← Назад
Решение #115310 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| декабрь куни Тошкент ша | 12 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 168 | — | law | |
| амда ЖК | 7 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил октябрь ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлиси, Самарқанд шаҳар “Рахматобод”
маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб,
Раислик қилувчи судья З.Ахмедова, судья ёрдамчиси Т.Собировнинг
котиблигида, тарафлардан Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси
А.Мустафакулов, судланувчи С.А.Абдумаликов ва унинг ҳимоячиси адвокат
М.Бердиев, жабрланувчи Ш.Пирназароваларнинг иштирокида, судланувчи
Абдумаликов Сардор Акмал ўғлига нисбатан №1-1401-2402/975-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи:
Абдумаликов Сардор Акмал ўғли (Abdumalikov Sardor
Akmal o`g`li), 2002 август 12 декабрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ, судланмаган,
ТМС Университети сиртқи бўлимининг 3-босқич
талабаси, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “1-ЧархКамолон” МФЙга қарашли, Хива берк кўчаси 16А-уйда
яшайди, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2024 йил
7 октябрь куни олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, томнлар музокараси ҳамда
судланувчининг охирги сўзини тинглаб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Абдумаликов Сардор Акмал ўғли, алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкни қўлга киритиш мақсадида,
ўзига тегишли бўлган “Iphone-12 PRO MAX” маркали уяли алоқа воситасига
жахон Интернет тармоғининг “Телеграмм” сайтини юклаб олиб, келгусида
ўзининг шахсини ва жиноий мақсадини фош бўлишини яшириш мақсадида,
“Динора Каримова” номли канал яратиб, мазкур каналга аъзо бўлган
жабрланувчи Пирназарова Шахзода Хокиёровнани содда эканлигидан
фойдаланиб, 2024 йил 4 июль куни жабрланувчи билан жахон Интернет
тармоғининг “Telegramm” сайти орқали сухбат олиб бориш давомида, ўзининг
жиноий мақсадини амалга ошириш учун ундан 500.000 сўм миқдоридаги
пулларни сармоя киритишини ва пулларини қисқа муддатда кўпайтириб
қайтишини маълум қилиб, ундан ушбу пул маблағларини фирибгарлик йўли
билан қўлга киритиб, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Ш.Пирназаровага
сармоя киритган пуллари ҳисобидан унга 45.000.000 сўм миқдорида пул
мукофоти чиққанлиги, мазкур пулларни қўлга киритиш учун пул ютуғини
1
10 фоизини тўлов қилишини айтиб, жабрланувчига тегишли бўлган жами
7.049.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини “ORIENT FINANS BANK” банки
томонидан берилган 8600 **** 0799 серия рақамли ва 5614 **** 8619 серия
рақамли банк карталари орқали қўлга киритиб, мазкур пул маблағларини
ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Абдумаликов Сардор Акмал
ўғли айбига тўлиқ иқрорлик билдириб ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам
2023 йил декабрь ойида ўзига тегишли бўлган “Iphone 12 PRO MAX” русумли
телефон аппаратида “Телеграмм” мессенджерида виртуал рақамга “Динора
Каримова” номли канал очганлиги, бу канални ундан бир неча ойлар олдин бошқа
болаларда кўрганлиги сабабли шу ном билан очганлиги, бу каналнинг эгаси у
бўлганлиги, шу сабабли каналга фақат у хабар ёзиши мумкин бўлганлиги,
кейинчалик билишича бу каби, яъни худди шу ном билан яна кўплаб каналлар
мавждуд бўлганлигини, бу каналдаги аъзолар унинг ўзининг личкасига ўтиб унга
ёзиб турганлигини, бу канал пул тикиб сармоя киритишни ва пулинни кўпайтириб
беришини ёзганлигини, 2024 июль ойида лимчкасига “Шахзода” номли профил
эгаси хабар жўнатганлиги, шу вақтда у пул киритиб пулларини кўпайтириб олмоқчи
эканлигини ёзганида, унга неча пул ташламоқчи эканлигини хабар юборганлигини,
у 500.000 сўм ташламоқчи эканлиги ёзганида, унга 500.000 ташласа, 4 соат ичида
