← Назад
Решение #117181 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 118 | — | law | |
| исми «б» банди ва | 105 | — | law | |
| исми билан ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| исми билан ЖК | 62 | — | law | |
| исми «б» банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми «б» банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 511 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья М.Мирзохидов
Биринчи инстанция судининг
судьяси У.Қахаров
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат
судьялари: Н.Касимова ва О.Мухаммадиевлардан иборат таркибида,
судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан –
прокурор Ш.Шомирзаев, судланувчи Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат
А.Алимкуловларнинг
иштирокида,
Ф.И.Ога
оид
1-1006-2406/574-сонли жиноят иши бўйича маҳкум Ф.И.О томонидан
келтирилган
апелляция
шикоятлари
асосида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
6 августдаги ҳукми билан судланган
Ф.И.О, 1981 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам
судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман
судининг 22.10.2004 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг 15% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
01.12.2004
йилдаги
«...амнистия тўғрисида»ги Фармонига асосан жазодан озод
этилган;
2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
05.07.2007 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а» банди, 104-моддаси 2-қисми
«а», «в» бандлари, 110-моддаси 2-қисми «б» банди ва
105-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида
11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туман
судининг 30.04.2013 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг
74-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси иш ҳақининг
20% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 4 йил 10 ой 21 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят
ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судининг
равишда озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман
судининг 21.04.2016 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 1 ой қамоқ
жазоси тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Ангрен шаҳар
судининг 23.11.2020 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг
62-моддаси тартибида 6.021.000 сўм миқдорида жарима
жазоси тайинланган;
5) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ
туман судининг 21.12.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан
иш ҳақининг 20% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда
2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
6) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман
судининг 07.04.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
7) Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман
судининг 05.06.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг
59-моддаси 8-қисми тартибида иш ҳақининг 20% давлат
даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари
ҳамда 9.000.000 сўм жарима жазолари тайинланган;
8) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 07.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида иш
ҳақининг 20% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил
ахлоқ тузатиш ишлари ва 18.000.000 сўм миқдорида жарима
жазоси тайинланган;
9) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман
судининг 23.05.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан
айбли деб топилиб, ЖКнинг 60, 61, 62-моддалари тартибида
иш ҳақининг 20% давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда
3 йил ахлоқ тузатиш ишлари ва 22.100.000 сўм миқдорида
жарима жазолари тайинланган,
2
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан
айбли деб топилиб, ЖКнинг
59-моддаси 8-қисми ва
61-моддаси тартибида 22.100.000 сўм миқдорида жарима ва
5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари
тайинланган, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Маданият
МФЙ, Маданият кўчаси, 109-уйда яшовчи, иш бўйича
18.04.2024 йилдан қамоқда сақланаётганни
айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси
2-қисми «а» банди чиқарилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан,
ЖКнинг 57-, 59-, 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида
илгариги ҳукм юзасидан тайинланиб, ўталмай қолган жазосини қисман
қўшиш йўли билан узил-кесил 22.100.000 сўм жарима ва 5 йил 8 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум
қилиш жазоси қаттиқ тартибли колониялар ўташ белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи Ф.И.Одан
жабрланувчи О.Юлдашевнинг фойдасига 2.139.484 (икки миллион бир юз
тўққиз минг тўрт юз саксон тўрт) сўм ва жабрланувчи А.Турсуновнинг
фойдасига 1.000.000 (бир миллион) сўм етказилган моддий зарар
ундириш белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг иш бўйича ашёвий далил деб
эътироф этилган AAG2929271 рақамли автотранспорт воситаси
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома А.Юлдашевнинг
эгалигида қолдириш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О хавфли рецидивист бўла туриб,
ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида,
2024 йил 17 февраль куни соат 10:30ларда Чилонзор тумани, Дўмбиробод
кўчасида жойлашган «Grand Atlas» меҳмонхонаси олдида бўла туриб, шу
ерда бўлган О.Юлдашевнинг бошқарувидаги давлат рақами белгиси
40J134KB бўлган «Lacetti-2» русумли автомашинага мижоз сифатида
чиқиб, О.Юлдашев шахсий иши билан автомашинадан тушган вақтидан
фойдаланиб,
автомашинанинг
барида
турган
ва
ичида
автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги
гувоҳнома, банк пластик карточкаси, 100 АҚШ доллари ва 880.000 сўм
миқдорида пуллари бўлган ҳамёнини яширин равишда талон-торож
қилиб, Чилонзор тумани, 10-мавзе ҳудудида автомашинадан тушиб
қолиб, воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, Ф.И.О хавфли рецидивист бўла туриб, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга
киритиш мақсадида, 2024 йил 26 февраль куни соат 02:30ларда Тошкент
вилояти, Нурафшон шаҳри, Сада маҳалласида бўла туриб, шу ерда бўлган
А.Турсуновнинг бошқарувидаги давлат рақами белгиси 10/006ZQA
3
бўлган «Nexia-3» русумли автомашинага мижоз сифатида ўтириб,
А.Турсуновга ўзига тегишли автомашинада одам уриб юборганлигини,
унга 970.000 сўм миқдоридаги пул зарур бўлиб қолганлигини, агар бериб
турса, уйидан олиб беришга ваъда бериб, А.Турсуновнинг 1.000.000 сўм
миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, эвазига О.Юлдашевга тегишли
давлат рақами белгиси 40J134KB бўлган «Lacetti-2» русумли
автомашинанинг
автомототранспорт
воситаси
рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини гаров тариқасида бериб,
Нурафшон шаҳрида жойлашган шифохона олдида автомашинадан
тушиб, воқеа жойидан яширинган.
Маҳкум Ф.И.О апелляция шикоятида биринчи босқич судининг
ҳукмидан норозилиги ҳақида баён қилиб, суд ишни тўлиқ кўрмай, унга
нисбатан адолатсиз ҳукм чиқаргани, уни ёшини, касаллигини, аҳволи
оғирлигини инобатга олинмаганлигини билдириб, ишни қайта кўриб
чиқишни сўраган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья
М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд
ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ф.И.О ва
унинг ҳимоячиси, адвокат А.Алимкуловнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб
топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Апелляция инстанцияси суди, жиноят иши юзасидан тўпланган иш
ҳужжатларини текшириб, маҳкум Ф.И.Онинг унинг ҳаракатларида
жиноят аломатлари йўқлиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо
бериб, унинг бу важлари жиноят учун муқаррар жазодан қутилиб қолиш
мақсадида қилинган ҳаракатлар деб баҳолаб, маҳкум Ф.И.Онинг айби,
жабрланувчиларнинг ариза ва тушунтириш хатлари, сўроқ,
юзлаштириш, шахсни фотосуратдан таниб олиш, нарсани олиш, кўздан
кечириш баённомалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи
билан ўз исботини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи босқич суди томонидан маҳкум Ф.И.Онинг ўғриликдаги
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 34
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
тўғри квалификация қилган.
Биринчи босқич суди, маҳкум Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда,
содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, жабрланувчига етказилган зарар қопланмаганлигини,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги ва 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги
Қарорларида назарда тутилган тушунтиришларини, шунингдек, унинг
оилавий ва мулкий аҳволини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
сифатида инобатга олиб, у айбли деб топилган моддалар санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри
хулосага келган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи
инстанция судининг ҳукми ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
17
497 , 49725, 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
6 августдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз, апелляция
шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест
билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
М.Мирзохидов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Н.Касимова
/имзо/
О.Мухаммадиев
Ажрим нусхаси аслига тўғри;
5