← Назад
Решение #115377 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси жиноят кодекси | 266 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| айбдор шахс ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| ал этишда суд ЖПК | 467 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 11 куни Жиноят
ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди
биносида очиқ суд мажлисида раислик қилувчи
С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
Чилонзор
туман
прокурорининг
катта
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи М.Шоюнусова, унинг ҳимоячиси “SABO
HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Эргашев,
жабрланувчининг қонуний вакили А.Джонузоқов,
иштирокида Шоюнусова Мадинабону Дониёр қизига
оид
1-1006-2402/837-сонли
жиноят
иши
материалларини кўриб чиқди. Иш ҳужатларига кўра:
Шоюнусова
Мадинабону
Дониёр
қизи
(Shoyunusova Madinabonu Doniyor qizi) 2003 йил 04
июлда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга
чиқмаган, муқаддам судланмаган, Янги Ҳаёт тумани
Янги турмуш маҳалласи Меҳригиё кўчаси, 19-уйда
истиқомат қилган, 12.07.2024 йилда иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг
266-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд судланувчи ва жабрланувчининг қонуний
вакили ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят
иши
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Шоюнусова 2024 йилнинг 31 май
куни соат 19.30 ларда
ҳеч қандай ҳужжатларсиз
Шодиев Шаҳобиддин Учқун ўғлига тегишли бўлган
давлат рақами 70 Т 632 АВ бўлган ЛАСЕТТИ русумли
автоуловни Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида
жойлашган
“Бунёдкор”
стадиони
автотураргоҳи
бўйлаб бошқариб бораётиб, амалдаги “Йўл ҳаракати
қоидалари”нинг 7-банди, 1,4-қисмлари, 11-банди “г”
банди,
77-банди
1,3-қисмларида
белгиланган
талабларига амал қилмасдан қарама-қарши томондан
велосипетда ҳаракатланиб келаётган Абдиназарова
Дилноза Аброр қизини уриб юбориши натижасида йўлтранспорт ҳодисасини содир этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 06.06.2024
йилдаги 3753-сонли хулосасига кўра, жабрланувчи
Д.А.Абдиназаровага “чап оёқ тиззи бўғими ва
юқоридаги учлиги соҳаси кенг кўламли ярим эзилиб
мажақланган яралари, тиззи бўғими мушакларининг
бузилиши, кичик болдир суягини очи парчаланиб
синиб силжиши” каби тан жароҳатлари олганлиги ва
улар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли
“ОҒИР” тан жароҳатларига кириши қайд этилган.
Суд мажлисида судланувчи М.Шоюнусова суд
мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024
йил 31 май куни соат 19:30да, таниши Ш.Шодиев
билан бирга бўлган вақтида ҳайдовчилик гувоҳномаси
ўқиб олиши кераклиги, аммо автоулов бошқаришни
билмаслигини
айтиб
автоулов
бошқаришни
Ш.Шодиевга ўргатишини сўраганини, Ш.Шодиев
ўзини давлат рақами 70 Т 632 АВ бўлган ЛАСЕТТИ
русумли автоулови борлигини, уни таклифига розилик
билдириб автоулов бошқаришни ўргатиш учун
ЛАСЕТТИ автоуловда Чилонзор тумани Бунёдкор
кўчасида
жойлашган
“Бунёдкор”
стадион
автотураргохига олиб келганини, шунда у Ласетти
автоулов
ҳайдовчи
ўриндиғига
ўтирганини,
Ш.У.Шодиев эса автоуловни олд ўнг томон йўловчи
ўриндиғига ўтириб автоуловни қандай бошқариш
кераклигини тушунтирганини, у Ш.У.Шодиев айтиб
ўтганидек қилиб автоуловни автотураргох ҳудуди
бўйлаб
таҳминан
15-20
км|соат
тезликда
ҳаракатлантириб кетаётган вақтида унга нисбатан бир
йўналишда олд томонидан қарама-қарши ҳолатда
Д.Абдиназарова
бошқарувидаги
вилосипедида
ҳаракатланиб
келаётганини
кўрганини,
шунда
Д.Абдиназаровани
уриб
юбормаслик
мақсадида
бошқарувидаги автоуловни тормозлантирмоқчи бўлиб
тормоз педалини босаман деб адашиб газ педалини