3.200.000 сўм бўлишини жавоб ёзганлигини, шунда у 5614****8619 рақамли
картани ташлаганлигини, бу виртуал картани бир неча ой олдин телеграмм
мессенджерида олганлигини, кейин 2024 йил 4 июль куни соат 14:04 да “Шахзода”
номли профил эгаси кейинчалик билишича Пирназарова Шахзода Хокиёровна
ушбу картага 500.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, кейин
Ш.Пирназаровага 45.000.000 сўм миқдорида ютуқ чиққанлиги, пулларни олиш учун
4.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаши кераклигини айтганлиги, профил
эгаси бунча пули йўқлигини жавоб берганлиги, шунда яна 2.500.000 сўм ташлаб
берса у ўзининг ёнидан яна 2.000.000 сўм қўшиб ушбу пулларни ечиб олиб, ушбу
пулларни унга ташлаб беришини айтганлигини, шу куни соат 16:14ларда яна шу
картага 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, эртаси куни
унга пулларни олиш фоизолари кўтарилганлиги ва яна пул ташлаб бермаса ечиб
олиб бўлмаётганлигини айтганлигини, 5 июль куни соат 10:03ларда 1.717.000 сўм
пулларни номига очилган 8600****0799 рақамли банк картасига ташлаб
берганлигини, шу куни 1.700.000 сўм, 6 июль куни соат 13:35да 632.000 сўм
миқдоридаги пулларни ютуғинни ечиб олиб бўлмаётганлиги, фоизлари кўпайиб
кетаётганлигини айтиб, жами 7.049.000 сўм миқдоридаги пулларини алдаб
ташлаттириб олганлигини, пулларни ушбу карталардан 2023 йилда
“Ипотекабанк”дан ўзининг номига олинган микроқарз кредитни қарздорлигини
тўлаш мақсадида ўтказганлигини, 2024 йил 12 сентябрь куни соат тахминан
17:00 лар ўз яшаш уйида бўлганида Самарқанд вилоят ИИБ ходими келиб 2024 йил
июль ойида бўлган ҳолатни сўраганлигини, бўлган ҳолатни тўлиқ айтиб
берганлигини, хозирги вақтда 7.049.000 сўм миқдоридаги моддий зарарни
Самарқанд вилоят ИИБ депозит рақамига тўланганлигини, қилмишидан
пушаймон эканлигини, шу сабабли унга нисбатан енгилрок жазо тайинлашликни
билдириб баёнот берди.
Судланувчи С.А.Абдумаликов суд мажлиси муҳокамаси давомида айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатув берган бўлсада, унинг ўз айби суд
2
мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Пирназарова Шахзода Хокиёровна
ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли бўлган “HONOR X” русумли
телефон аппаратидан +998 91 538 55 20 рақамига Телеграмм мессенджерида
“Шахзода” номли профил очиб фойдаланиб келишини, 2024 йил июль ойи
бошларида телеграм мессенджеридан “Динара Каримова” номли каналга кимдир
уни қўшганлиги, очиб ўқиган вақтида мусулмон мусулмонга ёрдам бериши керак
ва бошқа сўзлар ёзилганлиги, 500.000 сўм пул сармоя киритишни ва ютуқни ютиб
олишни, пулларинни кўпайтириш имконияти мавжуд деб ёзилганлигини, шу вақтда
канал админига ёзиб карта рақамларини олиб 500.000 сўм миқдоридаги пулларни
ўзига тегишли бўлган “ASIA ALLIANCE BANK” АТ банки томонидан берилган
номига ойлик иш ҳаққилари тушадиган картасидан “Гумманова Гулнур” номли
банк картасига ташлаб берганлигини, шу куни тушликдан ушбу каналдан унга
45.000.000 сўм миқдорида пул ютуқ чиққанлиги, ютуқни олиш учун олдиндан ушбу
пулларни 10 % ни ташлаб бериши керак деган хабар келганлиги, жавобан унда
ҳозир унча пул йўқ деб хабар юборган вақтида, бирор кишидан қарз олишни хабар
келганлигини, кейин унга 2.500.000 сўм ташлаб беришни, қолган 2.000.000 сўм
миқдоридаги пулларни эридан олиб ушбу пулларни қўшиб туришини ёзганлигини,
яна 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, эртаси куни эри
пулларни ишлатиб қўйганлиги ўзи ташлаб бермаса бўлмаслиги хақида хабар
келганлиги, 1.717.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, шу вақтда
у карта ишламаётганлиги, бошқа картага ташлаб беришни ёзиб “Сардор
Абдумаликов” номли картани ташлаб берганлиги, ушбу картага яна 1.700.000 сўм
миқдоридаги
пулларни
ташлаб
берганлигини.
яна
ютуқ
пулларни
чиқаролмаётганлиги тўғрисида яна 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ташлаб
беришни ёзганлиги сабабли, шу картага 632.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб
берганлигини, кейин “Динара Каримова” номли профилдан кечга унинг ютуқ
пулларини ташлаб бериши ҳақида хабар келганлигини, бироқ ютуқ пулларни
ташлаб бермаганлигини, бир неча кун ўтиб ўзи ушбу “Сардор Абдумаликов” номли
банк карта маълумотларини киритиб ушбу карта эгасини телефон рақамини топиб
Телеграмм мессенджери орқали бир неча марта ундан олган жами 7.049.000 сўм
миқдоридаги пулларини қайтариб ташлаб беришлигини айтиб гаплашганлиги,
ушбу бола ўзининг исми Сардор Абдумаликов эканлиги ва пулларни мажбур
бўлганлиги сабабли шу йўл билан олганлигини айтиб, эрта ташлаб бераман, индин
ташлаб бераман деб алдаб келганлигини, шу сабабли ушбу шахсга нисбатан
қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилганлигини, хозирги вақтда
Абдумаликов Сардор етказилган 7.049.000 сўм миқдоридаги зарарни Самарқанд
вилоят ИИБ депозит рақамига тўланганлигини, шу сабабли ушбу пулларни
унинг фойдасига ўтказиб беришликни, шу сабабли С.Абдумаликовга нисбатан
ҳозирги вақтда ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб баёнот берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Жабборов Шохрух Абдурапи ўғли
ўзининг кўрсатувида, ҳақиқатдан ҳам Самарқанд вилоят ИИБ ТҚХ
Киберхавфсизлик бўлими ЎМИБ тезкор вакили лавозимида ишлаб келишини,
Пирназарова Шахзода Хокиёровна Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза
билан мурожаат қилиб, унда 2024 йил 4 июль куни “Телеграмм” мессенджери
орқали “Динара Каримова” номли профил эгаси унга лотореяда 45.000.000 сўм
миқдорида пул мукофоти ютганлиги, ушбу пул мукофотини олиш учун тўлов
қилишлигини айтиб, алдаб жами 7.049.000 сўм пул маблағларини банк карталарига
ташлатиб олганлиги, шу сабабли ушбу пулларни ундириб бериш ва айбдор
3
шахсларга қонуний чора кўришни сўраганлигини, мурожаат юзасидан Самарқанд
шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар
текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик
бўлимига юборилганлиги, ушбу ҳужжатлар келгусида терговга қадар текширув
ҳаракатлари ўтказишлик учун раҳбарият томонидан унга юклатилганлиги, шундан
сўнг ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида банклар ва тўлов тизимларига алоқа
хатлари юборилиб жавоблари олинганлиги, ҳолат юзасидан Ш.Пирназаровадан
сўралганда 2024 йил июль ойи бошларида телеграм месенжеридан “Динара
Каримова” номли каналга кимдир уни қўшганлиги, очиб ўқиган вақтида мусулмон
мусулмонга ёрдам бериши керак ва бошқа сўзлар ёзилганлигини ва 500.000 сўм пул
киритинг ва ютуқни ютиб олишни, пулларинни кўпайтириш имконияти мавжуд деб
ёзилганлиги, шу вақтда канал админига ёзиб карта рақамларини олганлигини ва
500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзига тегишли бўлган “Азия Алянс банк”
томонидан унинг номига ойлик иш ҳаққилари тушадиган картасидан ушбу
пулларни кўрсатилган “Гумманова Гулнур” номли банк картасига ташлаб
берганлиги, шу куни тушликдан кейин ушбу каналдан унга 45.000.000 сўм
миқдорида пул ютуқ чиққанлиги, ютуқни олиш учун олдиндан ушбу пулларни 10
% ни ташлаб бериши керак деган хабар келганлиги, унга унда ҳозир унча пул йўқ
деб хабар юборган вақтида, бирор кишидан қарз олишни хабар келганлиги, кейин
Ш.Пирназаровага унга 2.500.000 сўм ташлаб беришни, қолган 2.000.000 сўм
миқдоридаги пулларни эридан олиб ушбу пулларни қўшиб туришини ёзганлиги,
Ш.Пирназарова яна 2.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлиги,
эртаси куни унга эри пулларни ишлатиб қўйганлиги ва ўзиз ташлаб бермаса
бўлмаслигини ёзилганида, Ш.Пирназарова 1.717.000 сўм миқдоридаги пулларни
ташшлаб берганлиги, шу вақтда унга яна хабар келиб карта ишламаётганлиги ва
бошқа картага ташлаб беришни сўраб, “Сардор Абдумаликов” номли картани
ташлаб берганлиги, ушбу картага 1.700.000 сўм миқдоридаги пулларни қайтиб
ташлаб берганлиги, кейин яна ютуқ пуллари чиқаролмаётганлиги ва яна 50 АҚШ
доллари миқдоридаги пулларни ташлаб беришни ёзилганлиги, Ш.Пирназарова шу
картага 632.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, кейин хабар
келаётган "Динара Каримова" номли профилдан кечга ютуқ пулларини ташлаб
бериши тўғрисида хабар келганлиги, бироқ пул ташлаб берилмаганлигини, шунда
“Ягона Умумреспублика процессинг маркази”нинг 19.08.2024 йилдаги алоқа хатида
Ш.Пирнадарова томонидан 05.07.2024 йил 14:35:33да ташлаб берилган 1.700.000
сўм ва 632.000 сўм миқдоридаги пуллар Абдумаликов Сардор Акмал ўғлининг
номига “Ориент финанс банк” АТ банкдан расмийлаштирилган 8600****0799
рақамли пласти картага тушганлиги, ушбу карта “Iphone 12 PRO MAX” русумли
телефон аппаратига уланганлиги ва эгаси С.Абдумаликовнинг ПНФЛ рақамлари
кўрсатилганлиги, шунингдек ушбу ҳолат юзасидан С.Абдумаликовнинг “Iphone
12 PRO MAX” русумли телефон аппарати кўздан кечириш жараёнида ҳақиқатан ҳам
ушбу пуллар ташланганлигини кўрсатувчи чеклар мавжудлиги, лекин телеграм
месенжуридаги ёзишмаларни ўчириб ташлаганлиги аниқланганлиги, ҳолат бўйича
ўтказилган текширувлар ва тегишли ҳужжатларга кўра, ушбу ҳолатни
С.Абдумаликов содир этганлиги маълум бўлганлиги, сўнг тўпланган терговга қадар
текширув ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд шаҳри бўйича
ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига тақдим қилинганлигини билдириб баёнот
берди.
4
ҳужжатларидаги аризани қабул қилиш баённомаси, тушунтириш хатлари,
телеграмдаги СМС ёзишмалари, банк маълумотлари, телефондаги пул
ўтказмалари, ашёвий далилни олиб қўйиш баённомаси ва унга илова қилинган
фотожадвал, кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган СМС
ёзишмаларнинг ксеронусхалари, ҳужжатлар ва нарсаларни ашёвий далил деб
эътироф этиш ва уларни жиноят иш ҳужжатларига қўшиб қўйиш тўғрисида
қарори, ашёвий далилни қайтриб олиш тўғрисидаги тилхати ҳамда жиноят иши
юзасидан тўпланган бошқа ишончга сазовор далиллар йиғиндиси билан ўз
исботини тўлиқ топди.
Суд, судланувчи С.А.Абдумаликовнинг фирибгарлик, яъни яъни ахборот
технологияларидан фойдаланиб алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритишда ифодаланган ҳаракатлари тергов
органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи С.А.Абдумаликовнинг айбига иқрор бўлганлиги ва
қилмишидан
пушамон
эканлигини,
етказилган
зарарни
тўлигача
қоплаганлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар
мавжуд эмаслигини эътиборга олади.
Суд, судланувчи С.А.Абдумаликовга нисбатан жазо турини ва меъёрини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
4-хатбошисида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак” деб
кўрсатилган бош қомус талабларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида,
“Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик,
инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига
қатъий амал қилишга қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 18-бандида “Ахлоқ
тузатиш ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни
жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда олти ойдан уч йилгача (вояга
етмаганларга нисбатан-бир ойдан бир йилгача) бўлган муддатга тайинланади”
деб, Ўзбекистон Республикаси 168-моддаси 5-қисмидаги “Етказилган моддий
зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазо қўлланилмайди” деб ҳамда ЖКнинг 7-моддасидаги “Жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши керак”лиги ҳақидаги инсонпарварлик принципига
5
риоя этиб, унинг айбига иқрор бўлиб қилмишидан пушаймон эканлигини,
ёшини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини ва зарар мавжуд
эмаслигини, шунингдек унинг содир этилган жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасини ҳуқуқий баҳолаб, уни жамиятдан
ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш имконияти мавжуд эканлигини эътироф
этиб, унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашликни лозим деб топади.
