← Назад
Решение #110893 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил октябрь ойининг 31 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, Чилонзор туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Салимов ва унинг
ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи О.Нажмиддинов иштирокида,
ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айбланувчи
Салимов Нодирбек Абдулло ўғли (Salimov
Nodirbek Abdullo o`g`li) 1992 йил 7 март куни
Бухоро вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, оилали, 2 нафар фарзанди бор,
маълумоти ўрта, ишламайди, судланмаган,
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, 21-уй,
27-хонадонда яшовчи, иш бўйича 2024 йил 4
сентябрь куни “муносиб хулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосасини 2024 йил 2 октябрь куни
олганга
нисбатан 1-1006-2403/1009-сонли жиноят
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ишини
кўриб
чиқиб,
Судланувчи Н.Салимов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 25 июль куни соат тахминан
22:00да Чилонзор тумани Новза МФЙ Е-мавзе Муқумий кўчасига
Нажмиддинов Озод Насриддиновнинг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли
01K016KB давлат белгили автомашинага йўловчи сифатида келиб, ушбу
автомашина олд ўриндиғида турган баҳоси 1.500.000 сўмлик “Samsung A24”
русумли телефонни яширин равишда олиб ўғрилик жиноятини содир
этган.
Судланувчи Н.Салимов суд мажлисида жабрланувчи билан
ярашганини, айбига тўлиқ иқрор эканини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганини,
жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганини,
ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганини баён
этиб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи О.Нажмиддинов суд мажлисида Н.Салимовга нисбатан
ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганини,
ярашув ҳақидаги аризасини ўз хоҳиши билан ёзганини, ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганини баён этиб, Н.Салимовга нисбатан юритилган жиноят ишини
ҳаракатдан тугатишни сўради.
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 169-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса,
ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши
мумкин.
Суд судланувчи Н.Салимов ва жабрланувчи О.Нажмиддиновнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
томонларнинг фикрини тинглаб, судланувчининг айбига иқрорлигини ва
етказилган зарар тўлиқ қопланганини, жабрланувчиларга бирон-бир
тазйиқ бўлмаганини, ярашув жабрланувчилар ва судланувчининг
хоҳишларига кўра бўлаётганини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Н.Салимовга нисбатан
юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи О.Нажмиддиновга Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлагандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан
судланувчи Салимов Нодирбек Абдулло ўғли (Salimov Nodirbek Abdullo
o`g`li)ни айблаш ҳақидаги жиноят иши ярашилганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг, Н.Салимовга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи О.Нажмиддиновга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар судига
апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Ф.Х.Эргашев