Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2301/65 Дата решения 03.10.2024 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 332486 Claim ID 2609619 PDF Hash 7c1e63b55772cf9b... Загружено 09.04.2026 05:43 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
шу моддага асосан ЖКнинг 168-моддаси шу моддага асосан ЖК 168 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 57-моддаси тузатиш ишлари жазоси ЖК 57 law
унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси унга нисбатан ЖК 168 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья О.Илхомжонов Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: И.Сабиров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья: С.Махаметов АЖРИМИ 2024 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья О.Илхомжонов, ҳайъат судьялари: Ф.Эргашев ва М.Абидовлардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Н.Зиёвиддиновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор У.Мухсимов, судланган С.Гулманов ва унинг ҳимоячиси-адвокат Ш.Азимов ҳамда жабрланувчи А.Мустафаевнинг вакили адвокат Ж.Игиликовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳукми билан судланган С.Гулмановга оид 1-1006-2301/65-сонли жиноят ишини адвокат Ж.Игиликов томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 29 март кунги ҳукмига кўра, Гулманов Сардор Абдуқаюм ўғли - (Gulmanov Sardor Abduqayum o’g’li), 1992 йил 10 май куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Дукент қўрғони МФЙ, Янгиобод кўчаси, 9-уй, 2-хонадонда яшаган, жиноят иши юзасидан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2022 йил 05 сентябрдан ҳибсда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, шу моддага асосан ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабидан келиб чиқиб, иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, унинг 2022 йил 05 сентябрь кунидан 2023 йил 29 март кунига қадар дастлабки қамоқда сақланган муддатини чегириб, узил-кесил иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 1 йил 4 ой 15 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жазони мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўташи белгиланган. Жабрланувчи А.Мустафаевга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи Ш.Асадуллаев моддий зарардан воз кечганлиги қайд қилиниши; манфаатдор томонларга мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши; жиноят иши бўйича суд мажлиси “DONGCON” русумли компьютерда ёзиб олинган бир дона “ДВД” диск иш ҳужжатларида сақланиши белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати 2024 йил 18 апрелдаги ажримига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмига аниқлик киритилиб, маҳкум С.Гулмановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда тайинлангани эътироф этилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи С.Гулманов, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, таниши, “Welkin climat solution” МЧЖ раҳбари А.Мустафаевга жамият томонидан келтирилган кондиционерларни сотиб беришни ваъда қилиб, 2017 йилдан 2021 йилнинг декабрь ойига қадар, жами жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи 157.893 АҚШ доллари миқдоридаги (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 1.711.190.650,38 сўмни ташкил қилади) кондиционер ва совутиш тизимларини олиб кетиб, ваъдасини бажармасдан, кондиционерларни сотиб, пулларни А.Мустафаевга бермасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, С.Гулманов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини такроран алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш мақсадида, таниши Ш.Асадуллаевга музлаткичларини сотиб беришни ваъда қилиб, 2021 йил 13 декабрь куни, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 71-уйда жойлашган омборхонадан 32 дона, жами баҳоси кўп миқдорни ташкил қилувчи 13.845 АҚШ доллари миқдоридаги (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 149.626.376 сўмни ташкил қилади) музлаткичларини олиб кетиб, ваъдасини бажармасдан, музлаткичларни сотиб, пулларни Ш.Асадуллаевга бермасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Жабрланувчи А.Мустафаевнинг вакили адвокат Ж.Игиликов тафтиш тартибидаги шикоятида, суд қарорларидан норозилиги, судланган С.Гулманов қамоқда сақланган вақтида унинг отаси ва дўсти ҳимояси остидаги жабрланувчи А.Мустафаевга етказилган зарарни С.Гулманов қамоқдан озод этилганидан сўнг бир ҳафтада қоплаб беришларини ваъда қилишгани, шу сабабли жабрланувчи А.Мустафаев биринчи босқич судида С.Гулмановга нисбатан даъвоси йўқлигини билдиргани, судлар ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган тилхатни эътиборга олишгани, шу кунга қадар С.Гулманов томонидан жабрланувчи А.Мустафаевга нисбатан етказилган моддий зарар қопланмагани ҳақида баён қилиб, суд қарорларини бекор 2 қилишни ва жабрланувчига нисбатан етказилган зарар қопланмагани сабабли С.