Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2307/575 Дата решения 03.10.2024 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 332924 Claim ID 2606838 PDF Hash b99c56af4444431e... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57- моддаси банди билан ЖК 57 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 75-моддаси тузатиш ишлари жазосидан ЖК 75 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
у ЖКнинг 169-моддаси у ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169- моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 57- моддаси ЖКнинг 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида Биринчи инстанция суди маърузачи судья: М.Абидов судьяси: Д.Турсунов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2024 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Ахмедовнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Л.Абдураззоқовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари М.Комилов, судланувчи Ш.Каримжоновнинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15 июндаги ҳукмига кўра судланган Каримжонов Шаҳбоз Воҳиджон ўғли (KARIMJONOV SHAHBOZ VOHIDJON O’G’LI), 2001 йил 27 июлда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, бўйдоқ, 2-гуруҳ ногирони, ОИВ инфекцияси 4-клиник босқичи ташхиси билан рўйхатда туради, вақтинча ишсиз, маълумоти ўрта, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2021 йил 11 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57- моддасини қўллаб, 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг 2022 йил 17 февралдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 3 ой 22 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга иш хақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2022 йил 23 июндаги ажримига кўра, ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 75-моддасига асосан озод қилинган; 2) жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57- моддасини қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жазо ўталмаган; Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, Маърифат МФЙ, Юнусобод кўчаси, 15-уй, 2-хонадонда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2023 йил 24 мартдан буён қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2307/575-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга судланган Ш.Каримжонов томонидан келтирилган кассация шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15 июнь кунидаги ҳукмига кўра, Каримжонов Шаҳбоз Воҳиджон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида узил- кесил 4 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Иш бўйича жабрланувчи Б.Махмудовга етказилган зарар ўрни қопланганлиги ва унинг судланувчи Ш.Каримжоновга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган. Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Каримжонов хавфли рецидивист бўла туриб, 2023 йил 6 март куни соат 16:30 ларда Чилонзор тумани, “Олмазор” метро бекати олдида, ўғирлик қилиш мақсадида “Тошкент-Сирдарё” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи таксилар турадиган автотураргоҳда Б.Махмудовга тегишли бўлган 01 Е 751 ХВ давлат белгили қора рангли “Ласетти” автомашинасига гўёки йўловчи тариқасида чиқиб, ҳайдовчи Б.Махмудовнинг автомашинадан тушиб кетганлигидан фойдаланиб, автомашина кичик бардочогидан 200 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 06.03.2023 йилдаги маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари 11375,10 сўмни, 200 АҚШ доллари 2.275.020 сўмни ташкил этган) ва 400.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Судланувчи Ш.Каримжонов кассация шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан ЖПК талабларига риоя қилинмаганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаганлигини, у ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этмаганлигини, у асоссиз равишда айбланганлигини кўрсатиб, адолатли қарор чиқаришни сўраган. Кассация инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, прокурор М.Комиловнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат А.Алимкуловнинг келтирилган шикоятни қувватлаб берган фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26- моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95- моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Хусусан, судланувчи Ш.Каримжоновнинг дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди давомида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби, суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Б.Махмудовнинг кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ўз айбига иқрорлик аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, шахсни фотосуратидан таниб олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомаси ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Биринчи инстанция суди томонидан Ш.Каримжоновнинг ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда хавфли рецидивист томонидан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169- моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, Ш.Каримжоновга жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, иш бўйича жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, унинг шахсини, ёшини, айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, 2-гуруҳ ногирони эканлигини, ОИВ инфекцияси 4-клиник босқичи ташхиси билан рўйхатда туришини ҳамда жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, ушбу ҳолатларни содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖКнинг 57- моддасини қўллаб, у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, шунингдек у мқаддам судланган бўлиб, ушбу жиноятни жазони ўташ даврида содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган. Кассация инстанцияси суди, судланувчи Ш.Каримжоновнинг кассация шикоятида келтирилган биринчи инстанция суди томонидан ЖПК талабларига риоя қилинмаганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаганлиги, у ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этмаганлиги, у асоссиз равишда айбланганлиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112- моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш ва айбини енгиллаштириш мақсадида келтирилган деган хулосага келади ҳамда ушбу важлар жабрланувчининг ишончга сазовор кўрсатувлари, ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Юқоридагиларга асосан кассация инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5097, 9, 10-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 15 июнь кунидаги Каримжонов Шаҳбоз Воҳиджон ўғлига нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Ахмедов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: