← Назад
Решение #110525 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил ноябрь ойининг 1 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд
мажлисида, “Бешёғоч” МФЙ биносида бўлиб,
Раислик қилувчи: туман судининг судьяси Ж.Курбанов,
судья
ёрдамчиси
Х.Махмадиярованинг
котиблигида,
тарафлардан
Тошкент
шаҳар
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи
А.Норматовнинг манфаатида “Advokat Mira” адвокатлик
бюросининг адвокати А.Юлдашевларнинг иштирокида,
Норматов Абдулложон Авазбек ўғлига нисбатан 1-10062409/1014-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Норматов Абдулложон Авазбек ўғли
(Normatov Abdullojon Avazbek oʼgʼli), 2003
йил 05 февраль куни Сирдарё вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
партиясиз, оилали 1 нафар фарзанди бор,
муқаддам судланмаган,
ҳайдовчи бўлиб
ишловчи, Сирдарё вилояти, Ховос тумани,
Дўстлик МФЙ, Чилонзор кўчаси 1-уй, 4хонадонда яшовчи, «муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024
йил 14 октябрь куни олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1қисми билан айбланган.
Суд судланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
А.А.Норматов, 2024 йил май ойининг ўртасида
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи,
“Сирдарё” дарёси бўйида ёввойи ҳолда ўсиб ётган “наша”
ўсимлиги баргларини юлиб олиб, келгусида ўзининг
истеъмол қилиши учун ўз ёнида сақлаб келган. 2024 йил 02
июнь куни соат 04:00 ларда, Чилонзор тумани, "Бешқўрғон"
МФЙ ҳудудида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида, хизмат
олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан, давлат рақам
20 V 148 НА бўлган, оқ рангли, "Nexia 2" русумли
автомашина тўхтатилиб, автомашина ҳайдовчиси ва
йўловчилари икки нафар холислар иштирокида кўздан
кечирилган вақтида, ҳайдовчи Норматов Абдулложон
Авазбек ўғлига тегишли бўлган, қора рангли, эркаклар
ҳамёни ичидан оқ рангли, целлофан бўлагига ўралган,
ўткир ҳидли, жигар рангли, мумсимон модда борлиги
аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб
олинган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024
йил 02 июнь кунидаги №2241-сонли хулосасига кўра,
А.А.Норматовдан ашёвий далил тариқасида олинган, ўткир
ҳидли, жигар рангли, мумсимон модданинг таркибида,
фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол моддаси
бўлиб, ушбу модда “гашиш” деб аталиши, унинг умумий
оғирлиги 0,77 граммга тенглиги аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи Норматов Абдулложон
Авазбек ўғли айбига иқрор бўлиб, 2024 йил май ойининг
ўртасида соат 18:00 ларда Сирдарё дарёсига балиқ тутишга
борган вақтида шу пайт дарёнинг бўйида ёввойи тарзда
ўсаётган ўсимликни олдига бориб, қўллари билан унинг
ширасини йиғиб олиб, уларни қўллари орасида ишқалаш
йўли билан тайёрлаб, кейин оқ рангли целлофан пакет
ичига жойлаштириб, ўзи билан олиб кетганлиги, сўнг ушбу
оқ рангли целлофанни ўзининг қора рангли ҳамёнимга
жойлаштириб қўйганлиги, мазкур ҳамённи бошқарувидаги
оқ рангли давлат рақам белгиси 20 V 148 HA бўлган “Nexia2” русумли автотранспорт воситасида турганлиги, 2024 йил
01 июнь куни соат 15:00 ларда унга таниш бўлмаган бир
йигит қўнғироқ қилиб, у икки нафар танишлари билан
Тошкент шаҳрига бормоқчи эканлигини, у ерда улар
Россиядан келаётган дўстини кутиб олишмоқчи эканлигини
айтганлиги ва ундан вақти бор ёки ёқлигини сўрашганлиги,
унга вақти борлигини ва уларни Тошкент шаҳрига жами
150.000 сўмга обориб қўйишлигини айтганлиги. 2024 йил
01 июнь кунидан 02 июнь кунига ўтар кечаси
бошқарувидаги давлат рақам белгиси 20 V 148 HA бўлган
“Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида Сирдарё
вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган Мирзачўл канали
олдига етиб келиб, у ерда уч нафар унга шахсан таниш
бўлмаган ёш йигитлар билан кўришиб олганлиги, сўнг улар
бошқарувидаги
автомашинага
ўтиришганлиги
ва
биргаликда Тошкент шаҳрига йўлга чиққанлиги, эртаси
куни яъни 02 июнь куни соат 02:30 ларда, Тошкент шаҳрига
етиб келганлиги ва Чилонзор тумани Бешқўрғон” МФЙ
ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан ўтаётган
вақтида, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари
унинг
бошқарувидаги
автомашинасини
тўхтатишиб,
гиёҳвандлик воситаларини қонун хилоф равишда муомала
қилишга қарши чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги
маълум қилишиб автомашинасининг салон қисмидан қора
рангли ҳамёнимни очиб кўришганлиги ва унинг ичида оқ
рангли целлофан бўлагига ўралган ўткир ҳидли жигар
рангли
мумсимон
модда
борлигини
аниқланиб
олишганлиги, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўзини
истеъмоли учун ёнида сақлаб келганлиги, кейин ИИО
ходимлари холислар иштирокида ундан ушбу гиёҳванд
моддасини далилий ашё тариқасида хатлаб олишганлиги,
қилган ишидан пушаймонда эканлиги ҳақида кўрсатув
берди.
Суд тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига
келмаган гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттирди.
Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Каримов Исломжон
Шавкатжон ўғли, Ҳамробоев Камрон унинг ўртоғи бўлиб,
ёшлигидан буён таниши, тахминан 2-3 йил олдин К.Ҳамроев
Россия давлатига ишлаш учун кетганлиги, Ўсаркулов
Тимурбек
ва Назаркулов
Мусулмонбек
ҳам унинг
ёшлигидан
буён
таниш
ўртоқлари
ҳисобланиши,
К.Ҳамробоев Россия давлатида ишлаб юрганидан сўнг,
ўзининг
иш
фаолиятини
тугатиб,
Ўзбекистон
Республикасига қайтиш мақсадида автобусга билет сотиб
олганлиги, мазкур билет орқали ўртоғи К.Ҳамробоев
02.06.2024 йил кечки вақт Ўзбекистон Республикасига
келиши керак бўлганлиги, у ўртоқлари Т.Ўсарқулов ва
М.Назаркуловлар билан биргаликда уни кутиб олиш учун
Тошкент шаҳрига бормоқчи бўлишганлиги, аммо уларда
автомашина бўлмаганлиги, сўнг уччаласи Тошкент шаҳрига
келиш учун Норматов Абдуллажонни такси ҳайдовчиси
сифатида ёллашганлиги ҳамда 2024 йил 02 июнь куни соат
00:20 ларда юқорида келтириб ўтилган А.Норматовнинг
давлат
рақами
эсида
бўлмаган
Нексия-2
русумли
автомашинасига йўловчи сифатида чиқишганлиги, Тошкент
шаҳрига қараб йўлга чиқишганлиги, ўзаро келишув бўйича
учаласини Тошкент шаҳрига олиб бориб, шунингдек ўртоғи
К.Ҳамробоевни олиб, яна орқага қайтиб кетишга 150.000
сўм миқдоридаги пулларни беришга келишганлиги,
А.Норматовни олдиндан танишмаганлиги, орадан вақт ўтиб
02.06.2024 йилда вақти эсида бўлмаган пайт Тошкент
шаҳрига кириш жойидаги ЭРКИН ЙПХ масканидан ўтиб
кетаётганида ИИБ ходимлари улар йўловчи сифатида
кетаётган автомашинани тўхтатишганлиги, сўнг икки
нафар холислар иштирокида уларни ёнини, автомашина
ҳамда А.Норматовнинг ёнини кўздан кечирган вақтида
А.Норматовни ёнида бўлган қўл сумкаси ичидан целлофан
пакетга ўралган ҳолдаги модда аниқланганлиги ва
уларнинг, шунингдек холислар иштирокида ушбу модда
тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлиги ҳақида
кўрсатув берган.
Дастлабки
тергов
вақтида
гувоҳ
Назарқулов
Мусулмонбек Ойбек ўғли, Ўсарқулов Тимурбек Санжар
ўғли гувоҳ И.Ш.Каримовни кўрсатувларига ўхшаш кўрсатув
беришган.
Дастлабки тергов вақтида гувоҳ Юсупов Умиджон
Аъзамжонович, 2024 йил 02 июнь куни соат 04.00 ларда,
таниши Машарипов Бахтиёржон билан Чилонзор тумани,
Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган, “Эркин” ЙПХ
масканидан ўтиб кетаётган вақтида, уларни олдига ППХ
ходимлари ва тезкор вакиллар келиб, бир фуқаронинг
бошқарувидаги автоуловни кўздан кечиришганлиги ва
шахсий тинтув қилишда холис сифатида иштирок этишини
сўрашганлиги, улар рози бўлишганлиги, кейин уларга
холисларнинг
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларини
тушунтиришганлиги,
кейин
ходимлар
уларнинг
иштирокида, Норматов Абдулложон Авазбек ўғли ва уч
нафар уларга таниш бўлмаган шахсларни ёни кўздан
кечирилганда, уларнинг ёнидан тақиқланган нарсалар
аниқланмаганлиги,
шунингдек
А.А.Норматов
бошқарувидаги давлат рақами 20 V 148 HA бўлган, оқ
рангли
Нексия-2
русумли
автомашина
кўздан
кечирилганида, автомашина салонидаги А.А.Норматовга
тегишли бўлган, эркаклар ҳамёни ичидан бир дона
целлофан бўлагига ўралган, ўткир ҳидли, мумсимон модда
борлиги аниқланганлиги, шунда Норматов Абдулложон
Авазбек
ўғлидан
ушбу
моддани
нима
эканлигини
сўрашганда у ушбу моддани “гашиш” гиёҳванд моддаси
эканлиги, уни ўзининг истеъмоли учун олганлиги, ушбу
модда унга тегишли эканлигини айтганлиги, ходимлар
ушбу гиёҳвандлик моддасини оқ рангли конвертларга солиб
муҳрлашганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Норматовнинг айби
жиноят ишида мавжуд бўлган далилий ашёни олиш
тўғрисидаги
баённома,
кимёвий
экспертизасининг
ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топган.
Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
А.Норматовнинг
гиёҳвандлик
воситаларини
ўтқазиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда эгаллаш,
сақлаш, ташиш ва жўнатишда ифодаланган жиноий
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорини 3бандида ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо
адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши,
жиноятнинг
хусусияти
ва
ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд судланувчи А.Норматовга жазо тайинлашда, унинг
айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
муқаддам судланмаганлиги жазосини енгиллаштирувчи
ҳолатлар
деб,
унинг
ҳаракатларида
жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик
даражасини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан айбли деб
топилаётган модда санкциясида назарда тутилган жарима
жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд Тошкент шаҳар наркологик диспансерининг
далолатномасига
асосан
судланувчи
А.Норматов
гиёҳвандликка йўлиқмаганлиги ва ундан мажбурий
тартибда даволанишга муҳтож эмаслиги сабабли унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини
қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд, жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида
олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХга 2024 йил 10
октябрдаги 08871-сонли квитанцияга асосан топширилган
жами 0,75 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситасини
ўрнатилган тартибда йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қ И Л Д И:
Судланувчи Норматов Абдулложон Авазбек ўғли
(Normatov
Abdullojon
Avazbek
oʼgʼli)
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
276-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга
ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20
(йигирма) баравари миқдорида 6.800.000 (олти миллион
саккиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Норматовга
нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон
Республикаси ДХХга 2024 йил 10 октябрдаги 08871-сонли
квитанцияга асосан топширилган жами 0,75 грамм
"гашиш" гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм
нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида,
апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят
бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Ж.Курбанов
Маъсул судья: Курбанов Жаъфар Хайруллаевич