← Назад
Решение #117114 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Машарипов иштирокида ЖК | 169 | 1 | law | |
| идирувдан ушланган ва ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| Давроновга ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2024 йил октябрь ойининг 3 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ф.Эргашев,
судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи И.Давронов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат Д.Яквалходжиев,
жабрланувчи О.Машарипов иштирокида ЖК 169-моддасининг 1-қисми
билан айбланган
Давронов Илғоржон Илҳом ўғли (Davronov Ilg`rjon
Ilhom o`g`li), 2003 йил 28 июнда Навоий вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ,
маълумоти ўрта, ишламайди, судланмаган,
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Ялтиробод
МФЙ, Истиқлол кўчаси, 53-уйда яшаган, иш
бўйича 2024 йил 30 май куни унга нисбатан
қидирув эълон қилиниб, “муносиб хулқ атворда
бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2024 йил 14 июнь куни қидирувдан
ушланган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида
ушланиб, 2024 йил 15 июнь куни ушлаб туриш
жойларидан озод этилган, 2024 йил 8 август куни
унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан
“қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024
йил 18 август куни қидирувдан ушланган, айблов
хулосасини 2024 йил 30 июль куни олган
нисбатан 1-1006-2403/691-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи,
жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи И.Давронов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 20 апрель куни соат тахминан
10:00да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Тирсакобод” маҳалласида
жойлашган Мармарис номли меҳмонхонанинг 8-сонли хонасида, ушбу
хонада ўзи билан бирга вақтинча яшаб келаётган Машарипов Одамбой
Бабаджановичга тегишли бўлган, баҳоси 2.000.000 сўмлик “Honor” русумли
телефонни шкафнинг ичида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб,
ушбу телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғрилик
жиноятини содир этган.
Судланувчи И.Давронов суд мажлисида, эълон қилинган айбловга
1
тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, судда у 2024 йил 19 апрель куни Навоий вилоятидан Тошкент
шаҳрига ишлаш мақсадида келганини, у кун давомида иш қидирганини,
аммо иш топишнинг имкони бўлмаганини, сўнг қайтиб Навоий вилоятига
қайтмоқчи бўлганида, кун кеч бўлгани сабабли Чилонзор туманида
жойлашган “Мармарис” номли меҳмонхонанинг 8-сонли хонасига тунаш
учун жойлашганини, ундан ташқари хонада яна 3 нафар шахс бўлганини,
эртаси куни яъни 20 апрель куни соат тахминан 08:30да А.Исмаилов
хонадан чиқиб кетгани, С.Зиёдинов ухлаб ётгани ва О.Машарипов
кийимларини сумкасига жойлаб турганини, шу вақт О.Машарипов “Honor”
русумли телефонини ҳам сумкасига солганини, сўнг О.Машарипов
сумкасини шкафга қўйиб ўзи ювиниш хонасига кириб кетганини, шу вақт у
фурсатдан
фойдаланиб,
О.Машариповнинг
телефонини
олиб,
меҳмонхонадан чиқиб кетганини, у меҳмонхонадан чиқиб, Навоий
вилоятига борганини, “Гулобод” бозорида О.Машариповнинг телефонини
500.000 сўмга сотганини, пулларнинг ўзининг эҳтиёжига сарфлаганини,
ҳозирда у О.Машарипов билан ярашишга рози эканини, аммо ёнида пули
бўлмаганини, агар унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган
жазо тайинланса келажакда зарарни қоплаб бериш истаги борлигини
айтиб ўтган.
Гарчанд судланувчи И.Давронов ўзига эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрор бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан
ўз исботини топган деб ҳисоблайди:
Жумладан жабрланувчи О.Машарипов ўзининг дастлабки терговда
берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у 2024 йил 16 апрель куни
Тошкент шаҳрига келганини, Чилонзор туманида жойлашган “Мармарис”
номли меҳмонхонага бориб жойлашганини, у уч кун меҳмонхонада
вақтинча яшаб келганини, 2024 йил 19 апрель куни у яшаётган хонага
И.Давронов келиб жойлашганини, хонада у, И.Давронов, С.Зиёдинов ва
А.Исмаилов билан бирга бир кун тунаганини, эртаси куни 20 апрель куни у
кетиши керак бўлгани сабабли, эрталаб туриб нарсаларини йиғиштириб,
телефонини ҳам сумкасига солиб сумкасини шкафга қўйиб ўзи, ювиниш
хонасига кирганини, ювиниш хонасидан чиққан вақтида И.Давронов
хонада бўлмаганини, С.Зиёдинов эса ухлаб ётганини, у сумкасини очиб
кўрганида у ерда телефони йўқлигини билиб, дастлаб, С.Зиёдиновни
уйғотиб, ундан телефонини топиб беришни талаб қилганини, сўнг
И.Давронов олганини англаб ИИБга хабар берганини, унинг телефони
2.000.000 сўм туришини ва унинг шу вақт ичида Тошкент келиб кетганига
қилган барча харажатлари жами 3.000.000 сўм моддий ва маънавий зарар
етказилганини, моддий ва маънавий зарар сифатида 3.000.000 сўм унга
берилсагина у И.Давронов билан ярашиши мумкинлигини айтиб берган
кўрсатувлари билан;
Судланувчи И.Давроновнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг
айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари,
жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, бирламчи тўпланган
2
иш ҳужжатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва илова фото
суратлар, кўрсатувларни нарсани олиш баённомаси, нарсани кўздан
кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, нарсани ашёвий далил деб
эътироф этиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд
мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ
текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи И.Давроновнинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг ҳаракатлари ЖК 169-моддасининг 1-қисми “ўғрилик, яъни ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракатларни билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб,
судланувчи И.Давроновга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ
иқрорлигини,
ёшини,
оилавий
шароитини,
унинг
муқаддам
судланмаганини, жиноятни иқтисодий қийинчиликлар замирида содир
этганини, етказилган моддий зарар миқдорини, жабрланувчиларнинг унга
нисбатан даъвоси борлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони
ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим деб топади.
Суд, судланувчи И.Давроновга нисбатан тайинланадиган озодликдан
маҳрум қилиш жазосининг ўташ режимини белгилашда, ЖК 50-моддаси 7қисмининг “а” бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган
эркакларга нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти,
эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан унча оғир
бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм
қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда ўташ
тайинланади”-деб кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини
муҳокама қилиб, судланувчи И.Давроновдан жабрланувчи О.Машарипов
фойдасига 2.000.000 сўм ундириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб
эътироф этилган 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
3
сақлашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд
Давронов Илғоржон Илҳом ўғли (Davronov Ilg`rjon Ilhom o`g`li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
И.Давроновга ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан 1 (бир) йил 6
(олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида ушлаб
туришнинг бир кунини озодликдан маҳрум этишнинг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, И.Давронов 2024 йил 14 июндан 2024 йил 15
июнгача жами 2 кун ушлаб туришда бўлганини инобатга олиб, ўташ учун
узил-кесил 1 (бир) йил 5 (беш) ой 28 (йигирма саккиз) кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Тайинланган жазо манзил-тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 17 августдан бошлаб ҳисоблансин.
И.Давроновга нисбатан танланган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси
аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи И.Давроновдан
жабрланувчи О.Машарипов фойдасига 2.000.000 сўм ундирилсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф
этилган 1 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ,
апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган
кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи
томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида
берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали
юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
4
Ф.Эргашев