс” деб
номланган сайтга киритиб, фуқароларни маълумотларини Англия давлатидаги
агентликка юборганлиги, эвазига Шамсиев Икром 2200 АҚШ доллар
пулларни “Золотая корона” орқали юборганлиги, орадан анча вақт ўтиб
Шамсиев Икромдан хабар бўлмай қолганлиги, у билан гаплашганида у АҚШ
давлати чегарасида эканлигини ва АҚШ давлатига кетишини, бундан кейинги
ҳолатларни ўзининг таниши Ботир исмли шахс билан гаплашиб олишини
айтганлиги, шундан сўнг тергов органи томонидан Шамсиев Икром ва унинг
таниши Ботирларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Ботир қамоққа
олинганлигини билганлиги, бу пайтда онаси Шамсиев Икромдан олган 2200
АҚШ доллар учун 34 млн сўм пул тўлаб берганлиги, Шамсиев Икром билан
биргаликда Ботирнинг айбловида бўлган Ядгаров Толибжон, Синдоров
Шоҳрух, Ботиров Тимур ва Тайланова Хулкарларга оид эпизодлар бўйича пул
олганлигини тан олиб, улар бўйича айбига иқрорлиги, қолган
жабрланувчиларга оид эпизодлар бўйича бирон-бир шахсдан пул олмаганлиги
ва айбига иқрор эмаслиги баён қилиб, қилган қилмишидан пушаймонлигини
суддан қонуний енгиллик беришни сўради.
Гарчанд судланувчи И.Шамсиев ўз айбига тўлиқ иқрорлик, судланувчи
К.Негматов ўз айбига қисман иқрорлик билдирган бўлсаларда, уларнинг айби
қуйидаги объектив далиллар билан ўз исботини топган.
10
мажлисида Шамсиев Икромни 2022 йил 30 август куни хорижга ишлашга
кетган шахслар орқали таниганлиги, хорижга ишлашга кетиш мақсадида
Шамсиев Икромга алоқага чиққанида, хорижий давлатлардан бирига
жўнатишда ёрдам беришни сўраганида, у Венгрия давлатига жўнатишга ёрдам
беришга ваъда берганлиги, виза билан 2 йил муддатга шартномага асосан
Венгрия давлатига жўнатишнинг ҳаражатлари 1000 АҚШ доллари бўлишини,
олдиндан ҳужжатларни тайёрлашга 400 АҚШ доллари кетишини айтганлиги,
унинг гапига ишониб, 2022 йил 30 август куни Шамсиев Икромни Самарқанд
шаҳрининг Ҳунармандлар кўчасида жойлашган уйига бориб, ўша ерда унинг
ўзига шахсан 200 АҚШ долларини тутқазганлиги, ўзини Шамсиев Икромнинг
турмуш ўртоғиман деган аёл бўлганлиги, кейин уйига бориб, пластик карта
орқали унга яна 200 АҚШ долларини тўлаб берганлиги, Шамсиев Икром 400
АҚШ долларини бошланғич тўлов сифатида ҳужжатларни расмийлаштиришга
кетади деб олганлиги, 2023 йил 10 март куни Икром таклифнома
жўнатганлиги, текширтирган вақтида у қалбаки бўлганлиги, бу ҳақида
Шамсиев Икромжонга айтганида телефонини ўчириб ташлаганлиги,
кейинчалик телефонини кўтармай қўйганлиги ҳақида баён қилиб, унга
нисбатан қонуний чора кўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришни
сўради.
Жабрланувчи Хайдаров Акмал Сайдалевич суд мажлисида Шамсиев
Икромжонни 2022 йил 30 август куни хорижга ишлашга кетиш мақсадида
Шамсиев Икромга алоқага чиққанида, хорижий давлатлардан бирига жўнатишда
ёрдам беришни сўраганида, у Венгрия давлатига жўнатишга ёрдам беришга
ваъда берганлиги, виза билан 2 йил муддатга шартномага асосан Венгрия
давлатига жўнатишнинг ҳаражатлари 1000 АҚШ доллари бўлишини, олдиндан
ҳужжатларни тайёрлашга 400 АҚШ доллари кетишини айтганлиги, унинг гапига
ишониб, 2022 йил 30 август куни Шамсиев Икромни Самарқанд шаҳрининг
Ҳунармандлар кўчасида жойлашган уйига бориб, ўша ерда унинг ўзига шахсан
400 АҚШ долларини тутқазганлиги, ўзини Шамсиев Икромнинг турмуш
ўртоғиман деган аёл бўлганлиги, кейин уйига бориб, пластик карта орқали унга
яна 200 АҚШ долларини тўлаб берганлиги, Шамсиев Икром 400 АҚШ
долларини бошланғич тўлов сифатида ҳужжатларни расмийлаштиришга кетади
деб олганлиги, 2023 йил 10 март куни Икром таклифнома жўнатганлиги,
текширтирган вақтида у қалбаки бўлганлиги, бу ҳақида Шамсиев Икромжонга
айтганида телефонини ўчириб ташлаганлиги, кейинчалик телефонини кўтармай
қўйганлиги ҳақида баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, етказилган
моддий зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Қиличев Фаррух Абдуғаниевич суд мажлисида Шамсиев
Икромжонни илгари танимаганлиги, уни маҳалладоши Сагатов Азиз орқали
таниганлиги, Сагатов Азиз илгари Англия давлатига ишлагани кетаётганлиги
сабабли қизиқиб ундан йўл-йўриқ сўраганида Шамсиев Икромжон
ҳужжатларини тайёрлаб берган эди деганлиги, кейин у орқали Шамсиев
Икромжон билан 2022 йил баҳор фаслида танишиб, Англия давлатига
ишлашга жўнатишни сўраганида бу масалада ёрдам беришини, эвазига 3500
АҚШ доллари бериши кераклигини айтганлиги, 6 ойлик ишчи виза учун
