← Назад
Решение #111081 Уголовные
Жаримани жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| арорига асосан ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди билан ЖК | 45 | — | law | |
| моддаси ва | 59 | 8 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 44 | — | code_article | |
| онуни | 421 | — | law | |
| збекистон Республикаси жиноят кодекси | 44 | 3 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил 29 октябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор тумани суди, ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи судья А.Мухиддинов
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси
А.Ходжаевларнинг иштирокида
Кудратов Рахматулла Неъматуллаевич (Kudratov
Raxmatulla Ne’matullayevich) – 07.09.1975 йилда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча
ишсиз, муқаддам:
1) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг
1-қисми билан бўлган жиноят иши Хоразм вилояти
ИИБ ТБнинг 13.05.2020 йилдаги қарорига асосан
ЖПК 84-моддаси 5-қисмининг 2-бандига асосан
тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
20.04.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в,г”
бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил
муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 110 баравари миқдорида,
яъни 33.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
12.12.2023 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 44моддасига асосан жарима жазоси иш ҳақининг 10
фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 6 ой 1 кун муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган;
3) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
15.01.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в,г”
бандлари, 28,228-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан ЖКнинг 45,57-моддаларини қўллаб, 59моддаси ва 59-моддасининг 8-қисми тартибида 1
йил 6 ой муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари
миқдорида, яъни 36.000.000 сўм жарима жазоси
тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман
судининг 23.02.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а”
банди ва 28,19211-моддаси 2-қисмининг “а” банди
билан
ЖКнинг
45,57-моддаларини
қўллаб,
59-моддаси ва 60,61-моддалари 1 йил муддатга
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 130 баравари миқдорида, яъни
42.900.000 сўм жарима жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг
18.03.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в,г”
бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди
билан ЖКнинг 45,57-моддаларини қўллаб, 59моддаси ва 59-моддасининг 8-қисми тартибида 2
йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 130 баравари
миқдорида, яъни 39.000.000 сўм жарима жазоси
тайинланган,
5) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 13.08.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси 25,168-моддаси 4қисмининг “а” банди билан, ЖКнинг 62-моддаси ва
59-моддасининг
8-қисми тартибида 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
354,5 баравари миқдорида, яъни 120.530.000 сўм
жарима жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Наққошлик МФЙ, Дўмбиробод
кўчаси, 3-уй, 4-хонадонда доимий рўйхатда туриб,
Янгиҳаёт тумани, Турсунзода кўчаси, 3-уй,
5-хонадонда яшовчига
нисбатан Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими бошлиғининг
жарима жазосини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
44-моддаси 3-қисмига асосан бошқа турдаги жазога алмаштириш
ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Маҳкум Р.Кудратовга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди
билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 354,5 баравари миқдорида
120.530.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари буйича Яккасарой туман судининг 26.08.2024
йилдаги 1-1005-2405/249-сонли ижро варакасига асосан Кудратов
тариқасида тайинланган 120.530.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги
ижро ҳужжати 26.08.2024 йилда Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш
юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Р.Кудратовнинг номига
расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида бир неча
маротаба "МИБ-портал" электрон дастури орқали тегишли давлат
органларига ҳамда карздорнинг номига очилган ҳисоб рақамларидаги
маълумотларни олиш учун банк ва бошқа суғурта ташкилотларига
сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавобларига кўра, унинг
номида мол-мулклар ёки ҳисоб рақамларда пул маблағлари мавжудлиги
аниқланмаган.
Қарздор Р.Кудратовнинг четга чиқиш ҳуқуқлари Ўзбекистон
Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида"ги Қонунининг 421-моддасига асосан "МИБ портал"
дастури орқали вақтинча чекланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ижро
ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзили бўйича мулкий ахволи
ўрганилган, биринчи эҳтиёждан ташқари бошқа мол-мулклари йўқлиги
аниқланган ва бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома
расмийлаштирилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг бошқа
даромадларини аниқлаш бўйича кўрилган чоралари натижасиз бўлган.
Ижро ҳарактлари давомида қарздор Р.Кудратов огоҳлантириш хати
билан ва "МИБ-портал" электрон дастури орқали уяли алоқа воситасига
"СМС" хабарнома билан бир неча бор огоҳлантирилган.
Қарздор томонидан жарима жазоси учун шу кунга қадар тўлов
амалга оширилмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш жараёнида қарздор
Р.Кудратов томонидан жарима тўланмаган ва тўлаш чоралари
кўрилмаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жаримани
ундириш мақсадида қарздорга тегишли ундирувга қаратилиши мумкин
бўлган мол-мулклар аниқланмаган.
Юкоридагиларга асосан суддан жиноят ишлари буйича Яккасарой
туман судининг 13.08.2024 йилдаги 1-1005-2405/249-сонли ижро
варакасига асосан Кудратов Рахматулла Неъматуллаевичдан давлат
фойдасига жиноий жазо тариқасида тайинланган 120.530.000 сўм
жаримани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 44-моддасига
асосан бошқа жазо турига алмаштириш сўралган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг тақдимномани қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини, маҳкум Р.Кудратовнинг суд томонидан тайинланган жаримани
тўлаш имкониятига эга эмаслиги, жарима жазосини бошқа турдаги жазо
билан алмаштириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими
бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 44-моддасининг
3-қисмида “Агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган
жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан
бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган молмулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган
муддатлар мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди
шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган
ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд
жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ
тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки
озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиради” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон республикаси олий суди Пленумининг 03.02.2006
йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 27-банди 3-хатбошида, “жарима
тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида (ЖК 44-моддаси учинчи
қисми) - ҳукм чиқариш пайтида амалда бўлган базавий ҳисоблаш
миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уч йилдан кўп бўлмаган муддат”га
тайинланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд тақдимномага илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиққанда,
маҳкум Р.Кудратов шу кунга қадар суд томонидан унга тайинланган
120.530.000 сўм миқдоридаги жаримани ундиришнинг имкони йўқлиги,
унинг
биринчи
эҳтиёж
молларидан
ташқари
мол-мулклари
аниқланмаганлиги сабабли, суд тақдимномани қаноатлантириб,
Р.Кудратовга тайинланган 120.530.000 сўм миқдоридаги жарима жазоси
тўланмаганлигини эътиборга олиб, ушбу суммани ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг ҳар бир ойи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн олти баравар
миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил 10 (ўн) ой
4 (тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 44,
ЖПКнинг 422, 539-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л А Д И:
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими
бошлиғи томонидан келтирилган тақдимнома қаноатлантирилсин.
Кудратов Рахматулла Неъматуллаевич (Kudratov Raxmatulla
Ne’matullayevich)га нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг 2024 йил 13 августдаги ажрими билан
тайинланган 120.530.000 сўм миқдоридаги жарима жазосини ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг ҳар бир ойи базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн олти баравар миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил
10 (ўн) ой 4 (тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Р.Кудратовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Мазкур ажримни ижроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман МИБга
юклатилсин.
Ажримдан норози томон 10 сутка муддат ичида шу туман суди
орқали Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъатига шикоят ёки
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
А.А.Мухиддинов