← Назад
Решение #110353 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| исми ва | 169 | 3 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| исми ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 4 куни, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик этувчи туман судининг судьяси
Ж.Курбанов,
Х.Махмадиярованинг
котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор
туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчи
М.Мирфаттахов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи
адвокат
“Shiroza
Himoya”
адвокатлик
фирмасининг
адвокати Ш.Юлчиеваларнинг иштирокида, Мирфаттахов
Музаффар
Дилшод
ўғлига
оид
1-1006-2409/882-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Мирфаттахов Музаффар Дилшод ўғли
(Mirfattoxov
Muzaffar
Dilshod
o’g’li),
05.10.2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар
фарзанди
бор,
муқаддам
судланмаган,
мавсумий
ишчи,
Тошкент
шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, 2-Қизил тамға, 5А-уйда
доимий рўйхатда туриб яшовчи, 2024 йил 22
июнь
куни
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган,
айблов хулоса нусхасини 2024 йил 13
сентябрь куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “а”
банди, 267-моддасининг 1-қисми, 169-моддасининг 1-қисми
ва 169-моддасининг 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишда
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2024 йил 12 апрель куни Шайхонтоҳур тумани
Самарқанд дарвоза МФЙ ҳудудида жойлашган “Самарқанд
дарвоза” савдо мажмуаси олдида М.Д.Мирфаттохов ўзини
шубҳали тутганлиги боис, ИИО ФМБ ходимлари томонидан
шахсига аниқлик киритиш мақсадида тўхтатилиб, унинг
ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида,
сўмлик купюрага ўралган сарғиш рангли тошсимон
моддани ва 4 дона оқ кўк рангли капсула кўринишидаги
дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу модда
холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олиниб, оқ
рангли конвертга солиб муҳрланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИББ ЭКМнинг 12.04.2024
йилдаги
1586-сонли
экспертиза
хулосасига
кўра,
фуқаро
М.Д.Мирфаттоховдан олинган бир дона 10.000 сўмлик
купюрага ўралган сарғиш рангли тошсимон модданинг
оғирлиги 0,12 граммни ташкил қилиши, модданинг
таркибида "диацетилморфин" мавжуд бўлиб, бу модда
“героин” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.
Бундан ташқари, М.Д.Мирфаттохов ўзининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 11 май куни
ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида, Янгихаёт тумани, Ташаббус МФЙ ҳудудида
жойлашган 7-уй яқинидаги Файзиева Камола Рустамовнага
тегишли бўлган савдо дўкони олдида бўла туриб, ушбу
савдо дўконинг ички қисмига ўрнатилган “Artel” русумли
кондиционернинг совутиб бериш қисми, яъни савдо
дўконининг ташқари кўча томонига ўрнатилган баҳоси 400
АҚШ долларлик кондиционер агрегатини атрофда ҳеч ким
йўқлигидан фойдаланиб, ўғирлик йўли билан қўлга
киритганидан
сўнг,
ҳодиса
содир
бўлган
жойдан
яширинган.
Бундан ташқари, М.Д.Мирфаттохов ўзининг жиноий
ҳаракатларини
давом
эттириб,
такроран,
таниши
Абдуғофуров Абдурасул Абдухалил ўғли билан олдиндан
жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2024 йил 12
май куни соат 01:00 ларда ўзганинг мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, Сергели тумани, 7даҳа Г38 5-уй 1-кириш йўлаги олдида жойлашган
Мухамедова Дилфуза Тохтамуродовнага тегишли бўлган
гўзаллик салони олдида бўла туриб, ушбу гўзаллик
салонининг ички қисмига ўрнатилган “AVA” русумли
кондиционернинг совутиб бериш қисми, яъни гўзаллик
салонининг ташқари кўча томонига ўрнатилган баҳоси
4.000.000 сўмлик кондиционер агрегатини атрофда ҳеч ким
йўқлигидан фойдаланиб, ўғирлик йўли билан қўлга
киритишганидан сўнг, ҳодиса содир бўлган жойдан
яширинишган.
