← Назад
Решение #112861 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатишни рад қилиш ва умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун жиноят ишини прокурорга юбориш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 210 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| ЖПКнинг | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| бандлари ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5869 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/956-сонли
АЖРИМ
2024 йил октябрь ойининг 22 куни Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман
прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Хамидов ва
унинг ҳимоячиси адвокат Х.Сапаров ва Б.Эшбоевларнинг иштирокида
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра,
14.09.1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган,
Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти
олий, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, ишсиз,
муқаддам жиноят ишлари буиича Тошкент шаҳар
Миробод туман судининг 2008 иил 30 апрелдаги
ҳукмига кура, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
210-моддаси 1-қисми билан 2 йил божхона
идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб,
5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган,
ЖКнинг
72-моддасига
асосан
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси
шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати
белгиланган, жиноят ишлари буиича Тошкент шаҳар
Чилонзор туман судининг 2008 иил 01 ноябрдаги
ажримига кўра, 28.08.20008 йилдаги “...амнистия
тўғрисида”ги Қарорнинг 2-бандига асосан ўталмай
қолган 4 йил 8 ой 2 кун асосий жазодан озод қилинган,
судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙ, 3-тор кўчаси,
8-уйда яшовчи, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида
28.08.2024 йилда ушланган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхаси 17.10.2024 йилда олган, Хамидов
Нодиржон Миразимович (XAMIDOV NODIRJON
MIRAZIMOVICH)га
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а”
банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбланган.
Суд судланувчиларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки
тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама
қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг
музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб,
қуйидагиларни
кўра, Хамидов Нодиржон Миразимович 2024 йил май ойининг охирида
таниши Олимова Дилдорахон Улуғбек қизи билан ўрталарида бўлиб
ўтган суҳбат давомида унинг икки нафар укаси, яъни Олимов Ўролбек
Улуғбек ўғли ва Олимов Зуфарбек Улуғбек ўғли абитуриент эканлиги,
жорий ўқув йилида олий таълим муассасасига ўқишга кириш ниятида
юрганлиги ҳақида билиб олиб, Д.Олимовага “Жисмоний тарбия ва
спорт вазирлиги” ҳамда бошқа давлат органининг мансабдор шахслари
таниши эканлиги, “Жавлон” ва “Лазиз” исмли танишлари юқори
лавозимларда ишлаши, улар моддий қимматликлар эвазига
абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб
қўйишлари мумкинлиги, 5.000 АҚШ долларидан жами 10.000 АҚШ
доллари берса, ушбу танишлари орқали 2 нафар укасини Ўзбекистон
Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб
қўйишини айтиб, кўп миқдордаги пул маблағларни қўлга киритиш
мақсадида Д.Олимовани мансабдор шахсларга пора беришга далолат
қилган.
Шундан сўнг, Д.Олимова Н.Хамидовнинг хатти-ҳаракатлари
қонунга хилоф эканлигини билиб, икки нафар укасини давлат
органининг мансабдор шахслари орқали Ўзбекистон Давлат жисмоний
тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига
10.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб келаётганлиги тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ДХХга ариза билан мурожаат қилганлиги
сабабли, 2024 йил 21 июнь куни Департаментнинг Миробод туман
бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ
ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Н.Хамидов
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Кичик халқа йўли” кўчасида
жойлашган
“Академик
В.Вохидов
номидаги
Республика
ихтисослаштирилган хурургия илмий-амалий тиббиёт маркази”
ҳудудида ариза муаллифи Д.Олимова билан учрашиб, уни алдаб,
ишончини суиистеъмол қилиб, мансабдор шахсга пора беришга
далолат қилиш орқали яқин қариндошлари, яъни Ў.Олимов ва
З.Олимовларни Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт
университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига қонунга хилоф
эканлигини била туриб, кўп миқдордаги 10.000 АҚШ доллари
(125.864.100 сўм)ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Комиссиявий суд кимёвий экспертизасининг 28.06.2024 йилдаги
29/18(5836)38.IZ|9952, 29/18(5836)38.IZ|9953-сонли хулосасига кўра,
текшириш учун тақдим қилинган серия ва рақами РЕ67792345Е бўлган
2
1 (бир) дона 100 (юз) АҚШ долларлик купюрада кукун излари мавжуд
ва улар тақдим қилинган махсус кукун намунаси билан ўзаро турдош,
тақдим қилинган серия ва рақами РЕ67792345Е бўлган 1 (бир) дона
100 (юз) АҚШ долларлик купюрада сариқ рангли нурланишга эга
бўлган “ПОРА” ёзуви мавжуд ва улар тақдим қилинган махсус
қаламнинг қоғоздаги ёзув намунаси билан ўзаро турдош,
Н.Хамидовнинг ўнг ва чап қўлларидан олинган суртмаларда ҳамда
бинт бўлагида ва тезкор тадбир давомида фойдаланилган қўлқопларда
кукун излари мавжуд бўлиб, пулда, Н.Хамидовнинг ўнг ва чап қўлидан
олинган суртмаларда, тезкор тадбир давомида фойдаланилган
қўлқопларда ҳамда бинт бўлагида аниқланган кукун излари
ўзларининг хусусиятларига кўра бир-бирлари ва махсус кукун
намунаси билан ўзаро турдош эканлиги кўрсатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида судланувчи Н.Хамидов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари номига
ариза билан мурожаат қилиб, унга нисбатан дастлабки тергов органи
томонидан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан
чин кўнгилдан пушаймондалиги, жиноятни очишда фаол ёрдам
берганлиги ва шу каби бошқа ҳолатларни инобатга олиб, айбига
иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишни сўраб илтимоснома
киритган.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
ўринбосари томонидан мазкур илтимоснома қаноатлантирилиб,
2024 йил 09 сентябрь куни судланувчи Н.Хамидов билан айбига
иқрорлик тўғрисида келишув тасдиқланган ва ишни мазмунан кўриб
чиқиш учун судга юборилган.
Суд мажлиси давомида судланувчи Н.Хамидов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва
168-моддаси 3-қисми “а” банди билан эълон қилинган айбловга
умуман иқрор бўлмасдан, айбига иқрорлик келишувни рад қилишни ва
жиноят ишини прокурорга юборишни сўради.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Н.Хамидов ва
унинг ҳимоячиси адвокат Б.Эшбоевлар айбига иқрорлик тўғрисидаги
келишувдан воз кечганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5869-моддасида суд айбга
иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб,
агар тарафлар тузилган келишувдан воз кечса, суд келишувни
тасдиқлашни рад қилиш ҳақида ажрим чиқариб, жиноят ишини
умумий қоидалар бўйича тергов қилиш учун прокурорга юбориши
кўрсатилган.
Шу сабабли, суд иш бўйича тарафларнинг фикрларини тинглаб,
иш ҳужжатларини тафтиш қилиб, жиноят иши бўйича қонуний, асосли
ва адолатли қарор қабул қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
3
Бош прокурорининг ўринбосарининг айбига иқрорлик келишувини
судланувчи Н.Хамидов айбига иқрор бўлмаганлиги, айбловни рад
қилганлиги сабабли, келишувни тасдиқлашни рад қилишни ва унга
оид жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш учун
қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5867, 5868 ва 5869моддаларига амал қилиб, суд
MIRAZIMOVICH)га оид жиноят иши бўйича айбига иқрорлик
тўғрисидаги келишув бўйича судланувчи Н.Хамидов тузилган
келишувдан воз кечганлиги сабабли келишувни тасдиқлаш рад
этилсин ва жиноят иши умумий қоидалар бўйича тергов қилиш учун
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига
юборилсин.
Судланувчи Н.Хамидовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан
бошлаб, судланувчи ажрим ажрим нусхасини олган кундан бошлаб, ўн
сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш ёки прокурор
протест келтиришга ҳақлидирлар.
Тарафларга белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган
шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
4
А.А.Мухиддинов