хизмат ҳақи 3500 АҚШ доллари, олдиндан тўлови 2000 АҚШ доллари бўлади
11
деганида, унинг таклифига рози бўлиб, унга учрашиб 2022 йил ёз фаслида
1200 АҚШ доллари миқдорида пул берганлиги, орадан узоғи билан бир ой
вақт ўтмасдан, Шамсиев Икромжон қистайвергани учун унга учрашиб, яна 500
АҚШ долларини тўлаб берганлиги, пулларни Шамсиев Икромжонга
Самарқанд шаҳрининг марказидаги Алоқабанк биноси орқасидаги офисига
олиб бориб берганлиги, жами бўлиб, мен унга 1700 АҚШ долларини ишчи
виза билан 6 ойга Англия давлатига ишлашга жўнатиш учун деб тўлаб
берганлиги, аммо у телефонини кўтармай қўйгани учун алданганини тушуниб
етганлиги ҳақида баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, етказилган
моддий зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Очилова Санобар Бегимқуловна суд мажлисида Хурсанов
Хусниддин ўғли бўлишини, ўғли Хусниддин чет элга ўз оиласи билан
ишлашга кетиш мақсади бўлганлиги, шу сабабдан ўзаро таниши бўлган
Шамсиев Икром ўғли Хусниддинга чет элга ишлашга кетиш ҳоҳиши
бўлганларга керакли ҳужжатларни тайёрлаб бериб, ишлашга юборишини
айтганлиги, 2023 йил сентябрь ойининг бошларида Хусниддин Шамсиев
Икромга чет элга хотини билан ишлашга кетмоқчи бўлганлигини айтганлиги
сабабли ўғли ва келинини Швецияга ишлашга керакли ҳужжатларини
тайёрлаб юборишини айтиб, жами хизмат ҳаққи 4 000 АҚШ долларидан 8 000
АҚШ доллари миқдорида бўлишини айтганлиги, ўғли Хусниддин шундан
сўнг Шамсиев Икромга ушбу айтган жами 8 000 АҚШ доллари миқдоридаги
пуллардан дастлабки харажатлар учун 6 00 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни 2022 йил сентябрь ойининг бошларида нақд пул шаклида
берганлиги, Икром орадан вақт ўтиб Хусниддинни турли баҳоналар билан
“сенинг ҳужжатининг тайёр бўлаяпти” - деб алдай бошлаганлиги, шундан сўнг
Ҳусниддин Шамсиев Икромдан 2023 йил сентябрь ойиининг бошларида жами
600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сўраб бошлаганидан сўнг Икром
турли хил ёлғон сўзларни гапириб, Хусниддинни ҳам алдай бошлаганлиги, у
билан ўзаро телефон орқали гаплашган вақтида Икром 600 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларини келгусида қайтариб беришини айтиб, ўзи яшириниб
юрганлиги, Икром шу кунга қадар алдаб олган жами миқдори 600 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларини хам қайтариб бермасдан келганлиги, бироқ
ҳозирда ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлиги, даъвосидан воз кечиши ҳақида
баён қилиб, судланувчиларга қонуний енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Синдоров Шохрух Бутунбой ўғли суд мажлисида,
Шамсиев Икромжонни Эсонтурдиев Ботир исмли қўшни қишлоқда яшовчи
таниши орқали таниганлиги, Ботир билан Ҳулкар опа исмли аёл яқиндан
танишганлиги, Хулкар опа билан бирга Ботирга бориб учрашиб, Ботирнинг
ҳақиқатдан
ҳам
Англия
давлатига
ишлашга
жўнатиш
билан
шуғулланаётганлигини, танишлари борлигини сўрганида, Англия давлатига
кетиш нарх-навосини Ботир айтганлиги, бир қанча ҳужжатлар зарур
бўлишини, ҳамда хизмат ҳақига олдиндан 500 минг сўм беришни, жами эса 4
минг АҚШ доллари ҳаражат кетишини айтганлиги, у ҳужжатларни онлайн
тартибда электрон базадан жўнатишини, шу боисдан ҳужжат жўнатишга
харажат кетишини айтиб, 500 минг сўм миқдоридаги пулни олиб қолганлиги,
Хулкар опа у учун 500 минг сўм миқдоридаги пулларни Ботирнинг пластик
картасига ташлаб берганлиги, кейинчалик Хулкар опага ушбу пулларни
12
қайтариб берганлиги, бу воқеа 2022 йил август ойида содир бўлганлиги,
орадан бироз вақт ўтиб, 2022 йил 31 октябрь куни Ботирнинг шериги бўлган
Шамсиев Икром қишлоғига келиб, уйдагиларига тайинлаб кетганлиги учун
Англия давлатига ишга кетиши эвазига деб отасидан 500 АҚШ долларини
олганлиги, унинг ёнида Ботир ҳам бўлганлиги, Ботирга ишониб жами 500
АҚШ долларини Шамсиев Икромга, 500 минг сўм миқдоридаги пулларни
Эсонтурдиев Ботирга берганлиги, ушбу пулларни 2022 йил август ойидан 2022
йил 31 октябрь кунига қадар бўлган даврда бўлиб-бўлиб берганлиги, Шамсиев
Икром ва Эсонтурдиев Ботир иккаласи уни Англия давлатига 6 ой муддатга
ишлашга жўнатиши лозим бўлган бўлсада, алдаб юбормасдан ушбу пулларни
ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги ҳақида баён қилиб,
ҳозирда унга етказилган моддий зарар қопланганлиги сабабли
судланувчиларга қонуний ёрдам беришни сўради.
Жабрланувчи Бўранов Жамшид Авганович суд мажлисида Шамсиев
Икромжонни куёви Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи Сагатов Азиз
орқали таниганлиги, Сагатов Азиз илгари Англия давлатига ишлагани бориб
келганлиги сабабил қизиқиб, ундан йўл-йўриқ сўраганида Шамсиев Икромжон
унинг ҳужжатларини тайёрлаб берганлигини айтганлиги, Азиз орқали Шамсиев
Икромжон билан 2022 йил қиш фаслини охирида учрашганида Англия давлатига
ишлашга жўнатишда ёрдам беришини, эвазига 2700 АҚШ доллари бериши
кераклигини айтганлиги, унинг таклифига роиз бўлиб, дастлаб 1200 АҚШ
доллари берганлиги, 2023 йил май ойининг бошига қадар бўлган вақт оралиғида
унга бир неча марта бўлиб-бўлиб, жами 2000 АҚШ доллари миқдорида пул
тўлаганлиги, охирги марта амалга оширган тўлови 2023 йил апрель ойининг
охирида содир бўлганлиги, Икромга жами бўлиб 2000 АҚШ доллари берганлиги
бироқ у телефонини кўтармай қўйгани учун алданганини тушуниб етганлиги
ҳақида баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўриб, етказилган моддий
зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Холова Нилуфар Асаджоновна суд мажлисида, 2022 йил
баҳор фаслида киракаш автомашинада кетаётганида йўлда йўловчи сифатида
машинага минган бир киши телефонда ким биландир хорижий давлатга кетиш
визалари тайёр бўлганлигини гаплашиб кетганлиги сабабли қизиқиб, ундан шу
масалада ёрдам беришни сўраганида, у ўзини Шамсиев Икром деб таништириб,
ушбу масалада ёрдам беришини айтганлиги, кейин унинг телефон рақамини
олиб, шу масалада суҳбатлашиб, ўғлим Холов Шахбоз Шухратовични хорижий
давлатлардан бирига жўнатишда ёрдам беришни сўраганида у ўзини художўй
одамлигини, ўғлини Англия давлатига жўнатишга ёрдам беришини айтганлиги,
Англия давлатига жўнатишнинг харажатлари чиққанлигини билдириб, киши
бошига 2700 АҚШ доллари бўлишини, авиачиптани ўзини ҳисобидан тўлаб
беришини билдирганлиги, унинг гапига ишониб, 2023 йил 27 январь куни
Шамсиев Икромни Самарқанд шаҳрининг Сўғдиёна деб номланган манзилдаги
умумий турар жойига бориб, ўша ерда ўзини Шамсиев Икромнинг турмуш
ўртоғиман деган аёлга 500 АҚШ долларини топшириб келганлиги, у ерда бундан
ташқари ўзини Шамсиев Икромнинг қайнукасиман деб таништирган эркак киши
ҳам бор эканлиги, у билан бирга қўшниси Мухаимова Озода ҳам ўғли учун ушбу
миқдордаги пулларни тўлаганлиги, 2023 йил май ойининг бошида, Шамсиев
Икром ўғлига элчихонадан рад жавоби келганлигини, шунга гарантия тўлови
13
учун пул бериш кераклигини айтганлиги, қанақадир қоғозни тўлдириб бериб,
унга яна 400 АҚШ долларини тўлаб берганлиги, жами бўлиб Шамсиев Икромга
900 АҚШ долларини берганлиги, у телефонини кўтармай қўйгани учун
алданганини тушуниб етганлиги ҳақида баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора
кўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Мухаимова Озода Джумақуловна суд мажлисида 2022 йил
ёз фаслида қўшниси Холова Нилуфар Шамсиев Икром исмли шахс орқали
ўғлини Англия давлатига ишлашга жўнатаётганлигини эшитиб, қизиқиб ўғлини
ҳам ушбу давлатга ишлашга жўнатиш мақсадида Шамсиев Икромга алоқага
чиққанлиги, ўғли 25.12.2000 йилда туғилган Шодиев Бобур Шухратовични
хорижий давлатлардан бирига жўнатишда ёрдам беришни сўраганида у ўзини
художўй одамлигини, ўғлини Англия давлатига жўнатишга ёрдам беришга ваъда
бериб, ишчи виза билан Англия давлатига жўнатишнинг харажатлари
чиққанлигини билдириб, киши бошига 2700 АҚШ доллари бўлишини,
авиачиптани ўзини ҳисобидан тўлаб беришини айтганлиги, унинг гапига
ишониб, 2023 йил январь ойининг охирида қўшниси Холова Нилуфардан бир
ҳафталар илгари Шамсиев Икромни Самарқанд шаҳрининг Сўғдиёна деб
номланган манзилдаги умумий турар жойига бориб, ўша ерда унинг ўзига
шахсан ушбу пулларни тутқазганлиги, у ерда ўзини Шамсиев Икромнинг
турмуш ўртоғиман деган аёл ва қўшниси Холова Нилуфарлар бор бўлганлиги,
2023 йил май ойининг бошида Шамсиев Икром ўғлига элчихонадан рад жавоби
келганлигини, шунга гарантия тўлови учун пул бериш кераклигини айтганлиги
сабабли қанақадир қоғоз тўлдириб, унга яна 400 АҚШ долларини тўлаб
берганлиги, Холова Нилуфар иккиласи унга учрашиб, ҳар бирилари унга 400
АҚШ долларидан, жами 900 АҚШ долларидан беришганлиги, у телефонини
кўтармай қўйгани учун алданганини тушуниб етганлиги ҳақида баён қилиб, унга
нисбатан қонуний чора кўриб, етказилган моддий зарарни ундириб беришни
сўради.
Жабрланувчи Абдурашидов Насимжон Яхшибоевич суд мажлисида
Шамсиев Икромжонни Жомбой тумани Қорамўйин МФЙда яшовчи
Холматова Дилфуза орқали тахминан 2023 йил май ойида таниганлиги,
Шамсиев
Икром
истовчиларни
Англия
давлатига
ишлашга
жўнатаётганлигини Дилфуза айтганлиги, 2023 йил май ойида Самарқанд
шаҳрининг ГУМ деб номланган қисмидаги офисида Шамсиев Икром билан
келиб учрашганида, у киши бошига 2,5 минг АҚШ доллари эвазига 6 ойлик
ишчи виза билан истовчиларни Англия давлатига ишлашга жўнатишга ваъда
берганлиги, шундан сўнг ўзини Англия давлатига ишлашга жўнатишга
келишганлиги, Шамсиев Икромга 2023 йил май ўрталарида Самарқанд
шаҳрининг ГУМ деб номланган манзилдаги бинонинг 4-қаватидаги ошхонада
500 АҚШ долларини бошланғич тўлов сифатида тўлаб берганлиги, 2023 йил
июнь ойининг бошида яна 350 АҚШ долларини Сиёб бозори ёнида тўлаб
берганлиги бироқ у ваъдасида турмасдан алганлиги ҳақида баён қилиб, унга
нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарарни ундириб
беришни сўради.
Жабрланувчи Усмонов Наврўз Қаюмович суд мажлисида танишлари
орқали Шамсиев Икромни топиб, у билан 2023 йил 30 март куни Самарқанд
шаҳридаги Улуғбек автошоҳбекати ёнида учрашганлиги, у май ойини охирига
14
қадар Англия давлатига ишчи виза тахлаб беришини, 6 ойлик виза асосида
қонуний йўл билан Англияга бориб ишлаб келишини ваъда қилганлиги,
эвазига киши бошига 3.000 АҚШ долларидан пул сўраганлиги, икки нафар
ўғли ва укаси учун, яъни жами 3 киши учун у билан 9.000 АҚШ долларига
келишганлиги, 2023 йил 31 март куни Агробанк Ғаллаорол филиалидан унинг
номидаги пластик картага 10.278.000 сўм атрофидаги суммани 900 АҚШ
долларига ҳисоблаб ўтказиб берганлиги, ушбу пулларнинг 300 АҚШ доллари
миқдоридаги қисми укасининг пули эканлиги, шундан сўнг 2023 йил 25
апрелда Шамсиев Икром уни уйига борганлиги, икки нафар ўғли ва бир нафар
укаси учун унга яна 2100 АҚШ долларини тўлаб берганлиги, 2100 АҚШ
долларини 700 АҚШ доллари миқдоридаги қисми укасининг пули бўлганлиги,
2023 йил 26 май куни Шамсиев Икромга унинг Самарқанд шаҳри
Ҳунармандлар маҳалласида жойлашган ижара уйида яна 1200 АҚШ
долларини тўлаб берганлиги, ушбу пулларнинг 400 АҚШ доллари
миқдоридаги қисми укасининг пули эканлиги, жами бўлиб, 4200 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни тўлаб берганлиги, ҳозирда моддий зарар
қопланганлиги ҳақида баён қилиб, судланувчиларга нисбатан даъвоси
йўқлигини баён қилиб, суддан судланувчи К.Негматовга қонуний енгиллик
беришни сўради.
Жабрланувчи Усмонов Лазиз Лапасович суд мажлисида Усмонов
Наврўз Қаюмовичнинг кўрсатувларини тасдиқлаб, шунга ўхшаш мазмунда
кўрсатув берди.
Жабрланувчи Рахмонов Парвиз Илҳомович суд мажлисида, 2022 йилда
таниши Мухаимова Озода орқали Шамсиев Икромни таниганлиги, у Озода
опанинг ўғлини Англия давлатига жўнатаётганлигини эшитиб, қизиқиб
Шамсиев Икром ака билан гаплашганида бир икки ой ичида Англия давлатига
юборишини айтиб, ўзининг хизмат хақи учун 3000 АҚШ доллар бўлишини,
бунинг эвазига у виза тайёрлаб ишга юборишини ваъда қилганлиги, дастлаб
бошида харажатлар учун 500 АҚШ доллар тўлаб бериш лозимлигини
айтганлиги учун тахминан 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳар ГУМ
мажмуаси ёнига бориб, унга 500 АҚШ доллар нақд шаклда берганлиги, орадан
бир икки ой ўтгандан сўнг у яна чақириб 4.500.000 сўм кераклигини
айтганлиги учун танишларидан 4.500.000 сўм пул олиб, уйига олиб бориб
берганлиги, унга қарзга пул олиб келганини ҳам айтганлиги, лекин кейин у
кўринмасдан алдаб, хеч қандай ёрдам бермасдан кетганлиги ҳақида баён
қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда етказилган моддий
зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Абдуллаев Исомиддин Хакимович суд мажлисида
қишлоғдоши Эсонтурдиев Ботирдан укасини Шамсиев Икром исмли шахс
орқали Англия давлатига ишга юборганлиги ҳақида эшитиб, ўғлини ҳам
Англия давлатига ишга юборишни ният қилиб, И.Шамсиев билан гаплашиб
кўриш учун Ботир билан бирга Самарқанд шаҳрига келганлиги, И.Шамсиев
билан учрашиб гаплашиб ундан ўғлини Англия давлатига ишга юбориш
масаласини сўраганида у ўғлига виза тайёрлаб бир икки ойда юборишини,
бунинг учун жами 4.000 АҚШ доллар, бошидан 1500 АҚШ доллар бериш
кераклигини айтганлиги, сўралган пуллардан 900 АҚШ доллар топиб, унга шу
900 АҚШ доллар пулларни 2022 йилнинг баҳор фаслида яшаш уйида
15
берганлиги, унинг шахсан ўзи пулларни санаб олганлиги, яна бир неча вақт
ўтгандан кейин ўғлини хужжатларини тайёрлаш учун пул етмаяпти деб
Самарқанд шаҳрига чақириб, яна икки марта бўлиб бўлиб 700 АҚШ доллар
пул олганлиги, бироқ И.Шамсиев ҳаммани алдаб, барчадан олган пулларни
қайтармасдан, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини билганлиги,
ҳеч кимни Англия давлатига кетишида хеч қандай ёрдам бераолмаганлиги
ҳақида баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда етказилган
моддий зарарни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи Қирғизбоев Бахром Фатхулла ўғли суд мажлисида
Шамсиев Икромни акаси Эсонтурдиев Ботир Фатхулло ўғли орқали
таниганлиги, акаси Эсонтурдиев Ботир билан қишлоғидан бир нечта болалар
ишлаш мақсадида виза олиб Англия давлатига ишга кетганлиги ҳақида
эшитганлиги, улар қандай йўл билан ва ким орқали кетганлигини суриштириб,
Самарқанд шаҳрида яшовчи Шамсиев Икром исмли шахс фуқароларни
Англия давлатига ишга юбораётганлигини эшитиб, у билаг гаплашганда у
акасига уни Англия давлатига юборишни ваъда қилиб, жами харажатлар 3.000
АҚШ доллар бўлишини айтиб, бошидан дастлаб 600 АҚШ доллар тўлов
қилишни айтганлиги сабабли акаси 300 АҚШ доллари пулларни Булунғур
туманига олиб бориб бериб келганлиги, кейин ўзи унга 300 АҚШ доллар
пулни Самарқанд шаҳрида берганлиги, бироқ Шамсиев Икром уни ва
бошқаларни Англия давлатига юбора олмаганлиги ҳақида баён қилиб, унга
нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда етказилган моддий зарарни ундириб
беришни сўради.