Суд, судланувчи С.А.Абдумаликов етказилган моддий зарарни қоплаш
мақсадида, Самарқанд вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига 7.049.000 сўм
миқдордаги пулларни тўлаганлиги сабабли, ушбу пулларни ҳукм қонуний кучга
кирганидан кейин жабрланувчи Ш.Х.Пирназарованинг фойдасига ўтказишликни
лозим деб топади.
Суд, жиноят иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган
“Телеграм”даги сўзлашувларнинг фотосуратлари, “Ягона Умумреспублика
процесснинг маркази”нинг 19.08.2024 йилдаги алоқа хати ва илова ҳужжатлари,
“Iphon 12 pro Max” русумли телефон аппаратини қўздан кечириш баённомаси ва
фотосуратлари, “ASIA ALLIANCE BANK” АТ банкнинг 9860...0026 пластик
картасининг кириш-чиқиш ҳисоботи, Ш.Пирназарова томонидан пулларни
ўтказганлиги тўлов патталари жиноят иш материалларида сақланиб келинаётганли
сабабли уларни иш материалларпида сақлаб келишликни, “Iphon 12 pro Max”
русумли телефон аппарати эса тергов вақтида С.А.Абдумаликовга тилхат орқали
қайтариб берилганлигини эътиборга олади.
Шунингдек, судланувчи С.А.Абдумаликов томонидан “Телеграмм”
мессенжерида 1 рақамли ва юлдузча расми қўйилган профилининг “Динора
Каримова” номли канали ёрдамида фуқароларни ўзганинг мулкини алдаш ва
ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида
очилганлигини эътиборга олиб, ушбу канални ҳукм қонуний кучга кирганидан
кейин блоклашликни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
29-моддасида
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза
қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан
фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун
шарт-шароитлар яратади” деб кўрсатилган.
Шунга
кўра,
судланувчи
С.А.Абдумаликов
жабрланувчи
Ш.Х.Пирназаровага етказилган зарар миқдорини тўлиқ қолплаб берилган
бўлсада, бироқ унга ундан жиноий қилмиши оқибатида етказилган бошқа
моддий ҳамда маънавий зарарларни ундириш юзасидан, фуқаролик тартибида
судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлигини тушунтиришликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
211, 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд ҳукм
қилади
Ҳ У К М:
Судланувчи Абдумаликов Сардор Акмал ўғли (Abdumalikov Sardor
Akmal o`g`li)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г”
бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин.
6
Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди
билан ҳар ойда ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи давлат фойдасига
ундириш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, мазкур жазо ижросини
назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўталсин ва ахлоқ
тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати у жазони ўташ учун юборилган
корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижросини таъминлаш Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлинмаси зимасига юклатилсин.
Абдумаликов Сардор Акмал ўғлига нисбатан қўлланилган “гаров”
тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин ва
гаров сифатида қабул қилинган 7.000.000 (етти миллион) сўм миқдордаги пуллар
унинг ўзига қайтариб берилсин.
Самарқанд вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамида сақланиб келинаётган
7.049.000 (етти миллиолн қирқ тўққиз минг) сўм миқдордаги пуллар ҳукм
қонуний кучга кирганидан кейин жабрланувчи Пирназарова Шахзода
Хокиёровнанинг фойдасига ўтказилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган “Телеграм”даги сўзлашувларнинг
фотосуратлари, “Ягона Умумреспублика процесснинг маркази”нинг 19.08.2024
йилдаги алоқа хати ва илова ҳужжатлари, “Iphon 12 pro Max” русумли телефон
аппаратини қўздан кечириш баённомаси ва фотосуратлари, “ASIA ALLIANCE
BANK” АТ банкнинг 9860...0026 пластик картасининг кириш-чиқиш ҳисоботи,
Ш.Пирназарова томонидан пулларни ўтказганлиги тўлов патталари жиноят иш
материалларида сақланиб келинсин, “Iphon 12 pro Max” русумли телефон
аппарати тергов вақтида С.А.Абдумаликовга тилхат орқали қайтариб
берилганлиги эътиборга олинсин.
Абдумаликов Сардор Акмал ўғлининг “Телеграмм” мессенгеридаги
1 рақамли ва юлдузча расми қўйилган профилининг “Динора Каримова” номли
канали блоклансин.
Жабрланувчи Ш.Х.Пирназаровага судланган С.А.Абдумаликовдан
жиноий қилмиши оқибатида етказилган бошқа моддий ҳамда маънавий
зарарларни ундириш юзасидан, фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд
ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм
эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини
олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний
кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест
билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья
З.Ахмедова
7