← Назад
Решение #113234 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
24
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 241 | — | law | |
| исми билан ЖК | 62 | — | law | |
| сентябрдаги ажрими билан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| исми билан ЖК | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 30 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикси Жиноят кодекси | 62 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/972-сонли
2024 йил октябрь ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
ВКА режими орқали, раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов, судья
ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи М.Хакимов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов,
судланувчи Б.Суннатов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев,
жабрланувчилар А.Сафаров, М.Хўжаев ва Н.Хошимовларнинг
иштирокида, Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғли ва Суннатов Бобур
Қодиржон ўғлиларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғли (Xakimov
Mohirjon Abdusattor oʻgʻli) 1998 йил 11 январь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, бўйдоқ, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2015 йил 12 февралдаги ажримига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г”
бандлари билан юритилган жиноят иши амнистия
актига асосан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2021 йил 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 241-моддаси 2-қисми билан
ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 йил 11 ой 24 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Учтепа туман судининг 2022 йил
23
сентябрдаги
ажрими
билан
ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой
14 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2023 йил 26 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
4) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2023 йил 15 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан
ЖКнинг 60-моддаси тартибида иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича
Наманган шаҳар судининг 2024 йил 20 июндаги
ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан
ўталмай қолган 4 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинган;
5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Шайхонтоҳур
туман
судининг
2024
йил
13 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 2 йил 2 ой ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, ҳозирда жазо
ўтаётган,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Ўрикзор” МФЙ,
Дилнаво кўчаси 26-уйда яшовчи, иш бўйича “шахсий
кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди билан айбланган.
Суннатов Бобур Қодиржон ўғли (Sunnatov Bobur
Qodirjon o’g’li) 2002 йил 16 апрель куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
буйдоқ,
маълумоти
ўрта-махсус, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман
судининг 17.05.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисми билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
06.06.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б”
2
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган,
ҳозирда жазо ўтаётган,
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чаманзор МФЙ,
Мирхонд 5-тор кўчаси, 9-уйда яшовчи, иш бўйича
“шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган,
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман
судининг 2024 йил 10 октябрдаги ажрими билан
“қамоққа
олиш”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1. Судланувчи Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғли ва Суннатов
Бобур Қодиржон ўғли хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
“Яндекс” иловаси орқали ҳайдовчи Хошимов Нодирбек Зохиджон
ўғлини 2024 йил 25 июнь куни соат 21:08да Чилонзор тумани “Новза”
МФЙга кириш жойига алдов йўли билан етказиб бериш хизмати
орқали чақиртиришиб, 4 дона фаол “кальций” дориларини гўёки бошқа
бир манзилда мижоз кутиб олишини маълум қилишиб,
4 дона фаол “кальций” дориларини пулларини кўрсатилган манзилга
етиб борганидан сўнг, ушбу кутиб олган мижоз пулларни беришини
маълум қилишиб, гўёки буюртма бераётган шахс бўлиб, олдиндан
Н.Хошимовдан 380.000 сўм миқдоридаги пулларини қўлга киритишиб,
пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган.
2. Бундан ташқари, М.Хакимов ва Б.Суннатов хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Яндекс” иловаси орқали ҳайдовчи
Сафаров Ахрорбек Абрай ўғлини 2024 йил 25 июнь куни соат 22:15да
Чилонзор тумани “Новза” МФЙга кириш жойига алдов йўли билан
етказиб бериш хизмати орқали чақиртиришиб, 4 дона фаол “Кальций”
дориларини гўёки бошқа бир манзилда мижоз кутиб олишини маълум
3
қилишиб, 4 дона фаол “Кальций” дориларини пулларини кўрсатилган
манзилга етиб борганидан сўнг, ушбу кутиб олган мижоз пулларни
беришини маълум қилишиб, гўёки буюртма бераётган шахс бўлиб,
олдиндан А.Сафаровдан 300.000 сўм миқдоридаги пулларини қўлга
киритишиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган.