2
ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2024 йил 16 июнь
куни соат 00:30 ларда ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани
3-мавзеда жойлашган 6А-уйнинг биринчи қавати ташқи
қисмига
ўрнатилган,
Мухитдинов
Жавоҳирхон
Баяазджоновичга тегишли бўлган баҳоси 200 АҚШ
долларига тенг бўлган “CHIGO” номли кондиционернинг
мотор қисмини ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса
содир бўлган жойдан яширинган.
Бундан
ташқари,
М.Д.Мирфаттохов
транспорт
воситасини олиб қочиш мақсадида, 2024 йил 21 июнь куни
соат 15:35 ларда, фуқаро Касимов Камалиддин Гайратович
ишонч қоғози асосида бошқариб юрган “Матиз” русумли
давлат рақами 01S450KB бўлган транспорт воситасини,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 3-Катта Чилонзор
маҳалласи, Чилонзор кўчасида жойлашган 45-уйнинг орқа
томонида
автомашинани
ўт
олдиргич
калитини
автомашинада ичида қолдириб, автомашинани эшик ва
ойналарини
очиқ
ҳолатда
қолдириб
кетганлигидан
фойдаланиб, ушбу транспорт воситасини олиб қочиб
бошқариб кетган.
Терговга қадар текширув давомида, Матиз русумли,
01S450KB давлат рақам белгили автомашина Шайхонтоҳур
тумани,
Оқибат
кўчаси
11-уй
олдида
қолдириб
кетилганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида
олинган.
Суд мажлисида судланувчи М.Д.Мирфаттохов
айбига иқрор бўлиб, ижтимоий тармоғи орқали мижоз
топиб, кондиционерларни таъмирлаш ишлари билан
шуғулланиб келганлиги, 2024 йил 12 апрель куни 14:00
ларда Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза савдо
мажмуасининг олдида ИИБ ходимлари уни олдига келиб,
шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўраганлиги, у
ходимларга паспорти уйидалигини айтганидан сўнг уни
ИИБга боришини айтишганлиги, у ходимларни таклифига
рози бўлиб, бирга Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ биносига
боришганлиги, у ерда ходимлар уни 2 нафар холислар
иштирокида ёнида нима борлигини сўрашган вақтида у
уларга чўнтагида бўлган 1 дона 10.000 сўмлик купюрали
пулга ўралган сарғиш рангли тошсимон модда ва 4 дона оқкўк рангли капсула кўринишидаги дори воситаларини
ўзининг хоҳиши билан топширганлиги, у ушбу гиёҳвандлик
моддасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб юрганлиги,
3
ўтар кечаси ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли
давлат рақами 01 Y 632 МС бўлган автомашинасида
Янгихаёт тумани Ташаббус махалласида жойлашган кўп
қаватли уйиларни олдидан ўтиб кетаётган вақтада
ойналари акфа ромдан ишланган бир дўконнинг ташқари
қисмида ерга яқин қилиб ўрнатилган “Артел” русумли
кондиционер агрегатини ечиб олиб, ўзига тегишли бўлган
автомашинага солиб, эртаси куни ушбу кондиционер
агрегатини ўзига аввалдан таниш бўлган Э.Сафароагв
1.000.000 сўмга сотиб юборганлиги, Э.Сафаровга ушбу
кондиционер
ўғирланганлигини
айтмаганлиги,
ушбу
ўғрилик жиноятни бир ўзи содир этганлиги, бундан
ташқари, 2024 йил 11 май куни соат 14:00 ларда Сергели
тумани
Сергели
7-даҳасидаги
уйларнинг
бирига
кондиционер таъмирлаш мақсадида таниши Абдуғофуров
Абдурасул билан биргаликда борган вақтида ўша ерда
қаровсиз
ҳолатда
бўлган
кондиционер
йўлакда
турганлигини кўриб, А.Абдуғофуровга кечки вақтда
одамлар йўқлиги вақтда ушбу кондиционерни олиб
кетишни таклиф қилганлиги, ўша куннинг ўзидаёқ тунги
соат 00:00 ларда А.Абдуғофуров билан онасининг номида
бўлган давлат рақами 01Y632MS бўлган “Damas” русумли
автомашинасида Сергели тумани Г38-уй 1-йўлакнинг
ёнбошида жойлашган кондиционерни агрегатини махсус
ключ
ва
“кусачка”
ёрдамида
ечганлиги,
таниши
А.Абдуғофуров эса атрофни кузатиб, кимдир келаётган
бўлса хабар бериш учун кузатиб турганлиги, шунда у
кондиционер агрегатини ечиб, А.Абдуғофуров билан
агрегатни жойлаштириб А.Абдуғофуров билан Тошкент
кичик ҳалқа йўли орқали уйга ҳаракатланиб кетишганлиги,
йўл-йўлакай Абдуғофуров Абдурасулни Сергели туманидан
чиқиб кетмасдан йўлда ташлаб кетганлиги, шундан сўнг,
кондиционер агрегати машина орқасида бир кун давомида
турганлиги, эртаси куни А.Абдуғофуров билан кўришиб
кондиционерни агрегатини эълон орқали топилган шахсга
сотиб юборишга келишганлиги, сўнг А.Абдуғофуров билан
кондиционерни
агрегатини
300.000
сўмга
сотиб
юборишганлиги ва пулни бўлишиб олишганлиги, бундан
ташқари 2024 йил 16 июнь куни соат 00:30 ларда
Юнусобод тумани, 3-мавзесида жойлашган 6А-уйнинг ёнига
бир ўзи бориб, 1 қаватида жойлашган шифохонанинг ташқи
томонида жойлашган “Chigo” номли кондиционернинг
мотор қисмини ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, кусачка ва
4
ерда унга шахси дастлабки тергов жараёнида тўлиқ аниқ
бўлган Эргашов Рамз Рашидовичга 1.100.000 сўм эвазига
сотиб юборганлиги, бундан ташқари 2024 йил 22 июнь
куни тушлик вақтида Чилонзор ва Яккасарой туманлари
оралиғида жойлашган каналда чўмилиб турган вақтида,
турмуш ўртоғи Абдурахмонова Солиха ўзининг онасининг
уйида яъни Учтепа тумани, Тақачи МФЙ, 58-уйда
бўлганлиги, 1 ёшли қизи Садияга тошма тошиб кетганлиги
сабабли, уни кўриш учун йўлга чиққанлиги, таксида кетиш
учун пули бўлмаганлиги сабабли Чилонзор тумани,
Чилонзор кўчаси бўйлаб пиёда кетаётган вақтида Катта
Чилонзор-3 маҳалласига бурилиш қисмида жойлашган
светофор олдида давлат рақами 01 S450КВ бўлган “Матиз”
русумли автомашина ойналари ва эшиклари очиқ ҳолатда
турганлигини кўриб, машинанинг ичига қараган вақтида
калитлари хам ўзида эканлигини кўриб, фарзандини олдига
тезроқ етиб бориш ва фарзандини шифохонага олиб бориш
мақсадида, ушбу машинани олиб қочиш фикри пайдо бўлиб,
“Матиз” русумли автомашинага ўтириб, Чилонзор кўчаси
бўйлаб, Дўмбирободга бориб, ушбу йўл орқали ТХАЙ
кўчасига бурилиб, турмуш ўртоғининг уйи атрофига борган
вақтида, турмуш ўртоғи уйдан чиқиб кетишини маълум
қилганлиги, шундан сўнг, у ТХАЙ кўчаси бўйлаб
“Назарбек” томонга қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида,
Ўрикзор бозоридан ўтганидан сўнг “Она бола” деб аталувчи
жойда йўл ёқасида ЙПХ ходимлари тўхташига ишора
қилишганлиги, лекин у уларнинг ишорасига риоя
қилмасдан қочиб кетганлиги ва ТХАЙ кўчасидан Истирохат
кўчасига бурилиб, сўнг Оқибат кўчасига автомашинани
бошқариб келиб, 11А-уй олдига автомашинани қўйиб,
автомашина калитини машинанинг орқа ўриндиғида
ташлаб қўйганлиги, шундан сўнг, 2024 йил 22 июнь куни
унга ички ишлар органлари ходимлари телефон қилиб,
Юнусобод туманида жойлашган номи эсида қолмаган
меҳмонхона олдига келишини айтишганлиги, шунда у ўз
ихтиёри уларни айтган жойига борганлиги, қилган ишидан
пушаймонда эканлиги, ўғирилик жиноятлари бўйича
етказлиган зарарни қоплаганлиги сабабли унга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд
мажлисида
жабрланувчи
Мухитдинов
Жавоҳирхон Баязджонович, 2024 йил февраль ойидан
буён Юнусобод тумани, 3-мавзе, 6А-уйнинг биринчи
