← Назад
Решение #112353 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 109 | 2 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 2 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2024 йил октябрь ойининг 24 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Собиров ва унинг ҳимоячиси “VERUM
LAW FIRM” адвокатлик фирмаси адвокати М.Хайдаров, жабрланувчи ва
фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиқурбоновнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 109-моддасининг 2-қисми билан айбланган
Собиров Абдулборий Улуғбек ўғлига нисбатан 1-1006-2401/714-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Собиров Абдулборий Улуғбек ўғли (Sobirov
Abdulboriy Ulug’bek o’g’li) – 2006 йил 02 январь куни
Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани, Мустақиллик МФЙ, Хумо кўчаси, 87уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича 2024 йил 03 сентябрь
кунидан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан судланувчи, жабрланувчи ва
фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган
ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи А.Собиров, 2024 йил 24 май куни соат тахминан 15:30 ларда
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ, Абу - Сахий бозорининг
5-блок ҳудудида бўла туриб, шу ерда олдиндан ўзига таниш бўлган
Ш.Ҳожиқурбонов билан ўрталарида мавжуд бўлган ўзаро келишмовчилик
сабаб жанжаллашиб, таниши Ш.Ҳожиқурбоновнинг юз қисмига икки
маротаба қўллари билан зарба бериб, баданига қасддан шикаст етказганлиги
аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 31 майдаги 3587-сонли
хулосасига кўра Ш.Ҳожиқурбоновнинг баданида “бурун суякларининг
синиши” дан иборат жароҳатлар олганлиги, ушбу жароҳатлар тўмтоқ қаттиқ
жисм таъсирида кўрикдан ўтувчининг айтган, тиббий ҳужжат ва қарорда
кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши мумкинлиги, аниқланган тан
жароҳатлар соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган
муддатга бузилишига олиб келадиган соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига
олиб келадиган енгил тан жароҳатлар гуруҳига кириши кўрсатилган.
Мазкур ҳаракатлари билан судланувчи А.Собиров Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбланган.
Судланувчи А.Собиров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиқурбоновдан кечирим сўраб,
ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогар Ш.Ҳожиқурбоновнинг соғлигига етказилган моддий зарарни тўлиқ
қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати
билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиқурбонов суд мажлисида,
юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда судланувчи А.Собировга нисбатан
даъвоси йўқлигини, унинг соғлигига етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ
бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли судланувчи А.Собировга нисбатан
бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув
берди.
Суд мажлисида судланувчи А.Собиров, жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогар Ш.Ҳожиқурбоновга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат
қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни
сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар билан
ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод
этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган
жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги
масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиқурбонов ҳамда
судланувчи А.Собировнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб
ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
А.Собиров ва унинг ҳимоячиси М.Хайдаров, жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогар Ш.Ҳожиқурбоновнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини
эшитиб,
судланувчи
А.Собировнинг
муқаддам
судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчи томонидан жабрланувчи
ва фуқаровий даъвогарга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг
ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят
ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ судланувчи А.Собировни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва
унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан
3
туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиқурбонов
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу
ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Судланувчи Собиров Абдулборий Улуғбек ўғли (Sobirov Abdulboriy
Ulug’bek o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган
жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига
асосан тугатилсин.
А.Собировга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси бекор қилинсин ва у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод
этилсин.
Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Ш.Ҳожиқурбоновга мазкур
жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров