Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/841 Дата решения 11.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 336306 Claim ID 2606569 PDF Hash 1c72eab5baec3e47... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 177-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 177 2 law
збекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 184 3 law
банди билан ЖК 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 177-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 177 2 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 177-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 177 2 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2024 йил октябрь ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, судланувчи М.Алиев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 177-моддасининг 2-қисми билан айбланган Алиев Муртазо Ахматовичга нисбатан №1-1006-2401/841-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Алиев Муртазо Ахматович (Aliyev Murtazo Axmatovich), 1977 йил 19 декабрь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Бухоро шаҳар судининг 2005 йил 23 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми, 189моддасининг 3-қисми, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ЖК 59-моддасига асосан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 975.000 сўм жарима жазоси тайинланган; 2) жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Олот туман судининг 2008 йил 23 июндаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил 7 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 160 баравари миқдорида жарима жазолари тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Олот туман судининг 2011 йил 21 апрелдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “а,в,г” бандлари, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатилган; 4) жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Когон туман судининг 2013 йил 27 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 28,209-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 189моддасининг 3-қисми билан, ЖК 57,45,59-моддалари тартибида 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор МФЙ, Катта Чилонзор 2 кўчаси, 60-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи М.Алиев, 2024 йил 26 июль куни, ўз яшаш хонадони, яъни Чилонзор тумани, Катта Чилонзор кўчаси, 60-уйда бўла туриб, қонунга хилоф равишда анча миқдорни ташкил қилувчи 5.502 АҚШ долларини махсус аризачи “И.А.А.”га 69.600.000 сўмга сотган вақтида, ИЖҚКД Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг яшаш хонадонидан муомалага киритилмаган 233.854 АҚШ доллари ва 482.000.000 сўм маблағлар аниқланиб вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган. Суд мажлисида судланувчи М.Алиев эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 26 июль куни уйи деразасини нотаниш шахс тақиллатиб, сўм пулларини АҚШ долларига айирбошлаб беришни илтимос қилиб, 69.600.000 сўмни берганлиги, пулларни олиб, ҳар бир АҚШ долларини 12.650 сўмдан ҳисоблаб, ушбу шахсга 5.502 АҚШ долларини берганида, унинг яшаш хонадонига ўзларини Департамент ходимлари сифатида таништирган шахслар кириб келишиб, текширув эълон қилишганлиги ва нима бўлаётганини сўрашганлиги, шунда Департамент ходимларига воқеани рўй-рост айтиб берганлиги, сўнгра Департамент ходимлари холислар иштирокида ундан ва нотаниш шахсдан пулларни ҳужжатлаштириб олишганлиги, шунингдек, унинг хонадонини кўздан кечиришганлиги, шунда унинг уйида сақланаётган, таниши А.Ашуров ва турмуш ўртоғи Р.Алиевага тегишли бўлган 233.854 АҚШ доллари ва 482.000.000 сўм пулларни аниқлаб, вақтинчалик олиб қўйишганлиги, аммо ушбу пулларга унинг алоқаси йўқлигини, таниши мазкур пулларни унга дўкон сотиб олиши учун Россия Федерациясидан юборганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва пушаймонлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи М.Алиев айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлисида гувоҳ Р.Алиева, судланувчи М.Алиев турмуш ўртоғи эканлиги, 2024 йил 26 июль куни уй ишлари билан машғул бўлиб турганида, нотаниш шахслар уйига кирмоқчи бўлишганлиги, шунда уларнинг ёнига бориб, нима бўлаётганини сўраганида, ушбу шахслар унга ўзларини ИЖҚК Департаменти ходимлари сифатида таништиришиб, хонадонни кўздан кечириш учун прокурор рухсати борлигини билдириб, қарорни 2 кўрсатишганлиги, шунда турмуш ўртоғи М.Алиев уйдан ноқонуний равишда 69.600.000 сўм эвазига 5.502 АҚШ доллари сотганини билганлиги, сўнгра уйлари кўздан кечирилганида, уйда сақланаётган танишлари А.Ашуров ва унга тегишли бўлган 233.854 АҚШ доллари ва 482.000.000 сўм пулларни олишганлиги, ушбу пулларнинг 150.000 АҚШ доллари танишлари А.Ашуровга тегишли бўлиб, мазкур пулларни Россия Федерациясидан савдо дўкони сотиб олиш учун юборганлиги, ушбу пулларнинг М.Алиевга умуман алоқаси бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида гувоҳ А.Ашуров, гувоҳ Р.Алиеванинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Гувоҳ О.Қўйлиев суд мажлисида, 2024 йил 26 июль куни ўз ишлари билан Чилонзор кўчаси бўйлаб кетаётганида, ўзларини ИЖҚК Департаменти ходимлари сифатида таништирган шахслар бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, рози бўлгач, ИЖҚК Департаменти ходимлари ва яна бир холис билан биргаликда Департамент биносига киришганлиги, шунда бир шахс кейинчалик шахсини билган М.Алиевнинг ноқонуний равишда валюта қимматликларини айирбошлаш билан шуғулланиши ҳақида ариза билан мурожаат қилганини билганлиги, сўнгра ушбу шахсга тадбирда фойдаланиш учун серия ва рақамлари ёзиб олинган ва ксеронусхалари олинган 69.600.000 сўм пуллар тақдим қилинганлиги, сўнгра нотаниш шахс Катта Чилонзор кўчаси, 60-уй манзилига боришганлиги, нотаниш шахс мазкур уйнинг деразасини тақиллатиб, М.Алиевга пулларни берганлиги, орадан беш дақиқа ўтиб, М.Алиев нотаниш шахсга АҚШ доллари купюраларида пулларни тақдим қилганлиги, шундан сўнг ИЖҚК Департаменти ходимлари тадбир эълон қилишиб, биргаликда мазкур уйга киришганлиги ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилиб, текширув эълон қилишганлиги, М.Алиевдан 69.600.000 сўм ва нотаниш шахсдан 5.502 АҚШ доллари пуллар олинганлиги, сўнгра уй кўздан кечирилганида, 233.854 АҚШ доллари ва 482.000.000 сўм пуллар аниқланиб, барча пуллар ашёвий далил тариқасида олинганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида гувоҳ Ж.Расулов, гувоҳ О.Қўйлиевнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби махсус аризачи “И.А.А.” аризаси, тезкор тадбир баённомаси, нарсани олиш ва кўздан кечириш баённомалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Алиевнинг қонунга хилоф равишда анча миқдордаги валюта қимматликларини ўтказишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 177-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. 3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи М.Алиевга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир этганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиб, М.Алиевнинг судланмаган шахс ҳисобланишини, унинг моддий ва оилавий аҳволини жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. 4 5 Суд, жиноят иши юзасидан олинган ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасига асосан тезкор тадбир жараёнида олинган 5.502 АҚШ долларини давлат эгалигига ўтказишни, тезкор тадбирда фойдаланиш учун маҳсус аризачи И.А.Ага тақдим қилинган 69.600.000 сўм маблағлар ИЖҚК Департаменти Чилонзор туман бўлимига қайтарилганлигини инобатга олишни, тадбир жараёнида М.Алиевнинг яшаш хонадонидан олинган 233.854 АҚШ доллари ва 482.000.000 сўм маблағларнинг мазкур жиноят иши юзасидан ўтказилган тадбир ва жиноий фаолиятга алоқадорлиги аниқланмагани хамда мазкур пулларни жиноий йўл билан орттирилганини тасдиқловчи асослар келтирилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси талабларидан келиб чиқиб, уларни қонуний эгасига қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Алиев Муртазо Ахматович (Aliyev Murtazo Axmatovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 177-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Алиев Муртазо Ахматовичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 177-моддасининг 2-қисми билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. М.Алиев озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор МФЙ, Катта Чилонзор кўчаси, 60-уйда кечқурун соат 22:00дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгилансин. М.Алиевнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш М.Алиевнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. М.Алиевнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор МФЙ, Катта Чилонзор кўчаси, 60уйни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. М.Алиев озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. 5 Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Алиевга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган 5.502 АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилсин, тадбирда фойдаланиш учун тақдим қилинган 69.600.000 сўм маблағлар ИЖҚК Департаменти Чилонзор туман бўлимига қайтарилганлиги қайд қилинсин, 233.854 АҚШ доллари ва 482.000.000 сўм маблағлар қонуний эгаси М.Алиевга қайтарилсин. Мазкур жиноят иши бўйича “DONGCON” русумли компьютерда суд мажлиси ёзиб олинган бир дона “DVD” диск иш ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, ва унинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо 6 И.Сабиров