Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/893 Дата решения 18.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 340412 Claim ID 2617782 PDF Hash 9228d01db856d7d9... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 117-моддаси збекистон Республикаси ЖК 117 law
амда 266-моддаси амда 266 law
збекистон Республикаси ЖК 117-моддаси збекистон Республикаси ЖК 117 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 117-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 117 1 law
амда 266-моддасининг 1-қисми амда 266 1 law
йича ЖКнинг 45-моддаси йича ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Дарапов ва унинг ҳимоячиси “MUSAFFO GARANT” адвокатлик бюросининг адвокати Ю.Хасанов, жабрланувчи Ж.Жумабоевнинг иштирокида, судланувчи Дарапов Ахрорбек Айбек ўғлига оид 1-10062402/893-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Дарапов Ахрорбек Айбек ўғли (Darapov Axrorbek Aybek o’g’li), 2001 йил 26 март куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, дехқончилик билан шуғулланади, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, иш бўйича 2024 йил 31 июль куни “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эски қовунчи қ.ф.й., Дархон м.ф.й, Янгиҳаёт кўчасида яшаган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси 1-қисми ҳамда 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Дарапов 2024 йил 14 май куни соат 00:15да, ишончнома орқали бошқарувидаги техник жихатдан соз давлат рақами 10 X 369 FB бўлган «Chevrolet Lacetti» русумли автомобилни, бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар асосида, юксиз, 1 нафар йўловчи сифатида келаётган укаси Дарапов Бахром Мавлон ўғли билан бирга Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб, Қатортол 2-кўчаси томондан, Гавхар кўчаси томонга қатнов қисмининг чапдан учинчи бўлагида таҳминан 80 км/соат тезликда бошқариб келиб, ушбу кўчада жойлашган “Liuqy molly va Vaz Sentr” биноси қаршисига келган вақтда амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 13-банди 1-2-3бандлари, 77-банди 1 ва 3 кичик бандларида яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болаларга нисбатан ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор хайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт яъни ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан ўзига нисбатан чапдан ўнгга қатнов қисмини эркин югурган ҳолда кесиб ўтаётган пиёда Жумабоев Жавоҳир Абдужалиловични автомобилининг чап ён қисми билан уриб юборган. Йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда Ж.А.Жумабоев тан-жароҳати олиб шифохонага олиб борилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 19 июль кунидаги 4980-Х-Хуж., сонли хулосасига кўра, Ж.А.Жумабоев танасида, “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия оғир даражали лат ейиши, бош мия чап ярим шарлари тепа соҳаси контуция ўчоқлари, бош ўнг чакка ва энса соҳаси ўткир эпидурал гематомаси, бош ўнг чакка суягини чизиқли синиб бош асос суягига ўтиши, чап оёқ болдир ички ва ташқи тўпиғини, чап оёқ товон суягини синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши, бош ўнг нса соҳаси тери ости гематомаси ва латеган яраси, чап оёқ ташқи тўпиғи соҳаси шилинмаси” каби тан жароҳатлари мавжуд бўлиб оғирлик даражаси бўйича ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати деб бахоланаганлиги кўрсатилган. Судга оид трассологик экспертизасининг 2024 йил 13 июнь кунидаги №9361-сонли хулосасига кўра, “Chevrolet Lasetti” русумли давлат рақами 10 X 369 FB бўлган автомобилнинг чап орқани кўрсатувчи ойнаси (бакавой)да мавжуд бўлган шикастланиш бўйлама ёки шунга яқин холдаги ўтмас, металдан юмшоқроқ, ўткир қирали бўлмаган жисмга ёки пиёдага урилиши натижасида юзага келадиган шикастланишларга характерли эканлиги, автомобил ва пиёда ўртасидаги биринчи контакт автомобилнинг чап ён орқани кўрсатувчи ойна қисмига тўғри келишлиги кўрсатилган. Судга оид автотехник экспертизасининг 2024 йил 18 июль кунидаги 1324-сонли хулосасига кўра, ЙТҲ шароитида ҳайдовчи агар пиёда харакатига хавф туғдириб ҳайдовчининг куриш доирасида 9.8 метр масофани 10.3 км/соат тезликда “Chevrolet Lasetti” русумли автомашинасини ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисани олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги, ЙТҲ шароитида “Chevrolet Lasetti” русумли автомашинаси воқеа жойидан 74.6 метр узоқликда бўлган вақтда, пиёда ҳодиса жойига харакатланишни бошлаган бўлса “Каптива” русумли автомобил “Chevrolet Lasetti” русумли автомобили ҳайдовчисининг пиёдани кўринишини чекламаганлиги кўрсатилган. Судланувчи А.Дарапов суд мажлисида айбловга қисман иқрорлик билдириб, 2024 йилнинг 14 май куни таҳминан соат 00:10да, таниши яъни бир махаллада истиқомат қилувчи ўртоғи Эсоналиев Бунёд Абдурахмон ўғли билан Чорсу бозоридан гул сотиб уйга қайтиш учун йўлга тушишганлигини бу вақтда у бошқарувидаги давлат рақами 10 Х 369 FB бўлган “Чевролет Ласетти” русумли автомобилда харакатланишни бошлаганлигини таниши Эсоналиев эса бошқарувидаги давлат рақами 10 P 292 XA бўлган “Каптива” русумли автомобилда харакатланишни бошлаганлигини, Тошкент шаҳри бўйлаб харакатланиб, Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасига чизилганлигини ушбу кўча бўйлаб, 2-Қатортол ва Дўмробод кўчалари кесишган чорраха томонга харакатланиб келишганлигини, улар Бунёдкор футбол майдони олдига келганида таниши Б.Эсоналиев ундан олдинда харакатланаётганлигини ушбу вақтда улар билан бир йўналишда харакатланаётган давлат рақами ва ҳайдовчиси унга номаълум бўлган “Спарк” русумли автомобили билан Б.Эсоналиев ким ўзарга пойга ўйнаб кетганлигини, бу вақтда у хам уларни ортидан тезлигини ошириб, харакатланган ҳолда Бунёдкор шох кўчаси билан 2Қатортол ва Дўмбробод кўчалари кесишган чоррахага келиб светафорнинг қизил ишорасида тўхтаганлигини ушбу вақтда у Б.Эсоналиев бошқарувидаги автомобилнинг орқа томонидан келиб тўхтаганлигини пойга ўйнаб келган “Спарк” автомобили ўнг четки қаторда тўхтаганлигини яшил ишора ёнгандан сўнг яна харакатланишни бошлаб, С.Рахимов метро бекати томонга харакатланишни давом эттиришганлигини бу вақтда у хам “Каптива” ва “Спарк” автомобилини ортидан қолишмаслик учун таҳминан 80 км/соат тезликда қатнов қисмининг чапдан 3-бўлагига ўтган ҳолда харакатланишни давом эттирганлигини, харакат йўналишида уни олдида ҳеч қандай автомобил бўлмаганлигини, чапдан биринчи бўлакда унга нисбатан олдинда таҳминан 20-25 метр масофада давлат рақами ва ҳайдовчиси унга номаълум бўлган оқ рангли “Спарк” автомобили харакатланганлигини, таниши Б.Эсоналиев ундан таҳминан 3-4 метрлар олдинда чапдан иккинчи бўлакда харакатланиб бораётганлигини у ушбу йўналишда “Ваз центр” биноси қаршисига келганида, унга нисбатан чап томондан ўнг томонга эркин югуриб қатнов қисмидан ўтаётган пиёда унга кейинчалик маълум бўлган Жумабоев Жавоҳир Абдужалил ўғлини автомобилнинг чап ён қисми билан уриб юборганлигини у бироз эътиборсизлиги боис ушбу пиёдани кўрмай қолганлигини ушбу вақтда қўрқиб кетгани боис ЙТҲ жойидан тўхтамасдан тахминан 60-70 метрларда тўхтаб автомобилига қараганлигини бу вақтда автомобилимнинг чап орқани кўрсатувчи кўзгуси тушиб қолган ва ҳайдовчи эшиги шикастланганлигини, у ушбу ҳолатни кўриб яна харакатланишда давом этганлигини йўлда таниши Б.Эсоналиевга қўнғироқ қилиб бўлган ҳолатни унга айтиб тўхташлигини сўраганлигини, кейин у тўхтаган “Оқ тулпор” тўйхонаси олдига бориб Б.Эсоналиевни кўрган ҳолда унга бўлган ҳолатни айтиб берганлигини у унга ҳодиса жойига қайтиб боришлигини маълум қилганидан кейин автомобилларни унда ўтирган йўловчилар билан йўлнинг четида қолдириб ўзи қарама-қарши қатнов бўлагидан йўловчи такси тўхтатиб, у пиёдани уриб юборган жой яқинига келишганлигини келганида ушбу ерда бир қанча фуқаролар тўпланиб турганлигини кўриб ушбу ерга келишга қўрқиб яна такси автомобилида ортга қайтиб кетишганлигини, улар ортга қайтишда чиқган такси автомобили у уриб юборган пиёдани уриб қочиб кетишганлигини, пиёда ёш эканлигини айтганида Б.Эсоналиев ундан гўёки билмагандек бўлиб, ахволини сўраганлигини, бу вақтда такси ҳайдовчиси пиёдани бурни қонаётганлигини ва оёғидан хам танжароҳати олганлигини маълум қилиб ўтганлигини, улар ҳодиса содир бўлган жойдан автомобили олдига яна қайтиб келиб, сўнг уйга кетишганлигини, орадан 3 кун ўтиб, ўзларини ЙҲХБ ходими сифатида таништирган шахслар қўнғироқ қилиб, содир бўлган ЙТҲ ҳақида билишганлигини ва ушбу ҳолат бўйича суриштирув ўтказишларини айтишганлигини у уларга манзилини тушунтирганлигини улар келганидан сўнг Б.Эсоналиев билан бўлган ҳолатни айтиб тушунтириш хати ёзиб беришганлигини сўнг уларга тегишли бўлган автомобилларни жарима майдонига жойлаштиришганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймондалигини айтиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Ж.Жубабоев суд мажлисида у 2024 йил 14 май куни тахминан соат 00:30да, ишдан хонадонига келаётганлигини, у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Собир Рахимов метро бекатига келиб, ушбу метро бекати яқинида бўлган “Мой алмаштириш ва Ваз центр” биноси қаршисига келганлигини, ушбу вақтда у автомойкада ишлаб келаётган бўлганлигини, у ушбу бино қаршисига келганидан сўнг Чилонзор тумани худудига кирувчи Бунёдкор шох кўчасини кесиб ўтиш учун аввалига Гавхар кўчаси томондан харакатланиб келаётган автомобиллар харакатини кузатиб, сўнг йўлнинг ушбу қисмини кесиб ўтганлигини, сўнг Қатортол 2-кўчаси томомондан келаётган автомобиллар харакатини йўл қатнов қисмининг ўртасида турган ҳолда кузатганлигини, у ушбу йўналишда қатнов қисмининг чапдан 3-бўлагидан қора Ласетти автомобилини узоқдан келаётганлигини кўриб, эркин югурган ҳолда қатнов қисмини кесиб ўтишни бошлаб, мазкур чапдан 3-бўлакка келганида, кейинчалик маълум бўлишича ҳайдовчи Дарапов Ахрорбек Айбек ўғли бошқарувидаги қора рангли давлат рақами 10X 369 FB бўлган “Ласетти” русумли автомобилининг чап ён олд шинаси билан оёғини босиб, чап ён қисми билан уриб юборганлигини, зарб натижасида учган ҳолда ерга йиқилганлигини, ҳайдовчи А.А.Дарапов эса тўхтамаган ҳолда харакатланишда давом этиб уни оғир ахволда ташлаб қочиб кетганлигини, бироздан сўнг ушбу ердан ўтиб бораётган шахслар келиб, уни йўлнинг чеккасига кўтариб олишганлигини, бу вақтда унда кучли оғриқ бўлиб туриб юра олмайдиган ҳолдалигини, ушбу ерга келган унга нотаниш бўлган шахслар ТТЁга қўнғироқ қилиб, ҳодиса жойини тушунтиришганлигини, орадан бироз ўзтиб ушбу ерга етиб келган ТТЁ ходимлари уни шифохонага олиб боришликларини айтган ҳолда ТТЁ автомобилига ўтказишганлигини, у йўлда отасининг рақамини уни олиб бораётган ТТЁ ходимларига берганлигини, сўнг у хушини йўқотганлигини, ўзига келганида РШТЁИМга олиб келишганлигини билганлигини, у шифохонада таҳминан 8 кун мобайнида ётиб даволаниб чиқиб, ундан сўнг Чилонзор тумани 19-мавзеда жойлашган хусусий клиникада ётиб даволанганлигини, ушбу шифохонада 10 кун давомида даволанганлигини, сўнг уйга чиқиб даволанишни давом эттирганлигини, ҳозирда яна жарроҳлик амалиётини ўтказиши лозимлигини, бироқ ушбу операцияни ўтказиш учун пул маблағи керак бўлаётганлигини, ҳайдовчи А.Дарапов шу кунга қадар бирор-бир молиявий ёрдам бермаганлигини, у қатнов қисмини кесиб ўтаётганида Қатортол 2-кўчаси томондан А.Дарапов бошқариб келаётган “Ласетти” автомобилидан бошқа автомобил йўқ бўлганлигини айтиб, унга етказилган зарарларни ундириб беришни сўраб кўрсатув берди. Суд, судланувчи А.Дараповнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, йўлтранспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, судга оид тиббий, транспорт изшунослик ва автотехника экспертизалари хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Дараповнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг йўл-транспорт ҳодисасини содир этгандан сўнг, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг 13банди 2 ва 4-қисмларида яъни, “Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши ва уларнинг келишини кутиши шарт” деб кўрсатилган талабларига риоя қилмасдан, пиёда Ж.А.Жумабоевни ҳаётини хавф остида қолдириб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларни кўрмасдан, ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бермасдан воқеа жойидан яширинишда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддаси 1-қисми билан ҳамда унинг транспорт воситасини бошқарувчи шахс бўла туриб, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказишига сабабчи бўлишда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Дараповга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбловга қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 117 –моддаси 1-қисми билан модда санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг ҳуқуқидан маҳрум қилиб, модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан А.Дараповга узил-кесил ўташ учун транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисида фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, иш бўйича етказилган зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи Ж.Жумабоевнинг даволаниши учун кетган харажатларни тасдиқловчи судга тақдим этилган квитанция ва чекларга кўра аниқланган 35.377.002(ўттиз беш миллион уч юз етмиш етти минг икки тийин)сўм миқдоридаги моддий зарарни судланувчи А.Дараповдан жабрланувчи Ж.Жумабоевнинг фойдасига ундиришни; иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: Дарапов Ахрорбек Айбек ўғли (Darapov Axrorbek Aybek o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 117-моддасининг 1-қисми ҳамда 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. ЖКнинг 117 моддасининг 1-қисми бўйича иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми бўйича ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг ўн беш фоизи (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан А.Дараповга узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси маҳкум яшаш жойидаги мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. А.Дараповга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. А.Дараповга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи А.Дараповдан жабрланувчи Ж.Жумабоевнинг фойдасига 35.377.002(ўттиз беш миллион уч юз етмиш етти минг икки тийин) сўм моддий зарар ундирилсин. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Мамадиев