← Назад
Решение #114274 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 16 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья Д.Турсунов,
судья
ёрдамчиси
Э.Хайриддиновнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи
С.Аминбаев
ва
унинг
ҳимоячиси
“MUSAFFO
GARANT”
адвокатлик бюроси адвокати Ю.Хасановнинг иштирокида,
Аминбаев Сарварбек Нодировичга нисбатан 1-1006-2407/902сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Аминбаев Сарварбек Нодирович (AMINBAYEV
SARVARBEK NODIROVICH), 1999 йил 26 апрелда
Хоразм
вилоятида
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
миллати
ўзбек,
оилали, маълумоти ўрта, устачилик билан
шуғулланади, муқаддам судланмаган, Хоразм
вилояти, Хива тумани, Чинобод ҚФЙ, Пирнавоз
МФЙ, Булоқ кўчаси, 56-уйда яшайди, иш
бўйича
“муносиб
хулқ-атворда
бўлиш
ҳақидаги
тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 13 июнь куни соат тахминан 00:40да Тошкент
шаҳри, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ, Бунёдкор шоҳ
кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат
ўтаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари
томонидан Хоразм-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб,
Тошкент
шаҳрига
кириб
келаётган
М.Эгамберганов
бошқарувидаги давлат рақами 90 J 061 OA бўлган оқ рангли
“Lacetti-Gentre”
русумли
автомашина
тўхтатилиб,
автомашинанинг ҳайдовчи ён ўриндиғида йўловчи сифатида
кечирилган вақтда унинг қора рангли джинси шимининг олд
ўнг томон чўнтаги ичидан бир дона шаффоф полиэтилен
пакетга ўралган тўқ жигарранг рангли, ўткир хидли,
мумсимон модда борлиги аниқланиб, С.Аминбаевдан ушбу
модда нима эканлиги ҳамда сўралганда ушбу модда “гашиш”
эканлигини маълум қилгач, мазкур модда холислар
иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 18.06.2024 йилдаги
2394-сонли хулосасига кўра, С.Аминбаевга тегишли бўлган
тўқ жигарранг рангли, мумсимон ҳолдаги модда таркибида
фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб,
ушбу модда “Гашиш” деб аталаши, ушбу модданинг
оғирлиги 0.40 граммга тенглиги кўрсатилган.
Судланувчи С.Аминбаев суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, 2024 йил 12 июнь куни тахминан
12:00ларда танишлари Абдушарипов Муродбек ва Аминов
Мусобеклар билан ўзлари билан бир маҳаллада истиқомат
қилувчи Эгамберганов Машхурбекнинг “Ласетти жентра”
автомашинасида йўлга чиқишганлиги, у автомашинани
ҳайдовчи ён ўриндиғига ўтирганлиги, 12 июндан 13 июнга
ўтар кечаси соат тахминан 00:40ларда Тошкент шаҳрига
кираверишда “Эркин” ЙПХ постига етиб келишганида
уларнинг автомашинасини ИИО ходимлари тўхтатишиб,
М.Эгамберганов ҳужжатларини текширишганлиги, сўнг у ва
шерикларидан
ҳужжатларини
сўрашганида
у
ёнида
ҳужжатлари йўқлигини айтганлиги, ИИО ходимлари икки
нафар холисларни таклиф қилишиб, уни ёнини кўздан
кечиришганида эгнида бўлган қора рангли джинси шимининг
олд ўнг томон чўнтагида турган шаффоф рангли целафан
пакет ичида бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини
аниқлашганлиги,
ушбу
модда
кимга
тегишли
деб
сўрашганида
гиёҳвандлик
воситаси
ўзига
тегишли
эканлигини
айтганлиги,
ушбу
“гашиш”
гиёҳвандлик
воситасини 2024 йил тахминан июнь ойи бошларида Хоразм
вилояти, Хива тумани, Пирнахоз МФЙ ҳудудида ариқ ёнида
ўсиб турган ўсимликни узиб олиб, эзиб ўзи тайёрлаган
бўлганлиги, уни кейинчалик истеъмол қилиш учун шаффоф
рангли целафан пакетга ўраб қўйиб, пакетни джинси шими
чўнтагига солиб қўйганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат
такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан
енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ Ж.Илёсов суд мажлисида, 2024 йил 13 июнь куни
“Matiz” русумли автомашинасида Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани Бешқўрғон маҳалласи ҳудудида жойлашган Эркин
ЙПХ постидан ўтаётганида постда хизмат олиб бораётган
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари тўхтатишиб, бир
ишда холис сифатида иштирок этишини сўрашганида у рози
бўлганлиги, сўнг, яна бир автомашинани тўхтатишиб, ушбу
автомашина ҳайдовчисига ҳам бир ишда холис сифатида
иштирок этишини сўрашганида у ҳам рози бўлгач, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари ундан олдин тўхтатган
давлат рақами 90Z061OA бўлган оқ рангли “Lacetti-Gentre”
русумли
автомашина
олдига
олиб
боришганлиги,
автомашинада
4
нафар
эркак
кишилар
ўтиришган
бўлганлиги, ходимлар уларга автомашинадан тушишини
айтишганлиги, улар автомашинадан тушгач, ноқонуний
нарса-буюмлар бор ёки йўқлиги сўралганда кейинчалик
суриштирув даврида исми шарифи маълум бўлган Аминбаев
Сарварбек ўз ихтиёри билан қора рангли джинси шимининг
ўнг томондаги кичик чўнтагидан шаффоф рангли целофан
пакет олиб берганлиги, шаффоф рангли целофан пакет ичида
тўқ жигарранг рангли, думалоқ шаклда бўлган мумсимон
модда бўлганлиги, моддадан ўткир хид анқиб турганлиги,
кейин
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
орган
ходимлари
С.Аминбаевдан ушбу модда нима эканлиги ва қаердан
олганлигини сўрашганида у ушбу модда гиёҳвандлик
воситаси эканлиги ҳамда ушбу моддани Хоразм вилояти Хива
шаҳридаги даладан ўтган сўқмоқда ўсиб турган яшил рангли,
ўсимликни
гиёҳвандлик
воситаси
эканлигини
билиб,
ўсимликни узиб олиб, қўли билан эзиб, думалоқ шаклга
келтирганлиги ва тўқ жигарранг рангли тусга кирганлигини,
шундан сўнг, ўзи билан бирга чекиш учун ушбу гиёҳвандлик
воситасини олиб юрганлигини маълум қилганлиги, шундан
сўнг, ушбу гиёҳвандлик воситаси баённома асосида
расмийлаштириб олинганлиги ҳақида кўрсатувлар берди.
Суд, судланувчи С.Аминбаевнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
гувоҳнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида
тўпланган далиллар, жумладан, тарафларнинг розилиги
билан суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиб,
текширилган
гувоҳ
М.Аминов,
М.Эгамберганов,
М.Абдушарипов ва А.Адхамовнинг дастлабки тергов даврида
берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, судга оид
кимёвий экспертизаси хулосаси, ашёни олиш, юзлаштириш,
шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомалари, ашёвий
ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган,
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
С.Аминбаевнинг
гиёҳвандлик
воситаларини
ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда эгаллаш,
тайёрлаш ва сақлашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
276-моддасининг
1-қисми
билан
тўғри
квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд,
судланувчи
С.Аминбаевга
нисбатан
жазо
тайинлашда
ҳаракатларида
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
56-моддасида
назарда
тутилган
жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги,
муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
жарима жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек
суд,
Тошкент
шаҳар
наркология
диспансерининг
2024 йил 12 июлдаги 1600-сонли далолатномасига кўра,
С.Аминбаев гиёҳвандликка йўлиқмаганлиги ва даволанишга
муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
96-моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш
тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинламасликни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган экспертизада
сарфланганидан сўнг қолган оғирлиги 0,38 грамм бўлган
“гашиш” гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Аминбаев Сарварбек Нодирович (AMINBAYEV SARVARBEK
NODIROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда
айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича базавий
яъни 6.800.000 (олти миллион саккиз юз минг) сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
С.Аминбаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон
Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги 0,38 грамм
бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг йўқ қилинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум
томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган
кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали
Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм
апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида
қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
Д.Турсунов
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Турсунов Дилмурод Нормуротович