← Назад
Решение #112361 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Ф.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья
катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан –
прокурор Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат
Б.Файзиевнинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-1006-2303/730-сонли жиноят
иши бўйича маҳкум Ф.И.О томонидан келтирилган апелляция
шикоятлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
12 сентябрдаги ҳукми билан судланган
1999 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
2022
йил
24
мартдаги
ҳукмига
кўра,
ЖК
25,166-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб,
иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Олмазор
туман судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил жазо
муддати озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.
2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2023 йил 3 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилиб,
ЖКнинг 60,61,62-моддалари тартибида, 9 ой 6 кун
озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўталмай қолган
жазо муддати 1 ой 4 кунни ташкил этади.
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Хуррият 2-берк кўчаси,
5-уйда рўйхатда туради, иш бўйича 2024 йил 20 апрель
куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва
169-моддаси 3-қисми “а” банди, ЖКнинг 59-60, 61-моддаларига асосан
узил-кесил ўташ учун 5 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш
белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, судланувчи Ф.И.Одан
жабрланувчи Б.Тошмуродов фойдасига 2.200.000 сўм, жабрланувчи
Ш.Ёқубов фойдасига 14.200.000 сўм ундириш, жиноят иши юзасидан
ашёвий далил деб эътироф этилган “Tecno Spark” русумли телефон
Х.Алибоевга қайтариш белгиланган.
Маҳкум Ф.И.О апелляция шикоятида биринчи босқич суди, иш
ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан айблов ҳукм чиқарганлигини билдириб,
ишни қайта кўриб чиқишни сўраган.
Маҳкум Ф.И.О апелляция инстанция судига, жиноят иши бўйича
келтирилган апелляция шикоятини қайтариб олиш ҳақида ариза тақдим
қилди.
Шу сабабли суд юқоридаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб
чиққан ҳолда маҳкум Ф.И.О томонидан апелляция шикояти қайтариб
олинганлигини
инобатга
олиб,
апелляция
иш
юритуви
тугатилганлигини ва ҳукм қонуний кучга кирганлигини эътироф этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 423, 49710, 528-моддаларини
қўллаб, апелляция инстанциясининг судлов ҳайъати,
АЖРИМ
Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
12 сентябрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукми бўйича апелляция
иш
юритуви
тугатилсин
ва
мазкур
ҳукм
2024 йил 24 октябрь куни қонуний кучга кирган деб ҳисоблансин.
Ажрим ижро учун биринчи инстанция судига юборилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
А.Абдулхаев
Ажрим аслига тўғри.
2