Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/782 Дата решения 03.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 331800 Claim ID 2598145 PDF Hash 817a27c79bd0be3b... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2024 йил октябрь ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, ҳалқ маслаҳатчилари: З.Ахатова ва К.Худойназаровалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчи Ж.Мусаев, судланувчи С.Обланазаров ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Attorney of west-east” адвокатлик фирмаси адвокати О.Жўрабоевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,97-моддасининг 1-қисми билан айбланган Обланазаров Самандар Санжар ўғлига нисбатан 1-1006-2401/782-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Обланазаров Самандар Санжар ўғли (Oblanazarov Samandar Sanjar o’g’li), 2003 йил 10 апрель куни Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, “12-Трест” АЖда электрпайвандловчи вазифасида ишлаган, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич ҚФЙ, Патски Сармич қишлоғи, Жийдазор кўчаси, 11-уйда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқда сақлаш” қўлланилиб, 2024 йил 30 майдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Обланазаров, 2024 йил 29 май куни, соат 22:00ларда, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган Республика ихтисослашган Гемотология илмий-амалий тиббиёт Маркази ҳудудидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган бинода ўзи билан бирга ишлаб келаётган Ж.Мусаев билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Ж.Мусаев унинг юз қисмига мушти билан урганидан сўнг, ундан ўч олиш ва ўлдириш мақсадида пичоқ билан қуролланиб, Ж.Мусаевнинг ёнига келиб, пичоқ билан унинг ҳаёти учун муҳим бўлган чап кўкрак қафасига зарба бериб, пичоқни янада чуқурроқ ботириш мақсадида унинг устидан босиб, бироқ Ж.Мусаевнинг фаол қаршилик кўрсатиб, пичоқни танасидан суғуриб олгани ва атрофдагиларнинг аралашуви билан жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, суиқасд қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 06 июндаги 3704-Х-Ражсонли хулосасига кўра, Ж.Мусаевнинг танасида кўкрак қафаси чап томони кўкрак бўшлиғига тешиб кириб, чап ўпка юқори бўлагини, париетал плеврани ва қовурғалараро мушакларни жароҳатлаган ҳамда чап томондан гемопневмоторак билан асоратланган санчилиб кесилган яраси, кўкрак қафаси орқа юзаси кўкрак бўшлиғига тешиб кирмаган санчилиб кесилган яраси, чап билак соҳаси кесилган яраси каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра жароҳат етказилаётган вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган ва ушбу белгисига кўра оғир тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи С.Обланазаров суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил март ойи охирларида Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келиб ва қариндоши Ш.Отабеков орқали “12-Трест” АЖга электр пайвандловчи бўлиб ишга жойлашганлиги, сўнгра Арнасой кўчасида жойлашган Гематология маркази ҳудудидаги қурилишда ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 29 май куни соат 19:30ларда пайвандлаш ишларини амалга ошириш вақтида унга нисбатан пастда турган қишлоқдоши Ж.Мусаевга арматурани олиб беришни айтганида, Ж.Мусаев унга сенсирамасликни айтиб, ҳақорат қилганлиги, шундан сўнг у ҳам Ж.Мусаевни ҳақоратлаганлиги, ўзаро оғзаки гап талашиб қолишганлиги, ишини битириб пастга тушганида, Ж.Мусаев унинг орқасидан келиб, бошининг орқа томонига қўли билан уриб, сўнгра ерга йиқитиб олиб, мушти билан бир неча марта унинг юз соҳасига урганлиги, шунда атрофдагилар уларни ажратиб олишганлиги, ҳамкасби Т.Хусанов уни овқатланиш хонасига олиб бориб, тинчланиб олишини айтганлиги, сўнгра Ж.Мусаев уни уриб ҳақорат қилганидан жаҳли чиқиб, ундан ўч олиш мақсадида стол устида турган ошхона пичоғини олиб, эгнидаги ишчи курткаси остига яшириб, Ж.Мусаевнинг олдига борганлиги, Ж.Мусаев уни кўриб, унинг ёнига югуриб келиб тепганлиги, шунда қўлида бўлган пичоқ билан Ж.Мусаевнинг кўкрак қафасига зарба берганлиги, пичоқ охиригача кирмагани сабабли, куч билан уни охирига қадар Ж.Мусаевнинг танасига тиқмоқчи бўлганлиги, бироқ Ж.Мусаев пичоқни танасидан суғуриб олиб, пичоқ тиғини қўллари билан синдириб ташлаганлиги, шу пайт уларнинг ёнига ҳамкасблари келиб, уларни ажратиб олишганлиги, қўлида қолган пичоқнинг дастасини йўлда сув қувурлари шахтаси ичига ташлаб юборганлиги, воқеа куни Ж.Мусаевни ўлдириш нияти бўлмасдан, уни қўрқитмоқчи ва тан жароҳати етказмоқчи бўлганлиги, ҳақиқатдан ҳам Ж.