← Назад
Решение #111361 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 210 | — | law | |
| исмидан ЖК | 73 | — | law | |
| Сапаев ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 19211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖКнинг | 45 | — | law | |
| тайинланган жазо ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи:
судья О.Мухаммадиев
№1-1006-2305/1051
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья: С.Мамадиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: М.Тургунова
АЖРИМИ
2024 йил 29 октябрь куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья М.Мирзохидов, судлов ҳайъати судьялари:
Н.Касимова ва О.Мухаммадиевлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ш.Махмудов, С.Сулаймоновларнинг котиблигида, тарафлардан
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи
Ш.Сапаевнинг
ҳимоячиси
адвокат
Ф.Турғунбоев,
судланувчи
О.Юсупджановнинг ҳимоячиси - адвокат А.Мамаюсупов ва К.Бекчанов,
фуқаровий
даъвогар
Ж.Мухитдиновнинг
вакили
С.Султоновнинг
иштирокида, Сапаев Шерзод Шавкатович ва Юсупджанов Обид
Хамидовичларга оид жиноят ишини, суд қарорларига нисбатан фуқаровий
даъвогар томонидан тафтиш тартибида берилган шикоят асосида тафтиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.12.2023 йилдаги
ҳукмига кўра,
Сапаев Шерзод Шавкатович (Sapayev Sherzod Shavkatovich),
01.05.1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, 3 нафар вояга етмаган
фарзандлари бор, маълумоти олий, муқаддам судланган:
1) ЖИБ Учтепа туман судининг 09.08.2016 йилдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 1-қисми
билан, ЖК 45,62-моддаларига асосан 2 йил муддатга муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 6.446.880 сўм жарима жазоси
тайинланган;
2) ЖИБ Учтепа туман судининг 14.04.2017 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан, ЖК
59-моддаси 8-қисми, 61,62-моддаларига асосан 1 йил 11 ой
27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 3.446.880 сўм
жарима жазолари тайинланган, жиноят ишлари бўйича
Ҳазорасп туман судининг 16.11.2017 йилдаги ажрими билан
3.446.880 сўм жарима жазоси, 1 ой 8 кун муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган;
3) ЖИБ Учтепа туман судининг 02.02.2018 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 209-моддаси
1-қисми билан, ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида 1 йил 6 ой
21 кун муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда
1
йилдаги ажрими билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг
11 ой 4 кун қисмидан ЖК 73-моддасига асосан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилинган, ЖИБ Ҳазорасп туман
судининг 20.02.2019 йилдаги ажрими билан муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш жазосининг 7 ой 23 кун қисмидан ЖК
73-моддасига асосан мудддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган;
4) ЖИБ Учтепа туман судининг 13.11.2020 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 167-моддаси 2-қисми “г” банди, 206-моддаси 2-қисми
“а” банди билан, ЖК 45,57,59,60,61-моддаларига асосан 2 йил
муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ЖИБ
Ҳазорасп туман судининг 01.08.2022 йилдаги ажрими билан
ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 6 ой 25 кун
қисмидан ЖК 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинган;
5) ЖИБ Чилонзор туман судининг 17.07.2023 йилдаги ҳукмига
кўра, ЖК 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари, 228-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 19211-моддаси
2-қисми “а” банди билан, ЖК 59,61-моддалари тартибида 2 йил
муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган
вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил
6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазо ўталмоқда, иш учун аҳамиятли бўлган даврда “Ishonch
sug’urta kompaniyasi” ҚК шаклидаги АЖ Чилонзор туман
бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган, Тошкент шаҳри
Чилонзор тумани 19-мавзеси 53-уй 63-хонадонда истиқомат
қилган, иш бўйича “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб,
05.01.2023 йилдан ҳибсда сақланаётган,
Ш.Сапаев ЖК 167-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари, 19211-моддаси
2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми
билан айбдор деб топилиб, унга:
ЖК 167-моддаси 2-қисми “б,г” банди билан, ЖК 45-моддаси
қўлланилган ҳолда, 2 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик
юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
ЖК 19211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 2 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
ЖК 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан 3 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси;
ЖК 228-моддаси 3-қисми билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси;
ЖК 59,61-моддалари тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, 2 йил муддатга
раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш
2
ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган;
ЖК 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаси тартибида, Ш.Сапаевга жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 17.07.2023 йилдаги ҳукмига кўра,
тайинланган жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 2 йил муддатга
раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш
ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, тайинланган жазо манзил-колонияларда
ўтаттириш белгиланган;
Юсупджанов
Обид
Хамидович
(Yusupdjanov
Obid
Xamidovich), 13.08.1986 йилда Наманган вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, қарамоғида
4 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, маълумоти олий,
муқаддам судланмаган, “Zaxira food” МЧЖ раҳбари, Наманган
вилояти, Наманган тумани, Минг чинор МФЙ, Адҳам Эрматов
кўчаси, 25-уйда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоқда
сақлаш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 04.08.2023 йилдан ҳибсда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга
Жиноят ишининг О.Юсупджановни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди,
228-моддаси 3-қисми билан айблаш ҳақидаги қисми ЖПК 83-моддаси
2-қисмига асосан тугатилиб, реабилитация қилинган.
