Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-2102-2401/201 Дата решения 31.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Маъмурий назорат ўрнатиш ҳақида ажрим Суд Зарафшанский городской суд по уголовным делам Судья Исоқов Анвар Нормуродович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 339324 Claim ID 2661244 PDF Hash 24df7c4c301d48ce... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 166 code_article
збекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 273 code_article
збекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 34-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 34 code_article
збекистон Республикаси ЖК 270-моддаси збекистон Республикаси ЖК 270 law
онунининг 8-моддасининг 1-қисми онуни 8 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р (Маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида) 2024 йил октябрь ойининг 31 куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колонияси биносида бўлиб, раислик қилувчи:А.Исоков судья ёрдамчиси В.Туксанованинг котиблигида, Зарафшон шаҳар прокурори ёрдамчиси М.Мусаева, Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колонияси вакили подполковник Л.Ахмедов ва маҳкум П.Беловнинг иштирокида, маҳкум Белов Пётр Капитоновичга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш ҳақидаги Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колонияси бошлиғи томонидан киритилган тақдимномаси ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди. Маҳкум Белов Пётр Капитонович 09.04.1964 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, миллати цеган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти туганланмаган ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган. 1) 10.11.1995 йил куни Сергели туман суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 2) 25.03.1998 йил куни М.Улуғбек туман суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 3) 04.11.1998 йил куни Тошкент вилоят суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97моддаси 2-қисми “п” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 59-моддаси 4-қисми билан 19 йилга озодликдан маҳрум этилган. 4) 20.04.2007 йил куни жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 34-моддасига асосан “ўта хавфли ресидивист” деб топилган. Қамалгунга қадар: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Саидота МСГ Виногродная кўчаси 16-уйда яшаган. Суд, Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колонияси маъмуриятининг маҳкумни жазо муддати тугаши муносабати билан 1-3-2102-2401/201 маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Маҳкум Белов Пётр Капитонович 14.01.2020 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан судланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони маҳсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Маҳкум Белов Пётр Капитоновичга тайинланган жазони тўлиқ ўтаб озодликка чиқиб кетаётганлиги сабабли, озодликка чиққанидан сўнг қайта жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиши лозим деб топилиб тақдимнома киритилган. Суд, томонларнинг фикрини эшитиб, маҳкум Белов Пётр Капитонович жазо муддатини озодликдан маҳрум этиш жойларида ўтаб юриб, жазони ўташ даврида олиб борилган тарбиявий профилактик тадбирлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган, колонияда ўрнатилган ички тартибот қоидаларига риоя қилади ва меҳнат интизомини мунтазам равишда бажариб келади, ҳозирда у аҳлоқ-тузалиш йўлига тўлиқ тушган бўлсада, суд муқаддам ўта оғир жиноят содир этганлигини ва ўта хавфли ресидивист деб топилганлигини инобатга олиб, прокурорнинг Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колониясининг тақдимномасини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосасини эшитиб, озодликка чиққандан сўнг қайта жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида маҳкумга нисбатан маъмурий назорат ўрнатишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунининг 8-моддасининг 1-қисми талабларига асосан суд, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Маҳкум Белов Пётр Капитоновичга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш ҳақидаги Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колонияси бошлиғининг такдимномаси қаноатлантирилсин. Маҳкум Белов Пётр Капитоновичга нисбатан 2024 йил 09 ноябрь кунидан 6 (олти) ой муддатга яъни, 2025 йил 09 май кунига қадар маъмурий назорат ўрнатилсин. Маъмурий назоратни амалга ошириш, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, ИИБга юклатилсин. Унга маъмурий назорат остида қуйидаги чекланишлар белгилансин: а) ҳар ойнинг 10,25 кунлари шаҳар(туман) ИИБ ҲПБдан қайддан (рўйҳатдан) ўтиб турилсин. б) Тунги соат 22-00 дан, эрталаб 06-00га қадар яшаш уйини тарк этмаслиги; 1-3-2102-2401/201 в) спиртли ичимлик ичиш таъқиқланади; г) Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, ИИБ раҳбариятининг рухсатисиз доимий яшаш жойини ташлаб кетиши ва белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиб кетиши тақиқлансин. Ушбу ажримни Белов Пётр Капитоновичнинг истиқомат жойидаги ички ишлар идораларига юбориш Бешинчи минтақавий ҳудуд 12-сон жазони ижро этиш колонияси зиммасига юклатилсин. Қарордан норози томонлар 10 кун муддат ичида Навоий вилоят судига шикоят ва протест келтиришга ҳақлидир. 1-3-2102-2401/201 и////мз//о/ А.Исоков