қаватини ижара шартномаси орқали олганлиги, бу вақтда
5
шахси эсида бўлмаган шахсдан 350 АҚШ доллари эвазига
“Gree” номли кондиционерни сотиб олганлиги, 2024 йил 15
июнь куни соат 15.00 ларда ишларини тугатиб бўлиб ишдан
чиқиб
уйига
кетганлиги,
чиқиб
кетишидан
аввал
кондиционери ишлаб турган ҳолатда бўлганлиги, эртаси
куни соат 16:00 ларда иш жойига келган вақтида унга
тегишли бўлган кондиционернинг ташқи томон қисми
номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини билиб,
ИИБга хабар берганлиги, ҳозирда унга етказилган зарар
тўлиқ қопланганлиги сабабли судланувчига нисбатан
даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида жабрланувчи К.Ғ.Касимов, 2023
йилнинг ноябрь ойидан бери «Feed Up» кафесининг
Чилонзор
тумани,
Чилонзор
кўчасида
жойлашган
филиалида курьер бўлиб ишлаб келиши, 2024 йил 21 июнь
куни соат 12:00 ларда ишхонасига келганлиги ва
белгиланган буюртмалар бўйича хизмат вазифасини
бажарганлиги, соат 15:30 ларда у автомашинасини
Чилонзор кўчасидан “Катта Чилонзор-3” МФЙга бурилиш
қисмида жойлашган чорраҳада автомашина калитини
автомашинанинг
ўт
олдиргичида
қолдириб,
автомашинасини светофор тагига қўйиб буюртмани олиш
учун кафе ичкарисига кириб кетганлиги, тахминан 5
дақиқа ўтиб кафедан чиққанида автомашинаси йўқлигини
кўриб
ИИОга
хабар
берганлиги,
ҳозирги
кунда
автомашинаси унга қайтариб берилганлиги, судланувчига
нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига
келмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
ўқиб эшиттирди.
Дастлабки
тергов
вақтида
жабрланувчи
Д.Т.Мухамедова, 2021 йилнинг март ойида аёллар
дафтарига
қўшилганлигим
сабабли
унга
маҳалла
томонидан 33.000.000 сўм миқдоридаги кредит пул маблағи
ажратилиб, Сергели 7-даҳаси Г38 5-уй 1-йўлакда ўз-ўзини
банд қилиш орқали ҳокимият кўмагида гўзаллик салони
очганлиги, 2024 йил 11 июнь куни салонга келган вақтида
салон ёнбошида турган кондиционерининг агрегати
йўқлигини кўриб шу заҳоти ИИОга хабар берганлиги
ҳақида кўрсатув берган.
Дастлабки
тергов
вақтида
жабрланувчи
К.Р.Файзиева, 2022 йил май ойидан ҳозирги кунга қадар
Янгихаёт тумани, Ташаббус МФЙда жойлашган Савдо
6
Шамшод билан дўконни ёпиб уйига кетганлиги, 2024 йил
11 май куни соат 09:30 ларда савдо дўконини жияни
Шамшод очиб туриши учун унга дўконнинг калитини бериб
юборганлиги, бироздан сўнг уни ёнига жияни Шамшод
югуриб келиб, дўкондаги кондиционернинг симлари осилиб
ётганлигини,
кўчадаги
агрегатини
кимдир
ўғирлаб
кетганлигини, шундан сўнг уни ўзи дўконга бориб,
кондиционерни агрегатини ўғирлаб кетганлигини кўриб
ИИОга хабар берганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Р.И.Нуриддинов,
2024 йил 12 апрель куни соат 15:30 ларда Шайхонтоҳур
тумани худудида ўз ишлари билан юрган вақтида ИИБ
ходимлари уни бир ишда холисликка таклиф этишганлиги,
у уларнинг таклифига рози бўлганлиги, сўнг уни
Шайхонтоҳур
тумани ИИО ФМБ биносига таклиф
қилишганлиги,
ушбу
ерга
борган
вақтида
ўзини
Мирфаттохов Музаффар Дилшод ўғлини яна бир нафар
холис иштирокида унинг эгнида бўлган яшил рангли
нимчасини чап ички чўнтагидан 1 дона 10.000 сўмлик
купюрадаги пулга ўралган сарғиш рангли тошсимон
моддани ва 4 дона оқ-кўк рангли капсула кўринишидаги
дори
борлиги
аниқланиб,
тегишли
тартибда
расмийлаштириб олишганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Д.Б.Гафурбеков гувоҳ
Р.И.Нуриддиновнинг
кўрсатувларига
ўхшаш
кўрсатув
берган.
Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Э.Сафаров, 2023 йил
сенятбрь ойидан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар,
Чилонзор
туманида
жойлашган
“музлатгич”
ишлаб
чиқариш цехида ишлаб келиши, шу ернинг ўзида носоз
ҳолатдаги кондиционерларни тузатиш билан шуғулланиши,
2024 йил 11 май куни унга олдиндан таниш бўлган
Мирфаттохов Музаффар келиб унга кондиционернинг 4
дона агрегатларини кўрсатиб, ушбу агрегатларни сотишини
маълум қилганлиги, у ушбу агрегатларни қаердан
олганлигини, уларнинг фен қисмлари қаерда эканлигини
сўраган вақтида, М.Мирфаттохов ушбу агрегатларни фен
қисмлари ёниб кетганлиги ва ўғирланмаганлигини маълум
қилганлиги, шундан сўнг у ушбу агрегатларни текшириб
кўриб, ишласа 1.000.000 сўмдан сотиб олишини маълум
қилганлиги ва ушбу агрегатларни ишлатиб кўриб,
барчасини 4.000.000 сўмга сотиб олганлиги, ушбу
агрегатларни ичида “Артел” русумлиси хам бўлганлиги,
7
келиб “Артел” русумли агрегатни расмийлаштириб олиб
кетишганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Эргашов Рамз
Рашидович, 2024 йил 16 июнь куни соат 11:00 ларда унга
номаълум бўлган телефон рақамидан бир эркак киши
қўнғироқ
қилиб,
“Chigo”
номли
кондиционернинг
агрегатини сотмоқчи эканлигини, ўзи кондиционер устаси
бўлиб ишлашини, агрегат унга керак эмаслигини айтганда,
у унга “Chigo” номли кондиционернинг агрегатини уйига
олиб келишини яъни Миробод тумани, Боғи-баланд кўчаси,
57-уйга айтганлиги, шундан сўнг орадан бир соат ўтгач
кейинчалик тергов жараёнида унга маълум бўлган
Мирфаттохов Музаффар Дилшод ўғли “Chigo” номли
кондиционернинг агрегатини олиб келганлиги у агригатни
кўриб, М.Д.Мирфаттоховдан “агрегат ўғирланмаганми” деб
сўраганида,
М.Д.Мирфаттохов
ўғирланмаганлигини
айтганлигини, шундан сўнг М.Д.Мирфаттоховга 1.100.000
сўмга
олишини
айтганлиги,
М.Д.Мирфаттохов
рози
бўлганлигини ва унга 1.100.000 сўм миқдорида пулларни
берганлиги ва шу билан кетганлиги, орадан 10 кун ўтгач
уни олдига ИИО ходимлари келиб М.Д.Мирфаттоховдан
1.100.000 сўмга сотиб олган “Chigo” номли кондиционер
агрегати ўғирланганлигини маълум қилиб, ушбу агрегатни
расмийлаштириб олиб кетишганлиги ҳақида кўрсатув
берган.