Жабрланувчи Хайитов Маъруф Шокирович суд мажлисида Шамсиев
Икромжонни Жомбой тумани Қорамўйин МФЙда яшовчи Холматова Дилфуза
орқали тахминан 2023 йил май ойида таниганлиги, Шамсиев Икром
истовчиларни Англия давлатига ишлашга жўнатаётганлигини Дилфуза
айтганлиги, 2023 йил май ойида Самарқанд шаҳрининг ГУМ деб номланган
қисмидаги офисида Шамсиев Икром билан келиб учрашганида, у киши
бошига 3 минг АҚШ доллари эвазига 6 ойлик ишчи виза билан истовчиларни
Англия давлатига ишлашга жўнатишга ваъда берганлиги, шундан сўнг ўзини
Англия давлатига ишлашга жўнатишга келишганлиги, Шамсиев Икромга 2023
йил май ўрталарида Самарқанд шаҳрининг Ҳунармандлар маҳалласида
жойлашган ижара уйида 300 АҚШ долларини тўлаб берганлиги, 2023 йил
июнь ойининг бошида яна 320 АҚШ долларини Сиёб бозори ёнида тўлаб
берганлиги, бироқ у ваъдасида турмасдан алганлиги ҳақида баён қилиб, унга
нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарарни ундириб
беришни сўради.
Гувоҳ Очилов Оқилбек Лутфулло ўғли суд мажлисида Мусулмонов
Лутфулло отаси бўлишини, ҳозирда ишлаш учун Европа давлатларига
кетганлиги, Шамсиев Икром исмли шахс унинг отаси Мусулмонов
Лутфуллодан 200 АҚШ доллари, унинг танишлари бўлган Қўлдошев
Худойбердидан 600 АҚШ доллари, Жўраев Элмуроддан 300 АҚШ доллари
миқдордаги пулларни олиб, уларни Европа давлатларига ишга юборишни
ваъда қилганлиги, бироқ ишга юбора олмаганлиги ва пулларни ҳам қайтариб
бермаганлиги сабабли жами 1.100 АҚШ доллари миқдорида пуллар ундириб,
унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.
16
Гувоҳ Эсонтурдиев Ботир Фатхулла ўғли суд мажлисида, 2022 йилда
қишлоғдошлари Англия давлатига кетаётганлигини эшитиб, укаси Бахромни
Англия давлатига ишга юбормоқчи бўлиб, И.Шамсиевни қидириб топганлиги,
кейин бу ҳақида гаплашиб кўриш учун Самарқанд шаҳрига келиб, у билан
Булунғур туманида учрашганлиги ва ундан укасини Англия давлатига
юборишни сўраганида, у жами 3.500 АҚШ доллар деб бўлишини, дастлаб
бошланғич тўлов учун 1000 доллар тўлаш кераклигини айтганлиги, унинг
таклифига рози бўлиб, укасининг бир нечта хужжатларини олиб, 300 АҚШ
доллар пул билан И.Шамсиевга Булунғур туманида берганлиги, шундан кейин
укаси яна И.Шамсиевга 300 АҚШ доллар пул берганлиги, ҳамқишлоқлари
Шохрух ва Хулкарлар ҳам ўзларини Англия давлатига жўнатиш учун
пулларини И.Шамсиевга беришганлиги, ҳамқишлоғи Абдуллаев Исомиддин
И.Шамсиевнинг манзили ва телефон рақамларини олиб, И.Шамсиев билан
учрашиб, ўзи бориб 1600 АҚШ доллар пулларни бериб келганлиги, бир нечта
қишлоқдошларини И.Шамсиев билан таништирганлиги сабабли у
И.Шамсиевга шерик бўлиб айбланганлиги, И.Шамсиев ҳеч кимни ишини ҳал
қимасдан, олган пулларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, қочиб
кетганлиги сабабли судланганлиги, Шамсиев Икром олган пулларини бир
қисмини Камол исмли боланинг укаси Ферузга бериб келганлиги ҳақида баён
қилди.
Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига келмаган
жабрланувчилар Тайлонова Ҳулкар Мелибоевна, Хандамова НИгора
Усмоновна, Ядгаров Толибжон Абдурашидович, Ботиров Темур Алишерович,
Пардабоева Тожинор Нарзуллаевна, Мусулмонов Лутфулло Очиловичларнинг
дастлабки терговда берган кўрсатувларини ўқиб эшиттирди.
Суд, юқорида қайд этилган далилларга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, улар ЖПКнинг 11-моддасида
мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, жиноят-процессуал
қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда олинган бўлиб,
уларни ишончга сазовор объектив далиллар деб топиб, судланувчи
И.Шамсиев ва К.Негматовларнинг айбини исботловчи мақбул далиллар деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи К.Негматовнинг суд мажлиси жараёнида берган
кўрсатувларидаги баёнотлари ва важларига Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси талабидан келиб чиқиб баҳо бериб, тергов
материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида
белгиланган ҳақиқатни аниқлаш принципи талабларидан келиб чиқиб,
синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, унинг мазкур
жиноят иши бўйича жабрланувчилар Ядгаров Толибжон, Синдоров Шоҳрух,
Ботиров Тимур ва Тайланова Хулкарларга оид эпизодлар бўйича пул
олганлигини тан олиб, улар бўйича айбига иқрорлиги, қолган
жабрланувчиларга оид эпизодлар бўйича бирон-бир шахсдан пул олмаганлиги
ва айбига иқрор эмаслиги ҳақида келтирган важларига танқидий баҳо бериб,
келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас, муқаррар жазодан қутулиш
мақсадида келтирилган деб ҳисоблаб, унинг суд мажлисидаги кўрсатувлари
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 21 сентябрдаги
17
ҳукми, нарсани олиш ва кўздан кечириш ҳақида баённома, унга илова
ёзишмалар скриншотлари, дискни кўздан кечириш ва ундаги сўзлашувларни
эшитиб кўриш ва стенограмма қилиш баённомаси, унга илова DVD диск,
юзлаштириш баённомаси, судланувчи И.Шамсиевнинг кўрсатувлари ҳамда
жиноят ишида мавжуд бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўла инкор
этилади.
