← Назад
Решение #111541 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| август куни ЖПК | 224 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| улов ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 29 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Камлон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
раислик қилувчи судья Ф.Эргашев;
судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Д.Норқулов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев иштирокида, ЖК 169моддаси 2-қисмининг “в” банди билан айбланган
Норқулов Диёрбек Умиджон ўғли (Norqulov Diyorbek
Umidjon o`g`li) – 2004 йил 13 майда Жиззах вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, ишламайди, судланмаган, Жиззах вилояти,
Янгиобод тумани, Сайдан МФЙ, 25-хонадонда рўйхатда
туриб, яшовчи, иш бўйича 2024 йил 15 август куни
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 16
август куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024
йил 16 август куни “муносиб хулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 2024 йил 7 сентябрь куни олганга
нисбатан 1-1006-2403/933-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи
ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Д.Норқулов бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб,
бир гуруҳга бирлашиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, 2024 йил 13 август куни соат тахминан 06:00да
Чилонзор тумани Мехржон МФЙ ҳудудида жойлашган “Оғалар” кафеси
олдида, Махмудов Музаффар Мансур ўғлига тегишли “Chevrolet lacetti”
русумли 01S648KB давлат белгили автомашина қаровсиз қолганлигидан
фойдаланиб, ушбу автомашинанинг бар қисмида бўлган М.Махмудовга
тегишли 5.000.000 сўм, 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик “Samsung A12”
русумли телефон ва 1 дона қора рангли, баҳоси 350.000 сўмлик “Smart wach”
қўл соатини яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғрилик жиноятини
содир этган.
Суд мажлисида судланувчи Д.Норқулов ўзига эълон қилинган
айбловга тўлиқ иқрорлигини айтиб, дастлабки терговда берган
кўрсатувларини қисман тасдиқлаб, судда у 2024 йил июль ойининг
охирларида Тошкент шаҳрига ишлаш учун келганини, Чилонзор тумани
1
ҳудудида жойлашган “Alo tuning” устахонасининг орқа томонидаги уйда
вақтинча истиқомат қилганини, Тошкент шаҳридаги “Uzum market” онлайн
магазинига ишга кирганини, у “Uzum market” онлайн магазинининг Қўйлиқ
филиалида иш бошлаганини, у ерда у билан битта қишлоқдан бўлган
шериклари билан бирга ишлаганини, 2024 йил 11 август куни
қишлоқдошлари ишдан бўшаганидан сўнг у ҳам ишдан бўшаганини, билан
бир жойлан бўлгани сабабли ундан ҳол аҳвол сўраганида Д.Камолиддинов
ҳам ишдан бўшаганини айтганини, у Д.Камолиддинов билан бирга
Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Alo tuning” устахонасининг орқа
томонида қишлоқдошлари яшаб келаётганини инобатга олиб, улар ҳам шу
ерга боришганини, аммо иш қидириб, иш топиш имкони бўлмаганини, уй
учун ижара ҳақидан қарзи кўпайиб кетганлиги сабабли уй эгаси уйдан
чиқариб юборганини, сўнг улар кўча куйда яшаб юришганини, 2024 йил 13
августга ўтар кечаси Д.Камолиддинов билан Чилонзор тумани ҳудудидаги
“Оғалар” кафеси атрофида айланиб юрганида соат тахминан 06:00да
М.Махмудовнинг “Chevrolet lacetti” русумли автомашинасини кўриб
қолишганини, автомашина ойналари очиқлиги сабабли уларда
автомашинадан ўғрилик қилиш фикри пайдо бўлганини, сўнг улар
автомашина салонидан “Samsung A12” русумли телефон, “Smart wach” қўл
соатини, икки та электрон тамаки чекиш мосламасини олиб кетишганини,
шу куни телефонни сотишганини ва олинган пулга овқат сотиб
олишганини ва бир кеча меҳмонхонага тунаб қолишганини, эртаси куни
уларни ИИБ ходимлари ушлаб олишганини, жабрланувчи айтган 5.000.000
сўм автомашина салонида бўлмаганини, аммо у ушбу ҳолатдан ўзига
тегишли хулоса чиқариб ИИББ депозит ҳисоб рақамига 5.000.000 сўм
қўйганини ва жабрланувчига соатни қайтаргани, бундан ташқари,
телефони эвазига 1.000.000 сўм берганини, ҳозирда жабрланувчини унга
нисбатан даъвоси қолмаганини, унга яна бир бор имкон беришни у ўзига
хулоса чиқарганини, унга нисбатан жазо тайинламасликни, сабаби унинг
моддий аҳволи оғирлигини, эндигина Жиззах вилоятидаги текстил
заводида ишга кирганини, судланса ва жазо ўтаса ишдан бўшатилиши
мумкинлигини, унга бир маротаба имкон беришни сўраб кўрсатув бериб
ўтган.
Гарчанд судланувчи Д.Норқулов уларга эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрор бўлса-да, суд уларнинг айби жиноят ишида тўпланган
қуйидаги далилар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди.
Жумладан, жабрланувчи М.Махмудов ўзининг дастлабки терговда
берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2024 йил 12 август куни
“Samsung A12” русумли телефонидаги “ЯндексТахи” иловаси орқали ёловчи
ташиш билан шуғулланиб соат тахминан 12:00да Чилонзор тумани 17-уй
олдига келиб “Samsung A12” русумли телефонини автомашинада қолдириб,
ўзи эса уйга кириб ухлаганини, 2024 йил 13 август куни туғилган куни
бўлганлиги сабабли ўртоқлари Ш.Мардонов ва Э.Тойиров билан туғилган
кунини нишонлаш мақсадида соат тахминан 00:00 да ўзига тегишли
“Chevrolet lacetti” русумли автомашинада Чилонзор туманида жойлашган
2
Халқлар дўстлиги саройи ва Чилонзор метроси атрофида айланиб соат
тахминан 04:00да Чилонзор туманидаги “Оғалар” кафеси олдига келиб
тўхтаб, сув ичиб ўтирганини, соат тахминан 06:00да Ш.Мардонов ва
Э.Тойиров билан хайрлашиб, тарқалишганини, танишларини кузатиб
қўйганидан сўнг ўзи шу ерда бўлган савдо дўконига кириб сув сотиб
олганини, шу вақт автомашинаси ҳақиқатда очиқ қолганини, кейинчалик
автомашинага келиб ўтириб уни уйга қадар бошқариб бориб, уйига кириб
дам олганини, 2024 йил 13 август куни, кун давомида ухлаб дам олганини,
соат тахминан 18:00да уйдан чиқиб, автомашинасини ювдиришга олиб
бориб, автомашинани ювиб, “ЯндексТахи” иловасидан фойдаланиш
мақсадида телефонини қидирганини аммо автомашинасида телефони,
автомашинада бўлган 5.000.000 сўм ва қўл соати йўқлигини билиб
қолганини, сўнг ҳолатни аниқлаш мақсадида биринчи “Оғалар” кафесидаги
кузатув камерасини бориб кўрганини, шу ерда видео тасвирдан унинг
автомашинасидаги мулки ўғирлаб кетилганини билиб ИИБга хабар
берганини, ҳозирга келиб унга қўл соати қайтарилганини, телефонини
пулини судланувчи берганини фақатгина депозит ҳисоб рақамида яна
5.000.000 сўм борлигини, ушбу пул ҳам унга қайтариб берилган тақдирда
унинг ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини, тергов органи томонидан
олинган икки та электрон тамаки чакиш мосламасига унинг алоқаси
йўқлигини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Д.Камолиддиновнинг дастлабки тергов берган кўрсатувлари билан;
Судланувчилар Д.Норқуловнинг юқорида баён қилинган жиноятни
содир этганликдаги айби, ўзининг кўрсатувидан ташқари, ариза, бирламчи
тўпланган иш ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, ҳодиса жойини кўздан
кечириш баённомаси ва унга илова фото суратлар, нарсани олиш
баённомаси, олинган видео тасвирлар, видео тасвирни кўздан кечириш
баённомаси ва унга илова фото суратлар, нарсани аниб олиш учун кўрсатиш
баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани кўздан кечириш баённомаси
ва илова фото суратлар, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш
баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани ашёвий далил деб эътироф
этиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишларида тўпланган ва суд
мажлисида текширилган барча бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган.
Суд,
судланувчи
Д.Норқулов
ҳаракатларини
юридик
квалификациясини муҳокама қилар экан, дастлабки тергов органи
томонидан унинг ҳаракатлари ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в” банди “ўғрилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш”да
ифодаланган жиноят аломати билан қуйида келтирилган асосларга кўра
тўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят
3
назарда
тутилган
жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Шу
туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва
жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган
шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида
раҳбарий кўрсатма берилган.
Суд, судланувчи Д.Норқуловга нисбатан жазо тури ва миқдорини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7 ва 8-моддалари
талабларига риоя қилиб, Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
қароридаги раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахси, айбига
тўлиқ иқрорлигини, моддий аҳволини, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини
инобатга олиб, судланувчи Д.Норқулов ижтимоий хавфлилик хусусиятини
йўқотган деб топиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига
асосан уни жазодан озод қилишни лозим топади.
Суд иш юзасидан етказилган моддий зарар масаласини муҳокама
қилар экан, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи
Д.Норқуловдан жабрланувчи М.Махмудов фойдасига 5.000.000 сўм моддий
зарар ундиришни ва ушбу ундирувни 2024 йил 23 августдаги 24803-сонли
квитанцияга асосан Д.Норқулов томонидан Тошкент шаҳар ИИББ депозит
ҳисоб рақамига кирим қилинган 5.000.000 сўмга қаратиш лозим деб
ҳисоблайди.
Суд ашёвий далилар масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни, “Smart wach” русумли қўл
соати жабрланувчи М.Махмудовга тилхат асосида қайтарилганини
инобатга олиш ва 2 дона электрон сигарет мосламасини белгиланган
тартибда йўқ қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-474моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И :
Норқулов Диёрбек Умиджон ўғли (Norqulov Diyorbek Umidjon o`g`li)
ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбли деб топилсин.
Д.Норқулов ЖК 70-моддасига асосан айбдор деб топилган модда
юзасидан жазо тайинланмасдан жазодан озод қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Д.Норқуловга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси
бекор қилинсин.
4
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Д.Норқуловдан жабрланувчи
М.Махмудов фойдасига 5.000.000 сўм ундирилсин.
Ундирув Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб рақамига 2024 йил 23
августдаги 24803-сонли квитанция билан Д.Норқулов томонидан кирим
қилинган 5.000.000 сўмга қаратилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф
этилган:
- бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин;
- “Smart wach” русумли қўл соати жабрланувчи М.Махмудовга тилхат
асосида қайтарилганини инобатга олинсин;
- Икки дона электрон тамаки истеъмол қилиш мосламаси белгиланган
тартибда йўқ қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ф.Эргашев
5