Бундан ташқари суд ушбу жиноят иши юзасидан
тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида
қайд этилган судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига
юридик
баҳо
бериб,
судланувчи
М.Мирфаттоховнинг
мазкур
жиноятларни
содир
этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган
далиллар билан, яъни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш
баённомалари
ва
унга
илова
қилинган
фотожадваллар,
ашёни
олиш
баённомалари,
видеоёзувларни кўздан кечириш баённомалари, судга оид
дактилоскопик экспертизанинг 28.06.2024 йилдаги 961сонли хулосаси, судга оид кимёвий экспертизанинг
12.04.2024 йилдаги 1586 ва 1587-сонли хулосалари ҳамда
жиноят ишидаги бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ
исботини топади деб ҳисоблайди.
Суд,
судланувчи
М.Мирфаттоховнинг
жиноий
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб,
жабрланувчи К.Файзиеванинг эпизоди бўйича ўғирлик
8
қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми,
-жабрланувчи Д.Мухамедованинг эпизоди бўйича
ўғирлик яъни такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан
жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилишда ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди;
-жабрланувчи Ж.Мухитдиновнинг эпизоди бўйича
ўғирлик яъни, ўзганинг мол-мулкини такроран талон-торож
қилишда
ифодаланган
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди;
-кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда эгаллаш ва
сақлашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
276-моддаси
2-қисмининг “а” банди;
-транспорт воситасини олиб қочишда ифодаланган
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 267моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Мирфаттоховга нисбатан жазо
тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси
талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича
жазо тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи М.Мирфаттоховга нисбатан жазо тури
ва
муддатини
белгилашда,
уни
қилмишидан
пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
мазкур жиноятларни ғараз ниятларда содир этганлиги
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни инсонпарварлик
принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси,
яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар
бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб
кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб,
9
ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик
даражасини инобатга олган ҳолда, уни жамиятдан
ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деган
қатъий хулосага келиб, унга барча жиноятлар бўйича
модда санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади.
Шунингдек,
суд
Тошкент
шаҳар
наркология
диспансерининг
2024
йил
5
майдаги
1560-сонли
далолатномасига асосан М.Мирфаттохов гиёҳвандликдан
даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини
қўллаб, жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан мажбурий
равишда даволаниш чоралари белгилашни лозим деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг
211-моддасига асосан, иш бўйича ашёвий далил сифатида
олинган ва 2024 йил 14 августдаги 08322-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХга
топширилган 0.1 грамм “героин”” гиёҳвандлик воситасини
тегишли тартибда йўқ қилишни белгилашни, бир дона ДВД
дискни жиноят ишида сақлаш учун қолдиришни лозим
топади.
Мазкур
жиноят
иши
юзасидан
жабрланувчи
Ж.Мухиддинов,
Д.Мухамедова,
К.Файзиев
ва
К.Касимовларга
нисбатан
мулклари
қайтариб
берилганлиги, уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб,
суд ҳайъати
ҲУКМ
Мирфаттахов Музаффар Дилшод ўғли (Mirfattoxov
Muzaffar Dilshod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 2-қисмининг “а” банди, 267-моддасининг 1-қисми
ва 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган
жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин.
Мирфаттахов Музаффар Дилшод ўғлига Ўзбекистон
Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди
билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси, ЖК 267-моддасининг 1-қисми билан 5 (беш) йил
10
Қ И Л Д И:
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 169моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 (беш) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59-моддасига
асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
М.Мирфаттоховга узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда
ўташлик белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 22 июнь кунидан
бошлаб ҳисоблансин.
М.Мирфаттоховга нисбатан қўлланилган қамоқда
сақлаш эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
96-моддасига
асосан М.Мирфаттоховга нисбатан жазони ўташ жойларида
гиёҳвандликдан мажбурий равишда даволаниш чоралари
белгилансин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон
Республикаси ДХХга 2024 йил 14 августдаги 08322-сонли
квитанцияга асосан топширилган жами 0,1 грамм "героин"
гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинсин.
Далилий ашё бир дона ДВД диск жиноят ишида
сақлаш учун қолдирилсин.
Жабрланувчи
Ж.Мухиддинов,
К.Касимов,
Д.Мухамедова,
К.Файзиевларни
судланувчи
М.Мирфаттоховга нисбатан даъвоси йўқлиги эътиборга
олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм
нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида,
апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят
бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Курбанов
Аслига тўғри
11
Раислик қилувчи
Ж.Курбанов
12