Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/355 Дата решения 29.10.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 338517 Claim ID 2579473 PDF Hash 7c7518de5e1389a7... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
исми ва 189-моддасининг 1-қисми исми ва 189 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
кодексининг 223-моддаси кодекси 223 code_article
исми ва 189-моддаси исми ва 189 law
Каримовни ЖК 184-моддасининг 3-қисми Каримовни ЖК 184 3 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 184 3 law
збекистон Республикаси ЖК 189-моддаси збекистон Республикаси ЖК 189 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
ат ЖПК 81-моддаси ат ЖПК 81 law
ЖПК 26-моддаси ЖПК 26 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 81 law
збекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖПК 463 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддаси збекистон Республикаси ЖК 9 law
кичик бандида ЖПК 95-1-моддаси кичик бандида ЖПК 95-1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 510 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Т.Касимов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Мухиддинов 2024 йил октябрь ойининг 29 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: А.Икромов ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчилари Д.Бўронов ва А.Шодмоновнинг котиблигида, Ю.Умиджоновнинг таржимонлигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимов, оқланган А.Каримов ва унинг ҳимоячиси – адвокат У.Абдурахимовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 июлдаги ҳукмига кўра оқланган Каримов Азизбек Улуғбек ўғли (KARIMOV AZIZBEK ULUG’BEK O’G’LI), 10.04.1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, икки нафар фарзанди бор, “IDEAL INVEST” ва “SWIFT CO” МЧЖларнинг раҳбари, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Дилкаш кўчаси, 65-уйда яшовчи, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан 1-1006-2405/355-сонли жиноят ишни Чилонзор туман прокурори томонидан билдирилган апелляция протести асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 июлдаги ҳукмига кўра, А.Каримов Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3қисми ва 189-моддасининг 1-қисми билан жиноят таркиби ҳамда содир этилган жиноятга даҳли бўлмаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган ва жиноят ишнинг шу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2,3-бандларига асосан тугатилган. Музкур ҳукм билан О.Нуридинов ҳам судланган бўлиб, унинг ўзи адвокатлари С.Бабаханов ва С.Мусабеков томонидан берилган апелляция шикоятини қайтариб олганлиги сабабли, жиноят ишнинг унга оид қисми муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, Нуридинов Олег Джалалидинович Давлат хизматлари ягона дарча марказида 2021 йил 3 февралда рўйхатдан ўтган “Elektro Techno Business” МЧЖни норасмий тарзда бошқариб келиб, ушбу жамиятда расмий равишда 2022 йил 5 октябрдан 2022 йил 16 ноябрга қадар раҳбарлик қилган Хайруллахонов Аъзамхон Лутфуллахон ўғли, 2022 йил 16 ноябрдан 2023 йил 5 январга қадар раҳбарлик қилган Азимов Ботир Баходирович ва 2023 йил 15 мартдан раҳбарлик қилган Комилова Камола 1 Комиловналар билан билан солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаш орқали ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йилдан 2023 йил февраль ойига қадар Ўзбекистон Респуликаси Солиқ кодексининг 223-моддаси талабларини бузган ҳолда жамият балансида бўлган 112.658.220.300 сўмлик товар-моддий бойликларни нақд пул эвазига сотиб, савдодан тушган пул тушумини жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, камомад