Суд, судланувчилар И.Шамсиев ва К.Негматовларнинг жиноий
ҳаракатлари юридик квалификациясига тўхтатилиб, қуйидаги тухтамга
келади:
-судланувчи И.Шамсиевнинг “фирибгарлик, яъни бир гуруҳ шахслар
билан олдиндан тил бириктириб, такроран, алдаш ёки ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга
киритишга суиқасд қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
-судланувчи К.Негматовнинг “фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб,
такроран, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга суиқасд
қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига мувофиқ,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг
содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча
ҳолатларни аниқлаши шарт. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу
Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан,
судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган
ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилади. Иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини
ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга
олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 408-моддасида, суд ишнинг барча
ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши
ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган барча
чораларни кўриши лозимлиги кўрсатилган.
Кодекснинг 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши
шартлиги; ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун
асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг
ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд
тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши; ҳукм айбдорга
нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса,
18
айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб
эътироф этилиши; суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар
билан асослаши; суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари
асослантирилган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Кодекснинг 463-моддаси 1-қисмида, айблов ҳукми тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир
этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши; айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш
бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида
маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа
ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд хукми тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, одил судловни
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, тарафларнинг
ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши
асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги
жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари лозимлиги,
ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний
эмас деб топишга асос бўлиши, 4-бандида, иш бўйича ҳукм иш
материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстлар тўлдирилгандан
кейингина чиқарилиши мумкинлиги; маҳкумнинг айбдорлиги (айбсизлиги)
тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат
кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб
топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши; 5бандида, судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича
ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига
қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан
фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини
топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари
кераклиги, 7-бандида, ЖПКнинг 462-моддасига мувофиқ, суд айблов ёки
оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, ЖПКнинг 23-моддасида назарда
тутилган айбсизлик презумпцияси принципи ҳукм турини аниқловчи мезон
сифатида эътироф этилганлиги, 16-бандида, ЖПКнинг 463-моддасига кўра,
айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат
маҳкумнинг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида
исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, 24-бандида, суд маҳкумни
баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда,
ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни
келтириши шартлиги ҳақида амалий тушунтириш берилган.
Бироқ суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
И.Шамсиевнинг жабрланувчи Т.Ядгаров, М.Муродов, А.Хайдаров,
Ф.Қиличев, Л.Мусулмонов ва унинг танишлари Х.Қулдошев ва Э.Жураев,
С.Очилова, Ш.Синдоров, Т.Ботиров, Ж.Буранов, Н.Холова, О.Мухаимова,
Х.Тайланова, Н.Хандамова, М.Хайитовларга оид эпизодлар бўйича
жабрланувчиларга тегишли бўлган мулкни фирибгарлик, яъни такроран
19
алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан анча миқдорда ўзганинг
мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди билан тамом бўлган жиноят сифатида квалификация қилиб,
хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-модддасида қасддан содир
этилган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига
етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб топилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июн
кунги 17-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 7-бандида “Мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур
мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар
ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга
бўлган пайтдан тугалланган деб топилади” деб тушунтириш берилган.
Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 20-бандида “...Агар шахснинг
қасди ўзганинг мулкини анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда эгаллашга
йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига
етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк
қийматидан қатъий назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, анча, кўп
ёки жуда кўп миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация
қилиниши керак” деб тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи
И.Шамсиевнинг қасди жабрланувчи Т.Ядгаров, М.Муродов, А.Хайдаров,
Ф.Қиличев, Л.Мусулмонов, С.Очилова, Ш.Синдоров, Т.Ботиров, Ж.Буранов,
Н.Холова, О.Мухаимова, Х.Тайланова, Н.Хандамова ва М.Хайитовларнинг
анча миқдордаги мулкига қаратилган бўлса-да, уларни ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра қўлга кирита олмаган.
Шу сабабли, суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Олий суд
Пленуми қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноий қилмиш И.Шамсиевнинг
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказилмаганлиги, яъни мулкдан
хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга
бўлмаганлигини инобатга олиб, дастлабки тергов органи томонидан
судланувчи И.Шамсиевнинг мазкур жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандидан ЖКнинг 25,168моддаси 3-қисми “б” бандига, “фирибгарлик, яъни такроран алдаш ёки
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини
ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга суиқасд қилиш”
аломатига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси
2-қисмидаги, агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми
айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг
аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми
бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақидаги қонун талабидан келиб чиққан
ҳолда, судланувчи И.Шамсиевга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан
эълон қилинган айблов эпизодларини ЖКнинг 33-моддаси 2-қисми тартибида
ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” бандига қўшиб, Ўзбекистон
20
Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ,
давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий
таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июн
кунги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 16-сонли қарорининг 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг
20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
кераклигини инобатга олишлари зарур.
Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни
ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Суд, судланувчи И.Шамсиевга жазо тайинлашда судланувчининг айбига
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолат
деб, ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар
мавжуд эмас деб эътироф этади.
Шунингдек, суд, судланувчи И.Шамсиевга жазо тури ва меъёрини
белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014
йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг
28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо
тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай
риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири
инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишнинг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин” деган, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, “Жиноят Кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши керак”лиги; мазкур Пленум
қарорининг 37-бандидаги “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин” деган
раҳбарий тушунтиришларига, шунингдек ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят
21
содир этган шахсга нисбатан, у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишнинг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деган инсонпарварлик
ҳамда ЖКнинг 8-моддасидаги “Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона
бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган одиллик приципларига
риоя қилган ҳолда судланувчи И.Шамсиевнинг шахсини тавсифловчи
объектив ва ижтимоий омилларни, оилавий шароитини, жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини, судланувчининг айбига
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган
зарарни қопланмаганлиги, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси
борлигини, унинг ёшини, муқаддам судланиб, бундан ўзига тегишли хулоса
чиқармаганлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб
ахлоқан тарбиялаш имконияти мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкцияси
доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазо турини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, судланувчи И.Шамсиев муқаддам мавсумий ишчи
бўлганлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 феврал кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 42-бандидан келиб чиқиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини татбиқ этмасдан,
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш билан боғлиқ бўлмаган қўшимча жазоси тайинламасликни лозим
топади.