Гулмановга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашни сўраган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья О.Илхомжоновнинг маърузасини, тарафлардан - прокурор У.Мухсимовнинг туман судининг ҳукми ва апелляция инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган С.Гулманов ва унинг ҳимоячиси-адвокат Ш.Азимовнинг шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги, адвокат Ж.Игиликовнинг келтирилган шикоятни қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраб берган фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантиришни ва туман судининг ҳукмини ҳамда кассация инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Тафтиш инстанцияси суди мажлисида судланган С.Гулманов, биринчи босқич судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, адвокат Ж.Игиликов томонидан келтирилган тафтиш шикоятини рад қилишни сўради. Судланган С.Гулмановнинг юқорида қайд этилган жиноятларни содир этганликдаги айби, унинг биринчи инстанция суди давомида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, аризалар, билдиргилар, тушунтириш хатлари, юк хатлари, шартномалар, С.Гулмановнинг тилхатлари, ўзаро ёзишмалар фотонусхалари, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, нарсани олиш баённомалари, кўздан кечириш баённомалари, видеотасвирлар, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли Қарорида назарда тутилган тушунтиришларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади. Биринчи инстанция суди томонидан судланган С.Гулмановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ҳимоячи Ж.Игиликовнинг судланган С.Гулманов қамоқда сақланган вақтида унинг отаси ва дўсти ҳимояси остидаги жабрланувчи А.Мустафаевга етказилган зарарни С.Гулманов қамоқдан озод этилганидан сўнг бир ҳафтада қоплаб 3 беришларини ваъда қилишгани, шу сабабли жабрланувчи А.Мустафаев биринчи босқич судида С.Гулмановга нисбатан даъвоси йўқлигини билдиргани, судлар ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган тилхатни эътиборга олишгани, шу кунга қадар С.Гулманов томонидан жабрланувчи А.Мустафаевга нисбатан етказилган моддий зарар қопланмагани ҳақидаги важларини атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати томонидан ҳимоячи Ж.Игиликовнинг юқорида қайд қилинган мазмундаги важлари текширилган бўлиб, ушбу важлар суд тергови давомида текширилган ва жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган қуйидаги ҳужжатлар билан асосли равишда рад қилинган. Хусусан, иш ҳужжатларига кўра, биринчи босқич суди мажлисида жабрланувчи А.Мустафаев ариза билан мурожаат қилиб (ж. 2, и.в. 280), ўз аризасида, унга жами 158.000 АҚШ доллари зарар етказилгани, ҳозирги кунда судланувчининг яқин қариндошлари билан ҳисоб-китоб қилингани ва етказилган зарардан воз кечгани, судланувчига ҳеч қандай даъво эътирози йўқлиги, аризани ўз қўли билан ихтиёрий равишда ёзган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 30-бандида, жабрланувчи суд мажлисида ўзига етказилган моддий зарарлар амалда қопланганлигини билдириб, ихтиёрий ёзма ариза тақдим қилганлиги натижасида моддий зарарлар қопланганлиги эътироф қилинган суднинг ҳукми (ажрими), кейинчалик жабрланувчининг ушбу зарар қопланмаганлиги ҳақидаги важи асосида юқори инстанция судлари томонидан суд ҳукми (ажрими)нинг бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига сабаб бўлмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Биринчи босқич суди, юқорида қайд қилинган Олий суд Пленумининг тушунтиришига риоя қилиб, жабрланувчи А.Мустафаев томонидан ихтиёрий тарзда тақдим қилган аризаси асосида жабрланувчи А.Мустафаевга етказилган моддий зарар ҳисоб-китоб қилингани ва у зарардан воз кечганини қайд қилган ҳамда уларга жиноят иши юзасидан етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириб, тўғри хулосага келган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати, биринчи босқич суди томонидан судланган С.Гулмановга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 4 тушунтиришларига риоя қилиб, содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, шахсини, муқаддам судланмаганини, оилавий шароитини, шу билан бирга жабрланувчи А.Мустафаевга етказилган моддий зарар ўрни қопланганини, жабрланувчи Ш.Асадуллаев етказилган моддий зарардан ихтиёрий равишда воз кечганини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабига мувофиқ, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тўғри тайинланган деб ҳисоблаб, асосли хулосага келган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, жиноят иши ҳужжатларида судланган С.Гулмановга нисбатан қабул қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Гулманов Сардор Абдуқаюм ўғли - (Gulmanov Sardor Abduqayum o’g’li)га нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 29 март кунги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи О.Илхомжонов Ҳайъати судьялари: М.Абидов Ф.Эргашев 5