Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1003-2403/694 Дата решения 09.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Шайхантахурский районный суд по уголовным делам Судья Рахимов Бобир Истамович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 338654 Claim ID 2631439 PDF Hash a66bfc199953d801... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
Республикаси ЖКнинг 56-моддаси Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддаси збекистон Республикаси ЖК 572 law
оплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ЖК 57-моддаси оплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ЖК 57 law
исми ва 209-моддаси исми ва 209 law
Жиноят кодексининг 45-моддаси Жиноят кодекси 45 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
уларга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси уларга нисбатан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
банди ва 209-моддаси банди ва 209 law
банди билан ЖКнинг 572-моддаси банди билан ЖК 572 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси збекистон Республикаси ЖК 209 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил октябрь ойининг 9 куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Б.И.Рахимов, судья ёрдамчиси Ж.Эргашбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Шайхонтоҳур туман прокурорининг ўринбосари М.Шукуруллаева, судланувчи Ж.Кадиров, унинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳимоячиси - “Shayxontohur advokatlari” адвокатлар ҳайъати адвокати Ш.Ясингун иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланувчи: ХХХ - 28.04.1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, “Amir Roads” МЧЖ раҳбари, оилали, 4 нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, ИбнСино 1-даҳаси, 12-уй, 67-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 19.09.2024 йилда олган нисбатан. 1-1003-2404/694-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ж.Кадиров 26.03.2018 йилда Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатда ўтганидан бугунги кунга қадар "Amir Roads" МЧЖнинг раҳбари лавозимида ишлаб келиб, жамиятнинг барча молиявий-хўжалик фаолиятини ўзи бошқариб ва назорат қилиб келиб, нодавлат тижорат корхонаси мансабдор шахси бўла туриб, бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларига яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига ноқонуний йўллар билан шахсий бойлик орттириш ва мулкий манфаат кўришни ўзига мақсад қилиб олиб, бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги "Toshshahartransxizmat" акционерлик жамиятига тегишли автобус саройи филиалларини жорий таъмирлаш бўйича қурилиш-реконструкция қилиниши белгиланганлигидан фойдаланиб, қурилиш ишларига бюджетдан пул маблағлари ажратилаётганлигидан хабар топиб, ушбу объект қурилишини қўлга киритиб, қурилиш ишлари давомида катта миқдорда ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб жуда кўп миқдорда пул маблағларини бир қисмини қўшиб ёзиш ишлари ҳисобига ўзлаштиришни мақсад қилган. Шундан сўнг, Ж.Кадиров жиноий ҳаракатларини амалга оширишга киришиб, 2023 йил 15 майда ташкил этилган тендер савдоларида "Amir Roads" МЧЖ объектларни 17 млрд. 461 млн. 069 минг 858,3 сўмга жорий таъмирлаш ҳақида берган қурилиш таклифига (оферта) асосан «ғолиб» деб топилганлиги ҳақидаги маълумотлар киритилган тендер комиссияси баённомасини 1 расмийлаштирилишига ва мазкур суммага буюртмачи – "Toshshahartransxizmat" акционерлик жамияти билан "Amir Roads" МЧЖ ўртасида 16.05.2023 йилда 1автобус саройида асфальт қопламаларни жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун 16-сонли 5.750.798.599,94 сўмлик; 27.04.2023 йилда 7-сонли автобус саройида асфальт қопламаларни жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун 13-сонли 6.089.003.676 сўмлик (11.10.2023 йилдаги 1-сонли қўшимча битимга асосан шартноманинг нархи 6.697.904.044 сўмга ўзгартирилган); 16.05.2023 йилда 12-сонли автобус саройида асфальт қопламаларни жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун 17-сонли 5.012.367.214,4 сўмлик пудрат шартномаларни тузилишига эришган.Ж.Кадиров жиноий режаларини амалга оширишни осонлаштириш мақсадида буюртмачи – "Toshshahartransxizmat" акционерлик жамияти раҳбари Джураев Анвар Заппарович, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси Техник хизмат кўрсатиш сектори ва қурилиш объектларини назорат қилиш бошлиғи Карабанов Игорь Алексеевич ва бошқалар билан ўзаро жиноий тил бириктирган.Қурилиш ишлари амалга оширилган 2023 йилнинг июнь ойидан 2023 йилнинг декабрь ойига қадар бўлган даврда Ж.Кадиров жиноий шериклари – "Toshshahartransxizmat" акционерлик жамияти раҳбари Джураев Анвар Заппарович, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси Техник хизмат кўрсатиш сектори ва қурилиш объектларини назорат қилиш бошлиғи Карабанов Игорь Алексеевич ва бошқалар билан ўзларининг жиноий ҳаракатларини амалга ошириб, пудрат шартномалари асосида 1-автобус саройида бажарилган ишлари юзасидан тузилган санаси кўрсатилмаган 2.018.485.407,58 сўмлик ва 3.732.313.192,36 сўмлик, 7-автобус саройида бажарилган ишлари юзасидан санаси кўрсатилмаган 2.935.338.837 сўмлик, 3.153.664.839 сўмлик ва 608.900.368 сўмлик, 12-автобус саройи бажарилган ишлари юзасидан санаси кўрсатилмаган 745.288.396 сўмлик ва 971.908.834 сўмлик жами 14.165.899.873,9 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаларига такроран сохта маълумотларни киритиб, яъни уларга иш турлари, нархларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, аслида бажарилмаган ишларни, (шебень, эмульсия битумно-дорожная, ГПС) транспорт ва бошқа харажатлар (автогрейдеры средного типа 99, автопогрузчик 5 тн, катки дорожные сомоходные на превмоколесном ходу 30, машины поливомоечные 6000л) ҳамда ҚҚСни кўшиб ёзиб, аслида бажарилган ишлари жами 13.670.847.425,9 сўмни ташкил қилган бўлсада, ушбу сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, натижада 2023 йил 05 июндан то 29 декабргача тўлов топшириқномалари билан чиқарилган жами 14.332.451.118,5 сўмдан қўшиб ёзилган жами 495.052.448 сўм амалда бажарилмаган ва ошириб ҳисобкитоб қилинган қурилиш-монтаж қўшиб ёзиб, расмий ҳужжатларга мансабдор шахслар билан такроран сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, мансаб сохтакорлигида иштирок этиб, ушбу қўшиб ёзилган 495 млн. 052 минг. 448 сўмлик маблағларни жамиятнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб олишга эришиб, жиноий шериклари билан турли нисбатларда тақсимлаб олишиб, жуда кўп миқдордаги маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган. Судда судланувчи Ж.Кадиров унга эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, судда унинг айбига иқрорлик келишувни тузишда процессуал ҳуқуқлари таъминланганини, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 2 5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилганини, келишув у томонидан ихтиёрий равишда тузилганини, у келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунганини, унинг оқибатларини англаб етганини, тузилган келишувни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, кўрсатув берди. Судланувчи Ж.Кадиров тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби ўтказилган назорат ўлчови бўйича 05.09.2024 йилда тузилган далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар, буюртмачи шартномалар юзасидан тузилган қўшимча келишувлар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар; бажарилган ишлар далолатномалари ва ҳисоб фактуралар, квитанция ва тўлов топшириқномалари ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ҳам ўз тасдиғини тўлиқ топади. Суд, судланувчи Ж.Кадировнинг жиноий ҳаракатларига юридик баҳо бериб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 3-бандида “Мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167-моддаси) тавсифланиши лозим” деб тушунтириш берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 21.05.2004 йилдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли Қарорининг 8-бандида “Тушунтириб ўтилсинки, агар мансабдор шахс ўзи содир этган талон-торож жиноятини енгиллаштириш ёки яшириш мақсадида расмий ҳужжатларга била туриб ёлғон маълумотлар ва ёзувлар киритган бўлса, унинг қилмиши тегишинча ЖК 167 ва 209-моддаларида ёки ЖК 167 ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинмоғи керак”деб тушунтириш берилган. Юқоридаги далиллар, иш ҳолатлари ва Пленум қарорлари тушунтиришларини инобатга олиб, суд судланувчи Ж.Кадировнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, яъни “айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш” ҳамда ЖКнинг 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди, яъни “иштирокчиликдаги мансаб сохтакорлиги, такроран содир этилган бўлса” жиноят белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб топади. Суд, судланувчи Ж.Кадировга жазо тайинлашда етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф этилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига кўра енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. 3 Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни аниқламади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддасига кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 21.05.2004 йилдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли Қарорининг 12-банди “Судлар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятга оид ишлар бўйича зарарни қисман қоплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ЖК 57-моддасини қўллаш масаласини муҳокама этиши мумкин. Жумладан, жиноят натижасида етказилган зарар суммасининг камида ярми айбдор томонидан қопланганлиги жазони жиддий камайтирувчи ҳолат деб топилиши мумкин.” деб тушунтириш берилган. Суд, Ж.Кадировга нисбатан жазо тури ва миқдорини танлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддаси талаблари ҳамда жиноят оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф этилганлигидан келиб чиқиб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси 2-қисми санкцияларида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ миқдорда жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 45-банди биринчи хатбошисида “Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир холда, суд, жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт” деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси 5-қисмида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно” деб белгиланган. Суд, судланувчи Ж.Кадировнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлигини, содир этилган жиноят натижасида одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлмаганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан ЖКнинг 45-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо чорасини қўлламасликни лозим топади. Суд, Ж.Кадиров томонидан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 495 052 448 (тўрт юз тўқсон беш миллион эллик икки минг тўрт юз қирқ саккиз) сўмни Шайхонтоҳур туман ДСИ орқали давлат фойдасига ўтказишни лозим топади. Суд, ёзма далил деб эътироф этилган бажарилган ишлар далолатномалари ва ҳисоб-фактураларини жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. 4 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 7 8 10 454-457, 463, 465-468, 471, 473, 586 , 586 , 586 , 586 -моддаларига асосан суд, ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилсин ва унга: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 572-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 34 000 000 сўм жарима жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 572-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 34 000 000 сўм жарима жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган бир хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари, яъни 40 800 000 (қирқ миллион саккиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Ж.Кадиров томонидан Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 495 052 448 (тўрт юз тўқсон беш миллион эллик икки минг тўрт юз қирқ саккиз) сўм Шайхонтоҳур туман ДСИ орқали давлат фойдасига ўтказилсин. Ёзма далил деб эътироф этилган бажарилган ишлар далолатномалари ва ҳисоб-фактураларини жиноят иши ҳужжатларида сақлансин Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм (ажрим) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрим) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши мумкин. Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёхуд маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги қонунни қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини кассация тартибида қайта кўришга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини кассация тартибида қайта кўришга фақат улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил ичида йўл қўйилади. Раислик қилувчи судья: Б.И.Рахимов 5