3. Бундан ташқари, М.Хакимов ва Б.Суннатов хавфли рецидивист
бўла туриб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Яндекс” иловаси орқали ҳайдовчи
“Яндекс” иловаси орқали ҳайдовчи Хўжаев Мухамад Баходир ўғлини
2024 йил 26 июнь куни соат 20:25да Чилонзор тумани “Гавҳар” МФЙга
кириш жойига алдов йўли билан етказиб бериш хизмати орқали
чақиртиришиб, 9 дона фаол “Кальций” дориларини гўёки бошқа бир
манзилда мижоз кутиб олишини маълум қилишиб, 9 дона фаол
“Кальций” дориларини пулларини кўрсатилган манзилга етиб
борганидан сўнг, ушбу кутиб олган мижоз пулларни беришини маълум
қилишиб, гўёки буюртма бераётган шахс бўлиб, олдиндан М.Хўжаевдан
100 АҚШ (1.258.641 сўм) доллари ва 400.000 сўм пулларни қўлга
киритишиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган.
Судланувчи М.Хакимов суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, у
Б.Суннатовни 2021 йилдан буён таниши, 2024 йил 25 июнь куни
таниши Б.Суннатов билан маҳалласида кўришиб у билан бирга
Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метро бекатига борганлигини,
ушбу “Новза” метросига етиб боргунларига қадар у Б.Суннатовга
тегишли бўлган телефон аппарати орқали Яндекс иловаси орқали
ҳайдовчиларни чақириб, пулларини алдов йўллари билан олиб, бошқа
манзилга алдов йўли билан юборишга келишгани, сўнг у “Яндекс”
иловаси орқали ҳайдовчиларни чақиришни бошлагани, у ушбу вақтда
2 нафар ҳайдвочиларни чақиргани, ушбу ҳайдовчиларни чақириш
вақтида уларга ўзини иккинчи манзилда турганлигини ва у биринчи
манзилга бориб ўзининг ёнидан ҳаражат қилиб дориларни олиб, ушбу
биринчи манзилга олиб келиб беришини маълум қилгани, сўнг улар
“Новза” метро бекатига етиб боргунларига қадар у яна “Яндекс”
иловаси орқали бир ҳайдовчисига буюртма ташлагани, ушбу
ҳайдовчиси уларга жами 8 дона фаол “Кальций” дориларини олиб
келиб бергани, шериги Б.Суннатов ушбу ҳайдовчига жами 8 дона фаол
“Кальций” дорилари учун 100.000 сўм миқдоридаги пулларни бергани,
у билан Б.Суннатов “Новза” МФЙга етиб боргунига қадар улар чақирган
ҳайдвочилар манзилга келишгани, сўнг шериги Б.Суннатов биринчи
бўлиб 4 дона фаол “Кальций” дориларини олиб, биринчи “Яндекс”
ҳайдвочисининг ёнига борганлигини ва унга ушбу 4 дона фаол
“Кальций” дориларини бериб жами 380.000 сўм миқдоридаги
пулларини олиб қолгани, ушбу вақтда ҳайдовчи “Нексия”
4
боргани, Б.Суннатов 380.000 сўм миқдоридаги пулларни олган
ҳайдовчисини дастлабки тергов вақтида Н.Хошимов эканлигини
билгани, сўнг Б.Суннатов ушбу пулларни Н.Хошимовдан олиб, иккинчи
ҳайдовчининг ёнига боргани, иккинчи ҳайдовчиси “Спарк” русумли
автомашинасидалигигини, ушбу ҳайдовчини дастлабки тергов
вақтида Сафаров Ахрор Абай ўғли эканлигини билгани, Б.Суннатов
жами 4 дона фаол “Кальций” дори воситаларини Яндекс такси
ҳайдвочисига берганлигини ва ҳайдвочи А.Сафаровдан жами 300.000
сўм миқдоридаги пулларни олгани, сўнг мазкур жами 680.000 сўм
миқдоридаги пулларни олиб Б.Суннатов унинг ёнига келгани ва улар
мазкур жойдан кетгани, сўнг жами 680.000 сўм миқдоридаги пулларни
у Б.Суннатов билан бирга тақсимлашиб, ўз эҳтиёжига сарфлашгани,
эртаси куни, яъни 2024 йил 26 июнь куни соат 18:30да у Б.Суннатов
билан бирга Чилонзор тумани “Гавҳар” МФЙнинг кириш жойига
боргани ва ушбу жойга боришдан олдин у Яндекс иловасидан такси
ҳайдвочисини чақиргани ва ушбу ҳайдвочига дорихонадан жами
9 дона фаол “Кальций” дорисини олиб келиб беришини айтгани, сўнг
“Гавҳар” МФЙга етиб борганларидан сўнг, Б.Суннатов ушбу
ҳайдвочидан 9 дона фаол “Кальций” дорисини жами 150.000 сўм
миқдоридаги пулларга олиб қолгани, сўнг у ушбу куни биринчи
чақирган ҳайдовчи келганидан сўнг, Б.Суннатов ушбу ҳайдвочининг
ёнига боргани, ушбу ҳайдвочи оқ рангли “Кобалт” русумли
автомашинада эканлигини, ушбу такси ҳайдвочиси Хўжаев Мухаммад
Баходир ўғли эканлигини билгани, Б.Суннатов М.Хўжаев ўтирган
автомашинанинг ёнига бориб, унга жами 9 дона фаол “Кальций”
дориларини бергани ва М.Хужаевдан жами 100 АҚШ доллари ва
400.000 сўм миқдоридаги пулларни олгани, сўнг Б.Суннатов ушбу
пулларни олиб унинг ёнига келгани, Б.Суннатов билан ушбу жойдан
кетганлигини ва пулларни ўзаро тақсимлашгани, дастлабки тергов
даврида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ
қоплангани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб,
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Б.Суннатов суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, у
М.Хакимовни 2021 йилдан буён таниши, 2024 йил 25 июнь куни соат
21:00ларда таниши М.Хакимов билан маҳалласида кўришиб, Чилонзор
туманида жойлашган “Новза” метросига боргани, йўлда М.Хакимов
билан “Яндекс” иловаси орқали ҳайдвочиларни чақиришиб, уларни
пулларни алдов йўли билан олиб, бошқа манзилга юборишга
келишгани, сўнг М.Хакимов “Яндекс” иловаси орқали ҳайдовчиларни
чақиришни бошлагани, М.Хакимов ушбу вақтда 2 нафар
ҳайдвочиларни чақиргани, М.Хакимов ушбу ҳайдвочиларни чақириш
5
вақтида уларга ўзи иккинчи манзилда турганлигини ва у биринчи
манзилга бориб, ўзининг ёнидан ҳаражат қилиб дориларни олиб, ушбу
биринчи манзилга олиб келиб беришини маълум қилгани, сўнг улар
“Новза” метросига етиб боргунларига қадар М.Хакимов яна Яндекс
иловаси орқали бир ҳайдвочига буюртма ташлагани, ушбу ҳайдовчи
уларга жами 8 дона фаол “Кальций” дориларини олиб келиб бергани, у
ушбу ҳайдвочига жами 8 дона фаол “Кальций” дорилари учун 100.000
сўм миқдоридаги пулларни бергани, у билан М.Хакимов “Новза” МФЙга
етиб боргунига қадар улар чақирган ҳайдовчилар манзилга
келишгани, сўнг у биринчи бўлиб 4 дона фаол “Кальций” дориларини
олиб, биринчи “Яндекс” ҳайдвочининг ёнига боргани ва унга ушбу
4 дона фаол “Кальций” дориларини олиб жами 380.000 сўм
миқдоридаги пулларини олиб қолгани, ушбу вақтда ҳайдвочи “Нексия”
автомашинасидалигини, у ушбу пулларни олиб, иккинчи “Спарк”
русумли автомашинасининг ёнига боргани, у 380.000 сўм миқдоридаги
пулларни олган шахсни дастлабки тергов вақтида Хошимов Нодирбек
Зохиджон ўғли эканлигини билгани, сўнг ушбу пулларни
Н.Хошимовдан олиб, иккинчи ҳайдвочининг ёнига боргани, иккинчи
ҳайдовчининг “Спарк” русумли автомашинаси бўлгани, ушбу ҳайдвочи
Сафаров Ахрор Абай ўғли эканлигини билгани, у А.Сафаровга жами
4 дона фаол “Кальций” дори воситаларини бергани ва А.Сафаровдан
жами 300.000 сўм миқдоридаги пулларни олгани, сўнг мазкур жами
680.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, у М.Хакимовнинг ёнига
боргани ва у билан мазкур жойга кетгани, сўнг жами 680.000 сўм
миқдоридаги пулларни у М.Хакимов билан бирга тақсимлашиб, ўз
эҳтиёжига сарфлаб юборишгани, эртаси куни, яъни 2024 йил
26 июнь куни соат 18:30да М.Хакимов билан бирга Чилонзор тумани