Мусаев билан илгаридан зиддиятли муносабатларда бўлганлигини билдириб, иш бўйича адолатли қарор қабул қилишни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гарчанд судланувчи С.Обланазаров айбига иқрорлик билдирмасада, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Ж.Мусаев суд мажлисида, С.Обланазаров ҳамқишлоғи эканлиги, таниши Ш.Отабековнинг таклифига биноан “12-Трест ” АЖ қурилиш оъектида ишлай бошлаганлиги, 2024 йил 29 май куни соат 19:30ларда қурилиш объектида кўтарма кранни рация орқали бошқариб турганида, бригадир Ш.Отекбов ерда ётган электр кабелларни йиғиб олишни тайинлаганлиги, шундан сўнг мазкур кабеллардан фойдаланган С.Обланазаровга кабелларни йиғиштириб олишини айтганида, С.Обланазаров унга ўзи йиғиб олишини айтиб, уни ҳақорат қилганлиги, шунда ўзаро гап талашиб қолишганлиги, сўнгра С.Обланазаров унинг ёнига тушиб, кўкрак қисмига мушти билан урганлиги, сўнгра ердан тахта бўлагини олиб, уни урмоқчи бўлганида, атрофдагилар уларни ажратиб олиб, С.Обланазаровни тинчлантириш учун овқатланиш хонасига олиб кетишганлиги, шундан сўнг ўз ишига қайтганлиги, кранни бошқариб турганида, С.Обланазаров унинг орқасидан келиб, пичоқ билан унинг чап томон қўлтиғи остига зарба берганлиги, шунда С.Обланазаров томонга ўгирилиб, пичоқни танасидан суғуриб олганлиги, бу пайтда С.Обланазаров пичоқни охиригача унинг танасига тиқмоқчи бўлиб босаётган бўлганлиги, сўнгра С.Обланазаров унга яна пичоқ билан тан жароҳати етказмаслиги учун унинг тиғидан ушлаб олганлиги ва қайирганлиги, шунда пичоқнинг тиғи синиб кетганлиги, С.Обланазаров билан ерга йиқилиб, уришишда давом этишганлиги, шундан сўнг уларнинг ёнига А.Мажидов келиб, уларни ажратиб олганлиги, сўнгра уни касалхонага олиб боришганлиги, воқеа куни С.Обланазаров пичоқни унинг танасига охиригача тиқмоқчи бўлганлиги, сўнгра унга яна пичоқ билан зарба бермоқчи бўлганлиги, С.Обланазаров ундан кечирим сўрамаганлиги сабабли унга даъвоси борлигини билдириб, С.Обланазаровга қонунда назарда тутилган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ш.Отабеков суд мажлисида, “12-Трест” АЖда ишлаб келиши, 2024 йил 29 май куни жамиятнинг Арнасой кўчасида жойлашган қурилиш объектида кранга уланган бетон қуйиш идиши устида ишлаётганида, Ж.Мусаев ушбу кранни бошқариб турганлиги, С.Обланазаров пайвандлаш ишлари билан шуғулланаётган бўлганлиги, шу пайт ерда ётган электр кабелларини Ж.Мусаев босиб олганлиги, С.Обланазаров эса кабелларни қўйиб юборишни айтиб, бақиргани сабабли уларнинг орасида жанжал келиб чиққанлиги, шундан сўнг С.Обланазаров ва Ж.Мусаевлар бинонинг ташқи қисмида жанжаллашишганлиги, шунда А.Мажидов уларни ажратиб қўйганлиги, орадан тахминан 10 дақиқа ўтиб, пастга тушганида Ж.Мусаевнинг эгнидаги кийими қон эканини кўрганлиги, аммо шахсан ўзи ҳолат қандай бўлганини ва Ж.Мусаевга ким, қай йўсинда тан жароҳати етказганини кўрмаганлиги, аммо бу вақтда Ж.Мусаевнинг ёнида С.Обланазаров бўлганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ А.Мажидов суд мажлисида, “12-Трест” АЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилган Арнасой кўчасида жойлашган қурилиш объектида ишлаб келиши, 2024 йил 29 май куни ишига зарур бўлган темирларни олганида, Ж.Мусаев ва С.Обланазаровлар ўзаро жанжаллашиб туришганини кўриб, уларга жанжаллашмасликни айтганлиги, сўнгра ҳамкасби Т.Хусанов билан бинонинг биринчи қаватига чиқиб кетаётганида, С.Обланазаров бинонинг бир хонасига кирганини, унинг ортидан эса Ж.Мусаев кириб келганини кўриб, уларнинг ортидан хонага киришганида, Ж.Мусаев ва С.Обланазаровлар урушаётган бўлишганлиги, уларни ажратиб қўйишганлиги, шунда С.Обланазаров ердан темир жисм олмоқчи бўлганида, С.Обланазаров уни итариб юборганлиги ва хонадан чиқарганлиги, сўнгра ўз иши билан машғул бўлганлиги, орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач, бино ташқарисида баланд овозларни эшитиб, пастга тушганида, Ж.Мусаев ерга ўтириб қолганини ва унинг эгнидаги кийимлари қон бўлганини, унинг ёнида эса Ж.Мусаев турганини кўрганлиги, шундан сўнг Ж.Мусаевнинг соғлиги ёмонлашганлиги ва уни касалхонага олиб боришганлиги, шахсан ўзи С.Обланазаров Ж.Мусаевга пичоқ билан тан жароҳати етказганини кўрмаганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳлар Т.Хусанов, Р.Аллаев, К.Бўриевлар суд мажлисида гувоҳ А.Мажидовнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Тарафлар илтимосига кўра суд мажлисига таклиф қилинган қўшимча гувоҳ Д.Ражабов ўз кўрсатмасида, Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика Суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали Давлат суд эксперти лавозимида ишлаб келишини, мазкур жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси катта терговчиси И.