← Назад
Решение #112162 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| Тулкуновни ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 25 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Комолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
И.Тулкунов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашевнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган
Тулкунов Ислам Равшан ўғли (Tulkunov Islam Ravshan
o`g`li), 2000 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, татар, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, бўйдоқ, судланмаган, ишламайди, Тошкент
шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Илғор МФЙ, Эркин
кўчаси, 36-уйда доимий рўйхатда туриб, яшовчи, иш
бўйича 2024 йил 22 май куни “муносиб хулқ атворда
бўлиш
тўғрисидаги
тилхат”
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олганга нисбатан
1-1006-2403/949-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи
кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи И.Тулкунов гиёвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келиб, 2024 йил 14
май куни соат тахминан 07:00да, телеграм месенжеридаги “KITCUNE”
номли гуруҳдан 320.000 сўм эвазига наркотик моддани харид қилиб,
Чилонзор тумани 8-мавзе ҳудудида жойлашга кўп қаватли уйлар ёнида
яроқсиз ҳолатдаги ёритиш мосламаси (лампочка) орқали истеъмол қилган
вақтда хушини йўқотган сабабли, атрофдагилар уни 16-сонли РШТЁИМга
олиб боришганида, шифокорлар томонидан унинг ёни кўздан
кечирилганда бир дона полиэтилен пакетига солинган соф вазни 0,02
грамм бўлган а-пирролидиновалерофенон моддаси ва бир дона қора
рангли модда қолдиқлари мавжуд бўлган яроқсиз ҳолатдаги ёритиш
мосламаси (лампочка) ҳамда 1 дона спрей идиш мавжудлиги аниқланган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 15 майдаги
№2051-сонли хулосасига кўра, мазкур модда таркибида оғирлиги 0,02
граммни ташкил қилган (а-PVP) моддаси мавжудлиги аниқланган.
(а-PVP)
а-пирролидиновалерофенон
моддаси
–
Ўзбекистон
1
Республикаси ВМнинг “Гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб
чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг
муомалада бўлиш юзасидан назоратини такомиллаштириш тўғрисида"
2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги
2018 йил 12 октябрдаги 878-сон қарорининг 1-рўйхатида 139-рақам ва
ВМнинг 2023 йил 19 августдаги №399-сонли қарори билан кўрсатиб
ўтилган гиёванд воситалар туркумига киради.
Прегебалин моддаси – Ўзбекистон Республикаси ВМнинг “Ўзбекистон
Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга
солиш тўғрисида”ги 2019 йил 27 сентябрь кунидаги 818-сонли қарорининг 1иловаси 55-тартиб рақамида ва ВМнинг 2023 йил 19 августдаги 399-сонли
қарорида кўрсатиб ўтилган кучли таъсир қилувчи моддаларга киради.
Судланувчи И.Тулкунов айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб,
дастлабки терговда берган кўрсатувини тўлиқ тасдиқлаб, судда у
“Ахборот-техналогиялари” университетида 2-курс талабаси эканини, 2024
йил 14 май куни соат тахминан 07:00да телеграм месенжери орқали
“KITCUNE” номли гуруҳдан ўз истеъмоли учун наркотик моддаси харид
қилиб олганини, унга ташлаб берилган локация бўйича Чилонзор тумани
8-мавзе, ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг ёнига борганини, у 320.000
сўм эвазига харид қилиб олган моддани шу ерда синган лампочка
бўлагида тамаки қолдиқлари билан қўшиб, истеъмол қилганини, сўнг
хушидан кетиб қолганини, локация асосида олган моддасини фақат бир
қисмини истеъмол қилганини қолгани унда чўнтагида қолганини, аммо
истеъмол қилганидан сўнг хушидан кетиб қолганини, ўзига келган
вақтида касалхонада бўлганини, у билишича 12 соат давомида кома
ҳолатида ётганини, унинг чўнтагидан шифокорлар топиб олган нарсани
ИИБ ходимларига беришгани сабабли унинг олдига ИИБ ходимлари келиб
сўраб суриштирганида у пушаймон бўлиб уларга бўлган ҳолатни
тушунтириб берганини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонда эканини,
унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи И.Тулкунов айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг
айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган.
Хусусан, судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Ш.Улуғбеков, С.Кабилова, Ш.Зияеванинг дастлабки терговда берган
кўрсатувлари билан;
Бундан ташқари, судланувчи И.Тулкуновнинг айби юқорида
келтирилган кўрсатувлардан ташқари ашёвий далилни олиш тўғрисидаги
баённома, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, судга оид наркология
экспертиза хулосаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш
тўғрисидаги қарор, бирламчи тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида
мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган.
Суд судланувчи И.Тулкуновнинг жиноий хатти-ҳаракатлари юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг
1-қисми билан – “гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай,
2
қонунга хилоф равишда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган.
Қарорнинг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини
нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган
жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган
шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда
тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини, 16-бандида, судлар
шуни назарда тутишлари керакки, жарима тариқасидаги жазо
тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима миқдори билан бир
қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори
миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул бирлигида ифодаланган жами
суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи И.Тулкуновга жазо тури ва меъёрини белгилашда, уни айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймондалигини, жиноят
ғаразли ниятда содир этилганини, ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноят содир этганини, айб шаклини, унинг шахсини, оилавий
шароитини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини
қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини, жазони ҳам
енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган моддасининг санкцияси доирасида
жарима жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб топади.
Суд, судланувчи И.Тулкунов суд наркологик экспертизасининг
26.08.2024 йилда берган №1977-сонли далолатномасига кўра, И.Тулкунов
гиёвандлик касаллигига чалинмаганлиги ва даволанишга муҳтож
эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чораларини
қўлламасликни;
Суд, ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МСБда 08183-сонли квитанция асосида топширилиб
сақланаётган, ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза тадқиқот
жараёнида сарфланганидан ортган, умумий оғирлиги 0,01 грамм бўлган
таркибида а-PVP бўлган моддани ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ
қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471473- моддаларига амал қилиб, суд
3
Қ И Л А Д И:
Тулкунов Ислам Равшан ўғли (Tulkunov Islam Ravshan o`g`li) ЖК 276моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбдор деб топилсин.
И.Тулкуновни ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни 5.100.000 сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, И.Тулкуновга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, ашёвий далил сифатида
олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 08183-сонли квитанция
асосида топширилиб сақланаётган, ўтказилган судга оид кимёвий
экспертиза тадқиқот жараёнида сарфланганидан ортган, умумий оғирлиги
0,01 грамм бўлган таркибида а-PVP бўлган модда йўқ қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан 20 сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест
оқибатсиз қолдирилади.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
4
Ф.Эргашев