← Назад
Решение #112529 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| май куни ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| Ориповни ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 24 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, 3-Чарх Комолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
қуйидаги таркибда:
судья Ф.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Д.Орипов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасановнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган
Орипов Дониёр Иброҳим ўғли (Oripov Doniyor Ibrohim
o`g`li), 1991 йил 4 май куни Тошкент вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди бор, судланмаган,
ишламайди, Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Зангиота ҚФЙ, Доно кўчаси, 28-уйда доимий рўйхатда
туриб, яшовчи, иш бўйича 2024 йил 21 май куни
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган ва шу
куни ушлаб туриш жойларидан озод этилган, 2024 йил
28 май куни “муносиб хулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга
нисбатан
1-1006-2403/989-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Д.Орипов 2024 йил 21 май куни соат тахминан 01:00да
Чилонзор туман ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган
тезкор тадбирда, Чилонзор тумани 6-мавзеда жойлашган “Элдорадо”
меҳмонхонаси олдида ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа
уйғотганлиги сабабли, текшириш учун тўхтатилиб унинг ёни холислар
иштирокида кўздан кечирилганда, эгнида бўлган бўлган тўқ сариқ
кўйлагини чап устки чўнтагидан оқ полиэтилен пакетга солинган тўқ
жигар рангли, ўткир ҳидли экспертиза хулосасига кўра соф вазни 0,76
граммни ташкил қилган таркибида 4-метилметкатинон (мефедрон)
бўлган моддани ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф равишда
сақлаб келаётгани аниқланган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 24 майдаги
№2106-сонли хулосасига кўра, Д.Ориповдан олинган оқ кристаллкукунсимон ҳолдаги модда оғирлиги: 0,76 граммни ташкил қилган
1
4-метилметкатинон
(мефедрон)
бўлгани
аниқланган.
Судланувчи Д.Орипов айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб,
дастлабки терговда берган кўрсатувини тўлиқ тасдиқлаб, судда у 2024 йил
20 май куни телеграмм ижтимоий тармоғига кириб, ўзининг истеъмол
қилиши учун гиёванд модда сотиб олиш учун қидирганини, сўнг “чупа
чупс” номли ботга кириб, мефедрон гиёванд моддасини танлаб 1.050.000
сўм тўловини пластик картадан амалга оширганини, орадан 20 дақиқалар
ўтиб мазкур ботдан унинг телеграм рақамига расм ва локация келиб
тушганини, у локация бўйича Миробод тумани кичик ҳалқа йўли, эски
тизиковкани йўлида жойлашган маҳаллани ичидан борганини,
локациядан мефедрон гиёванд моддасини ердан ковлаб олганини,
олинган нарсани бир маротаба истеъмол қилганини ва истеъмолидан
ортган қисмини ўзида сақлаганини, 2024 йил 21 май куни соат тахминан
01:00да ишдан қайтиб келаётган вақтида, яъни Чилонзор тумани 6-мавзе,
Элдорадо меҳмонхонаси ёнидаги дўконга кириб сув харид қилиб,
ташқарига чиққанида унинг олдига ИИБ ходимлари келишганини ва
ҳизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, икки нафар холислар иштирокида
унинг эгнини кўздан кечириш истаги борлигини айтишганини, у рози
бўлганини, кўздан кечириш давомида, эгнида бўлган бўлган тўқ сариқ
кўйлагини чап устки чўнтагидан оқ полиэтилен пакетга солинган тўқ
жигар рангли, ўткир ҳидли моддани аниқлаб олишганини, у мазкур
моддани ўзининг истеъмоли учун сақлаб юрганини ва бирор бир кишига
ўтказиш ёки сотиш истаги бўлмаганини, қилган ишидан пушаймонда
эканини унга енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи Д.Орипов айбига тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг
айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган.
Хусусан, судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ
Д.Абдурахмонов, А.Бахриддинов, А.Рихсибоев, М.Тожимаматовнинг
дастлабки терговда берган кўрсатувлари билан;
Бундан ташқари, судланувчи Д.Ориповнинг айби юқорида
келтирилган кўрсатувлардан ташқари ашёвий далилни олиш тўғрисидаги
баённома, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, судга оид наркология
экспертиза хулосаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш
тўғрисидаги қарор, бирламчи тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида
мавжуд бўлган бошқа далиллар билан исботланган.
Суд судланувчи Д.Ориповнинг жиноий хатти-ҳаракатлари юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг
1-қисми билан – “гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда сақлаш”да ифодаланган жиноят аломатлари билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
2
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган.
Қарорнинг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини
нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган
жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган
шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда
тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини, 16-бандида, судлар
шуни назарда тутишлари керакки, жарима тариқасидаги жазо
тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима миқдори билан бир
қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори
миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул бирлигида ифодаланган жами
суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи Д.Ориповга жазо тури ва меъёрини белгилашда, уни айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймондалигини, жиноят
ғаразли ниятда содир этилганини, ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноят содир этганини, айб шаклини, унинг шахсини, оилавий
шароитини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини
қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини, жазони ҳам
енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган моддасининг санкцияси доирасида
жарима жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб топади.
Суд, судланувчи Д.Орипов суд наркологик экспертизасининг
10.09.2024 йилда берган №2085-сонли далолатномасига кўра, Д.Орипов
гиёвандлик касаллигига чалинмаганлиги ва даволанишга муҳтож
эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чораларини
қўлламасликни;
Суд, ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МСБда 08329-сонли квитанция асосида топширилиб
сақланаётган, ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза тадқиқот
жараёнида сарфланганидан ортган, умумий оғирлиги 0,74 грамм бўлган
таркибида 4-метилметкатинон (мефедрон) бўлган моддани ҳукм қонуний
кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471473- моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Орипов Дониёр Иброҳим ўғли (Oripov Doniyor Ibrohim o`g`li) ЖК 276моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбдор деб топилсин.
Д.Ориповни ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш
3
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, Д.Ориповга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, ашёвий далил сифатида
олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда 08329-сонли квитанция
асосида топширилиб сақланаётган, ўтказилган судга оид кимёвий
экспертиза тадқиқот жараёнида сарфланганидан ортган, умумий оғирлиги
0,74 грамм бўлган таркибида 4-метилметкатинон (мефедрон) бўлган
модда йўқ қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан 20 сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест
оқибатсиз қолдирилади.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
4
Ф.Эргашев