Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/866 Дата решения 03.10.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Эргашев Фарход Хамидович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 333539 Claim ID 2610843 PDF Hash 8a055d311d2d416f... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
банди ва 166-моддаси банди ва 166 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
ЖКнинг 46-моддаси ЖКнинг 46 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
август куни ЖПКнинг 227-моддаси август куни ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 28 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
тилган ЖПКнинг 463-моддаси тилган ЖПК 463 law
ЖПКнинг 462-моддаси ЖПКнинг 462 law
тида суд ЖПКнинг 23-моддаси тида суд ЖПК 23 law
аракатларини ЖК 166-моддаси аракатларини ЖК 166 law
ЖК 73-моддасининг 10-қисми ЖК 73 10 law
бандининг учинчи хатбошида ЖК 60-моддаси бандининг учинчи хатбошида ЖК 60 law
бандида ЖКнинг 60-моддаси бандида ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
Тулагановга ЖК 166-моддаси Тулагановга ЖК 166 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2024 йил октябрь ойининг 3 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Эргашев, судья ёрдамчиси Х.Махмадиярованинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Тулаганов ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Ж.Бекматов иштирокида, ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган Тулаганов Арапбой Фарход ўғли (Tulaganov Arapboy Farxod o`g`li), 1998 йил 6 апрелда Тошкент вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ишламайди, судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 29 октябрдаги ажримига кўра, ЖК 168моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши ярашув тартибида тугатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 14 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 166моддаси 2-қисмининг “а, в” бандлари билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Пскент туман судининг 2022 йил 22 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан 2 йил 2 ой 15 кун жазо муддати ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 46-моддаси тартибида 2 йил 2 ой 15 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2023 йил 6 июндаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддаси тартибида ўталмай қолган 1 йил 7 ой 25 кун жазо муддати, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, ахлоқ тузатишишлари жазосига алмаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг 2024 йил 19 апрелдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 10 ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан олдин шартли озод этилган. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўштепа МФЙ, Саховат кўчаси, 4-уйда рўйхатда туриб, яшаган, иш 1 бўйича 2024 йил 9 август куни ЖПКнинг 224моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 10 август куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 12 августдаги ажримига кўра, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосасини 2024 йил 28 август куни олганга нисбатан 1-1006-2403/866-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи А.Тулаганов ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 8 август куни соат тахминан 01:30да, Чилонзор тумани, “Зарқўрғон” маҳалласи, Чилонзор метро бекати яқинида, шу ердан ўтиб кетаётган Бекматов Жаҳонгир Ураздавлат ўғлини тўхтатиб, уни уриш ва дўппослаш билан қўрқитиб, жабрланувчининг 48.000 сўм ва баҳоси 500.000 сўм бўлган “Samsung G-5” русумли телефонни тортиб олиб, хавфли рецидив талончилик жиноятини содир этган. Судланувчи А.Тулаганов суд мажлисида, эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини айтиб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини қисман тасдиқлаб, судда у муқаддам судланганини ва жазо ўташ вақтида ўзига тегишли хулоса чиқарганини ва бошқа жиноят қилмасликка ўзига ваъда берганини, ўзига тўғри хулоса чиқаргани сабабли ҳам уни жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилишганини, 2024 йил 7 август куни Тошкент шаҳрида ишини тугатиб, озгина спиртли ичимлик истеъмол қилганини, сўнг тонгга яқин Чилонзор метро бекати яқинида бўлган вақтида жабрланувчи Ж.Бекматовни кўриб қолганини ва Ж.Бекматовга телефонини бериб туришни, у телефонда онасига қўнғироқ қилиш истагини билдирганини, сўнг Ж.Бекматовни телефонини олиб онасига қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, Ж.Бекматов нима сабабдан бир ундан қўрқиб қочиб кетганини, аммо у Ж.Бекматовни қўрқитмаганини, унга бирор бир тарзда тазйиқ ўтказмаганини, уни урмаганини, қўпол муносабатда бўлмаганини, аммо Ж.Бекматов нима сабабдан қочиб кетганини билмагани сабабли ҳам уни ортидан бориб телефонини қайтиб олишни айтганини, аммо Ж.Бекматовга телефонини қайтиб олишни таклиф қилса-да, Ж.Бекматов унинг гапига кирмасдан қочиб кетганини, сўнг ИИБ ходимлари уни олдига келиб уни ушлашганини, аммо Ж.Бекматов суд мажлисида ёлғон гапирганини, яъни ўша куни унинг қўлида пичоқ бўлмаганини, у Ж.Бекматовни пичоқ билан қўрқитмаганини, шунингдек, у Ж.Бекматовни 48.000 сўм пулини олмаганини, Ж.Бекматовдан умуман пул талаб қилмаганини, ушбу ҳолатлар кузатув камерасидан олинган видео тасвирларда ҳам кўринишини айтиб кўрсатув бериб ўтган. 2 Гарчанд судланувчи А.Тулаганов ўзига эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди: Жумладан жабрланувчи Ж.Бекматов ўзининг дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда у Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганини, 2024 йил 8 августга ўтар кечаси тонгга яқин кўчада Чилонзор метро бекати атрофида бўлган вақтида унинг олдига А.Тулаганов келганини ва унга ёнидаги ҳамма нарсани чиқаришни сўраганини, шу вақт А.Тулагановнинг олдида пичоқ бўлганини, у пичоқда тан жароҳати етказиши мумкинлигини ўйлаб ёнида пули йўқлигини бор пули 48.000 сўм эканини айтганини, сўнг А.Тулаганов унинг 48.000 сўмни олганидан сўнг у кетганини, ҳеч қанча юрмасдан ортида А.Тулаганов яна келганини ва бу сафар уни қўлида турган телефонини тортиб олганини, сўнг унга ҳамла қилгудай бўлиб у томонга юрганини, у А.Тулаганов пичоқ билан унга жароҳати етказиши мумкинлигини ўйлаб, қочиб кетганини, ҳақиқатда ҳам у қочиб кетаётган вақтида А.Талаганов унинг ортидан бақириб уни сўкиб, телефонини олиб кетишни айтганида у тўхтаганини ва телефонини шу ерга қолдириб кетса у бориб олишини айтганини, аммо А.Тулаганов келиб унинг қўлидан телефонини олиб кетишни айтгани сабабли у қўрқиб унинг олдига бормаганини ва шу ердан тўғри Чилонзор туман ИИБ биносига бориб ариза билан мурожаат қилганини, ҳозирги кунга келиб унга телефони ва етказилган барча моддий ва маънавий зарари қоплаб берилганини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб берган кўрсатувлари билан; Судланувчи А.Тулагановнинг жиноят содир этишдаги айби, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлар, видео суратларни олиш баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва илова фото суратлари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд, судланувчи А.Тулагановнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари (48.000 сўм олганлик эпизоди) ЖК 166-моддаси 3қисмининг “а” банди “хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш”да ва (“Samsung G-5” русумли телефонни олганлик эпизоди) ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди “такроран хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талонторож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларни билан қуйида келтирилган асосларга кўра нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш 3 имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак” деб кўрсатилган. Шунингдек, мазкур модданинг 5-қисмида “Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасида шахснинг айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 462-моддасида Суд айблов ёки оқлов ҳукми чиқариши мумкинлиги, судланувчига нисбатан қандай турда ҳукм чиқариш масаласини ҳал қилиш вақтида суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи талабларига амал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Суд мажлисида текширилган далилар мажмуига кўра, судланувчи А.Тулаганов жабрланувчи Ж.Бекматовнинг пул маблағи ва телефонини бир маротаба бир кун давомида олгани ҳар иккала мулкни олиш қасди унда олдиндан бўлган деб ҳисоблайди, унинг ҳаракатларини давомли жиноят деб таснифлаш лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд судланувчи А.Тулагановнинг ҳаракатларини ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди “талончилик, яъни хавфли рецидив томонидан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш” жиноятига малакалаш лозим бўлади. ЖК 60-моддасининг 1-қисмида агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиши кўрсатилган. 4 ЖК 73-моддасининг 10-қисмида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖКнинг 60моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган. Бундан ташқари, мазкур қарорнинг 26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, 27-бандида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо: бир ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга, ЖК 60-моддасида назарда тутилган тартибда эса, - йигирма беш йилгача бўлган муддатга тайинланиши ҳақида кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, қарор 51-бандининг учинчи хатбошида ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши ҳақида тушунча берилган. Бундан ташқари, қарорнинг 54-бандида ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш қоидалари биринчи ҳукм эълон қилинганидан сўнг, лекин ўша ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўлиқ ўталганга қадар маҳкум томонидан янги жиноятни содир этилган ҳолларда қўлланилиши кўрсатилган. Қарорнинг 56-бандида ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинлаш ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда олдинги ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазонинг қанча қисми шахс томонидан реал ўталмаганлиги аниқланиши лозимлиги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилганда жазонинг маҳкум ўтамай қолган қисми ўталмаган ҳисобланиши ҳақида тушунча берилган. Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини эътиборга олиб, судланувчи А.Тулагановга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига қисман иқрорлигини, ёшини, оилавий шароитини, етказилган моддий зарар миқдорини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, у муқаддам судланиб, тайинланган жазодан муддатидан олдин шартли озод этилган 5 тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига нисбатан айбланаётган модда санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек, суд судланувчи А.Тулагановга жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 14 январдаги ҳукми билан тайинланган жазони тўла ўтамай туриб, ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод этилиб, шартли муддат мобайнида, қасддан янги жиноят содир этганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи А.Тулагановга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ режимини белгилашда, ЖК 50-моддаси 7қисмининг “в” бандида “озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, ёки ўташ чоғида қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ тайинланади”-деб кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи Ж.Бекматов судга моддий зарар тўлиқ қопланганини айтиб берган аризасини инобатга олиш лозим деб ҳисоблайди. Суд жиноят иши юзасидан ашёвий далилар масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган “Samsung G-5” русумли телефонни жабрланувчи Ж.Бекматовга тилхат асосида қайтариб берилганини инобатга олишни ва 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Тулаганов Арапбой Фарход ўғли (Tulaganov Arapboy Farxod o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. А.Тулагановга ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил 5 (беш) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 14 6 январдаги ҳукми билан тайинланган жазони ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 9 августдан бошлаб ҳисоблансин. А.Тулагановга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона “Samsung G-5” русумли телефон жабрланувчи Ж.Бекматовга тилхат асосида қайтарилгани инобатга олинсин ва 1 дона диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4974-моддасига мувофиқ, апелляция шикояти ва протестлари ҳукми (ажрими) эълон қилинган кундан эътиборан 10 сутка ичида, маҳкум (оқланган шахс) ва жабрланувчи томонидан эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукм (ажрими) устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ҳукм нусхаси аслига тўғри: 7 Ф.Эргашев