О.Юсупджановга ЖПК 302-304-моддалари тартибида, қонунга хилоф
равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда
қамоқда сақлангани натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш
ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига
эга эканлиги тушунтирилган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ш.Сапаевдан “ISHONCH
SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ фойдасига 20.000.000 сўм
моддий зарар ундириш белгиланган.
Манфаатдор томонларга жиноят оқибатида етказилган ва қопланмаган
846.661.480 сўм моддий ҳамда маънавий зарарларни ундириш масаласида
суброгация тартибида иқтисодий ва фуқаролик судига мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилган.
Ҳукмга кўра, Ш.Сапаев 02.06.2022 йилги 73К-сонли буйруғига асосан,
“ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ Чилонзор туман
бўлими бошлиғи лавозимига тайинланиб, мансабдор шахс бўла туриб, ўз
мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, унга 06.06.2022 йил корхона бош
директори
томонидан
берилган
ВО01-1/620-сонли
ишончномадан
фойдаланиб, “Божхона тўловларини тўлаш бўйича фуқаролик жавобгарликни
суғурта қилиш” суғурта полисини расмийлаштириш ваколати берилмаган
бўлишига қарамасдан, 08.07.2022 йил “ZAXIRA FOOD” МЧЖ номига
SP0165000-сонли суғурта полисини расмийлаштириб бериб, суғурта полиси
учун берилган 20.000.000 сўм суғурта мукофотини банк кассасига кирим
қилмасдан, такроран ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, Ш.Сапаев, “ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI”
ҚК шаклидаги АЖ Чилонзор туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланиб,
3
мансабдор шахс бўла туриб, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб,
06.06.2022 йил корхона бош директори томонидан берилган ВО01-1/620сонли ишончнома билан унга “Божхона тўловларини тўлаш бўйича
фуқаролик
жавобгарликни
суғурта
қилиш”
суғурта
полисини
расмийлаштириш ваколати берилмаганини аниқ билгани ҳолда, “ZAXIRA
FOOD” МЧЖ билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
ўртасида 20.07.2022 йилда божхона тўловлари учун суғурта полиси гаров
сифатида фақатгина корхона бош директорининг имзоси ва бош муҳри билан
бўлгандагина қабул қилиниши ҳақида келишув имзоланганлигини била
туриб, Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси томонидан “ZAXIRA
FOOD” МЧЖ номига берилган SP0165000-сонли суғурта полиси бўйича
розилик хати сўралганда, 03.08.2022 йил билан ВО01-1/755-сонли кафолат
хатини корхона Бош директори Ж.Мухитдиновнинг имзосини такроран
қалбакилаштириб, Сурхондарё вилояти Божхона бошқармасига тақдим
этиши натижасида, божхона идоралари томонидан жами 945.661.480 сўм
маблағлар “ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ
ҳисобидан ечиб олиниб, жамиятга жуда кўп миқдорда моддий зарар
етказилишига сабабчи бўлган.
Судга оид хатшунослик экспертизасининг 07.09.2023 йилдаги
29/11(7766)1.1.Z-сонли
хулосасига
кўра,
“ISHONCH
SUG’URTA
KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона Қўмитасининг Сурхандарё вилояти бошқармасига
03.08.2022 йилги В001-1/755-сонли маълумотномадаги “Бош директори”
қаршисидаги Ж.Мухитдинов номидан бажарилган имзо Ж.З.Мухитдинов
томондан бажарилмаганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 08.02.2024 йилдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз
қолдирилиб, ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик киритилган, манфаатдор
томонларга жиноят оқибатида етказилган ва қопланмаган 845.661.480 сўм
моддий ҳамда маънавий зарарларни ундириш масаласида суброгация
тартибида иқтисодий ва фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган.
Фуқаровий даъвогар Ж.Мухитдинов тафтиш шикоятида, биринчи
инстанция суди ҳукми ва апелляция инстанцияси ажримидан норози
эканлиги, судланувчилар Ш.Сапаев ва О.Юсупджановлар тил бириктириб
жиноят содир қилганлиги, бироқ ассосиз қисман оқлов ҳукми чиқарилганини
инобатга олиб, Ш.Сапаев ва О.Юсупджановларни жиноятда айбли деб
топишни, етказилган зарарни солидар тартибида ундиришни, тафтиш
инстанцияси муҳокамасини ўз вакили С.Султоновнинг иштирокида
ўтказишни сўраган.
Тафтиш инстанцияси, иш бўйича судья О.Мухаммадиевнинг
маърузасини,
Тошкент
шаҳар
прокуратураси
бўлим
прокурори
Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги
хулосасини, судланувчи Ш.Сапаевнинг манфаатида ҳимоячиси - адвокат
Ф.Турғунбоев, судланувчи О.Юсупджановнинг манфаатида ҳимоячиси
адвокати К.Бекчанов, фуқаровий даъвогар Ж.Мухитдиновнинг ишончли
вакили
С.Султоновнинг
шикоят
важларини
қувватлаб,
уларни
4
қаноатлантириш, суд қарорларини бекор қилиш ҳақидаги фикрларини
тинглаб, шикоят важларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси ҳақиқий ҳолатни
аниқлашда, ЖПК 22, 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд қарорларида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 94, 95моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Апелляция инстанциясида сўралган судланувчи Ш.Сапаев, судланувчи
О.Юсупджановни танимаганлиги, О.Юсупджанов ўзи бўлимга мижоз
сифатида кириб келганлиги ва божхона тўловлари тўланмаслигини
суғурталаш зарурлигини айтганида, жамиятнинг бош директорининг оғзаки
кўрсатмасига кўра мазкур суғурта полисини расмийлаштириб бергани,
шартномага мувофиқ, божхона тўловлари “Zaxira food” МЧЖ томонидан
товарлар олиб чиқиб кетилганидан 120 кун ичида тўлаб берилиши лозим
бўлганлиги, аммо божхона органлари томонидан мазкур тўловлар суғурта
компанияси ҳисобидан 60 кунда ечиб олинганлиги, бунда у маблағларни
ўзлаштирмаганлиги ва ушбу суғурта полиси расмийлаштирилишида бирор
бошқа манфаатдорликни кўзламаганлиги, божхона идораларига бош офис
номидан берилган хатда, корхона бош директори Ж.Мухитдиновнинг
ўрнидан ўзи имзо қўйганлиги ва бўлим муҳрини қўйганлиги, О.Юсупджанов
билан мазкур ҳолатлар юзасидан тил бириктирмаганлиги, у билан фақатгина
суғурта полиси расмийлаштирилишида қонун доирасида мулоқотда
бўлганлиги, ундан бошқа бирор турда моддий манфаатдорлик
кўзламаганлиги ва моддий қимматликлар олмагани, суғурта полиси учун
мукофот пулларини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги ҳақида
кўрсатув бермагани, пулни О.Юсупджанов банкка тўлаб, телеграмм орқали
квитанцияни юборгани, шунингдек шартномада мукофот пулини тўлаш
муддати тугагач, корхона ҳуқуқшуносини О.Юсупджановнинг ёнига олиб
боргани ҳақида кўрсатув берган.
Биринчи инстанция судида ва апелляция инстанциясида сўралган
судланувчи О.Юсупджанов, “Zaxira food” МЧЖ номига чет элдан шакар
маҳсулоти келгач, божхона органларига мурожаат қилганида, маҳсулотни
божхона тўловларини кейинчалик тўлаш шарти билан олиб чиқиб кетиш
имконияти борлигини, бунинг учун суғурта компаниясидан суғурта полиси
тақдим этилиши кераклигини билганлиги, божхона ходимлари фақатгина
“Ishonch sug’urta kompaniyasi” ҚК шаклидаги АЖ суғурта полисини қабул
қилишларини айтишганидан сўнг, дуч келган компания бўлими, яъни
Чилонзор туман бўлимига келиб, бўлим раҳбари Ш.Сапаевга учрашиб,
ҳолатни
тушунтирганлиги,
Ш.Сапаев
мазкур
суғурта
полисини
расмийлаштириш мукофот пуллари 20.000.000 сўм бўлишини айтганида,
унга ушбу пулларни бериб ва суғурта полисини олгани, Ш.Сапаевга бошқа
пул бермагани, товарлар божхонадан олиб чиқиб кетилгач, маҳсулот нархи
нисбатан қиммат бўлгани, ички бозорда шакар маҳсулоти етарли даражада
5
бўлгани сабабли, дарҳол сотилмагани, шу сабабли мазкур шакар
маҳсулотларини насияга сотишга мажбур бўлиб ва пулларни ўз вақтида йиға
олмагани сабабли, божхона тўловларини амалга оширолмагани, божхона
органи эса шартномада 120 кун ичида божхона тўловлари тўланиши лозим
бўлсада, суғурта компанияси ҳисобидан пулларни 60 кундан сўнг ечиб
олгани, бунда суғурта компанияси маблағларини ўзлаштириш мақсадини
кўзламагани, жамиятнинг тўлов қобилияти туфайли тўловларни амалга
оширмагани, божхона органига суғурта компанияси томонидан берилган хат
қалбакилаштирилганидан бехабар бўлгани, Ш.Сапаевга у айтган 20.000.000
сўмни компаниянинг офисида унинг қўлига нақд бергани ҳақида кўрсатув
берган.
Биринчи инстанция судининг судланувчи Ш.Сапаевни ҳужжатнинг
қалбаки эканлигини аниқ билгани ҳолда ундан фойдаланишда ифодаланган
жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 3-қисми
билан квалификация қилиш ҳақидаги хулосаси билан тафтиш инстанцияси
келишди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Ж.Сапаев суғурта компанияси туман
бўлими раҳбари бўлган ҳолда, мансабдор шахс сифатида, ўзига юклатилган
мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиб, “Божхона тўловларини тўлаш
бўйича фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш” суғурта полисини
расмийлаштириш ваколатига эга бўлмасада, унга мазкур масалада мурожаат
қилган тадбиркорлик субъекти раҳбари, яъни О.Юсупджановга ушбу турдаги
суғурта полисини расмийлаштириб бериб, мукофот пуллари учун тўланиши
лозим бўлган 20.000.000 сўм пулларни банк ҳисоб-рақамига топширмасдан,
ўзлаштирган. Шундан сўнг, тадбиркорлик субъекти божхона тўловларини
тўламагани оқибатида, божхона органи томонидан суғурта компанияси
ҳисобидан 945.661.480 сўм маблағлар ечиб олиниб, жуда кўп миқдорда зарар
етказилган. Божхона органи томонидан ечиб олинган маблағлар ўзга шахс
эгалигига ўтказилмасдан, балки давлат бюджети фойдасига ундирилган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди мазкур айблов эпизоди
юзасидан компанияга етказилган 20.000.000 сўм ҳамда 945.661.480 сўм
моддий зарарларни алоҳида-алоҳида жиноят эпизодлари сифатида баҳолаб,
ажратган ҳолда квалификация қилиш, судланувчи Ш.Сапаевнинг айбидан
жиноятларни бир гуруҳ ҳолда олдиндан тил бириктирган ҳолда содир
қилганлик квалификация белгисини чиқариш ҳамда Ж.Сапаевнинг жиноий
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикси ЖК 167-моддаси 3-қисми
“а” бандидан, ўзига ишониб топширилган ўзганинг 20.000.000 сўм
маблағларини такроран, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра, ЖК 167моддаси 2-қисми “б,г” бандлари, жамоат манфаатларига жуда кўп
миқдордаги 945.661.480 сўм зарар етказилишига сабаб бўлган, мансаб
ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни нодавлат тижорат ташкилоти
мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши
аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 19211-моддаси 2-қисми
“а” бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисми
“а,б” бандларидан, ҳужжатларни қалбакилаштириш, яъни, такроран, муайян
