← Назад
Решение #110994 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| амда ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| гa нисбатан ЖК | 266 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2024 йил октябрь ойининг 30 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, Чилонзор туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ю.Хасанов, гумон
қилинувчи Д.Олимов, жабрланувчи Ж.Қурбонов, фуқаровий даъвогар
С.Шодманов, С.Саломова, А.Хўжонов иштирокида, ЖК 266-моддасининг 1қисми билан гумон қилинган
Олимов Достон Азамат ўғли (Olimov Doston
Azamat o`g`li), 1994 йил 9 апрель куни
Самарқанд
вилоятида
туғилган,
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, 4 нафар фарзанди
бор,
маълумоти
ўрта-махсус,
Самарқанд
вилояти, Нарпай тумани, 40-сонли мактаб
қоровули, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон
туман судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳукмига
кўра, ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан
айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45,57-моддаси
тартибида, 3 йил транспорт воситаси бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20
фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда, 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1
йил 6 ой 20 кун. Самарқанд вилояти, Нарпай
тумани, Иймон МФЙ, Янгиработ қишлоғи, 224уйда доимий рўйхатда туриб яшовчига
нисбатан
1-1006-2403/1042-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Гумон қилинувчи Д.Олимов 2024 йил 31 июль куни тунги соат
тахминан 14:30да, “Lacetti” русумли 30T345RA давлат белгили
автомашинада Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бунёдкор шоҳ” кўчаси
бўйлаб уч бўлакли қатнов йўлининг йўл четидан ҳисоблаганда учинчи
бўлагидан тахминан 50-60 км/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётган
вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 7банди 1-қисми, 12-банди 2-қисми, 73-банди ва 77-бандида яъни, “Йўл
ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг
ҳаракатланишга хавф туғдирмаслиги керак”, “Механик транспорт
воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни ёнида олиб юриши ва ИИО
ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт:
ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини ёки транспорт воситасини
гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган бўлса, унинг талонини,
ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилган ҳолларда
вақтинчалик рухсатномани олиб юриши ва тақдим этиши шарт”,
“Ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади: тегишли тоифадаги транспорт
воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси
бўлмаган, йўл варақасида ёки транспорт воситалари эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта
полисида исм-шарифи кўрсатилмаган (транспорт воситалари эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома
ушбу
транспорт
воситасидан
чекланмаган
шахсларнинг
фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ҳоллардан ташқари)
шахсларга транспорт воситасини бошқариш тақиқланади”, “Ҳайдовчи
ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз
берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги
оралиқ
масофани,
шунингдек
йўл
ҳаракати
хавфсизлигини
таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак”, “Ҳайдовчи
ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти
ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Тезлик
ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт
воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини
бериши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у
тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни
бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш
чораларини кўриши керак” - деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан
ўзи билан бир йўналишда ва бир бўлакда унга нисбатан олдинроқда
ҳаракатланиб
келаётган
Хайдаров
Иномжон
Нуриддинович
бошқарувидаги
“Nexia-2”
русумли
25Y237DA
давлат
белгили
автомашинани тўхтаган вақтида ушбу автомобилни орқа томони билан
тўқнашув содир этган.
Натижада
И.Хайдаров
бошқарувидаги
“Nexia-2”
русумли
автомашина ҳаракатланиб ўзи билан бир йўналишда ва бир бўлакда унга
нисбатан олдинроқда тўхтаб турган Холмирзаев Самандар Фахриддиин
ўғли бошқарувидаги “Nexia-3” русумли 01W257KC давлат белгили
автомашинани орқа томони билан тўқнашган.
Содир этилган йўт-транспорт ҳодисаси натижада “Nexia-2” русумли
автомашина йўловчиcи Курбонов Жахонгир Хуршедович судга оид
тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 6 августлаги №5380-Х-Хуж-сонли
хулосасига кўра, оғир тан жароҳати олган.
Ўтказилган судга оид транспорт-трасология экспертизасининг 2024
йил
9
августдаги
№29/15(7273)14.01Z/12239
ва
№29/15(7273)14.01Z/12240 сонли хулосасига кўра, “Lacetti” русумли ва
“Nexia-2” русумли автомобилларининг тўқнашуви вақтида уларнинг
бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 10+-5 даража атрофини ташкил
этганлиги, “Nexia-3” русумли ва “Nexia-2” русумли автомобилларининг
тўқнашуви вақтида уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 80+-5
даража атрофини ташкил этганлиги, “Lacetti” ва “Nexia-2” русумли
автомобилларининг тўқнашуви вақтида хар иккала автомобиллар хам
ҳаракатда бўлганлиги, “Nexia-3” ва “Nexia-2” русумли автомобилларининг
тўқнашуви вақтида “Nexia-2” русумли автомобили ҳаракатда бўлганлиги,
“Nexia-3” русумли автомобилининг ҳаракатда бўлганлигини ёки тўхтаб
турганлигини хамда ўқнашув жойларини экспертиза йўли билан
аниқлашнинг имконияти йўқлиги аниқланган.
Суд процессида гумон қилинувчи Д.Олимов жабрланувчи
Ж.Қурбонов, фуқаровий даъвогар С.Шодманов, С.Саломова, А.Хўжонов
ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари
муносабати билан тугатишни сўрашган.
Гумон қилинувчи Д.Олимов дастлабки терговда берган кўрсатувини
тасдиқлаб, судда жабрланувчи Ж.Қурбонов, фуқаровий даъвогарлар
С.Шодманов, С.Саломова, А.Хўжоновга етказилган моддий зарарни тўлиқ
қоплаганини,
жабрланувчи
ва
фуқаровий
даъвогарлар
уни
кечиришганини, улар билан ўзаро ярашиб олганини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймондалигини, айбига тўлиқ иқрорлигини баён этиб,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан ярашиб олгани сабабли
жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан
ҳаракатдан тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ж.Қурбонов дастлабки терговда берган кўрсатувини
тасдиқлаб, судда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганини, гумон
қилинувчи Д.Олимовга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уни
кечирганини, ярашув ҳақидаги аризани ўз ихтиёри билан ёзиб тақдим
қилганини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганини баён этиб, Д.Олимовга
нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради.
Фуқаровий даъвогар С.Шодманов дастлабки терговда берган
кўрсатувини тасдиқлаб, судда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганини,
гумон қилинувчи Д.Олимовга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уни
кечирганини, ярашув ҳақидаги аризани ўз ихтиёри билан ёзиб тақдим
қилганини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганини баён этиб, Д.Олимовга
нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради.
Фуқаровий даъвогар С.Саломова дастлабки терговда берган
кўрсатувини тасдиқлаб, судда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганини,
гумон қилинувчи Д.Олимовга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уни
кечирганини, ярашув ҳақидаги аризани ўз ихтиёри билан ёзиб тақдим
қилганини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганини баён этиб, Д.Олимовга
нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради.
Фуқаровий даъвогар А.Хўжанова дастлабки терговда берган
кўрсатувини тасдиқлаб, судда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганини,
гумон қилинувчи Д.Олимовга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уни
кечирганини, ярашув ҳақидаги аризани ўз ихтиёри билан ёзиб тақдим
қилганини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганини баён этиб, Д.Олимовга
нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд гумон қилинувчи Д.Олимов жабрланувчи Ж.Қурбонов ва
фуқаровий даъвогарлар С.Шодманов, С.Саломова, А.Хўжоновнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, прокурор ва адвокатнинг жиноят ишини томонларнинг
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб,
гумон қилинувчи муқаддам оғир жиноят учун судланмаганини, айбига
тўлиқ иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганини, жабрланувчи,
фуқаровий даъвогарлар ва гумон қилинувчига бирор-бир тазйиқ
ўтказилмаганини, ярашув уларнинг хоҳишлари билан бўлганини ҳамда
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661моддасига мувофиқ ярашув доирасига тушишини инобатга олиб,
Д.Олимовга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати
билан тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ж.Қурбонов, фуқаровий
даъвогарлар
С.Шодманов,
С.Саломова,
А.Хўжоновга
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84, 423, 585-586- моддаларига
амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Олимов Достон Азамат ўғли (Olimov Doston Azamat o`g`li)гa нисбатан
ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши тарафлар
ярашилганлиги муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ж.Қурбонов, фуқаровий даъвогарлар С.Шодманов,
С.Саломова, А.Хўжоновга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолгани тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдириши мумкин
Раислик қилувчи:
/имзо/
Ажрим нусхаси аслига тўғри: ________________
Ф.Эргашев