← Назад
Решение #117098 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| октябрь куни ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| ЖПКнинг | 462 | — | law | |
| тида суд ЖПК | 23 | — | law | |
| ЖПК | 84 | — | law | |
| инобатга олиб мазкур эпизодни ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 64 | — | law | |
| эпизодни ЖК | 64 | — | law | |
| эпизодни ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| йича ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 64 | — | law | |
| исми ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| Хобиловга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2024 йил октябрь ойининг 3 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
раислик қилувчи судья Ф.Эргашев;
судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи М.Хобилов ва унинг ҳимоячиси адвокат И.Хажиматов
жабрланувчи М.Собиров иштирокида, ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а”
банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”
банди билан айбланган
Хобилов Муҳаммадхобил Ўткир ўғли (Xobilov
Muhammadxobil O`tkir o`g`li), 2000 йил 16
октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўртамахсус, ишламайди, судланмаган, Тошкент
шаҳри, Олмазор тумани, Бобожонова кўчаси, 13уй, 4-хонадонда истиқомат қилади, иш бўйича
2022 йил 20 октябрь куни ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 23
октябрдаги ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт
чорасини қўллаш рад этилган, 2024 йил 23
октябрь куни “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2023 йил 6 февраль куни унга
нисбатан қидирув эълон қилиниб, шу куни
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг ажрими билан сиртдан “қамоққа олиш”
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 22 август
куни қидирувдан ушланган, шунингдек, жиноят
ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
2023 йил 29 мартдаги ажрими билан “қамоққа
олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса
нусхасини ўз вақтида олган
нисбатан 1-1006-2303/58-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи
ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1-эпизод: судланувчи М.Хобилов ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2021 йил тахминан
июнь ойининг бошларида, таниши Собиров Муроджон Шарип ўғлига
1
“Малика савдо мажмуаси”нинг дўконларида телефон олди-сотдиси билан
шуғулланаётганлигини айтиб, ундан аввалига 2 дона ҳар бири 1.800 АҚШ
доллари бўлган, жами 3.600 АҚШ долларига “Iphone 12 PRO” русумли
телефон аппаратини насия савдосига пулини ҳар ой тўлаб беришга олиб,
ушбу телефонларини сотиб юбориб, 2.555 АҚШ доллари пулларни бериб,
қолган 1045 АҚШ доллари бермасдан фирибгарлик жиноятини содир
этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2021 йил 30 июнь ойида 1 АҚШ доллари 10.605,30 сўмга тенг, яъни 1045 АҚШ
доллари 11.082.538,5 сўм.
2-эпизод: судланувчи М.Хобилов ишончни суистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, таниши
М.Собиржоновга телефон олди-сотди ишларини амалга ошириб даромад
кўришни айтиб, ушбу фойдани тенг ярмидан бўлишишга келишиб, унга
“Малика савдо мажмуаси”даги дўконларнинг бирини кўрсатиб, ушбу
дўконда ишлаб бизнесга бошланғич пул тикишини М.Собиржоновга
таклиф қилиб, 2021 йил 4 август куни 6.000 АҚШ доллари олиб, ушбу
пулларни бизнес фаолиятига тикиб фойда беришни ваъда қилиб, берган
ваъдасини бажармасдан олинган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига
ишлатиб, такроран анча миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир
этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2021 йил 4 август куни 1 АҚШ доллари 10.646,98 сўмга тенг, яъни 6.000 АҚШ
доллари 63.881.880 сўм.
3-эпизод: судланувчи М.Хобилов ўзганинг мулкини алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўлга киритиш мақсадида 2022
йил тахминан февраль ойининг бошларида Шайхонтоҳур туманида
жойлашган “Малика савдо маркази”да, таниши Хамидуллаев Исломжон
Хабибулла ўғлидан 9 дона “Iphone 13 pro 128 GB” русумли жами баҳоси
14.850 АҚШ долларига тенг бўлган телефонларни гўёки 10 ой давомида
пулини бўлиб-бўлиб тўлаб беришини ваъда қилиб, ўзининг берган
ваъдасини бажармасдан, ўзи томонидан кўлга киритилган телефонларни
сотиб юбориб, такроран кўп миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир
этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2022 йил 28 февраль куни 1 АҚШ доллари 10.860 сўмга тенг, яъни 14850
АҚШ доллари 161.271.000 сўм.