ҳуқуқ берадиган ёки мажбуриятдан озод қиладиган расмий ҳужжатларга
6
сохта маълумотлар киритиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта квалификация қилиш ҳақида
қонуний тўҳтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17
апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида
юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли Қарорининг 4-банди 1хатбошисида, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини талон-торож қилиш, агар бу ўзганинг мулкини қонунга хилоф
равишда текинга ўзининг ёки бошқа шахсларнинг мулкдорлигига
айлантиришида ифодаланган бўлса, ЖК 167-моддаси 2-қисмининг «г» банди
билан квалификация қилиниши лозим ва ЖК 19211, 205-моддалари билан
қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди юқорида келтирилган Пленум
Қарорлари тушунтиришлари ва ишда аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб,
Ж.Сапаевга нисбатан нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахси бўлгани
ҳолда жамоатнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар
етказгани ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2қисми “а” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди
билан эълон қилинган айблов доирасида ҳал қилинганини ва ушбу айбловлар
билан тўлиқ қамраб олинишини эътиборга олиб, ушбу айбловни ортиқча
эълон қилинган дкб топиб, айбловдан чиқариш ҳақида асосли хулосага
келган.
Тергов органи томонидан Ш.Сапаев ва О.Юсупджановлар “ISHONCH
SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ маблағларини ўзлаштириш
йўли билан талон-торож қилиш ҳақида олдиндан тил бириктиришганлиги
юзасидан айб эълон қилсада, мазкур маблағлар қай тариқа, ким томонидан
айнан қанча миқдор ўзлаштирилганлиги, жиноят иштирокчилари қанча
миқдордаги моддий манфаатдорлик эвазига у ёки бу ҳаракатни амалга
оширгани ҳолатларига аниқлик киритмаган ва биринчи инстанция суди
тергови жараёнида ҳам мазкур ҳолатларга аниқлик киритиш имкони
бўлмаган.
Шундан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди жиноят иши
ҳужжатларида судланувчи О.Юсупджановнинг айбини тасдиқловчи
далиллар умуман мавжуд эмаслигини, суд тергови жараёнида ушбу
камчиликларни бартараф қилиш имкони бўлмаганлигини эътиборга олиб ва
юзага келган шубҳаларни судланувчининг фойдасига ҳал қилиб, жиноят
ишининг О.Юсупджановни Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси
3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми
билан айблаш ҳақидаги қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси
2-қисмига асосан тугатиш ва реабилитация қилиш ҳақида асосли хулосага
келган.
Судланувчи
Ш.Сапаевнинг
юқоридаги
жиноятларни
содир
этганликдаги айби, унинг айби иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ва суд
тергови жараёнида синчковлик билан текширилган қуйидаги далиллар, яъни
“ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ раҳбари
7
Ж.Мухитдиновнинг аризаси ва ариза юзасидан ўтказилган текширув
ҳужжатлари, “ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ
номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Сурхондарё вилояти бошқармасига 2022 йил 3 августдаги В001-1/755-сонли
маълумотнома, судга оид хатшунослик экспертизаси хулосаси, хизмат
текшируви хулосаси ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва баҳоланган
бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тасдиқланган.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши ҳужжатларида
судланувчи О.Юсупджановнинг айбини тасдиқловчи далиллар умуман
мавжуд эмаслигини, суд тергови жараёнида ушбу камчиликларни бартараф
қилиш имкони бўлмаганлигини эътиборга олиб, юзага келган шубҳаларни
О.Юсупджановнинг
фойдасига
ҳал
қилиб,
жиноят
ишининг
О.Юсупджановни Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми
“а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан
айблаш ҳақидаги қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси
2-қисмига асосан тугатиб, реабилитация қилиш ҳақида қонуний тўҳтамга
келган.
Биринчи инстанция суди судланувчи Ш.Сапаевга нисбатан жазо
тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, жазонинг
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари, яъни унинг айбига қисман
иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва
моддий шароитини, қарамоғида 4 нафар вояга етмаган фарзанди ва турмуш
ўртоғи борлигини, оиласининг ягона боқувчиси эканлигини, шунингдек,
жиноят оқибатида етказилган 20.000.000 сўм моддий зарар ўрни
қопланмаганлигини инобатга олиб, уни мазкур жиноятларни мансаб
ваколатларидан фойдаланиб содир қилганлигини эътиборга олиб, ЖКнинг
45-моддасига асосан қўшимча жазо чораси тайинлашни ва айбланган
моддалар санкциясида назарда тутилган жазони тайинлашни ҳамда уни
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
17 июлдаги ҳукмига кўра, тайинланган жазо ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми,
61-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлаш ҳақида адолатли хулосага
келган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан судланувчи
Ш.Сапаевдан “ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI” ҚК шаклидаги АЖ
фойдасига 20.000.000 сўм моддий зарар ундиришни, манфаатдор томонларга,
жиноят оқибатида етказилган ва “ZAXIRA FOOD” МЧЖ томонидан олиб
кирилган товарлар учун божхона органларига тўлаб берилган 945.661.480
сўм маблағларнинг 100.000.000 сўм қисми тергов жараёнида тўлаб
берилганлигини инобатга олган ҳолда, қолган 845.661.480 сўм моддий
зарарни суброгация тартибида ундириш масаласида фуқаролик ёки
иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ҳукмнинг қарор қисмида, манфаатдор
томонларга жиноят оқибатида етказилган ва қопланмаган 845.661.480 сўмни
8
846.661.480 сўм моддий зарар сифатида кўрсатиб техник хатога йўл
қўйганлигига кўра, апелляция инстанцияси ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик
киритиб, йўл қўйилган техник хатога аниқлик киритиш ҳақида тўғри
хулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди О.Юсупджановнинг суғурта
компаниясига мукофот пули сифатида 30.000.000 сўм пул берганлиги,
судланувчи Ш.Сапаев эса 20.000.000 сўм пул олганлиги ҳақидаги
кўрсатувларидаги суммаларда қарама-қаршиликни апелляция инстанциясида
суд тергови давомида уларни сўроқ қилиш йўли билан бартараф этиб,
суғурта компаниясига мукофот пули сифатида О.Юсупджанов 20.000.000
сўм нақд кўринишида Ш.Сапаевга берганлигини, судланувчи Ш.Сапаев
20.000.000 сўм қабул қилиб олган деб қайд этиш ҳақида тўғри хулосага
келган.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, ушбу
важларга ишда тўпланган далиллар асосида тўлиқ баҳо берганлигидан келиб
чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 13.12.2023 йилдаги ҳукмининг ва Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
08.02.2024 йилдаги ажримини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар йўқ
деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган
шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213,4,6-моддаларига амал қилиб,
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.12.2023 йилдаги
Сапаев Шерзод Шавкатович ва Юсупджанов Обид Хамидовичга
нисбатан чиқарилган ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 08.02.2024 йилдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Фуқаровий даъвогар Ж.Мухитдинов томонидан келтирилган тафтиш
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши
ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
М.Мирзохидов
Судлов ҳайъати судьялари:
(имзо)
Н.Касимова
(имзо)
О.Мухаммадиев
Ажрим нусхаси аслига тўғри:________
9