Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1038 Дата решения 29.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 339703 Claim ID 2650621 PDF Hash 000baac49c57012b... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
амда ЖК 266-моддаси амда ЖК 266 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
гa нисбатан ЖК 266-моддасининг 1-қисми гa нисбатан ЖК 266 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2024 йил октябрь ойининг 29 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, қуйидаги таркибда: судья Ф.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат Ю.Хасанов, гумон қилинувчи М.Махамаджонов, жабрланувчи Д.Анур иштирокида, ЖК 266моддасининг 1-қисми билан гумон қилинган Махамаджанов Музаффар Абдумаликович (Maxamadjanov Muzaffar Abdumalikovich), 1988 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, ишламайди, судланмаган, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Катта Чилонзор МФЙ, Чилонзор 7муюлиш кўчаси, 36-хонадонда яшовчига нисбатан 1-1006-2403/1038-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Гумон қилинувчи М.Махамаджонов 2024 йил 24 июнь куни, соат тахминан 18:35да, ўзининг бошқарувидаги “Lacetti” русумли 01T330NB давлат белгили автомашинада, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги, Чилонзор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бориб, ушбу кўча билан туташган Муқумий кўчасига етган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди ва 77-банди 3-қисми яъни “Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак” ва “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, унинг ҳаракат йўналишига нисбатан ўнгдан чап томонга тўғрига ҳаракатланаётган Анур Дурсун Хусейин ўғлининг бошқарувидаги “СКУТЕР” билан тўқнашув содир этган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 24 июлдаги №4801-Ҳ-Раж-сонли хулосасига кўра Д.Анур оғирлик даражасига кўра, “ўртача оғир” турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Суд процессида гумон қилинувчи М.Махамаджонов жабрланувчи Д.Анур ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. кўрсатувини тасдиқлаб, судда жабрланувчи Д.Анурга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганини, жабрланувчи уни кечиришганини, улар билан ўзаро ярашиб олганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, айбига тўлиқ иқрорлигини баён этиб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан ярашиб олгани сабабли жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан ҳаракатдан тугатишни сўради. Жабрланувчи Д.Анур дастлабки терговда берган кўрсатувини тасдиқлаб, судда унга етказилган зарар тўлиқ қопланганини, гумон қилинувчи М.Махамаджоновга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини, уни кечирганини, ярашув ҳақидаги аризани ўз ихтиёри билан ёзиб тақдим қилганини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганини баён этиб, М.Махамаджоновга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд гумон қилинувчи М.Махамаджонов жабрланувчи Д.Анурнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, прокурор ва адвокатнинг жиноят ишини томонларнинг ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумон қилинувчи муқаддам оғир жиноят учун судланмаганини, айбига тўлиқ иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганини, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирор-бир тазйиқ ўтказилмаганини, ярашув уларнинг хоҳишлари билан бўлганини ҳамда ЖК 266-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашув доирасига тушишини инобатга олиб, М.Махамаджоновга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Д.Анурга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84, 423, 585-586- моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Махамаджанов Музаффар Абдумаликович (Maxamadjanov Muzaffar Abdumalikovich)гa нисбатан ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши тарафлар ярашилганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Д.Анурга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолгани тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдириши мумкин Раислик қилувчи: /имзо/ Ф.Эргашев