Суд, судланувчи К.Негматовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига
қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолат деб, ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб эътироф этади.
Шунингдек, суд, судланувчи К.Негматовга жазо тури ва меъёрини
белгилашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014
йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг
28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо
тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай
риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири
инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишнинг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилсин” деган, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, “Жиноят Кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
22
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши керак”лиги; мазкур Пленум
қарорининг 37-бандидаги “ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин” деган
раҳбарий тушунтиришларига, шунингдек ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят
содир этган шахсга нисбатан, у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишнинг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деган инсонпарварлик
ҳамда ЖКнинг 8-моддасидаги “Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона
бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак” деган одиллик приципларига
риоя қилган ҳолда судланувчи И.Шамсиевнинг шахсини тавсифловчи
объектив ва ижтимоий омилларни, оилавий шароитини, жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини, судланувчининг айбига
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган
зарарни қопланмаганлиги, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси
борлигини, унинг ёшини, муқаддам судланиб, бундан ўзига тегишли хулоса
чиқармаганлигини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан ажратмасдан туриб
ахлоқан тарбиялаш имконияти мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми санкцияси назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг энг кам қисмидан ҳам кам озодликдан маҳрум қилиш жазоси
турининг тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, судланувчи К.Негматов, “Unit Konsult Abroad” МЧЖ
раҳбари сифатида тадбиркор билан шуғулланганлигини эътироф этиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 феврал кунги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 42-бандидан келиб чиқиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 45-моддасини татбиқ этмасдан, ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган қўшимча жазоси тайинламасликни лозим топади.
Шу билан бир қаторда, судланувчи К.Негматовга муқаддам жиноят
ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 23.07.2024 йилги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари,
25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100
баравари, яъни 30.000.000 сўм жарима жазоси ва ҳар ойлик ҳақининг 20 фоизи
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда 1 йил 5 ой 12 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмида кўра, “Агар иш
бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу иш бўйича
чиқарилган ҳукмга қадар содир этилган яна бошқа жиноятда айбли эканлиги
аниқланса ҳам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай ҳолда жиноятлар
23
мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм
юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшилади” - деб кўрсатилган.
Бундай ҳолатда суд, ҳукм чиқарилганидан кейин судланувчи
К.Негматовнинг ҳукмга қадар содир этилган бошқа жиноятда айбли деб
топилганини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосига жиноят ишлари бўйича
Дўстлик туман судининг 23.07.2024 йилги ҳукми билан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини қисман, жарима жазосини тўлиқ қўшиш йўли жазо
тайинлашни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан
жарима ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларини алоҳида тайинлашни лозим
топади.
Бундан ташқари суд, судланувчи Шамсиев Икром Гуломовичнинг
Қозоғистон Республикаси ҳудудида ушланиб, Ўзбекистон Республикасига
этап қилиб олиб келинганлиги сабабли, Самарқанд шаҳар прокурорининг
судланувчи И.Шамсиевни этап қилиб олиб келиш учун сарфланган 28.149.660
сўм миқдордаги пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни ҳамда ушбу миқдордаги пул маблағларини судланувчи
И.Шамсиевдан Самарқанд вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.12.2016 йилдаги
“Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни
қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарори 10-бандида
“Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал
этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш
лозим. Бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича
аниқланади” деб кўрсатилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
маълумотига кўра, 2024 йил 01 ноябрь куни 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати, 12.780,09 сўмни ташкил қилган).
Шундан келиб чиқиб, суд ҳукми чиқарилган кунда 1 АҚШ долларининг
сўмга нисбатан қийматини инобатга олиб, суд судланувчи И.Шамсиев ва
К.Негматовлардан жабрланувчи Пардабоева Тожинор Нарзуллаевна
фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 1000 АҚШ долларига тенг 12.780.090
сўм, жабрланувчи Қиличов Фаррух Абдуғаниевич фойдасига ҳукм чиқарилган
кундаги 1.700 АҚШ доллари 21.726.153 сўм, жабрланувчи Хайдаров Акмал
Сайдалиевич фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 400 АҚШ долларига тенг
5.112.036 сўм, жабрланувчи Муродов Маъмуржон Очилович фойдасига ҳукм
чиқарилган кундаги 400 АҚШ доллари 5.112.036 сўм, жабрланувчи Буранов
Жамшид Авганович фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 2.000 АҚШ
долларига тенг 25.560.180 сўм, жабрланувчи Холова Нилуфар Асаджановна
фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 900 АҚШ долларига тенг 11.502.081 сўм,
жабрланувчи Мухаимова Озода Джумакуловна фойдасига ҳукм чиқарилган
кундаги 900 АҚШ долларига тенг 11.502.081 сўм, жабрланувчи Хандамова
Нигора Усановна фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 700 АҚШ долларига
тенг 8.946.063 сўм ва 4.000.000 сўм, жабрланувчи Хайитов Маъруф
Шокирович фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 620 АҚШ долларига тенг
7.923.655,8 сўм, жабрланувчи Абдурашидов Насимжон Яхшибоевич
24
фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 850 АҚШ долларига тенг 10.863.076,5
сўм, жабрланувчи Мусулмонов Лутфулло Очилович фойдасига 200 АҚШ
долларига тенг 2.556.018 сўм, унинг танишлари Қулдошев Худойберди
Шуҳрат ўғли фойдасига 600 АҚШ долларига тенг 7.668.054 сўм, Жураев
Элмурод Нормурод ўғли фойдасига 300 АҚШ долларига тенг 3.834.027 сўм
қопланмаган моддий зарарларни солидар ундиришни лозим топади.
Шунингдек суд, суд ҳукми чиқарилган кунда 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қийматини инобатга олиб, судланувчи К.Негматовдан жабрланувчи
Рахмонов Парвиз Илхомович фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 500 АҚШ
долларига тенг 6.390.045 сўм ва 4.500.000 сўм, жабрланувчи Абдуллаев
Исомиддин Хакимович фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 1.600 АҚШ
долларига тенг 20.448.144 сўм, жабрланувчи Қирғизбоев Бахром Фатхулло
ўғли фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги 600 АҚШ долларига тенг 7.668.054
сўм қопланмаган моддий зарарларни солидар ундиришни лозим топади.
Суд, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 21
сентябрь кунги ҳукми билан судланувчи Б.Эсонтурдиевга оид жиноят иши
доирасида жабрланувчи Т.Ядгаров, Ш.Синдоров, Х.Тайлоноваларга
етказилган моддий зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги инобатга олишни
лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчи Т.Ботировга етказилган моддий зарарнинг
28.029.988 сўм қисми ундирилиб, қолган 2.415.262 сўм қисмини ундириш
белгиланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Бундан ташқари, жабрланувчи С.Очилова, Н.Усмонов ва Л.Усмоновлар
судланувчилар томонидан етказилган зарар қопланганлиги сабабли ушбу
моддий зарарлардан воз кечиш ҳақида ариза берганликларини инобатга
олишни лозим топади.
Шунингдек, суд манфаатдор томонларга етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Суд, ашёвий ва ёзма далиллар масаласини муҳокама қилиб, жиноят иши
бўйича ашёвий ва ёзма далил деб топилган жабрланувчилардан олинган
ёзишмалар, туширилган фотосуратлар, DVD дисклар, тилхатларни жиноят
иши ҳужжатларида сақлашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Судланувчи Шамсиев Икром Гуломович (Shamsiev Ikrom
Gulomovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
Жазо, умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгилансин.
Жазони ўташ муддати 30.03.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин.
25
Судланувчи И.Шамсиевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи Негматов Камолжон Ниятулла ўғли (Negmatov
Kamoljon Niyatulla o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси
3-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбдор деб топилсин.
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б,в”
бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (олти) йил 6 (олти) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси
тартибида жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 2024 йил 23 июль
кунги ҳукми билан тайинланган 30.000.000 сўм жарима жазосини тўлиқ, ҳар
ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
1 йил 5 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил 30.000.000 (ўттиз миллион) сўм жарима жазоси ҳамда 3 (уч) йил
7 (етти) ой муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан жарима ва
озодликдан маҳрум қилиш жазолари алоҳида ижро қилинсин.
Жазо, умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгилансин.
Жазони ўташ муддати 29.07.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи К.Негматовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланувчи И.Шамсиев ва
К.Негматовлардан жабрланувчи Пардабоева Тожинор Нарзуллаевна
фойдасига 12.780.090 (ўн икки миллион етти юз саксон минг тўқсон) сўм,
жабрланувчи Муродов Маъмуржон Очилович фойдасига 5.112.036 (беш
миллион бир юз ўн икки минг ўттиз олти) сўм, жабрланувчи Хайдаров Акмал
Сайдалиевич фойдасига 5.112.036 (беш миллион бир юз ўн икки минг ўттиз
олти) сўм, жабрланувчи Қиличов Фаррух Абдуғаниевич фойдасига 21.726.153
(йигирма бир миллион етти юз йигирма олти минг бир юз эллик уч) сўм,
жабрланувчи Мусулмонов Лутфулло Очилович фойдасига 2.556.018 (икки
миллион беш юз эллик олти минг ўн саккиз) сўм, унинг танишлари Қулдошев
Худойберди Шуҳрат ўғли фойдасига 7.668.054 (етти миллион олти юз олтмиш
саккиз минг эллик тўрт) сўм, Жураев Элмурод Нормурод ўғли фойдасига
3.834.027 (уч миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг йигирма етти) сўм,
жабрланувчи Буранов Жамшид Авганович фойдасига 25.560.180 (йигирма
беш миллион беш юз олтмиш минг бир юз саксон) сўм, жабрланувчи Холова
Нилуфар Асаджановна фойдасига 11.502.281 (ўн бир миллион беш юз икки
минг икки юз саксон бир) сўм, жабрланувчи Мухаимова Озода Джумакуловна
фойдасига 11.502.281 (ўн бир миллион беш юз икки минг икки юз саксон бир)
сўм, жабрланувчи Хандамова Нигора Усановна фойдасига 12.946.063 (ўн икки
миллион тўққиз юз қирқ олти минг олтмиш уч) сўм, жабрланувчи Хайитов
Маъруф Шокирович фойдасига 7.923.655,8 (етти миллион тўққиз юз йигирма
уч минг олти юз эллик беш, ўндан саккиз) сўм, жабрланувчи Абдурашидов
Насимжон Яхшибоевич фойдасига 10.863.076,5 (ўн миллион саккиз юз
олтмиш уч минг етмиш олти, ўндан беш) сўм қопланмаган моддий зарар
солидар тартибда ундирилсин.
26
жабрланувчи Рахмонов Парвиз Илхомович фойдасига 10.890.045 (ўн миллион
саккиз тўқсон минг қирқ беш) сўм, жабрланувчи Абдуллаев Исомиддин
Хакимович фойдасига 20.448.144 (йигирма миллион тўрт юз қирқ саккиз минг
бир юз қирқ тўрт) сўм, жабрланувчи Қирғизбоев Бахром Фатхулло ўғли
фойдасига 7.668.054 (етти миллион олти юз олтмиш саккиз минг эллик тўрт)
сўм қопланмаган моддий зарар солидар тартибда ундирилсин.
Самарқанд шаҳар прокурорнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин ва
судланувчи Шамсиев Икром Гуломовичдан 28.149.660 (йигирма саккиз
миллион бир юз қирқ тўққиз минг олти юз олтмиш) сўм экстрадиция
ҳаражатлари Самарқанд вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, манфаатдор томонларга
етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач ашёвий ва ёзма далил деб топилган
жабрланувчилардан олинган ёзишмалар, туширилган фотосуратлар, DVD
дисклар, тилхатлар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан
ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар ва жабрланувчилар ҳукм
нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм
қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки
прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Нусхаси, аслига тўғри
(имзо)
27
А.Алимов