босиб юборганини, натижада автоулов олдинга
тезлашган ҳолда ҳаракатланиб автоуловнинг олд чап
томони билан Д.А.Абдиназаровани уриб юборганини,
Д.А.Абдиназарова автоулов олд пеш ойнасига чиқиб
кетиб урилиб тан жароҳати олганини, сўнг автоуловни
тўҳтатиб Ш.У.Шодиев билан бирга Д.Абдиназаровани
олдига келганини, Д.Абдиназарова тан жароҳати
олганини кўрганини, Д.А.Абдиназаровага тез тиббий
ёрдам кўрсатиш мақсадида у бошқарган Ласетти
автоуловга ўтказиб шифохонага олиб боришганини,
шифохонагача Ласетти автоуловни Ш.У.Шодиевни ўзи
бошқарганини,
сўнг
Ш.У.Шодиев
билан
бирга
шифохонада турганида олдига Тошкент шаҳар ИИББ
ЙҲХБ ходимлари келиб содир бўлган ҳолатни қандай
содир бўлганини сўрашганини, шунда уларга ҳолатни
айтиб беришганини, шунда уларга ҳодиса жойига
бориш кераклигини айтиб ҳодиса жойига олиб
келишганини, ҳодиса жойига келганидан кейин ЙТҲ
қандай содир бўлганини айтиб кўрсатиб берганини,
уларни
сўзидан
ҳужжатлар
расмийлаштириб
ҳужжатлар билан таништириб ўтишганини ва ҳолат
юзасидан
тушунтириш
хати
ёзиб
берганини,
ҳайдовчилик гувохномаси йўқлигини, автоуловни
бошқаришни ўрганиш учун юқоридаги манзилга
Ш.У.Шодиев билан бирга келганини, эхтиётсизлиги
оқибатида юқоридаги ЙТҲни содир этганини, содир
бўлган ЙТҲ юзасидан ўз айбига тўлиқ иқрорлигини ва
кечиришларини маълум қилиб кўрсатув берди.
Шунингдек, унинг мазкур жиноятни содир
этганликдаги айби қуйидаги далиллар билан ўз
тасдиғини топган:
- суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Ш.Шодиев
ҳақиқатдан ҳам 2024 йилнинг 31 май куни 19.30 да
ўзига тегишли 70 Т 632 АВ бўлган ЛАСЕТТИ русумли
автоуловни Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида
жойлашган “Бунёдкор” стадиони автотураргоҳида ҳеч
қандай
ҳужжатларсиз
таниши
судланувчи
М.А.Шоюнусовага
берганлиги
натижасида
у
Д.А.Абдиназаровани уриб юбориб, тан жароҳати
етказганлигини ва хозирда хеч кимга даъвоси
йўқлигини маълум қилиб кўрсатув берган;
- иш бўйича жабрланувчининг қонуний вакили
А.Джонузоқов ўз кўрсатмасида қизи Д.А.Абдиназарова
2024 йилнинг 31 май куни 19.30 да Чилонзор тумани
Бунёдкор кўчасида жойлашган “Бунёдкор” стадиони
автотураргоҳида
велосипед
учаётган
пайтда
М.А.Шоюнусова
ЛАСЕТТИ
русумли
автоуловда
қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келиб, уни уриб
юбориб тан жароҳати етказганлигини, унга нисабатан
етказилган
моддий
зарарни
тўлиқ
қоплаб
бермаганлигини,
фарзандининг
соғлиғи
тўлиқ
тикланмаганли
сабабли
юра
олмаётганини
ва
ярашувга рози эмаслигини, етказилган моддий зарар
100 миллион сўмни судланувчидан ундиришни
сўраган;
гувоҳ ва фуқаровий даъвогар Ю.Каримжонов суд
мажлисида 2024 йил 31 май куни соат 19:30да,
Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган
“Бунёдкор”
стадион
автотураргохида
ҳайдовчи
М.Шоюнусова бошқарувидаги давлат рақами 70 Т 632
АВ бўлган ЛАСЕТТИ автоуловни бошқариб бораётиб
велосипед
ҳайдовчиси
Д.А.Абдиназаровани
велосипедида кетаётган вақтида уриб юбориб тан
жароҳати
етказганини,
йўл-транспорт
ҳодисаси
оқибатида Д.А.Абдиназарова тан жароҳати олиб
шифохонага мурожаат қилганидан хабардорлигини,
ЙТҲ қандай содир бўлганини ўз кўзи билан
кўрмаганини,
аммо
Д.Абдиназаровани
опасидан
эшитиб хабардор бўлганини, Д.Абдиназарова ЙТҲ
содир бўлишидан аввал бошқарган вилосипед унга
тегишли бўлганини, у аренда(вақтинчалик)га яъни
вилосипеддан фойдаланиб сайир қилишлари учун
фуқароларга ўзига тегишли вилосипедлардан бериш
фаолият билан шуғуланишини, ЙТҲ оқибатида унга
тегишли вилосипедга моддий зарар етказилган бўлиб
ушбу моддир зарар тўлиқ қопланганини, унинг
судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини
маълум қилиб, кўрсатув берган.
Суд айбловчиси ва ҳимоячининг фикрини,
судланувчи,
жабрланувчининг
қонуний
вакили,
фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
эшитиб, шунингдек жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, судланувчининг ўз айбига иқрорлик
билдириб
берган
кўрсатувларидан
ташқари
жабрланувчининг қонуний вакили, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомаси, чизмаси ва фотосуратлари, судтиббий, суд-автотехника экспертиза хулосалари ҳамда
ишда мавжуд бўлган бошқа далиллар билан тўлиқ ўз
исботини топган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Шоюнусованинг транспорт
воситалари
ҳаракати
хавфсизлиги
қоидаларини
бузиши баданга оғир шикаст етказилишига сабабчи
бўлганликда
ифодаланган
жиноий
ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-
қисми билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг 26.06.2015 йилдаги 10-сон “Транспорт
ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши
жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд
амалиётининг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
Қарорининг 12-бандида, йўл ҳаракати ёки транспорт
воситаларидан фойдаланиш қоидалари эҳтиётсизлик
оқибатида бузилганлиги сабабли бир йўла бир неча
шахснинг баданига турли даражадаги оғирликда
(енгил, ўртача оғир ёки оғир) шикаст етказилган
бўлса, айбдор шахс ЖК 266-моддасининг биринчи
қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, судланувчи М.Шоюнусовага нисбатан жазо
тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ёши ва
аёллигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб,
унинг
автомобил
бошқариш
учун
ҳужжатларга эга эмаслигини ҳисобга олиб, унга
нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўлламасдан, ЖКнинг
266-моддаси
1-қисми
билан
модда
санкцияси
доирасида
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосини
тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят
натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид
қонунчиликни
қўллаш
бўйича
суд
амалиёти
тўғрисида”ги 26-сон қарорининг 9-банди иккинчи
хатбошисида фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал
этишда суд ЖПКнинг 467-моддасига мувофиқ айблов
ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман
қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят
натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва
миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён
миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши
ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб
олинган қонун нормасини қайд этиши лозимлиги
ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
масаласини
муҳокама
қилиб,
жабрланувчи
Д.Абдиназарованинг
даволаниши
учун
кетган
харажатларни тасдиқловчи судга тақдим этилган
квитанция ва чекларга кўра аниқланган 6.035.605
(олти миллион ўттиз беш минг олти юз беш) сўм
миқдоридаги
моддий
зарарни
судланувчи
М.Шоюнусовадан жабрланувчининг қонуний вакили
А.Джонузоқовнинг фойдасига ундиришни;
Жабрланувчининг вакили А.Джонузоқовга уларга
етказилган бошқа зарарларни ундириш юзасидан
фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Шоюнусова Мадинабону Дониёр қизи
(Shoyunusova Madinabonu Doniyor qizi) Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб
топилсин.
Шоюнусова
Мадинабону
Дониёр
қизига
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266моддасининг 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 15
(ўн беш) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 2 (бир) йил 6 (олти) ой ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо
ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб
берадиган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати М.Шоюнусова ишга
жойлашиб, иш ҳақидан белгиланган фоиз суммаси
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини назорат қилиш
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ Пробация
бўлими зиммасига юклатилсин.
М.Шоюнусовага нисбатан қўлланилган “муносиб
хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Ҳукм
қонуний
кучга
киргач
судланувчи
М.Шоюнусовадан жабрланувчининг қонуний вакили
ўттиз беш минг олти юз беш)сўм моддий зарар
ундирилсин.
Жабрланувчининг
қонуний
вакили
А.Джонузоқовга жиноят оқибатида етказилган бошқа
моддий ҳамда маънавий зарарларни судланувчидан
ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова
қилган ҳолда фуқаролик судига мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган
кундан, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини
олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида, шу суд орқали
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят беришга
ёки протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович