← Назад
Решение #110577 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан
жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2024 йил ноябрь ойининг 01 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор
МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик
қилувчи,
судья
Ж.Курбанов,
судья
ёрдамчиси
Х.Махмадиярованинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси, Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси
Ў.Ахмедов, айбланувчи З.Саттарова ва унинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат А.Юлдашевнинг
иштирокида, жабрланувчи М.Имомованинг ВКА режими
иштирокида,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
169моддасининг 1-қисми билан гумонланаётган Саттарова
Зилола Саматовнага нисбатан 1-1006-2409/1015-сонли
жиноят иши юзасидан
Саттарова
Зилола
Саматовна
(Sattarova
Zilola
Samatovna),
06.05.1986
йилда
Қашқадарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
оилали, 4 нафар фарзанди бор,
маълумоти
ўрта,
муқаддам
судланмаган, уй бекаси, Қашқадарё
вилояти,
Китоб
тумани,
Жайрақўрғон қишлоғи, Тупчоқ МФЙ
14-уйда истеқомат қилади.
Суд,
ишда
тўпланган
ҳужжатларга
ва
суд
муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 02 август куни соат 12:00да З.Саттарова
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш
мақсадида, Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙ худудида
жойлашган “Абу Сахий” савдо мажмуаси D03-сонли
дўконда бўла туриб, ушбу дўкондан Имомова Махлиё
Абдимўмин қизига тегишли бахоси 2.490.000 сўмлик
“Samsung А13” русумли телефон аппаратини ўғирлик йўли
билан қўлга киритиб, ходиса содир бўлган жойдан
яширинган.
Суд мажлисида айбланувчи З.Саттарова, жабрланувчи
М.Имомова
ариза
билан
мурожаат
қилишиб,
ярашганликлари
муносабати
билан
жиноят
ишини
тугатишни сўрадилар.
Айбланувчи З.Саттарова суд мажлисида, ярашув
тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор
бўлиб, ҳозирда жабрланувчига етказилган моддий ва
маънавий зарарлар тўлиқ қоплаганлиги, улар ўзаро
ярашганликлари сабабли айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув
берди.
Жабрланувчи М.Имомова суд мажлисида, айбланувчи
З.Саттаровага нисбатан даъвоси йўқлиги, моддий ва
маънавий зарар тўлиқ қоплаб берилганлиги, ярашиши учун
бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, улар ўзаро ярашганлиги
сабабли жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
биноан,
ЖК
169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни
бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида
назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича
гумон қилинувчи, айбланувчи билан ярашган тақдирда
жиноят иши ушбу ЖПКнинг 62-бобида белгиланган
тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал
қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи М.Имомова ҳамда айбланувчи
З.Саттарованинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб
ҳамда
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Ў.Ахмедов, айбланувчи З.Саттарова ва жабрланувчи
М.Имомовалар ўзаро ярашганлиги муносабати билан
жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
тугатиш
ҳақида
билдирган
фикрларини
эшитиб,
З.Саттарованинг айбига иқрорлигини, моддий ва маънавий
зарар
тўлиқ
қоплаб
берилганлигини,
жабрланувчи
томонидан
айбланувчига
бирон-бир
тазйиқ
бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан
ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
661-моддасига
мувофиқ
З.Саттаровани жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга
нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини
ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати
билан тугатишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, жабрланувчи М.Имомовага Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан,
ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар
мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида
илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш
лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига
амал қилиб, суд,
Айбланувчи
Саттарова
Зилола
Саматовна
(Sattarova
Zilola
Samatovna)га
оид
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4қисмига асосан тарафлар ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргандан кейин З.Саттаровага
нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи М.Имомовага мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажрим устидан 10 сутка ичида Тошкент шаҳар судига
апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Курбанов
Қ И Л А Д И: