← Назад
Решение #115725 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 168 | — | law | |
| ЖПК | 483 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| бандида «ЖПК | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 82 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 168 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья: Т.Касимов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: А.Мухитдинов
Апелляция инстанция судининг
маърузачи судьяси: О.Илхомжонов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ
2024 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: А.Икромов ва
Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Шодмоновнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори
У.Мухсимов, маҳкум Ш.Зоидов ва унинг ҳимоячиси – адвокат З.Исаков,
судланган Э.Нормуродова (Шотурсунова)нинг иштирокида, Ш.Зоидов ва
бошқаларга оид 1-1006-2405/90-сонли жиноят ишни адвокат З.Исаков
томонидан берилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 март
кунидаги ҳукмига кўра,
1997 йил 11 август куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти олий, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, 10-мавзе, 18-уй, 65-хонадонда яшаган,
жиноят иши юзасидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилиб, 2023 йил 28 сентябрь кунидан буён
қамоқда сақланаётган Зоидов Шохрух Шухрат ўғли
(Zoidov Shoxrux Shuxrat o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,169-моддаси 4-қисмининг “а” банди
билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, шунингдек
Ш.Зоидовдан ашёвий далил тариқасида олиниб, Тошкент шаҳар ИИББ Молия
бўлими депозит ҳисоб рақамига 11.10.2023 йилдаги 2353-сонли квитанцияга
асосан топширилган 17.800 АҚШ доллари жабрланувчи О.Холлиев фойдасига
ўтказиш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 16 май кунидаги ажрими билан суд ҳукми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳукм билан Нормуродова (Шотурсунова) Эъзоза Одил қизи ҳам
судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисмига протести билдирилмаганлиги
ҳамда шикояти келтирилмаганлиги сабабли, ишнинг унга оид қисми муҳокама
қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, Зоидов Шохрух Шухрат ўғли ва Шотурсунова
(Нормуродова) Эъзоза Одил қизи ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини
яширин
равишда
талон-торож
қилиш
мақсадида,
2023
йил
25 сентябрь куни соат 12:00 ларда Э.Шотурсунова ўз яшаш манзили бўлган
Чилонзор тумани, 19-мавзе, 66-уй, 2-хонадонда бўла туриб, Ш.Зоидовнинг
кўрсатмаси ва у томонидан тузилган режа асосида, Э.Шотурсунова отаси
Холлиев Одил Нормуродовичга тегишли бўлган 30.000 АҚШ доллари
(364.500.000 сўм) миқдоридаги пулларни ётоқхонада жойлашган сейфдан
ўғирлаб, Ш.Зоидов билан Ўзбекистон-Қозоғистон чегара постида учрашиб, у
ерда пулларни Ш.Зоидовга бериб юбориб, воқеа жойидан яширинишган.
Адвокат З.Исаков тафтиш шикоятида, биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси судлари томонидан ҳимоя остидаги Ш.Зоидовнинг ҳаракатларига
тўғри ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини билдириб, Ш.Зоидовнинг ҳаракатларини
ЖКнинг 168-моддасига қайта тавсифлашни ҳамда моддий зарар тўлиқ
қопланганлиги сабабли, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо
тайинлашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги
“Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли қарорнинг 14-бванди 3хатбошисида “Агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ
эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёхуд процессуал бузилишларга йўл қўйилган
бўлса, тафтиш инстанцияси суди тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш
йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни
бартараф этиш чораларини кўради. Шу мақсадда тафтиш инстанцияси суди
иш ҳолатлари тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилишини
таъминлаш учун зарур бўлган, ЖПК 483-моддаси учинчи қисмининг
1-7-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаришга ҳақли” деб
тушунтириш берилган бўлиб, қуйи инстанция судлари томонидан иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама,
тўла ва холисона текшириб чиқилмаганлиги боис, судлов ҳайъати қисман суд
терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдиришни лозим
топади.
Маҳкум Ш.Зоидов тафтиш инстанцияси суди мажлисида у Туркия
давлатига кетмоқчи эканлигини айтганида, Эъзоза уни ҳам олиб кетишни
илтимос қилганлигини, шунда у Эъзозага “агар пул топсанг олиб кетаман” деб
айтганлигини, у Эъзозанинг 30.000 АҚШ долларини қўлларида ушлаб турган
“история”га қўйган расмини кўриб, Эъзозага алоқага чиқиб, “уйдаги пулларни
олиб чиқсанг яхши бўларди, олиб чиқа олсанг кетамиз” деб айтганлигини,
бироқ у Эъзозага отасининг пулларини ўғирлаб чиқишини айтмаганлигини,
ундамаганлигини ёки мажбур қилмаганлигини, унга жисмоний ёки руҳий
тазйиқ ўтказмаганлигини, унинг асл мақсади Эъзоза олиб келган пуллар
эвазига қарзларини қоплаш бўлганлигини, чунки кредит бўйича юзага келган
12.100 АҚШ долларлик қарздорликни ва кўчадаги 8.000 АҚШ доллар қарзини
тўлаш имконини топа олмай юрганлигини, шу йўл билан қарздорликни ёпиб,
кейинчалик эса Эъзозадан олган пулларни қайтармоқчи бўлганлигини, Эъзоза
берган 30.000 АҚШ долларининг бир қисмини сўмга ўгириб, ипотекани
тўлаганлигини ва 8.000 АҚШ доллари қарзини ёпганлигини, у Эъзозанинг
“жойида экан калит йўқ” мазмундаги СМСни тушунмагани учун Эъзозага “ТГ
га кир” деб ёзганлигини баён қилди.
2
Судланган Э.Нормуродова (Шотурсунова) тафтиш инстанцияси суди
мажлисида ўзаро суҳбатда Ш.Зоидов четга кетиш масаласини яна кўтариб,
“хоҳласанг юр мен билан, дадангни пулини олиб, кейин қилиб бериб
юбораман” деб айтганда, у бирга кетишга рози бўлганлигини, агарда
Ш.Зоидов чет давлатга кетишни таклиф қилмаганида, у отасининг пулларини
умуман олиб чиқмаган бўлишини, “Телеграмм”даги “история”га пулларни
бирор мақсадсиз қўйганида, Ш.Зоидов “Телеграмм”дан унга “бор экан-ку,
олиб чиқ, илтимос” деб ёзганлигини, Ш.Зоидов раҳмини келтиргани ва у
барибир уни ёқтиргани ҳамда кўришганларида “қийналиб қолдим, кетсам
бахтли бўламиз” деб айтгани учун у ёшлик қилиб ва Ш.Зоидовнинг “пулларни
қайтарамиз” деб айтган гапларига ишониб, уйдаги пулларни олиб
чиққанлигини ва уларни Ш.Зоидовга бериб юборганлигини, Ш.Зоидов унга
“ўзингнинг телефонингдан менга телефон қилма, ёзишмаларни ўчириб ташла”
деб айтгани учун у телефонни ўчириб, “парвоз” режимига қўйиб, бегона
телефондан Ш.Зоидовга қўнғироқ қилганлигини, улар кўришганларидан сўнг
Ш.Зоидов пулларни олгач унга “жияним кутиб олади, мен паспортим билан
нарсаларимни олиб олиш учун уйга бориб келишим керак” деб унга 100 АҚШ
доллари бериб, Қозоғистонга чиқариб юборганлигини, у Қозоғистонда икки
кун бўлса ҳам Ш.Зоидов келмагач, у шубҳаланиб, Ш.Зоидовга
“Инстаграм”дан телефон қилганлигини, шунда Ш.Зоидов унга “уйдагиларинг
билан гаплашяпман” деб телефонни ўчирганлигини, у ва Ш.Зоидовнинг
мақсади ўша пул билан чет элга кетиш бўлганлигини, уларда ўғирлаш мақсади
бўлмаганлигини, у тергов ва судда “Ш.Зоидов мени пул олиб чиқишга ундади”
деб айтган бўлса-да, бироқ “ўғирлик жиноятини содир этишга Ш.Зоидов
ундади” деб бирор марта айтмаганлигини, “ундаш” деб у Ш.Зоидов томонидан
рахмини келтириш ва ваъдалар бериш орқали кўндириш деб тушунишини
баён қилди.
Тафтиш инстанцияси суди, судья Т.Касимовнинг маърузасини, маҳкум
Ш.Зоидов ва унинг адвокати З.Исаковнинг тафтиш шикоятини қаноатлантириб,
суд қарорларини ўзгартиришни сўраб берган фикрини, Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим катта прокурори У.Мухсимовнинг тафтиш шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги
хулосасини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни текшириб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд қарорларини қуйидагиларга
асосан ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, “суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида
ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши,
иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши шартлиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини
ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга
олиниши лозим”лиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
«Суд ҳукми тўғрисида»ги 7-сонли қарорнинг
3
4-бандида «Иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган
барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкин. Иш
бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Судланувчини
жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир
далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим»;
16-бандида «ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир
этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган
тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишини иш
бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида
маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа
ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозим» деб раҳбарий кўрсатмалар
берилган.
Бироқ, қуйи судлар мазкур жиноят ишини мазмунан кўришда, юқорида
қайд этилган ЖПК талаблари ва Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига
тўлиқ амал қилмай, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни
синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқмаган, иш
бўйича сўроқ қилинган судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларига ҳамда
дастлабки тергов ва суд тергови давомида тўпланган ҳужжатларга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишончлилиги нуқтаи
назарида етарли даражада баҳо бермаган кўринади.
Хусусан, биринчи инстанция суди судланувчи Ш.Зоидовнинг
Э.Шотурсунова билан бирга жиноят содир этмагани, 30.000 АҚШ доларини
Э.Шотурсунова ўзи бергани, Э.Шотурсуновага пулни ўғирлашини айтмагани,
бу жиноятга умуман алоқаси бўлмагани айтиб келтирган важларини муҳокама
қилиб, ушбу важларни муқаррар жавобгарликдан қутулиш ва ўзини оқлаш
мақсадида келтирилган важлар сифатида баҳолаб, “Телеграм” ижтимоий
тармоғидаги ёзишмалар, дастлабки терговда ўтказилган тергов ҳаракатларида
Э.Шотурсунованинг берган кўрсатувлари, юзлаштириш баённомаси ва бошқа
дастлабки терговда ва суд мажлисида текширилган далиллар билан эълон
қилинган айблов исботланган деб, келтирилган важларни тўлиқ рад этган.
Апелляция инстанцияси суди эса судланувчи Ш.Зоидовнинг юқорида қайд
этилган мазмундаги важлари биринчи инстанция суди томонидан атрофлича
ўрганиб чиқилиб, ушбу важлар “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги ёзишмалар,
тушунтириш хатлари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари,
юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва ишончли деб
топилган далиллар йиғиндиси билан рад қилинган хулосани асосли деб
топган.
Яъни, қуйи инстанция судлари Ш.Зоидовни Ўзбекистон Республикаси
ЖК 28,169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбли топишда фақат
“Телеграм” ижтимоий тармоғидаги ёзишмалар ва Э.Нормуродова
(Шотурсунова)нинг кўрсатувларига таянган бўлмоқда.
4
телефонида мавжуд Ш.Зоидовнинг +998 88-111-30-03 телефон рақамдаги
“shohruh aka” номли контакт билан ёзишмалар тахлил қилинганида, воқеа
содир бўлган 2023 йил 25 сентябрь куни Э.Нормуродова (Шотурсунова)
Ш.Зоидовга “joyidakan kalit yo’q” СМС-хабарни ва Ш.Зоидов эса
Э.Нормуродова (Шотурсунова)га “Тг га кир” СМС-хабарни юборганлиги
аниқланган халос.
Хусусан,
тафтиш
инстанцияси
судида
Э.Нормуродова
(Шотурсунова)дан “shohruh aka” номли контактга “joyidakan kalit yo’q”
мазмунда юборган СМС-хабарга изох беришни сўралганда, у анча вақт
ўтганлиги боис ҳозир эслолмаслигини маълум қилган бўлса, маҳкум
Ш.Зоидов Э.Нормуродова (Шотурсунова)нинг “жойида экан калит йўқ” деган
гапини тушунмай қўнғироқ қилганини, бироқ у телефонни кўтармагани учун
“телеграмга кир” деб ёзганини маълум қилди.
Ушбу ёзишмалардан Ш.Зоидов ва Э.Нормуродова (Шотурсунова)
ўрталарида нима ҳақида сўз юритилганини тушуниш мушкул.
Тафтиш инстанцияси судида судланган Э.Нормуродова (Шотурсунова)
уларда ўғирлаш мақсади бўлмаганини, у тергов ва судда “Ш.Зоидов мени пул
олиб чиқишга ундади” деб айтган бўлса-да, бироқ “ўғирлик жиноятини содир
этишга Ш.Зоидов ундади” деб бирор марта айтмаганлигини, “ундаш” деб у
Ш.Зоидов томонидан рахмини келтириш ва ваъдалар бериш орқали
кўндириш деб тушунишини маълум қилди.
Бу кўрсатувлар эса маҳкум Ш.Зоидовнинг “у Эъзозага отасининг
пулларини ўғирлаб чиқишини айтмаганлиги, ундамаганлиги ёки мажбур
қилмаганлиги” ҳақида кўрсатувларини тасдиқлайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 82-моддасига
мувофиқ айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар:
1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва
миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;
2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят
кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган
ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;
3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;
4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига
ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва
мақсадлари;
5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар
исботланган бўлиши керак.
Яъни, юқорида қайд этилган айблаш ва ҳукм қилиш учун асослардан
бири мавжуд бўлмаса, бундай ҳолатда шахсни айблаб бўлмайди.
Кўрилаётган ҳолатда эса маҳкум Ш.Зоидовнинг асл мақсади – ўртада
ишқий муносабат бўлганлиги туфайли Э.Нормуродова (Шотурсунова)нинг
ишончини суиистеъмол қилиб, агарда отасининг пулларини олиб чиқа олса
биргаликда чет давлатга кетишларини айтиб алдаб, Э.Нормуродова
(Шотурсунова) олиб чиққан отасининг пулларини қўлга киритиш ва шу пуллар
эвазига қарздорликларини тўлаш бўлганини кўриш мумкин.
5
Маҳкум Ш.Зоидовнинг ҳаракатларида ўғирлик қилишга далолат қилиш
мавжуд эмаслигини судланган Э.Нормуродова (Шотурсунова)нинг “Ш.Зоидов
раҳмини келтиргани ва у барибир уни ёқтиргани ҳамда кўришганларида
“қийналиб қолдим, кетсам бахтли бўламиз” деб айтгани учун у ёшлик қилиб
ва Ш.Зоидовнинг “пулларни қайтарамиз” деб айтган гапларига ишониб,
уйдаги пулларни олиб чиққанлигини ва уларни Ш.Зоидовга бериб
юборганлигини” ҳамда “у ва Ш.Зоидовнинг мақсади ўша пул билан чет элга
кетиш бўлганлигини, уларда ўғирлаш мақсади бўлмаганлигини” мазмунда
тафтиш инстанцияси судида берган кўрсатуви ҳам тасдиқлайди.
Юқоридаги тушунтиришларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг маҳкум Ш.Зоидов томонидан
келтирилган важларига билдирган танқидий хулосалари билан келишмайди.
Судлов ҳайъати, маҳкум Ш.Зоидовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 28,169-моддаси 4-қисмининг “а” бандидан “фирибгарлик,
яъни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп
миқдордаги мулкини қўлга киритиш»да ифодаланган белгиларига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандига қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб рахбарий
тушунтиришлар берилган.
Судлов ҳайъати маҳкум Ш.Зоидовга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Олий суд Пленум қарорларидаги раҳбарий тушунтиришлардан
келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, қилмишнинг сабабларини, унинг шахсини, жиноятдаги роли ва
ёшини инобатга олиб, унинг жиноятни ғаразли ниятларда содир қилганлигини
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб, унинг айбига иқрорлиги ва қилмишидан
пушаймонлигини, оилавий шароитини, жабрланувчига етказилган моддий
зарар тўлиқ қопланганлигини, муқаддам судланмаганлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жабрланувчига етказилган моддий
зарар тўлиқ қопланганлиги боис, ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабига
мувофиқ унга нисбатан ЖК 168-моддасининг 4-қисми санкциясида назарда
тутилган жарима жазони, бироқ юқорида қад этилган жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлрни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
жиддий камайтирувчи ҳолатлдар деб топган ҳолда жарима жазонинг энг кам
миқдоридан ҳам камроқ миқдорда тайинлашни лозим топади.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати Ш.Зоидовнинг 2023 йил 29 сентябрдан
2024 йил 10 октябрга қадар (379 кун) қамоқда сақланган кунининг 1 кунини
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирган ҳолда
ҳисоблаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 189,5 бараварини чегирган ҳолда
6
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан тайинлашни лозим
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати А.Жамиловга оид суд ҳукми ва
апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириб, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214 ва 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
Қ И Л Д И:
Зоидов Шохрух Шухрат ўғли (Zoidov Shoxrux Shuxrat o’g’li)га
нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024
йил 27 март кунидаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 16 май кунидаги ажрими
ўзгартирилсин.
Зоидов Шохрух Шухрат ўғлининг ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 28,169-моддаси 4-қисмининг “а” бандидан Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандига қайта квалификация
қилинсин.
Зоидов Шохрух Шухрат ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 (икки юз эллик) баравари,
яъни 82.500.000 (саксон икки миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Зоидов Шохрух Шухрат ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62моддаси тартибида, унинг дастлабки қамоқда сақланган (28.09.2023 йилдан
10.10.2024 йилга қадар) 379 кунни, қамоққа олишнинг ҳар 1 кунини базавий
ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирган ҳолда чегириб,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 60,5 (олтмиш ярим) баравари, яъни 19.965.000
(ўн тўққиз миллион тўққиз юз олтмиш беш минг) сўм жарима жазоси
қолдирилсин.
Зоидов Шохрух Шухрат ўғли жазони ижро этиш муассасасидан
қамоқдан озод қилинсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
Ҳайъат судьялари:
имзо
имзо
имзо
Аслига тўғри:
7
З.Камолов
А.Икромов
Т.Касимов