Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/930 Дата решения 24.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 337928 Claim ID 2630364 PDF Hash c943245ab0c5ce54... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 2511-моддасининг 3-қисми исми ва 2511 3 law
июнда ЖПКнинг 224-моддаси июнда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 28 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
тида суд ЖПКнинг 23-моддаси тида суд ЖПК 23 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
тиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72-моддаси тиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2511 3 law
Кенжабоевга ЖК 2511-моддасининг 3-қисми Кенжабоевга ЖК 2511 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил октябрь ойининг 24 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда: Раислик қилувчи судья Ф.Эргашев; судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Кенжабоев ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Рахматуллаев иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 2-қисми ва 2511-моддасининг 3-қисми билан айбланган Кенжабоев Собиржон Шокир ўғли (Kenjaboyev Sobirjon Shokir o`g`li) 1993 йил 18 декабрда Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, Халқ банки хўжалик бўлими мутахассиси, оилали, 3 нафар фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Темирйўлчилар 1-тор кўчаси, 37-уйда доимий рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича 2024 йил 22 июнда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида уланиб, шу куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024 йил 27 июнь куни ЖПКнинг 27моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 июндаги ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 1 июль куни қамоқдан озод этилиб, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси 2024 йил 30 сентябрь куни олганга нисбатан 1-1006-2403/930-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Кенжабоев кули таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, 35 дона таркибида прегабалин моддаси бўлган “Зкардекс” дори воситасини сақлаб келиб, 2024 йил тахминан июнь ойининг охирида ушбу дори воситасини 10 донасини Юлдашев Сарвар Садиковичга 500.000 сўм эвазига сотиб, бир қисми сифатида 200.000 сўм олган. 2024 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 6мавзедаги “Халқ банки” биноси автотураргоҳида Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, С.Кенжабоев ёни кўздан кечирилганида, келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётган, С.Юлдашевдан ўтказганидан қолган 25 дона таркибида прегабалин моддаси бўлган “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 26 июндаги №2497-сонли эксперт хулосасига кўра, С.Кенжабоевдан олинган, "Зардекс" ёзувли жами 25 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 26 июндаги №2498-сонли эксперт хулосасига кўра, С.Юлдашевдан олинган, "Зардекс" ёзувли жами 10 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 4 июлдаги №619-сонли эксперт хулосасига кўра, 1) С.Кенжабоевдан олинган, "Зардекс" ёзувли жами 25 дона оқ-қизил рангли капсулалар таркибида прегабалин моддасининг соф оғирлиги 7,72575 граммни ташкил этиши, 2) С.Юлдашевдан олинган, "Зардекс" ёзувли жами 10 дона оқ-қизил рангли капсула таркибида прегабалин моддасининг соф оғирлиги 3,2254 граммни ташкил этиши аниқланган. Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган С.Кенжабоев унга эълон қилинган айбловларга қисман иқрор эканлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини қисман тасдиқлаб, судда у тахминан 2024 йилнинг май ойларида Интернетнинг телеграм мессенджеридаги "Нури" исмли шахс билан танишиб қолганини, у билан фақатгина телеграм орқали гаплашиб турганини, у билан бир марта, Афруз тўйхонаси олдига келганида кўришганини, ўша вақтда ўзининг истеъмоли учун “Зардекс” доридан олганини, ундан атиги икки ёки уч марта дори олганини, бир дона капсуласини 50.000 сўмдан сотиб олганини, тахминан 2 ой дорини ичиб келганини, оилавий муаммолар сабабли ушбу дориларни ичишни ўрганганини, дорини ичганида бироз енгил тортганини, дориларнинг пулини кўпинча нақд берарганини, 2024 йил тахминан 18 июнь куни "Нури" исмли шахс билан телеграм орқали боғланиб, ундан 36 дона Зардекс дорисини сотиб олишга буюртма берганини, у бир бола орқали унга буюртма қилган дориларни бериб юборганини, дориларни Тапоич томондаги Авиатор корзинкаси олдида олганини, сўнг ушбу доридан бир донасини олиб ичиб, қолганини барсеткасида сақлаб келганини, дори воситасини бирор бир кишига сотиш истаги бўлмаганини, 2024 йил тахминан июнь ойининг ўрталарида С.Юлдашев орқали жўнатма олганини, ушбу жўнатмани олиш вақтида, у пул бериш мақсадида барсеткасини очганини, шу вақт С.Юлдашев унинг барсеткасида ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётган “Зардекс” дори воситасини кўрганини, С.Юлдашев унга ушбу доридан у ҳам қидириб юрганини, унга сотишни таклиф қилганини, у рад жавобини берганини, аммо С.Юлдашев охир касаллиги борлигини, ҳозирда ҳеч қаердан топишни имкони бўлмаганини, унга ушбу дорини бир қисмини сотиш кераклигини айтганини, шунда у фақатгина 10 донасини сотишга қарор қилганини, уларни ўзи сотиб олган нархда яъни 50.000 сўмдан ҳар бир донасини сотишга рози бўлганини, С.Юлдашев ушбу нархда сотиб олишга рози бўлганини, сўнг у С.Юлдашевга 500.000 сўмга ҳисоблаб, 10 дона “Зардекс” дори воситасини берганини, С.Юлдашев унга ҳозирда ёнида 200.000 сўм бўлганини айтиб, унга 200.000 сўм бериб, қолган пулларни етказиб беришга ваъда берганини, эртаси куни у ишдан чиқиб автомашинасига ўтирган вақтида унинг олдига ИИБ ходимлари келиб ўзини таништириб, ёнида қонунга хилоф бирор бир ашё бор ёки йўқлигини суриштиришганини, шунда унинг барсеткасидан 25 дона “Зардекс” дори воситаси аниқланганини, ИИБ ходимларига у ушбу ашёни ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётганини айтган вақтида С.Юлдашев унга қўнғироқ қилиб, қолган 300.000 сўмни келтириб бериш истагини билдирганини, ИИБ ходимлари нима масалалигини суриштиришганида у С.Юлдашевни ундан қарзи борлигини қарзини олиб келиб бериш истагида эканини айтганида ИИБ ходимлари унинг телефон рақами орқали С.Юлдашев билан гаплашиб унга дори сотганини билиб олишганини ва С.Юлдашевни унинг номидан учрашувга чақиришганини, у С.Юлдашев билан учрашган вақтида ИИБ ходимлари С.Юлдашевдан 10 дона “Зардекс” дори воситаси ва 300.000 сўмни тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олишганини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонда эканини, унга яна бир бор имкон беришни, у касалликка чалинмаганини, оилада ягона боқувчи эканини, фарзандлари вояга етмаганини унга нисбатан жазо тайинлаш вақтида инобатга олишни сўраб кўрсатув бериб ўтган. Гарчанд судланувчи С.Кенжабоев ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини айтиб ўтган бўлса-да, суд уларнинг айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Жумладан, гувоҳ С.Юлдашев дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб судда у 2024 йил тахминан январ феврал ойларида коронавирус инфекцияси билан касалланиб касалхонада даволанганини, у касалхонадан даволаниб чиқиб бўлганидан сўнг ҳам суякларида қаттиқ оғриқ пайдо бўлганини, ушбу оғриқни ҳар қандай оғриқ қолдирувчиларни ичиб ҳам қолдириш имконини топмаганини, кўчадан суриштирганида “Зардекс” дори воситаси борлигини уни ичса оғриқлари қолишини эшитиб, ушбу дори воситасини қидириб топганини ушбу дори воситаси дорихоналарда сотилмаслигидан унинг тақиқланганини билиб қолганини, аммо оғриқ унга жуда қаттиқ таъсир қилгани сабабли ҳам ушбу дориларни қандай бўлмасин топиш чораларини кўрганини, топиб истеъмол қилганида одатда бир кунда бир дона истеъмол қилганида оғриқлари қолганини ва оғриқ сезмасдан юрганини, аммо кейинчалик ушбу дори воситасини қидириб топиш қийинлашиб кетганини ва суякларидаги қақшатқич оғриқ уни безовта қила бошлаганини, 2024 йил тахминан июнь ойининг 19 ёки 20 санасида у С.Кенжабоевга жўнатма олиб бориб берганини, яъни у етказиб бериш хизматида ишлагани муносабати билан унга берилган жўнатмани манзилига олиб бориб берганини, С.Кенжабоев ундан жўнатмани олиб пулни тўлаш вақтида барсеткасини очиб пул олиш вақтида барсеткасида “Зардекс” дори воситасини кўриб қолганини, сўнг у ҳам “Зардекс” истеъмол қилишини аммо ҳозирда дориси тугаб қолганини ва дорини топиш имкони бўлмай турганини, шу сабабли унга дорисидан бериб туришни айтганини, С.Кенжабоев дастлаб дори уники эмаслигини ва уни сотиш истаги йўқлигини айтганини, аммо у бир неча маротаба илтимос қилганидан сўнг С.Кенжабоев ҳар бир донасини 50.000 сўмдан сотишга қарор қилганини, у 10 дона дори воситасини 500.000 сўмга ҳисоблаб олганини, ўша вақтда ёнида 200.000 сўм бўлгани сабабли у С.Кенжабоевга 200.000 сўм бериб тез кунда қолган пулларни ҳам етказиб беришини айтиб, орадан бир кун ёки икки кун ўтиб, С.Кенжабоевга қўнғироқ қилганини ва пулларни этиб бериш истагини айтмоқчи бўлганини аммо С.Кенжабоев смс билан жавоб берилганини, у учрашишга келиб айтилган жойга борганида уни ИИБ ходимлари ушбу олиб ёнида бўлган 10 дона дори воситасини ва 300.000 сўм пулларни тегишли тартибда расмийлаштириб олишганини айтиб берган кўрсатувлари билан; Судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ М.Эгамберганов, М.Абдушариповнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан; Судланувчи С.Кенжабоевнинг юқорида баён қилинган жиноятни содир этганликдаги айби, тезкор қидирув тадбири ўтказиш тўғрисидаги қарор, ашёни олиш тўғрисидаги баённома, смс хабарлар, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, юзлаштириш баённомаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор, судга оид наркология экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишларида тўпланган ва суд мажлисида текширилган барча бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи С.Кенжабоевнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511моддасининг 3-қисми – “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида, кўп миқдорда, қонунга хилоф равишда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломати билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бироқ, суд судланувчи С.Кенжабоевнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 2-қисми – “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида, бир гуруҳ шахслар томонидан қонунга хилоф равишда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломати билан қуйида келтирилган асосларга кўра нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”- деб кўрсатилган. Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” – деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасида шахснинг айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 462-моддасида Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли Қарорининг 10-бандида, айбдор томонидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг фақат бир қисми қонунга хилоф равишда ўтказилиб, қолган қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг умумий миқдоридан келиб чиқиб, қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунча бериб ўтилган. Судда текширилган далилар мажмуига кўра, судланувчи С.Кенжабоев дан аниқланган 25 дона “Зардекс” дори воситаси кўп миқдорни ташкил этмаса-да, у С.Юлдашевга ўтказгани билан қўшиб ҳисобланганида кўп миқдорни ташкил этишини инобатга олиб, суд судланувчи С.Кенжабоевнинг ҳаракатларини, умумий дори воситасининг миқдоридан келиб чиқиб кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи модда сифатида фақатгина ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми билан таснифлаш лозим бўлади. Юқоридаги асосларга кўра, суд судланувчининг ҳаракатлари ЖК 2511моддасининг 2-қисми билан ортиқча малакаланган деб ҳисоблаб ушбу моддани айбловдан чиқариш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи С.Кенжабоевга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига қисман иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, унинг муқаддам судланмаганини, оилали эканини ва қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Суд, судланувчи С.Кенжабоевга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ режимини белгилашда, ЖК 50-моддаси 7қисмининг “б” бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланади”-деб кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи С.Кенжабоевнинг оилада ягона боқувчи эканини, унга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо реал ижрога қаратилган тақдирда ҳаётининг кейинги қисмида жиддий таъсири борлигини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамасдан туриб ҳам хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, шартли жазо тайинлашни ва синов муддатини белгилашни, синов даврида С.Кенжабоевнинг яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда ўзи яшайдиган ИИБга хабар бериб туриши, вақтивақти билан келиб, бу органларда рўйхатдан ўтиб туриши каби мажбуриятларни юклатишни ва унга ЖК 72-моддасининг 6 ва 8қисмларида кўрсатилган оқибатлари тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи С.Кенжабоев суд наркологик экспертизасининг 2024 йил 5 июлда берган №1547-сонли далолатномасига кўра, заҳарвандлик касаллигига чалинмаганлиги ва даволанишга муҳтож эмаслиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чораларини қўлламасликни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ашёвий далил масаласини муҳокама этиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кимёвий экспертиза тадқиқотидан ортиб қолган ва 24/147-сонли квитанция билан Чилонзор туман ИИО ФМБ ашёвий далилар хонасига топширилган 12 дона “Зардекс” дори воситаси ва 20 дона “Зардекс” ёзувли дори воситасидан қолган бўш капсула белгиланган тартибда йўқ қилишни, 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни, С.Юлдашевдан олинган 300.000 сўмни давлат фойдасига ўтказишни ва “Honor X8b” русумли телефон судланувчи С.Кенжабоевга қайтаришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471473-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И : Кенжабоев Собиржон Шокир ўғли (Kenjaboyev Sobirjon Shokir o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. С.Кенжабоевга ЖК 2511-моддасининг 3-қисми билан 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб туришнинг ва қамоқнинг ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни С.Кенжабоевни ушлаб туришда 2024 йил 22 июнь, 2024 йил 27 июндан 2024 йил 1 июлгача, жами 6 кун бўлганини инобатга олиб, узил-кесил С.Кенжабоевга ўташ учун 6 (олти) йил 11 (ўн бир) ой 24 (йигирма тўрт) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, С.Кенжабоевга 1 (бир) йил синов муддати белгилансин. С.Кенжабоевнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Миробод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. С.Кенжабоевга синов даврида яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақида ўзи яшайдиган Пробация бўлимига хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб, бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, кўнгил очиш ва дам олиш жойларида бўлмаслик каби мажбуриятлар юклатилсин. С.Кенжабоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72- моддаси 6 ва 8қисмларида кўрсатилган оқибатлар тушунтирилсин. Синов муддати 2024 йил 24 октябрдан, яъни ҳукм эълон қилинган кундан, бошлаб ҳисоблансин. С.Кенжабоевга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг 2024 йил 1 июлдаги 24493сонли квитанцияга асосан топширилган Тошкент шаҳар ИИББ МИБ депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 7.000.000 сўм унинг ўзига қайтарилсин қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган: -Чилонзор туман ИИО ФМБ ашёвий далилар хонасига топширилган 12 дона “Зардекс” дори воситаси ва 20 дона “Зардекс” ёзувли дори воситасидан қолган бўш капсула белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - Бир дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин; - С.Юлдашевдан олинган ва 2024 йил 12 сентябрдаги 24897-сонли квитанцияга асосан топширилган Тошкент шаҳар ИИББ МИБ депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 300.000 сўм давлат фойдасига ўтказилсин; - “Honor X8b” русумли телефон судланувчи С.Кенжабоевга қайтарилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади. Раислик қилувчи Ҳукм нусхаси аслига тўғри: /имзо/ Ф.Эргашев