“Гавҳар” МФЙнинг кириш жойига боргани ва ушбу жойга боришдан
олдин М.Хакимов “Яндекс” иловасидан ҳайдвочини чақириб, ушбу
ҳайдвочига дорихонадан жами 9 дона фаол “Кальций” дорисини олиб
келиб беришини айтгани, сўнг “Гавҳар” МФЙга етиб борганидан сўнг, у
ушбу ҳайдвочидан 9 дона фаол “Кальций” дорисини жами 150.000 сўм
миқдоридаги пулларга олиб қолгани, сўнг М.Хакимов чақирган
ҳайдовчи келганидан сўнг, у М.Хакимовнинг ёнига боргани, ушбу
ҳайдвочи оқ рангли “Кобалт” русумли автомашинада экани, ушбу
ҳайдвочини Хўжаев Мухаммад Баходир ўғли эканлигини билгани,
М.Хужаевнинг автомашинаси ёнига бориб, унга жами 9 дона фаол
“Кальций” дориларини бергани ва М.Хужаевдан жами 100 АҚШ
доллари ва 400.000 сўм миқдоридаги пулларни олгани, сўнг ушбу
пулларни олиб, у М.Хакимовнинг ёнига боргани, сўнг М.Хакимов билан
ушбу жойдан кетганлигини ва пулларни ўзаро тақсимлашиб, ўз
эҳтиёжига сарфлаб юборишгани, дастлабки тергов даврида
жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани,
6
Судланувчи М.Хакимов ва Б.Суннатовлар эълон қилинган
айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсаларда, уларнинг айби суд
мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам
ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи М.Хўжаев суд мажлисида, у 2024 йил
26 июнь куни соат тахминан 17:00да ўз иш жойига чиққанлигини яшаш
манзилигача “Яндекс” иловаси орқали бирор бир буюртма етказиб
бермоқчи бўлиб, ушбу илова кирганлигини ва ушбу “Яндекс” иловаси
орқали Чилонзор тумани “Гавҳар” МФЙда буюртма тушгани, ушбу
манзилга боришдан олдин унга 93-375-59-59 рақамидан қўнғироқ
бўлгани ва у жавоб берганида буюртмачи ундан ёнида 400.000 сўм пул
бор-йўқлигини сўрагани, у буюуртмачига ёнида 400.000 сўм пуллари
борлигини айтгани, сўнг ушбу буюртмачи унга дорихонадан дорилар
бериб юборишларини ва ушбу дориларнинг ҳисобини ўзи тўлашини
ҳамда у айтган манзилга олиб борганидан сўнг, йўл ҳақи учун 100.000
сўм пулларни беришини ва қолган дориларнинг пулини тўлиқ
беришини айтгани, у биринчи манзилга етиб борганидан сўнг, бир
нотаниш шахс унга жами 4 дона “Кальций” дориларини бергани ва
ушбу дориларнинг жами ҳисоби 500.000 сўм бўлгани, ёнида 200.000
сўмлик купюрадаги пуллар бўлгани учун у жами 600.000 сўм
миқдоридаги пуларни бергани, кейинчалик унга дорини берган
шахсни дастлабки тегов вақтида Суннатов Бобур Қодиржон ўғли
эканлигини билгани, Б.Суннатов ундан жами 600.000 олганидан сўнг,
унга ушбу дорилардан қўшиб олишини жами эса ҳисоби 720.000
бўлишини айтгани, унга ёнида бошқа сўм купюрасидаги пули
йўқлигини айтгани, у Б.Суннатовга ёнида 100 АҚШ доллари
миқдоридаги пул борлигини айтгани, Б.Суннатов унинг телефон
аппаратидан фойдаланишини айтгани ва буюртмачига кўнғироқ
қилиб, буюртмачига унинг ёнида ўзбек сўми йўқлиги ва ёнида доллар
борлиги ҳамда ушбу долларга сўми йўқлигини маълум қилгани, сўнг
Б.Суннтов унга телефон аппаратини бериб, буюртмачи билан
гаплашишини айтгани, у телефон аппаратини олиб буюртмачи билан
гаплашган вақтида, буюртмачи унга “иложи бўлса долларга олишимни,
олиб келиб берганингиздан сўнг, ушбу пулларни тўлиқ ва йўл ҳақига
ҳам қўшиб бераман” деганлигини, у Б.Суннатовдан 600.000 сўм
миқдоридаги пулларни олиб, унга 100 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни бергани, Б.Суннатов унга 5 дона қутида “Кальций” дорисини
ташлаб кетгани, орадан тахминан 15 дақиқа ўтганидан сўнг, яна
“Кальций” дорисини олиб келгани, сўнг у ушбу дориларни олгани,
Б.Суннатов унга жами 9 дона қути “Кальций” дорисини жами ҳисобда
400.000 сўм ва 100 АҚШ доллари эвазига бергани, у Б.Суннатовдан
7
белгилагани, у ушбу манзилга етиб борганидан сўнг, буюртмачи унга
қўнғироқ қилган 93-375-59-59 ва 93-234-59-57 рақамларига кўнғироқ
қилгани, аммо ҳеч ким жавоб бермагани, у қайта-қайта ушбу
рақамларга кўнғироқ қилгани, аммо ҳеч ким мазкур рақамларга жавоб
бермагани, сўнг 102 рақамига кўнғироқ қилгани, унга нисбатан биронбир ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазъйиқлар
ўтказилмагани, судланувчиларнинг яқин қариндоши томонидан унга
етказилган моддий зарар қопланганини баён қилиб, судланувчиларга
нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи Н.Хошимов суд мажлисида, у 2024 йил 25 июль куни
соат 22:15да Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метроси яқинида
бўлганида “Яндекс” иловаси орқали унга буюртма келиб тушгани ва у
ушбу буюртмани қабул қилиб олгани, буюртмани қабул қилиб
олганида буюртма Чилонзор тумани “Новза” МФЙда келиб тушгани, у
ушбу манзилга етиб боргунига қадар унга буюртмачи томонидан
қўнғироқ бўлгани, унинг қўнғироғига жавоб берганида, буюртмачи
унга АҚШ давлатидан дори келганлиги ва уни дарҳол қабул қилиб
олувчига етказиб беришини, фарзандининг соғлиғи ёмонлашгани,
буюртмачи унга ушбу дориларни ўз ҳисобидан 300.000 сўм
миқдоридаги пулларга олишини ва унга ушбу дориларни етказиб
берганидан сўнг, улар унга ушбу дориларнинг пулларни бериб
юборишини айтгани, у манзилга етиб борганидан сўнг, дастлабки
тергов вақтида ушбу шахсни Суннатов Бобур Қодиржон ўғли эканлиги
билганлигини, Б.Суннатов унга 4 дона дори қутиларини берганлигини,
сўнг, унга 300.000 сўм миқдоридаги пулларни берганлигини, сўнг,
буюртмачига кўнғироқ қилиб дориларни олганини айтганлигини,
буюртмачи унга ушбу дориларни дархол етказиб беришини маълум
қилгани, сўнг “Яндекс” иловасига бюртмани етказиб бериш манзилини
юборгани, ушбу манзил М.Улуғбек туманида жойлашган ТТЗ 4-даҳаси
7-уй, 2-кириш йўлаги эканлигини, ушбу манзилга етиб борганидан
сўнг, у буюртмачининг 93-375-59-59 рақамига кўнғироқ қилгани, аммо
ҳеч ким кўнғироқга жавоб бермагани, орадан 40 дақиқа ўтганидан сўнг
ҳам ушбу буюртмачи ўзининг буюртмасини олиб кетмагани, сўнг у 102
рақамига кўнғироқ қилгани, у “Яндекс” иловаси орқали етказиб
берувчи бўлиб, 2023 йилнинг декабрь ойидан буён ишлаши, ушбу куни
“Яндекс” иловаси орқали буюртма тушгани, у ушбу куни буюртмачи
белгилаган манзилга боришидан олдин буюртмачи унга кўнғироқ
қилгани, буюртмачи унга 93-375-59-59 рақамидан кўнғироқ қилган ва
унга ушбу манзилда АҚШ давлатидан келтирилган дори бериб
юборишларини, ушбу дориларни у ўзининг ҳисобидан тўлашини, сўнг
буюртмачи унга ушбу пулларни тўлиқ қайтариши ҳамда йўл ҳақи учун
8
қўшиб беришини айтгани, у ушбу куни Чилонзор тумани, “Новза”
МФЙда Суннатов Бобур билан кўришгани, буюртмачи ундан жами
300.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, жами 4 дона “Кальций”
номли дориларни бергани, у ушбу куни мазкур дориларни олиб
буюртмачи белгилаган манзил, яъни М.Улуғбек туманида жойлашган
ТТЗ 4-даҳаси, 7-уй, 2-кириш йўлагига боргани, сўнг буюртмачига
кўнғироқ қилгани, аммо телефон гушагига ҳеч ким жавоб бермагани,
судланувчиларнинг яқин қариндоши томонидан унга етказилган
моддий зарар қопланганини баён қилиб, судланувчиларга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи А.Сафаров суд мажлисида, у 2024 йил 25 июль куни
соат 22:15да Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метроси яқинида
эканлигини, ушбу вақтда у “Яндекс” иловаси орқали буюртма етказиб
бериш билан шуғуллангани, ушбу вақтда “Яндекс” иловаси орқали унга
буюртма келиб тушгани ва у ушбу буюртмани қабул қилиб олгани,
буюртмани қабул қилиб олганида буюртма Чилонзор тумани “Новза”
МФЙда келиб тушганлигини, у ушбу манзилга етиб боргунига қадар
унга буюртмачи томонидан қўнғироқ булгани, унинг қўнғироғига
жавоб берганида, буюртмачи унга Америка давлатидан дори
келганлиги ва уни дарҳол қабул қилувчига етказиб беришини
фарзандининг соғлиғи ёмонлашганини маълум килгани, буюртмачи
унга ушбу дориларни ўзининг ҳисобидан 300.000 сўм миқдоридаги
пулларга олишини ва унга ушбу дориларни етказиб берганидан сўнг,
улар унга ушбу дориларнинг пулини беришини айтгани, у манзилга
етиб борганидан сўнг, бир шахс билан учрашгани, ушбу шахс Суннатов
Бобур Қодиржон ўғли эканлигини билгани, Б.Суннатов унга 4 дона
дори кутиларини бергани, сўнг унга 300.000 сўм миқдоридаги
пулларни бергани, сўнг буюртмачига қўнғироқ қилиб дориларни
олганини айтгани, буюртмачи унга ушбу дориларни дарҳол етказиб
беришини маълум қилгани, сўнг “Яндекс” иловасига бюртмани етказиб
бериш манзилини юборгани, ушбу манзил М.Улуғбек туманида
жойлашган ТТЗ 4-даҳаси, 7-уй, 2-кириш йўлаги эканлигини, ушбу
манзилга етиб борганидан сўнг, у буюртмачининг 93-375-59-59
рақамига кўнғироқ килгани, аммо ҳеч ким қўнғироққа жавоб
бермагани, орадан 40 дақиқа ўтганидан сўнг ҳам ушбу буюртмачи
ўзининг буюртмасини олиб кетмагани, сўнг у 102 рақамига қўнғироқ
килганини маълум қилиб, судланувчиларнинг яқин қариндоши
томонидан унга етказилган моддий зарар қопланганини баён қилиб,
судланувчиларга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчилар М.Хакимов ва Б.Суннатовлар
нинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчиларнинг унга
нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризалари, тушунтириш
9
хатлари, фотосуръатдан таниб олиш, видеони кўздан кечириш, ашёвий
далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, ўз айбига иқрорлик
аризаси, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини
топган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Хакимов
ва Б.Суннатовларнинг:
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан Н.Хошимовнинг мулкини қўлга
киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан А.Сафаровнинг мулкини қўлга
киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан М.Хўжаевнинг мулкини қўлга
киритиш”да
ифодаланган
жиноий
ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, ҳеч
ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога
тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши
мумкин эмас.
Суд, судланувчи М.Хакимовга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан жиноят содир
10
этиб, қасддан янги жиноят содир этиши Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб
баҳолайди.
Суд, судланувчи Б.Суннатовга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, илгари ҳам қасддан жиноят содир
этиб, қасддан янги жиноят содир этиши Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб
баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи М.Хакимовга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси
талабига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича
жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини,
судланувчининг моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлашни, шунингдек, мазкур ҳукм бўйича содир этилган
жиноятлар, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
2024 йил 13 сентябрдаги ҳукмига қадар содир этилганини инобатга
олиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил жазо
тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Б.Суннатовга нисбатан жазо тури ва миқдорини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
11
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича
жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Б.Суннатов
муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман
судининг 2024 йил 13 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан ЖКнинг
59-моддаси 8-қисми тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган бўлиб, мазкур ҳукм билан жазо ўтаётган
даврида қасддан янги жиноят содир этганлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида
узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғли (Xakimov Mohirjon
Abdusattor oʻgʻli) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан
тайинланган жазонинг ўталган қисмини қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 (икки) 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан
Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғли 2024 йил 01 июлдан 02 июлга
қадар ушлаб турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб
ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 5 (беш) ой 27 (йигирма етти)
кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
12
М.Хакимовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
М.Хакимовга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Суннатов Бобур Қодиржон ўғли (Sunnatov Bobur Qodirjon o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва
шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Суннатов Бобур Қодиржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгарги ҳукм билан тайинланган
жазони ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
2 (икки) йил 9 (тўққиз) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан
Хакимов Моҳиржон Абдусаттор ўғли 2024 йил 01 июлдан 02 июлга
қадар ушлаб турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб
ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой 27 (йигирма
етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Учтепа тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Б.Суннатовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Б.Суннатовга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2024 йил 10 октябрдаги ажрими билан “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилгани инобатга олинсин.
Ашёвий далил, жабрланувчилардан олинган ҳамда Чилонзор
тумани ИИО ФМБ ашёвий далиллар сақлаш хонасига топширилган
13
17 дона “фаол Кальций” номли дори воситалари ҳукм қонуний кучга
киргач йўқ қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
14
А.А.Мухиддинов