Бўриев томонидан судга оид тиббий экспертизаси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини ва экспертлар олдига хал этиш учун бир нечта саволлар қўйганлигини, ҳолат юзасидан тадқиқот ва ўрганишлар ўтказилганлиги, экспертиза хулосасига асосан, суд тиббий кўрик, тиббий ҳужжат маълумотлари, қарордаги ҳолат тафсилоти ва саволларга асосан хулосага келинганлигини, Ж.Мусаевнинг танасида тан жарохатлари аниқланганлигини, кўкрак қафаси чап томони кўкрак бўшлиғига тешиб кириб, чап ўпка юқори бўлагини, париетал плеврани ва қовурғалараро мушакларни жароҳатлаган ҳамда чап томонлама гемпневматорак билан асоратланган санчилиб кесилган яраси, кўкрак қафаси орқа юзаси кўкрак бўшлиғига тешиб кирмаган санчилиб кесилган яраси, чап билак соҳаси кесилган яраси. Бу жароҳатлар ўткир санчувчи – кесувчи жисм таъсиридан текширилувчи баён қилган, тиббий ҳужжатлар ва қарорда кўрсатилган вақт ҳамда ҳолатда ҳосил бўлган бўлиши мумкинлигини, юқоридаги жароҳатлар биргаликда етказилиш вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган ва шу белгисига кўра Оғир тан жароҳатларига кириши ҳақида хулоса берилганлиги, мазкур экспертиза хулосасини тўлиқ қувватлаши ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, С.Обланазаровнинг содир этган жиноятдаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд судланувчи С.Обланазаровнинг воқеа куни С.Жумаевни ўлдириш мақсади бўлмаганлиги, балки уни қўрқитмоқчи бўлганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо берар экан, унинг мазкур кўрсатувлари жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, судланувчи С.Обланазаровнинг дастлабки тергов жараёнида адвокати иштирокида С.Жумаевнинг кўкрак қафасига пичоқ билан зарба бериб, сўнгра пичоқ яхши кирмагани сабабли, уни охирига қадар тиқиш ниятида уни босганлиги ҳақида берган кўрсатувлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси, жабрланувчи С.Жумаевга тан жароҳатларининг етказилиш усули ва жойлашуви, яъни С.Обланазаров ўч олиш мақсадида ўзи англаган ва истаган ҳолатда С.Жумаевнинг кўкрак қафасига пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги ҳолатлари билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, судланувчи томонидан ушбу кўрсатувлар судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган деб баҳолаб, суд тергови жараёнида ушбу қарама-қаршиликлар тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи С.Обланазаровнинг қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,97-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд ҳайъати, судланувчи С.Обланазаровга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини, Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хатини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг оқибатларини инобатга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, мазкур жиноят иши доирасида ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчи Ж.Мусаев, судланувчи С.Обланазаровнинг кийимлари, қон доғлари суртмалари, арматура бўлаги, ошхона пичоғининг сопини қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни, CD дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд ҳайъати ҲУКМ Қ И Л А Д И: Обланазаров Самандар Санжар ўғли (Oblanazarov Samandar Sanjar o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддасининг 1қисмида назарда тутилган, қасддан одам ўлдиришга суиқасд жиноятини содир этганликда айбли деб топилсин. Обланазаров Самандар Санжар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,97-моддасининг 1-қисми билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 30 майдан бошлаб ҳисоблансин. С.Обланазаровга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда сақлаш қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг мазкур жиноят иши доирасида ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчи Ж.Мусаев, судланган С.Обланазаровнинг кийимлари, қон доғлари суртмалари, арматура бўлаги, ошхона пичоғининг сопи қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин, CD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг дастлабки тергов даврида С.Обланазаровдан олинган 1 дона “SАМSUNG” русумли телефон аппарати судланувчи С.Обланазаровнинг яқин қариндошларига қайтарилсин. 7 мажлиси ёзиб олинган бир дона “DVD” диск иш ҳужжатларида сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров Халқ маслаҳатчилари: З.Ахатова К.Худойназарова Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: