← Назад
Решение #110345 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 2 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 4 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида,
очиқ
суд
мажлисида,
туман
судининг
судьяси
Ж.Курбановнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Х.Махмадиярованинг баённома юритувида, тарафлардан
Чилонзор тумани прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи
Э.Хуррамов
ва
унинг
ҳуқуқ
ҳамда
манфаатларини ҳимоя қилувчи “Advokat Mira” адвокатлик
бюросининг адвокати А.Юлдашевларнинг иштирокида,
Хуррамов Элдор Эркиновичга нисбатан 1-1006-2409/1007сонли ишни кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Хуррамов Элдор Эркинович (XURRAMOV
ELDOR ERKINOVICH), 20.10.1994 йилда
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
депутат эмас, ҳарбий хизматга мажбур,
оилали,
муқаддам
судланмаган,
давлат
мукофотлари
олмаган,
рўйхат
бўйича
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,
Минор ҚФЙ, Соқчи МФЙда яшовчи, “муносиб
ҳулқ-атворда
бўлиш
ҳақидаги
тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулоса нусхасини 2024 йил 14 октябрь куни
олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишда
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Э.Хуррамов 2024 йил 10 август куни соат
19:00 ларда Чилонзор тумани, Бектўпи МФЙ, Заргарлик
кўчаси
бўйлаб,
қасддан
баданга
шикаст
етказиш
мақсадида, ўзига тегишли бўлган “Лабо” русумли
автотранспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида,
ушбу
йўл
бўйлаб
“Спарк”
русумли
автомашинада
ҳаракатланиб келаётган Нурмаматов Диёр Дониёрович
1
сўзлар билан ҳақорат қилиб, йўл чеккасида автомашинани
тўхтатиб
ўрталарида
келиб
чиққан
келишмовчилик
натижасида, Д.Д.Нурмаматовни бош қисмига бир неча
маротаба тепиб тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 19.08.2024 йилдаги
5694-сонли хулосасига кўра, Д.Д.Нурмаматовда ўнг қош
соҳаси эзилиб-йиртилган яраси, ўнг кўз қовоқлари
қонталаши, чап курак усти соҳаси, чап оёқ кафт ички
юзаси шилинмалари каби жароҳатлар аниқланган ва ушбу
жароҳатлар оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа, 6
кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга
бузилишига олиб келган енгил турдаги тан жароҳати
эканлиги аниқланган.
Суд
мажлисида
судланувчи
Хуррамов
Элдор
Эркинович айбига иқрор бўлиб, 2024 йил 10 август куни
соат 19:00 ларда иш юзасидан вақтинча ишлаб турган
корхонасига тегишли давлат рақами 01 Х 351 НС бўлган
“Лабо” русумли автомашинада Чилонзор тумани, Заргарлик
кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, унинг
олдида
ҳаракатланиб
кетаётган
“Спарк”
русумли
автомашина светофорнинг яшил чироғи ўчмасдан туриб
бирданига тўҳтаганлиги сабабли у ҳам унинг орқасидан
келиб автомашинани аранг тўхтатиб қолганлиги, шундан
сўнг
автомашинанинг
деразасини
очиб
“Спарк”
автомашинасининг эгаси Д.Нурмаматовни сўкканлиги,
шунда Д.Нурмаматов ҳам уни ҳақорат қилиб, унга
автомашинани четга олиб тўхтатишни айтганлиги, шунда у
автомашинани четга олиб тўхтатганлиги ва автомашинадан
тушганлиги, сўнг “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси
Д.Нурмаматов ҳам автомашинасидан тушиб уни ёнига
келганлиги ва унга қараб қўлини силкитиб уни ҳақорат
қила бошлаганлиги ва юзига бир маротаба тарсаки
туширганлиги, шунда у асабий ҳолатда бўлганлиги сабабли
Д.Д.Нурмаматовни ҳатти-ҳаракатларидан ғазабланиб унинг
белидан ушлаб ерга йиқитиб, бир неча маротаба оёғи билан
унинг юзига тепканлиги, сўнг жаҳл устида ҳодиса жойидан
кетиб қолганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймонда эканлиги, жабрланувчи Д.Хуррамов ундан
20.000.000 сўм берса ярашишга рози эканлиги маълум
қилаётган бўлса-да уни бунча миқдорда пули йўқлиги
сабабли ишини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида жабрланувчи Нурмаматов Диёр
Дониёрович, 2024 йил 10 август куни соат 19:00 ларда иш
2
автомашинада Чилонзор тумани, Бектўпи МФЙ, Заргарлик
кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида чорраҳадан
бурилмоқчи бўлганлиги, шу вақтда орқасида ҳаракатланиб
келаётган
“Лабо”
русумли
автомашина
ҳайдовчиси
Э.Хуррамов ундан олдин бурилиб олиш мақсадида қарамақарши йўлдан ҳаракатланмоқчи бўлиб автомашина ёнига
келиб унинг автомашинасини сиқиб қўйганлиги ва
деразани очиб уни ҳақорат қилганлиги, шу вақтда у
чорраҳадан бурилиб ўтиб йўл чеккасида тўхтаганлиги,
шундан сўнг “Лабо” автомашинаси эгаси Э.Хуррамов хам