Судланувчи М.Хобилов унга эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у М.Собировни тахминан 4-5 йилдан буён танишини у
телефон олди-сотдиси орқали танишиб қолганини, 2021 йил тахминан
июнь ойида М.Собировдан иккита телефонни насияга пулини бўлиб тўлаш
шарти билан олганини аммо вазият ўзгариб қолгани сабабли кейинчалик
ушбу телефонларнинг бир қисм пулини тўлаб қолган қисмини тўлай
олмасдан қолганини, бундан ташқари, 2021 йил август ойининг
2
бошларида у “Малика савдо мажмуаси”да уяли алоқа воситасини олдисотдиси билан шуғулланаётган вақтида М.Собиров келганини, шу даврда у
бозордаги 33Б-сонли савдо дўконда растанинг бир қисмини ижарага олиб,
раста ижараси учун ҳар ой 400 АҚШ доллари тўлаб келаётганини, у
М.Собиров билан кўп маротаба телефон олди-берди қилгани сабабли, у
М.Собировга бизнесига пул тикишни, телефон олди-сотдисидан катта
миқдорда фойда қолишини айтиб уни қизиқтирганини, шунда М.Собиров
унга 6.000 АҚШ доллари берганини, режасига кўра, у 6.000 АҚШ долларига
бозордан телефон сотиб олиб, уни устига озгина пул қўшиб, сўнг уни сотиб
фойдасини М.Сорбиров билан тенг бўлишиб, яна М.Собиров олдидаги
қарзини ҳам тўлаб бориши керак бўлган, 2021 йил 4 август куни у
М.Собировдан 6.000 АҚШ доллари олганини, олинган пулларга телефон
сотиб олганини аммо фойда кўрмагани ва савдо ишлари яхши кетмагани
сабабли ҳам касод бўлганини, икки ой давомида М.Собировга фойда
ажратиб берганини, жами 700 АҚШ доллари берганини, аммо М.Собиров
ноябрь ойига келиб 6.000 АҚШ долларини қайтариб беришни сўраганини,
бундан ташқари, у “Малика бозори”да И.Хамидуллаев билан танишиб
қолганини, И.Хамидуллаев ҳам бозорда телефон савдоси билан
шуғулланиб келганини, 2022 йил февраль ойининг бошларида “Малика
савдо маркази”га келганини И.Хамидуллаевга таклиф билан мурожаат
қилганини, яъни унга 9 дона “Iphone 13 Pro 128 GB” русумли жами баҳоси
14.850 АҚШ долларига тенг бўлган телефон аппаратларини ҳар бири учун
10 ой давомида 165 АҚШ долларидан жами 10 ой мобайнида пулни тўлиқ
беришга келишиб олганини, сўнг телефонларни бошқа шахсларга
арзонроққа сотиб юборганини, пулини эса ўзига ишлатганини, ҳозирга
келиб унинг оила аъзолари у томонидан жабрланувчиларга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаб берганини, жабрланувчиларни унга
нисбатан даъвоси бўлмаганини, унга нисбатан тергов ишлари бошланиб
кетганида, моддий зарарни тўлаш мақсадида ишлаш учун чет элга чиқиб
кетганини, барча зарар тўланганидан сўнг қайтиб келганини айтиб
кўрсатув бериб ўтган.
Гарчанд судланувчи М.Хобилов ўзига эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрор бўлса-да, суд унинг айблари қуйида келтирилган далиллар
билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди:
Жумладан жабрланувчи М.Собиров дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2021 йил ёз ойининг бошларида
М.Хобилов унинг олдига келиб унга иккита телефон кераклигини пулини
бўлиб бўлиб ўзи тўлашини, телефонни иккита қариндошига олиб бериши
кераклигини тушунтирганини, у шу вақтда телефон олди-сотдиси билан
шуғулланиб юргани сабабли иккита “Iphone 12 PRO” русумли
телефонларни берганини, орадан бир қанча вақт ўтиб М.Хобилов уни
Малика бозоридаги савдо дўконига олиб бориб, ишлатаётган савдо
растасини кўрсатиб, телефон савдоси билан шуғулланиб келаётганини,
келажакда унинг тадбиркорлик фаолиятига пул тиккан тақдирда яхши
фойда кўриши мумкинлигини айтганини, М.Хобиловнинг гапига кўра у
танишларидан қиммат телефонларни арзонроқ баҳода сотиб олиб, уларни
3
бозорда қайта сотиб фойда кўриш истагида бўлганини айтганини ва бу
фаолиятига 10.000 АҚШ доллари пул кераклигини айтганини, у
М.Хобиловга бунча пули йўқлигини айтиб, таклифи маъқул тушгани
сабабли 6.000 АҚШ доллари беришга рози бўлганини, 2021 йил 4 август
куни у М.Хобиловга 6.000 АҚШ долларини бериб ундан тилхат олганини,
орадан вақт ўтиб, М.Хобилов икки ой унга фойда ажратиб бериб, сўнг
фойда бермай қўйгани сабабли у Малика бозорига борганини ва у ерда
М.Хобилов кўрсатган савдо растаси аслида унга тегишли эмаслигини ва
уни алдаганини билиб, ундан пулларини қайтаришни талаб қилганини,
худди шунингдек, олдин берган иккита телефон пулларини ҳам талаб
қилганини, аммо М.Хобилов пулларни бир қисмини бериб қолган қисмини
бермасдан қочиб юргани сабабли ИИБга ариза билан мурожаат қилганини,
кейинчалик М.Хобилов қидирув бўлганини ва шундан сўнг унинг оила
аъзолари унга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб беришганини,
ҳозирга келиб М.Хобиловга нисбатан унинг даъвоси йўқлигини, моддий
зарар тўлиқ қопланганини айтиб берган кўрсатувлари билан;
Судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган жабрланувчи
И.Хамидуллаев, гувоҳ И.Саидаброровнинг дастлабки терговда берган
кўрсатувлари билан;
Бундан ташқари, судланувчи М.Хобиловнинг айби бирламчи иш
ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, тилхат нусхаси, нарсани олиш
баённомаси, шахсни фото суратдан таниб олиш баённомаси, нарсани
