← Назад
Решение #113330 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| июлда ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси Э.Хайриддинов,
тарафлардан давлат айбловчиси - Тошкент шаҳар Чилонзор
туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
И.Қаршиев ва унинг ҳимоячиси “MUSAFFO GARANT”
адвокатлик бюроси адвокати Ю.Хасанов, жабрланувчининг
қонуний вакили Ш.Умбаров иштирокида, судланувчи
Қаршиев
Исмоилбек
Абдуҳаким
ўғлига
нисбатан
1-1006-2407/819-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Қаршиев
Исмоилбек
Абдуҳаким
ўғли
(QARSHIYEV ISMOILBEK ABDUHAKIM O`G`LI), 2001
йил 23 сентябрда Сурхондарё вилоятида
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган,
бўйдоқ, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани,
Чилонзор 13-мавазе, 14-уй, 27-хонадонда
рўйхатда туриб яшайди, иш бўйича “уй
қамоғи”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, 2024 йил 18 июлда ЖПКнинг
221-моддаси тартибида ушланган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили ва
гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи И.Қаршиев 2024 йил 16 май куни соат
00:40ларда бошқарувидаги Трекер-2 русумли давлат рақами
белгиси 01 Р 255 RB бўлган автомобилини Тошкент шаҳар,
Чилонзор туманидаги КХАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб, ушбу
йўлнинг “БРАНД” номли ош маркази қаршисига етган
вақтида
амалдаги
“Йўл
ҳаракати
қоидалари”нинг
4-банди, 11-банди “г” қисми, 53-банди, 77-банди 3-қисми ва
78-банди яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати
қатнашчиларининг
ҳаркатланишига
хавф
туғдирмасликлари керак”, “ҳаракатланиш жараёнида
пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва
велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини
кўриши”, “ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни
ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш,
қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин
бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч
ҳосил қилиши керак”, “ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи
аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхтатишни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни
бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда
айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, “аҳоли
пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига
60 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда
(уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30
километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади”
деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан,
белгиланган ҳаракат тезлигидан юқори тезликда бошқариб,
ҳаракат йўналишига нисбатан ўнг томондан чап томонга
йўлни кесиб ўтаётган 1993 йилда туғилган пиёда
Нормуродов Ўктам Бозор ўғлини автомобилининг олд
қисми билан уриб юборган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда
Ў.Нормуродов тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот
этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 16
июнь кунидаги №451 сонли хулосасига кўра, пиёда
Ў.Нормуродов ўлими бош мия ёпиқ жароҳати оқибатида
бош мия юмшоқ пардалари остига ва тўқимасига қон
қуйилишидан юз берган, мурда танасида бош мияни ёпиқ
травмаси, пешона-тепа соҳалари юмшоқ тўқимасига қон
қуйилиши, бош мия юмшоқ пардалари остига ва
тўқимасига қон қуйилишлар; бўйин умуртқа поғонасиини
ёпиқ тўмтоқ травмаси, 2-3 бўйин умуртқа поғонаси
сатҳини ёпиқ синиши, кўкрак қафаси чап томонлама
1,2,3,4,5-қовурғалари ёпиқ синиши, чап елка суягини
пастки учлигидан ёпиқ синиши, чаноқ чап томон ёнбошқов суягини ёпиқ синиши, танасида кўплаб шилинмалар
аниқланган,
бу
тан
жароҳатлари
ўтмас
жисм
таъсирида, қарорда кўрсатилганидек йўл-транспорт
ҳодисасида ҳосил бўлиши мумкин, тан жароҳатлари
оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳатлари бўлиб,
ўлим билан бевосита боғлиқ, Ў.Нормуродов танасида 1.6%
этил спирти топилган ва бу тирик шахсларда алкоголдан
ўрта даражали мастлик деб баҳоланади.
Судга оид автотехник экспертизасининг 2024 йил 09
июль кунидаги №29/15(5233)13.1/10557 сонли хулосасига
кўра, видеоёзувга кўра ТРЕКЕР-2 русумли автомобилининг
ҳаракат
тезлиги
ўртача
140.4 км/соат атрофида бўлгани, агар пиёда йўлни ўнг
томонидан
йўл-транспорт
ходисаси
содир
бўлган
жойгача бўлган масофани 3.2 секунд вақт ичида босиб
ўтган
бўлса,
ЙТҲ
вазиятида
ТРЕКЕР-2
русумли
автомобили ҳайдовичиси автомобилини амалдаги ЙҲҚга
асосн ҳодиса жойида руҳсат этилган 60.0 км/соат
тезликда бошқариб, ўз вақтида кескин тормоз бериш
йўли билан ҳодисани олдини олиш техник имкониятига
эга
бўлгани,
ТРЕКЕР-2
русумли
автомобилининг
ҳайдовчиси автомобилни ҳодиса жойида рухсат этилган
60 км/ соат тезликдан юқори тезликда бошқариб
ҳаракатланганлиги билан содир бўлган йўл-транспорт
ҳодисаси
ўртасида
сабабий
боғлиқликда
бўлгани
аниқланган.
Судланувчи И.Қаршиев суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, 2024 йил 16 май куни соат тахминан
00:40ларда ўз бошқарувида бўлган ТРЕКЕР-2 русумли
давлат
рақами
белгиси
01 Р 255 RB бўлган автомобилида 1 нафар йўловчи таниши
Нигора билан биргаликда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
КХАЙ кўчаси бўйлаб, Наққошлик кўчаси томонидан Фарҳод
кўчаси томонга қараб ҳаракатланиб келаётган бўлганлиги,
мазкур йўл 4 та ҳаракат бўлагидан иборат бўлганлиги,
йўлнинг Чилонзор кўчаси билан кесишадиган чорраҳасида
светофорнинг қизил ишорасига тўхтаганлиги, сўнг яшил
ишорага кўра қўзғалишни бошлаганлиги ва ҳаракат
тезлигини
120 км/соатга чиқариб, у билан бир йўналишда бўлган
автомобиллар бирин кетин ўнг ва чап томонидан қувиб
ўтиб, шу тариқа бўлаклардан бўлаклар ўтиб ҳаракатини
давом эттираётганида йўлнинг БРАНД ош маркази биноси
қаршисида
йўлнинг
ўнг
томондан
ҳисоблаганида
2-қаторида бўлганлиги ва олд томонида номаълум оқ рангли
Спарк автомобили бўлганлиги, йўлнинг ўнг томондан
ҳисоблаганда
1-қатори,
3-қатори
ва
4-қатори
бўш
бўлганлиги, у ушбу Спарк автомобилини чап томондан
қувиб ўтишни
бошлаётганида
2-ҳаракат бўлагининг
марказидан бошлаб йўлни югуриб кесиб ўтаёган исми
шарифи кейинчалик унга маълум бўлган Нормуродов Ўктам
Бозор ўғлини кўрганлиги ва 2 маротаба олд чироқларини
ёқиб,
йўналишини
3-бўлакка сўнг 4-бўлакка ўзгартириб пиёдадан ўтиб
кетаман деб ўйлаганлиги, бироқ пиёда Ў.Нормуродов ҳам
тўхтамай югурган боис йўлнинг 4-бўлагида тормоз босишга
улгурмай автомобилининг олд томони билан уни уриб
юборганлиги, зарб натижасида пиёда йўлни ажратиб
турувчи яшил майдонга тушганлиги, сўнг автомобилдан
тушганлиги, пиёда тан жароҳати олганлигини кўриб,
пульсини текшириб кўрганлиги, у нафас олаётган
бўлганлиги, шу вақтда одамлар тўпланиб кетганлиги, у
дастлаб пиёдани ўз автомобилида шифохонага олиб
бормоқчи
бўлганлиги,
бироқ
ўткинчи
одамлар
автомобилини
ходиса
жойида
қўзғатмаслигини
айтишганлиги, сўнг у 103 хизматига қўнғироқ қилиб хабар
берганлиги, бироздан сўнг тез тиббий ёрдам ҳизмати келиб,
пиёдани текширганлиги ва у вафот этганлигини қайд
этишганлиги, шу орада ИИББ ходимлари келишганлиги,
унинг
кўрсатмасидан
зарурий
ҳужжатлар
расмийлаштиришганлигини
билдириб,
ҳозирда
қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, суддан ўзига
нисбатан енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи
Ў.Нормуродовнинг
қонуний
вакили
Ш.Умбаров суд мажлисида, марҳум Нормуродов Ўктам
Бозор ўғли жияни эканлиги, жияни Ў.Нормуродов у билан
бирга Тошкент шаҳрида яшаб келганлиги, 2024 йил 16 май
куни жияни Ў.Нормуродов унга қўнғироқ қилганлиги, у
маст ҳолатда бўлганлиги, тергов мобайнида унга маълум
бўлишича, 2024 йил 16 май куни соат 00:40ларда Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани КХАЙ кўчаси “БРАНД” ош маркази
қаршисида ҳайдовчи Қаршиев Исмоилбек Абдухаким ўғли
бошқарувидаги “ТРЕКЕР-2” русумли давлат рақами 01 Р 255
RB бўлган автомобилида йўлни кесиб ўтаётган жияни пиёда
Нормуродов Ўктам Бозор ўғлини уриб юборганлиги, йўлтранспорт ҳодисаси оқибатида жияни Ў.Нормуродов тан
жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этганлиги, тергов
органи томонидан у жияни марҳум Ў.Нормуродовнинг
қонуний вакили деб топилгани, сабаби оила аъзолари билан
бу ҳақида ўзаро маслаҳатлашиб, унинг ўзи қонуний вакил
сифатида иштирок этишга келишишгани, ҳозирда унинг
судланувчи И.Қаршиевга нисбатан даъво эътирозлари
йўқлиги ҳақида кўрсатувлар берди.
Видеоконференцалоқа
режимида
сўроқ
қилинган
қўшимча гувоҳ З.Холматова суд мажлисида, марҳум
Ў.Нормуродов
унинг
фарзанди
эканлиги,
Қаршиев
Исмоилбек содир этган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида
ўғли Ў.Нормуродов вафот этганлиги, И.Қаршиевни олдин
кўрмаганлиги, биринчи марта судда кўриб турганини,
қариндоши
Ш.Умбаров
қонуний
вакил
бўлганини
билишсада, лекин И.Қаршиев ёки унинг оила аъзолари
улардан умуман хабар олишмагани, бироқ суд мажлиси
давомида И.Қаршиев ва унинг онаси томонидан уларга
моддий ва маънавий зарар тўлиқ қоплаб берилгани, шу
сабабли судланувчи И.Қаршиевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб,
кўрсатувлар берди.
Видеоконференцалоқа
режимида
сўроқ
қилинган
қўшимча гувоҳ Д.Қушақова суд мажлисида, марҳум
Ў.Нормуродов унинг турмуш ўртоғи эканлиги, турмуш
ўртоғи Россияда ишлаб келганидан сўнг, ишлаш учун
Тошкент
шаҳрига
кетгани,
йўл-транспорт
ҳодисаси
натижасида
турмуш
ўртоғи
Ў.Нормуродов
вафот
этганлигини билгани, судланувчи И.Қаршиевни олдин
кўрмаганлиги, биринчи марта судда кўриб тургани, унинг
қармоқида вояга етмаган фарзанди қолгани, фарзанди 18
ёшга тўлгунига қадар унинг таъминоти учун И.Қаршиев
моддий томондан ёрдам бериши ёки унинг таъминоти учун
етадиган пул маблағларини омонатга қўйиши кераклигини,
бўлмаса
суддан
қонуний
чора
кўришликни
сўраб,
кўрсатувлар берди.
Суд,
судланувчи
И.Қаршиевнинг
жиноят
содир
этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган
кўрсатуви, жабрланувчи қонуний вакили ва гувоҳларнинг
кўрсатувларидан ташқари, ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш, транспорт воситасини кўздан кечириш,
нарсани кўздан кечириш ва тақдим этиш, кўрсатувларни
ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш
баённомалари, судга оид тиббий, трасологик, автотехника
экспертизалари хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича
барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган
далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
судланувчи
И.Қаршиевнинг
ҳаракатларига
ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг транспорт воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб,
транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш
хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида одам
ўлишига
сабабчи
бўлишда
ифодаланган
қилмиши
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи И.Қаршиевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
тайинлашда
ҳаракатларида
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ
иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга ЖК 266моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни,
ЖКнинг 62-моддаси тартибида И.Қаршиевнинг ушлаб
турилган ва уй қамоғида бўлган (2024 йил 18 июлдан 21
октябрга қадар) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг
бир
кунига
тенглаштириб
ҳисоблаб,
тайинланган жазодан чегириб ташлаб, озодликдан маҳрум
қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, манфаатдор тарафларга моддий ва маънавий
зарарларни ундириш юзасидан келгусида фуқаролик суд
ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеоёзувлар
ёзилган бир дона DVD дискини жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Қаршиев
Абдуҳаким ўғли (QARSHIYEV
ISMOILBEK ABDUHAKIM O`G`LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддасининг
2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 2 (икки) йил
муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан
Исмоилбек
қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан
И.Қаршиевни ушлаб турилган ва уй қамоғида бўлган (2024
йил 18 июлдан 21 октябрга қадар) ҳар бир кунини
озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазосидан чегириб ташлансин ва унга ўташ учун 3
(уч)
йил
8 (саккиз) ой 25 (йигирма беш) кун муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 21 октябрдан бошлаб
ҳисоблансин.
Судланувчи И.Қаршиевга нисбатан қўлланилган “уй
қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси
залида дарҳол қамоққа олинсин.
И.Қаршиев сақлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲ
орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли
марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин.
Манфаатдор
тарафларга
моддий
ва
маънавий
зарарларни ундириш юзасидан келгусида фуқаролик суд
ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеоёзувлар
ёзилган бир дона DVD диски жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум
ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган
бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
Аслига тўғри:
(имзо)