Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1059 Дата решения 01.11.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 339832 Claim ID 2661927 PDF Hash 8ad3c48012cba671... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1059-сонли 2024 йил ноябрь ойининг “01” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қўйидаги таркибда: Судья А.А.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Бузурхонов Самандархон Ортиқали ўғли ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Эгамбердиев, жабрланувчи С.Уткироваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан гумонланган: 2000 йил 01 июль кунида Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод МФЙ, Камолон, 2-Меҳнаткаш берк кўчаси, 99-уйда яшовчи Бузурхонов Самандархон Ортиқали ўғли (BUZURXONOV SAMANDARXON ORTIQALI O‘G‘LI) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 31 июль куни соат 04:50ларда Бузурхонов Самандархон Ортиқали ўғли жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Тошкент шахар, Чилонзор тумани, “Кўтарма” МФЙда жойлашган “Париж” тунги клуби олдида ўзига олдиндан таниш бўлмаган Уткирова Севинч Тохир қизи билан ўзаро жанжаллашиб, унинг юз қисмига қўллари билан зарба бериб, тан жарохати етказган. Судга оид тиббий экспертизанинг 05.08.2024 йилдаги 5423-ХужРаж сонли хулосасига кўра: С.Т.Ўткировада ўнг елка ва чап ёнбош сохалари қонталашлари, энса сохаси шилинмаси, тери ости гематомаси ва юмшоқ тўқималари лат ейиши, пешона сохаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши, бу тан жарохатлари ўтмас қаттиқ жисм таъсирида етказилган бўлиб жарохат соғлиқни узоқ 6 кундан ортиқ бўлмаган, озгина, етз ўтиб кетувчи оқибатли бўлиб, ушбу мезонига кўра “Енгил” тан жарохатлари сирасига кириши аниқланган. Гумонланувчи С.Бузурхонов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, 1 жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи С.Уткирова ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи С.Бузурхоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи С.Уткирова ҳамда гумонланувчи С.Бузурхоновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 1 66 -моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, С.Бузурхоновга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи С.Уткировага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Бузурхонов Самандархон Ортиқали ўғли (BUZURXONOV SAMANDARXON ORTIQALI O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи С.Уткировага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. 2 Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. А.А.Мухиддинов 3