кўздан кечириш, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор,
юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа
далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Хобиловнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари (2-эпизод) ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди “фирибгарлик, яъни такроран ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан М.Хобиловнинг жиноий
ҳаракатларини (1-эпизод) ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди “фирибгарлик, яъни ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча
миқдордаги мулкини қўлга киритиш”да ва (3-эпизод) ЖК 168-моддаси 4қисмининг “а” банди - “фирибгарлик, яъни такроран ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга
киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан қуйида
келтирилган асосларга кўра нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида
“Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”- деб
кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини
4
тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки
жазога тортилиши мумкин эмас” – деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага
келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
23-моддасида
шахснинг
айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчининг
фойдасига
ҳал
қилиниши
лозимлиги,
қонун
қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги
кўрсатиб ўтилган.
ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича
барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум
бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва
қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли
далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
ЖПКнинг 462-моддасида Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши
мумкинлиги, судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш
масаласини ҳал қилиш вақтида суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда
тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши
шартлиги кўрсатиб ўтилган.
ЖК 64-моддаси 1-қисмининг “а” бандида “агар жиноят содир этилган
кундан бошлаб қуйидаги муддатлар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноят содир этилган кундан бошлаб – икки йил ўтган бўлса, шахс
жавобгарликдан озод қилинади” – деб кўрсатилган.
ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандида “қўйидаги ҳолларда
шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масала ҳал
қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим, башарти: 1) шахсни
жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;” – деб кўрсатиб ўтилган.
ЖК саккизинчи бўлимида атамалар маъноси келтирилган бўлиб,
“анча миқдор – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз
бараваригача бўлган миқдор”, “кўп миқдор – базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор”,
“жуда кўп миқдор – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва
ундан ортиқ бўлган миқдор” – деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги 17-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрида”ги қарорининг 19-бандида фирибгарлик жиноятининг предмети
5
бўлган валюта қимматликларининг қиймати жиноят содир этилган
пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул
бирлигига нисбатан курси бўйича аниқланиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг, 20-бандида айбдорнинг ҳаракатларида анча, кўп
ёки жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этилиши каби
квалификацияловчи белги мавжудлиги тўғрисидаги масала ЖК
саккизинчи бўлимида баён этилган тушунтиришларга мувофиқ ҳал
этилиши лозимлиги, агар айбдор томонидан бир эмас, балки бир неча
фирибгарлик ҳаракатлари содир этилиб, уларнинг ҳар бирида ўзганинг
мулкини олишга йўналтирилган мустақил қасд амалга оширилган бўлса,
талон-торож қилинган мулк қийматини қўшиб ҳисоблашга йўл
қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28
апрелдаги 8-сонли “Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда
олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг 7-бандида чет эл валютасининг анча, кўп ва жуда кўп
миқдорда эканлигини белгилаш масаласини ҳал этиш тергов ва суд
органлари ваколатига кириши, бу масалани ҳал этишда битимлар амалга
оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг пул
бирлигига нисбатан курсидан келиб чиқишлари лозимлиги ҳақида
тушунча берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
“Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108-сонли фармонига
кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
базавий ҳисоблаш миқдори ойига 375.000 сўм этиб белгиланган.
ЖК 13-моддасининг 2-қисмида “қилмишнинг жиноийлигини бекор
қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача
тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун
кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу
жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар
ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади”-деб кўрсатиб ўтилган.
Судда текширилган далилар мажмуига кўра, судланувчи М.Хобилов
М.Собировга нисбатан содир этилган биринчи эпизод 2021 йил июнь
ойида содир этилгани, валюта миқдори ўша даврдаги Марказий банк
томонидан белгиланган миқдор билан ҳисобланганда анча миқдорни
ташкил этмаслигини, инобатга олиб мазкур эпизодни ЖК 168-моддаси 1қисми билан таснифлаш, ЖКнинг 64-моддасида кўрсатилган асосга кўра
эса, жиноят тамомланганига 2 йилдан ортиқ муддат ўтиб кетгани сабабли
ишнинг ушбу қисмини жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани
муносабати билан тугатиш лозим бўлади.
Бундан ташқари, М.Хобилов томонидан содир этилган 3-эпизод
дастлабки тергов органи томонидан жуда кўп миқдор деб таснифланган
бўлса-да, юқоридаги асосларга кўра, жуда кўп миқдорни ташкил
6
этмаслигини инобатга олиб, мазкур эпизодни кўп миқдор деб эътироф
этиш лозим бўлади.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, судланувчи М.Хобиловга
эълон қилинган 1-эпизодни ЖК 64-моддаси 1-қисмининг “а” бандига
асосан жавобгарликдан озод қилиб, ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1бандига асосан жиноят ишининг шу қисми тугатишни лозим бўлади.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, судланувчи М.Хобиловга
эълон қилинган 3-эпизодни ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а, б” бандлари
билан таснифлаш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга
қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг
8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 15-бандида судларга
жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта
бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир
этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун
санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилганини,
16-бандида, судлар шуни назарда тутишлари керакки, жарима
тариқасидаги жазо тайинланганда ҳукмнинг қарор қисмида жарима
миқдори билан бир қаторда унинг жиноят содир этилган вақтдаги
базавий ҳисоблаш миқдори миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган, пул
бирлигида ифодаланган жами суммаси ҳам кўрсатилиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 37-бандида, ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ЖК Махсус қисмининг
моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки
шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қарорнинг 39-бандида, қонун санкциясида
назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг
қарор қисмида фақат ЖКнинг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича
ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси
кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг
тавсиф қисмида кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунча бериб ўтилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи М.Хобиловга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан пушаймондалигини, судланмаганини, оилавий
шароитини, етказилган моддий зарар бўйича жабрланувчини даъвоси
7
йўқлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг миқдорини,
айбдор деб топилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини,
тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва
оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам
енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
енгиллаштирувчи ҳолатларни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, судланувчига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33 ва 57-моддасини қўллаб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
жарима жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ тайинлашни лозим деб
топади.
Суд судланувчи М.Хобиловга нисбатан жарима жазосини тайинлаш
вақтида, юқорида келтирилган Пленум қарорларидаги талаблардан келиб
чиқиб, жарима миқдорини Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 20 майдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-138сонли фармонига кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори ойига 300.000 сўм этиб
белгиланганини инобатга олиши лозим бўлади.
Суд жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини
муҳокама қилиб, жабрланувчи М.Собиров ва И.Хамидуллаев зарар тўлиқ
қопланганини кўрсатиб ариза тақдим этганини инобатга олиш лозим
бўлади.
Суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далиллар масаласини муҳокама
қилиб, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг 1 дона дискни
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471,
474-473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Хобилов Муҳаммадхобил Ўткир ўғли (Xobilov Muhammadxobil O`tkir
o`g`li)га нисбатан эълон қилинган 1-эпизод Ўзбекистон Республикаси ЖК
64-моддаси 1-қисмининг “а” бандига асосан жавобгарликка тортиш
муддати ўтганлиги сабабли, жавобгарликдан озод қилинсин ҳамда жиноят
ишининг ушбу қисми ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан
тугатилсин.
Хобилов Муҳаммадхобил Ўткир ўғли (Xobilov Muhammadxobil O`tkir
o`g`li), Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а, б”
бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб
топилсин.
М.Хобиловга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а, б” бандлари
билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150
баравари яъни 45.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида ушлаб
туришнинг, қамоққа олишнинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш
миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни
8
М.Хобиловнинг ушлаб туришда ва қамоқда 2022 йил 20 октябрдан 2022
йил 23 октябргача ва 2024 йил 22 августдан 2024 йил 3 октябргача жами
47 (қирқ етти) кун бўлганини инобатга олиб, ўташ учун узил-кесил
37.950.000 сўм жарима жазоси қолдирилсин.
Жарима давлат даромади ҳисобига ундирилсин.
М.Хобиловга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси
бекор қилиб, ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва суд залидан
қамоқдан озод этилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф
этилган 1 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
9
Ф.Эргашев