автомашинадан тушиб уни ёнига келиб, унга қилган иши
хато эканлигини айтмоқчи бўлиб у билан гаплашиш
мақсадида ёнига борганида, Э.Хуррамов уни турли сўзлар
билан ҳақорат қилганлиги ва унга гапириб улгурмасидан
уни белидан қисиб ушлаб олиб ерга йиқитиб, оёғи билан
бир неча маротаба бошига тепканлиги, олган тан жароҳати
оқибатида кўз олди қоронғилашиб кетганлиги, бир неча
сониядан сўнг ўзига келган вақтида Э.Э.Хуррамов воқеа
жойидан кетиб қолганлигини билганлиги, шундан сўнг уни
тез
тиббий
ёрдам
машинасида
шифохонага
олиб
кетишганлиги, соғлиғини тиклаш учун ва ишламаган даври
учун 20.000.000 сўм миқдорда зарар кўрганлиги, ушбу
зарарни судланувчи қоплаб берса ярашишга рози эканлиги
ҳақида кўрсатув берди.
Суд,
жиноят
иши
юзасидан
тўпланган
иш
ҳужжатларини
текшириб
чиқиб,
судланувчи
ва
жабрланувчининг
кўрсатувларига
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
95,112-моддалари
талаблари
бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг
22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар
томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судга оид тиббий
экспертиза хулосаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомаси ва фотоиловалар ҳамда жиноят
ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд,
судланувчи
Э.Хуррамовнинг
жиноий
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб,
дастлабки тергов органи томонидан жабрланувчининг
соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо
йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига
сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказишда
3
жиноий
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
109-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг
28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда
уларнинг
жазо
тайинлашнинг
умумий
асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш
шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан
бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг
мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий
таъсир
чораси
қўлланилиши
кераклигига
қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Суд, судланувчи Э.Хуррамовга жазо тури ва миқдорини
белгилашда, у томонидан содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
7,8-моддаларида
кўрсатиб
ўтилган
одиллик
ва
инсонпарварлик
тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
тарафидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатида жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, шунингдек уни содир этган жиноятини ижтимоий
хавфлилик даражасини эътиборга олиб, айбли деб
топилаётган модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Шу билан бирга жабрланувчи Д.Нурмаматов ўзига
етказилган моддий зарарни 20.000.000 сўмга бахолаган
бўлса-да лекин буни асослантирувчи ҳужжатларни судга
4
тақдим этмаганлиги сабабли унга нисбатан моддий ва
маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари
бўйича
туманлараро
судига
мурожаат
қилиши
мумкинлигини тушунтиришни лозим деб топади.
Шунингдек далилий ашё бир дона ДВД дискни жиноят
ишида сақлаш учун қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463,
465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
Қ И Л А Д И:
Судланувчи Хуррамов Элдор Эркинович (XURRAMOV
ELDOR ERKINOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 109моддасининг
2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилсин ва унга ушбу модда билан ойлик иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш
шарти билан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Мазкур
жазони
назорати
Самарқанд
вилояти,
Жарқўрғон тумани ИИБ Пробация бўлимига юклатилиб,
жазони белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазо муддати Э.Хуррамовни жазони ўташ учун
юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган
кундан ҳисоблансин.
Судланувчи Э.Хуррамовга нисбатан қўлланган муносиб
ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчи Д.Нурмаматовга етказилган моддий ва
маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари
бўйича
туманлараро
судига
мурожаат
қилиши
мумкинлигини тушунтирилсин.
Далилий ашё бир дона ДВД диск жиноят ишида
сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм
нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида,
апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят
бериши ёки протест билдириши мумкин.
5
Раислик қилувчи судья:
Ж.Курбанов
6