сифатида эътироф этиб, қўшилган қиймат солиқ ставкаси 12 фоиз миқдорида жами 13.518.986.400 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳамда жамият томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида ҚҚС жами 98.872.492.000 сўм қийматида ҳар хил турдаги товар-модий бойликларни реализация қилингани ҳақида ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришмаганлиги натижасида, ҚҚС 98.872.492.000 сўмлик товар-моддий бойликларни релизация қилингани учун бюджетга 14.830.873.800 сўм фойда солиғи, жами 28.349.860.200 сўм қўшимча солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган. Прокурор апелляция шикоятида, биринчи босқич суди томонидан жиноят иши бир ёқлама кўриб чиқилиб, судланувчи А.Каримовнинг айблилиги ва жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилишда, ЖК ва ЖПК талаблари ҳамда Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилинмаган ҳолда, ишнинг ҳақиқий ҳолатлари жиноят иши материаллари билан тўғри аниқланмасдан уни асоссиз реабилитация қилиб, қўпол хатога йўл қўйилганлиги сабабли, суд ҳукмини бекор қилишни, А.Каримовни ЖК 184моддасининг 3-қисми ва 189-моддасинингн 1-қисми билан айбли деб топиб, ушбу модда санкцияси доирасида жазо тайинлашни, суд ҳукмидаги ноаниқликларни бартараф қилишни ҳамда кўрсатувларини ўзгартирган К.Комилова, А.Хайруллахонов ва Б.Азимовларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья Т.Касимовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимовнинг апелляция протестини қаноатлантириб, суд ҳукмини бекор қилиш ва А.Каримовни ЖК 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиш ҳақидаги хулосасини, оқланган А.Каримов ва адвокати У.Абдурахимовларнинг апелляция протестини қаноатлантирмасдан, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция протестида келтирилган важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Дастлабки тергов органи томонидан А.Каримов “Elektro Techno Business” МЧЖ фаолиятига норасмий раҳбарлик қилиб, ушбу жамиятда расмий равишда 2022 йил 5 октябрдан 2022 йил 16 ноябрга қадар раҳбарлик қилган А.Хайруллахонов, 2022 йил 16 ноябрдан 2023 йил 5 январга қадар раҳбарлик қилган Б.Азимов, 2023 йил 15 мартдан раҳбарлик қилган К.Комилова ва О.Нуридинов билан билан солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлаш орқали солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин 2 товлаб, бюджет манфаатларига 28.349.860.200 сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказганликда ифодаланган ҳаракати учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини 211.530.712.300 сўмлик жуда кўп микдордаги қийматда бузганликда ифодаланган ҳаракати учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1қисми билан айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция суди дастлабки тергов органи томонидан А.Каримов 28.349.860.200 сўм жуда кўп миқдорда солиқларларни тўлашдан бўйин товлаганлиги ва умумий ҳисобда 211.530.712.300 сўм қийматида бўлган товармодий бойликларни нақд пул эвазига сотиб, савдодан тушган пул тушумини банк муассасасидаги жамият хисоб рақамига кирим қилмай савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда бузганлигини рад этиб бўлмайдиган объектив далиллар мажмуи билан исботланмаганини ҳамда суд тергови давомида мазкур ҳолатларни тасдиқлайдиган далилларни тўплаш имкони бўлмаганини қайд қилган. Дарҳақиқат, иш юзасидан биринчи инстанция судида сўроқ қилинган аксарият гувохлар А.Каримовни кўрмаганлигини ёки А.Каримовнинг бўлиб ўтган ишларга алоқаси бўлмаганлигини кўрсатиб ўтишган. Хусусан, биринчи инстанция суди мажлисида: гувоҳ С.Сайфудинов ““Makon House” МЧЖ директори сифатида 2022 йил декабрь ойида А.Хайруллахоновнинг таклифига асосан “Elektro Techno Business” МЧЖ билан шартнома тузиб, ушбу МЧЖ ҳисоб рақамига 1.946.000.000 сўмни ўтказиб берганлиги, аммо шартнома бўйича унга қурилиш маҳсулотлари етказиб берилмаганлиги, ушбу шартнома тузилилиши ва пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш жараёнида А.Каримов билан мулоқотда бўлмаганлиги” ҳақида; гувоҳ М.Зухриддинов ““Vidor XIM” МЧЖ раҳбари сифатида 2022 йил ноябрь ойида таниши К.Комилова норасмий раҳбарлик қилган “Elektro Techno Business” МЧЖ билан 290.000.000 сўмлик шартнома тузиб, ушбу шартномага асосан “Elektro Techno Business” МЧЖга товарларни етказиб берганлиги, товарларни олиб кетиш учун К.Комилова, О.Нуридинов ва “Elektro Techno Business” МЧЖ расмий раҳбари А.Хайруллахоновлар келишганлиги ва товарларни олиб кетишганлиги, А.Каримовни танимаслиги ва у билан мулоқотда бўлмаганлиги, унинг раҳбарлигидаги “Vidor XIM” МЧЖ ва А.Хайруллахонов раҳбарлигидаги “Elektro Techno Business” МЧЖ ўртасида шартнома тузилишида ва товарлар олди-бердисида А.Каримов иштирок этмаганлиги” ҳақида; гувоҳ Р.Музафаров ““Devotion” МЧЖ раҳбари сифатида 2022 йил ноябрь ойида танишган О.Нуридиновнинг таклифига асосан “Elektro Techno Business” МЧЖ билан олди-сотди шартномасини расмийлаштириб, “Elektro Techno Business” МЧЖ томонидан “Devotion” МЧЖ ҳисоб рақамига 1.972.000.000 сўм ўтказиб берилганлиги, шундан сўнг “Devotion” МЧЖнинг товар-моддий бойликлари сақланаётган омбордан О.Нуридинов турли вақтларда товарларни олиб кетганлиги, ўзининг иш фаолияти давомида 3 А.Каримов билан мулоқотда бўлмаганлиги, унинг раҳбарлигидаги “Devotion” МЧЖ ва К.Комилованинг раҳбарлигидаги “Elektro Techno Business” МЧЖ ўртасида шартнома тузилишида ва товарлар олди-бердисида А.Каримов иштирок этмаганлиги” ҳақида; гувоҳ Д.Мирходжаева “ТИФ “Миллий банк”нинг Юнусобод филиалида еткачи мутахассис лавозимида ишлаб келиши, банк мижози сифатида 2022 йил 21 декабрь куни “Elektro Techno Business” МЧЖ раҳбари Б.Азимов ва унинг ёнида К.Комилова бирга келишганлиги, иш фаолияти давомида ушбу МЧЖ номидан А.Каримов келмаганлиги ва уни илгари кўрмаганлиги” ҳақида; гувоҳ А.Хайруллахонов “таниши К.Комилованинг таклифига асосан 2022 йил 5 октябрдан 2022 йил 16 ноябрга қадар “Elektro Techno Business” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаганлиги, шу вақт давомида МЧЖ фаолиятини тўлиқ К.Комиловани ўзи бошқарганлиги, “Eleсtro Techno Business” МЧЖга раҳбар бўлганида, корхонага тегишли ҳужжатлар мухр, банк электрон калитларини умуман кўрмаганлиги, уларни барчаси К.Комиловани ўзида бўлганлиги, унинг ушбу фаолиятига таниши А.Каримов аралашмаганлиги, А.Каримов унга “Elektro Techno Business” МЧЖда директор бўлиб ишлашни таклиф қилмаганлиги ва ушбу жамиятни А.Каримов норасмий бошқармаганлиги” ҳақида кўрсатувлар берган бўлсалар. Гувоҳ А.Хайруллахонов дастлабки тергов даврида ““Elektro Techno Business” МЧЖ директори лавомида ишлашни маҳалладоши А.Каримов таклиф қилганлиги ва унинг қистовига кўра мазкур жамиятга директор бўлганлиги ҳақида кўрсатув берган бўлса-да, аммо А.Каримовни “Elektro Techno Business” МЧЖ фаолиятини норасмий бошқарганлиги, савдо қоидаларини бузиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда иштирок этганлиги” ҳақида кўрсатув бермаган. Шунингдек, гувоҳ Б.Азимов дастлабки тергов даврида ““Elektro Techno Business” МЧЖ директори лавозимида ишлаш ҳақидаги таклифни олдинги МЧЖ директори А.Хайруллахонов ва аввалдан таниш бўлган А.Каримов беришганлиги, уларнинг қистовига кўра “Elektro Techno Business” МЧЖга директор бўлганлиги ҳақида кўрсатув берган бўлса-да, аммо А.Каримовни “Elektro Techno Business” МЧЖ фаолиятини норасмий бошқарганлиги, савдо қоидаларини бузиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда иштирок этганлиги” ҳақида кўрсатув бермаган. Дастлабки тергов даврида К.Комилова ва А.Каримовлар ўртасида ўтказилган юзлаштиришда, К.Комилова “2022 йилнинг ёз фаслида О.Нуридинов орқали А.Каримов билан танишганлиги, А.Каримов билан дўстона муносабатда бўлганлиги, кейинчалик А.Каримов орқали унинг синфдоши А.Хайруллахонов билан танишганлиги, А.Хайрулахонов унга А.Каримовни қўлида ишлашини айтганлиги, 2022 йил август ойининг охирларида А.Каримов билан А.Хайруллахонов ўзаро жанжаллашиб қолишиб, А.Каримов А.Хайруллахоновни ишдан бўшатиб юборганлиги, шундан сўнг А.Хайруллахонов ундан иш сўраб келганида, ўзи А.Хайруллахоновни ишга олиб, у билан бирга ишлашганлиги” ҳақида кўрсатув берган. 4 Биринчи инстанция суди юқорида номлари қайд этилган гувохларнинг суд мажлисида берган кўрсатувлари, жиноят иши ҳужжатларида мавжуд далилларни муҳокама қилиб, А.Каримовнинг О.Нуриддинов, К.Комилова, А.Хайруллохонов ва Б.Азимовлар томонидан содир этилган жиноятларга даҳли бўлмаганлиги ва қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2,3-бандларига асосан реабилитация қилишни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорнинг 2-бандига мувофиқ, далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар, яъни фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши, далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши, далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шарт. Судларга далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлади. Ушбу Пленум қарорининг 5-қисмида белгиланган, номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан; 6-қисмида белгиланган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса, мақбул эмас деб топилади. Ушбу Пленум қарорини 11-бандида белгиланишича, ЖПК 26-моддасига мувофиқ, жиноят ишини биринчи инстанцияда мазмунан кўриб чиқаётган суд далилларни бевосита текшириши: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиши, фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши шарт. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддасига кўра, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисмига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот 5 қилинган тақдирдагина чиқарилади, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасида, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Протестда биринчи инстанция суди томонидан дастлабки терговда берилган гувохлар К.Комилова, А.Хайруллахонов, Б.Азимов ва Ж.Норматовнинг кўрсатувларини инобатга олинмаганлиги ҳақида важ келтирилган бўлиб, судлов ҳайъати мазкур важни қуйидаги асосларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди. Хусусан, протестда кўрсатиб ўтилган гувох К.Комилованинг дастлабки терговда берган кўрсатувида (5-жилд и.в.47-53) “”Олег” унга “Азиз исмли шахснинг пулини бирга айлантиришни таклиф қилганлигини, “Азиз”ни дастлаб танимаганлигини, “Азиз” билан барча алоқалар “Олег” орқали бўлганлигини, “Олег” билан ишлаб юрган вақтида “Азиз”ни номидан пулларни олиб кетиш учун Хайруллахонов Аъзам кела бошлаганлигини” ва “”Азиз” билан келишув бошқачароқ, яъни “Азиз” туширган пулини бошқа корхонага берганлигини, унинг туширган пулларини “ Азиз” ёки “Олег”ни фирмаларига ўтказиб нақдлаштирганини” ва “А.Каримовнинг жамиятдаги роли нақдлаштириш истагида юрган корхоналарни топиш бўлганлигини” алохида қайд этилган бўлса-да, бироқ шу кўрсатувдаги гувох К.Комилованинг “А.Каримовнинг пул маблағларини нақдлаштиришга алоқаси бўлмаган ва “Elektro Techno Business” МЧЖни норасмий рахбари бўлмаган” мазмундаги сўзлари протестда эътибордан четга қолдириб кетилганини кўриш мумкин. Протестда кўрсатиб ўтилган гувох А.Хайруллахоновнинг дастлабки терговда берган кўрсатувида (5-жилд и.в.37-41) ““Elektro Techno Business” МЧЖга директор бўлиш таклифини махалладоши Каримов Азизбек Улуғбек ўғлининг таклифи бўлиб, унинг қистовига кўра мазкур жамиятга директор бўлганини” алохида қайд этилган бўлса-да, бироқ шу кўрсатувдаги гувох 6 А.Хайруллахоновнинг “А.Каримов “Elektro Techno Business” МЧЖнинг молиявий фаолиятига аралашмаган” мазмундаги сўзлари протесда эътибордан четга қолдириб кетилганини кўриш мумкин. Гувох Б.Азимовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувида (5-жилд и.в.42-46) ҳам гувох А.Хайруллахоновнинг вазияти каби ҳолатни кўриш мумкин. Биринчи инстанция судида гувох А.Хайруллахонов айблов хулосасида у тергов давридаги сўроқ давомида бермаган кўрсатувлари этилганини маълум қилиб, “А.Каримов унга “Elektro Techno Business” МЧЖда директор бўлиб ишлашни таклиф қилмаганлиги ва ушбу жамиятни А.Каримов норасмий равишда бошқармаганлиги, жамиятнинг молиявий фаолиятига аралашмагани, А.Каримов унга корхонада муаммо келиб чиқса, ўзи кафил бўлиши ва барча нарсани бўйинига олишини айтмаганлиги” ҳақидаги кўрсатув берган. Биринчи инстанция судида гувох К.Комилова ҳам дастлабки тергов вақтида А.Каримовга нисбатан берган кўрсатувларини қисман тасдиқлаб, “А.Каримов билан бирга пулларни нақдлаштирмаганлиги ва савдо қоидаларини бузмаганлиги” ва “А.Каримов нақдлаштириш истагида юрган корхоналарни топиш билан шуғулланмаганлиги, мижозларни О.Нуридинов топиб келгани, дастлабки терговда А.Каримов эмас балки Аъзам Хайруллахонов топиб келганини айтгани, 2024 йил январь-февраль ойидаги юзлаштириш вақтида тўғри кўрсатув бергани, А.Каримовни пулларни нақдлаштиришга алоқаси йўқлиги” ҳақида кўрсатув берган. Дарҳақиқат, 2024 йил 1 февраль куни айбланувчи А.Каримов ва гувох К.Комилов ўртасида бўлиб ўтган юзлаштириш давомида (5-жилд и.в.82-87) К.Комилова ўз кўрсатувида А.Каримовнинг “Elektro Techno Business” МЧЖга алоқаси бўлмаганини ҳамда ушбу жамият фақат у ва О.Нуриддинов томонидан юритилганини маълум қилган. Шунингдек, гувох К.Комилованинг “мижозларни О.Нуридинов топиб келгани” ҳақида кўрсатувини гувохлар “Makon House” МЧЖ рахбари С.Сайфудинов, “Vidor XIM” МЧЖ раҳбари М.Зухриддинов ва “Devotion” МЧЖ раҳбари Р.Музафаровнинг юқорида қайд этилган биринчи инстанция судида берган кўрсатувлари тасдиқлайди. Гувох Ж.Норматов дастлабки тергов давомида берган кўрсатувида “2022 йилнинг тахминан октябрь ойида “Олег”, “Азиз”, “Камола” исмли шахслар унга нотаниш бўлган яна бир шахс билан уни олдига, яъни Тошкент тумани Назарбек қўрғонидаги Давлат божхона омборига келиб, турли хилдаги ёғочтахта маҳсулотлари кераклигини айтишиб, шартнома асосида ёғоч-тахта маҳсулотларини сотиб олмоқчи эканликларини айтишганликларини” ҳамда “у раҳбар бўлган “Xalol-Tojir” МЧЖ ҳужжатларда “Elektro Techno Business” МЧЖдан 5.643.900.000 сўм қарздор бўлиб қолганидан сўнг бир неча маротаба “Олег” ва “Азиз”га қўнғироқ қилганида, уларнинг телефонлари ўчиқ бўлган сабабли, уларни топа олмаганлигини, “Elektro Techno Business” МЧЖ 7 мансабдор шахслари ва ушбу жимиятга дахлдор бўлган “Олег” ҳамда “Азиз”ларни топиш имкони бўлмаганлигини” баён қилган. Судлов ҳайъати, гувох Ж.Норматовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари бирор бошқа далиллар мажмуи билан ишонарли тарзда тасдиғини топмаганлиги ва апелляция инстанцияси судида “Elektro Techno Business” МЧЖ вакили О.Нуридинов билан келган шахслар орасида А.