← Назад
Решение #110993 Уголовные
Сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволашни рад этиш ҳақида ажриим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1043-сонли
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида,
Сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Кудайбердиев Акмал
Ярмахамматович, жабрланувчи М.Нематжоновларнинг иштирокида,
О.Маҳмудов таржимонлигида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми билан гумонланган:
2001 йил 27 апрель кунида Тошкент шаҳрида
туғилган,
миллати
уйгур,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, бўйдоқ, ёлланма ишчи, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани,
“Абай” МФЙ, Каттариқ кўчаси, 41а-уйда яшовчи
Кудайбердиев
Акмал
Ярмахаматович
(Kudayberdiyev Akmal Yarmaxamatovich)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 11 октябрь
куни соат тахминан 10:30да, 2001 й.т. Кудайбердиев Акмал
Ярмахамматович ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилиш мақсадида, Чилонзор тумани Катта Олмазор м.ф.й. ҳудудида
жойлашган ўқув маркази олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро
Нематжонов Миржалол Абдурашид ўғлига тегишли бўлган бир дона
1.280.000 сўмлик бошни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шлемини
яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан
яширинган.
Гумонланувчи А.Кудайбердиев суд мажлисида, ярашув тўғрисида
ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи М.Нематжонов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, гумонланувчи А.Кудайбердиевга нисбатан ҳеч
қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги,
аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан
1
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд,
жабрланувчи
М.Нематжонов
ҳамда
гумонланувчи
А.Кудайбердиев нинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги
фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам
судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги,
ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз
хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг
1
66 -моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб,
А.Кудайбердиевга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати
билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи М.Нематжоновга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
гумонланувчи Кудайбердиев Акмал Ярмахаматович (Kudayberdiyev
Akmal Yarmaxamatovich)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи А.Кудайбердиевга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ашёвий далил, бир дона ҳимоя шлеми тилхат асосида жабрланувчи
Нематжонов Миржалол Абдурашид ўғлига топширилгани инобатга
олинсин ҳамда бир дона CD диск жиноят ишида қолдрилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
2
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов
3