Каримовни таниб олмаганлиги сабабли, Ж.Норматовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувларини мақбул эмас далил сифатида баҳолайди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорининг 3-банди 6-кичик бандида ЖПК 95-1-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса мақбул эмас деб топилади. Биринчи инстанция судида гувох сифатида сўроқ қилинган “Elektro Techno Business” МЧЖга турли даврда рахбарлик қилган К.Комилова, А.Хайруллахонов ва Б.Азимовлар ўз кўрсатувларида А.Каримов “Elektro Techno Business” МЧЖни норасмий равишда бошқармаганини ва жамиятнинг молиявий фаолиятига аралашмаганини баён қилган бўлсалар, гувох сифатида сўроқ қилинган “Makon House” МЧЖ рахбари С.Сайфудинов, “Vidor XIM” МЧЖ раҳбари М.Зухриддинов ва “Devotion” МЧЖ раҳбари Р.Музафаров А.Каримов товарлар олди-бердисида иштирок этмаганини ва А.Каримовни танимасликларини баён қилганлар. Апелляция инстанцияси суди мажлисида сўроқ қилинган гувох Ж.Норматов дастлабки терговда берган кўрсатувини тасдиқламасдан, “Elektro Techno Business” МЧЖ томонидан ёғоч-тахта маҳсулотлари хариди масаласида “Камола” ва яна икки нафар йигитлар билан келган “Олег” исмли шахс билан гаплашганлигини, у “Олег” исмли шахсга ёғоч-тахта маҳсулотларини чиқарганидан сўнг “Elektro Techno Business” МЧЖнинг ҳисоб рақами билан муаммо бўлганидан сўнг “Олег” исмли шахсга қўнғироқ қилиб, топа олмаганлигини, терговчи “Олег” исмли шахс билан бирга олдига келган йигитлардан бирининг исми “Азиз”ми деб сўраганида, у “бўлиши мумкин” деб кўрсатувида “Олег” исмли шахс билан бирга “Азиз” келган деб кўрсатганлигини, бироқ бунга ишончи комил эмаслигини” баён қилди. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди мажлисида гувох Ж.Норматов суд мажлисида хозир бўлган жинси ва ёши (тахминан) бир бўлган 3 нафар (Йўлдошев Суннатжон Акбар ўғли, Ахмедов Сардор Тимурович ва оқланган Каримов Азизбек Улуғбек ўғли) шахслардан “Олег” ва “Камола” исмли шахслар билан бирга уни олдига келган “Азиз” исмли шахсни таниб олмади ва ўзига чап томондан турган С.Юлдашевни қаердадур кўрганини маълум қилди. Шу боис, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг қарори билан келишади. 8 Хусусан, ҳукмнинг қарор қисмидаги мулкий ундирувга доир қисмида моддий зарарнинг солидар тартибда ундириш белгиланган шахслар К.Комилова, Б.Азимов ва А.Хайруллахоновга нисбатан чиқарилган ҳукм санаси хато кўрсатилган. Судлов ҳайъати мазкур ноаниқликни бартараф қилишни ҳамда ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидаги мулкий ундирувга доир қисмида моддий зарарнинг солидар тартибда ундириш белгиланган шахслар К.Комилова, Б.Азимов ва А.Хайруллахоновга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳукмнинг санасини “2024 йил 23 январь” ўрнига “2023 йил 15 декабрь” деб ўқишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати А.Каримовга нисбатан қабул қилинган суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ва келтирилган протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49718, 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 июль кунидаги ҳукмнинг Каримов Азизбек Улуғбек ўғли (KARIMOV AZIZBEK ULUG’BEK O’G’LI)га оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидаги мулкий ундирувга доир қисмида моддий зарарнинг солидар тартибда ундириш белгиланган шахслар К.Комилова, Б.Азимов ва А.Хайруллахоновга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳукмнинг санаси “2024 йил 23 январь” ўрнига “2023 йил 15 декабрь” деб ўқилсин. Апелляция протести қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: имзо имзо имзо З.Камолов А.Икромов Т.Касимов Аслига тўғри: 9